Edu.uz
143K subscribers
21.5K photos
4.62K videos
232 files
12.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
加入频道
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2021 |#Абитуриентлар_диққатига

📹 2021/2022 ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари қабул жараёнларига абитуриентларни касбий (ижодий) имтиҳонлар асосида қабул қилиш жараёни учун видеойўриқнома

👁‍🗨 YouTube орқали кўриш (HD форматда)

👉 @eduuz
#Профессионал_таълим

ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА: ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ

▪️Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Каримов раислигида Шайхонтоҳур туман прокуратурасининг “Қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт шароитларни бартараф этиш тўғрисида”ги тақдимномаси муҳокама қилинди.

👉 Батафсил

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2021 |#Абитуриентлар_диққатига

Eduuz да фуқаролардан келиб тушаётган саволлар юзасидан мутахассис шарҳи йўлга қўйилди

Илҳомжон ТЎХТAСИНОВ,
Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори

▪️Институтда 2021/2022 ўқув йили қабул жараёнлари, янги очилган факультетлар, таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Ⓜ️СамДЧТИ Ахборот хизмати

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Олий ва ўрта махсус таълим тизимидаги мавжуд муаммолар, бюрократик тўсиқлар ва уларнинг ечими бўйича фикр-мулоҳазаларингиз борми?

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирига мурожаат қилишингиз мумкин.

📨 Вазирга ўз фикрларингизни билдириш орқали соҳада учраётган муаммо-ю камчиликларни бартараф этиш ҳамда олий таълим тизимини янада ривожлантиришга ўз ҳиссангизни қўшинг.

📩 @toshkulovga мурожаат қилинг.

📱Сиз билан боғланишимиз учун мурожаатингиз тагидан телефон рақамингизни қолдиришингиз тавсия этилади.

@eduuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг шу кунларда жамоатчилик томонидан кенг муҳокамага сабаб бўлган магистратурага қабул ва хориждан ўқишни кўчиришдаги янгиликлар юзасидан муносабати

👉@eduuz
#Фуқаро_мурожаати_эътиборда

⚡️ҲУРМАТЛИ ОТА-ОНАЛАР ВА АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!

📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов
ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси ишга тушганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

✔️ Эндиликда ушбу мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволлар юзасидан жавоблар Eduuz расмий телеграм канали орқали мунтазам бериб борилиши йўлга қўйилди.

📨 Вазирликка ўз фикрларингизни билдириш орқали соҳада учраётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, олий, ўрта махсус ҳамда профессионал таълим тизимини янада ривожлантиришга ўз ҳиссангизни қўшинг.

📩 Мурожаатлар платформаси:

➡️ Олий ва ўрта махсус таълим вазири - @toshkulovga,

➡️ Вазирнинг биринчи ўринбосари - @karimovga,

➡️ Вазирнинг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари - @xakimovga,

➡️ Вазирнинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари - @buzrukxonovga мурожаат қилинг.

📱Сиз билан боғланишимиз учун мурожаатингиз тагидан телефон рақамингизни қолдиришингиз тавсия этилади.

@eduuz
​​📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволларга жавоблар

1-САВОЛ
:
Хорижий олий таълим муассасасидан ўқишимни Ўзбекистонга кўчирмоқчиман. Ўқишимни кўчиришим учун имтиҳонни суҳбат шаклида топширсам бўладими?

ЖАВОБ:
Хориждан талабалар ўқишини кўчириш бўйича имтиҳонлар асосан тест синовлари шаклида, айрим таълим йўналишларига касбий (ижодий) имтиҳон шаклида ўтказилади.
Тест синовлари Давлат тест маркази томонидан, касбий (ижодий) имтиҳонлар тегишли олий таълим муассасалари томонидан ўтказилади.

2-САВОЛ:
Мен Ўзбекистондаги нодавлат олий таълим муассасасида 1-курсни тамомладим. Мен ўқишимни Тошкент давлат иқтисодиёт университетига кўчирмоқчиман. Бу қандай тартибда бўлади ва мен ўқиётган олий таълим муассасасидан қандай ҳужжатлар талаб этилади?

ЖАВОБ:
Ўзбекистондаги нодавлат олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини кўчириш ҳам хориждан ўқишни кўчириш учун белгиланган тартибларга мувофиқ амалга оширилади.
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикасидаги нодавлат олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун танланган бакалавриат таълим йўналишига кириш фанларидан имтиҳонлар ўтказилади.
Хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш учун рўйхатдан ўтишда қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
- рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома ёхуд транскрипт нусхаси (биттаси бўлса кифоя);
- паспорт нусхаси.

3-САВОЛ:
Хориждан ўқишни кўчиришда оилали бўлганлар учун имтиёзлар борми?

ЖАВОБ:
Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчиришда оилали талабаларга имтиёзлар кўзда тутилмаган.
Агар талаба хорижий олий таълим муассасасига ўқишга киргандан сўнг турмушга чиққан бўлса, ушбу талаба баҳорги семестр бошланишидан олдин ҳам ўқишини турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтиши ва имтиҳонларда иштирок этиши мумкин.

4-САВОЛ:
Биз ёшлар олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларини тамомлаб магистратурага ўқишга кириш учун тайёрланмоқдамиз. Лекин магистратурага киришда турдошлар рўйхати тасдиқланганда абитуриентларга магистратура мутахассисликларини танлашдаги имкониятлар жуда чекланди. Турдошлар рўйхатини қайта кўриб чиқишингизни сўраймиз.

ЖАВОБ:
Ҳозирги кунда фуқароларнинг таклифлари асосида “Республика давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхати”га қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилмоқда. Мурожаатингизда кўрсатилган масала вазирликда таянч олий таълим муассасалари мутахассислари билан биргаликда кўриб чиқилмоқда. Киритилган ўзгартиришлар тўғрисида вазирлик веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар берилади.

👉 @eduuz
​​📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволларга жавоблар

5-САВОЛ
:
Давлат олий таълим муассасаларига фанлардан қарзи бор талаба ўқишини кўчира оладими?

ЖАВОБ:
Фақатгина биринчи курснинг биринчи семестридан қарздор бўлган талабаларнинг ўқишини кўчиришга рухсат этилмайди. Бошқа семестрдаги фандан қарздор бўлган талаба ўқишини кўчириш бўйича рўйхатдан ўтиши мумкин.
Ўқиши кўчирилиши рухсат этилган талабани курсини белгилашда мутахассислик фанлари фарқи солиштирилади ва бунда, талаба қарздор бўлган фан ҳам инобатга олинади. Фанлар фарқи 4 тадан ортиқ бўлган ҳолатда талабанинг ўқиши муайян курсга тавсия этилмайди.

6-САВОЛ:
Мен Термиз давлат университетининг Мактабгача таълим йўналишини биринчи курсини тамомладим. Доимий яшаш манзилим Фарғона вилоятида бўлганлиги сабабли ўқишимни Фарғона давлат университетининг Бошланғич таълим йўналишига кўчира оламанми?

ЖАВОБ:
Мактабгача таълим йўналиши ва Бошланғич таълим йўналиши турдош эканлиги ҳамда Сизнинг доимий яшаш манзилингиз Фарғона вилояти эканлигини инобатга олган ҳолда Сиз ўқишингизни Фарғона давлат университетининг Бошланғич таълим йўналишига кўчиришингиз мумкин.

7-САВОЛ:
Хориждан ўқишни кўчириш бўйича ўтказиладиган имтиҳонларнинг ўтиш баллари қандай бўлади?

ЖАВОБ:
Хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш бўйича имтиҳонларнинг ўтиш баллари тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан жорий йилнинг 25 июль кунига қадар ўзларининг расмий сайтларида эълон қилинади.

Бизни кузатишда
давом этинг
!
👉 @eduuz
#Сўраган_эдингиз

📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволларга жавоблар

8-САВОЛ:
Мен 2019 йилда Беруний номидаги давлат стипендияси совриндори бўлганман. 2021 йил Самарқанд ветеринария медицинаси институтини битирдим. Мен Ўзбекистон Миллий университетига магистратурага кирмоқчиман. Бунда Беруний давлат стипендияси совриндори бўлганлигим учун менга имтиёз қўлланиладими?

ЖАВОБ:
Номли давлат стипендиялари совриндори бўлган талабалар бакалавриатни битирган йили ўқиган таълим йўналишига мос ва турдош бўлган магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонларисиз давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинади.
Шунга кўра, исталган олий таълим муассасасининг Сиз тамомлаган бакалавриат таълим йўналишига мос ва турдош бўлган магистратура мутахассислигига имтиёз асосида ўқишга киришингиз мумкин.

9-САВОЛ:
Ногиронлиги бўлган талаба ёзги сессиядан 3 та фанни ўзлаштира олмаса курсдан курсга қолдирилиши мумкинми?

ЖАВОБ:
Рейтинг баҳолаш тизими асосида таҳсил олаётган талаба семестр якунига кўра академик қарздор бўлса ва белгиланган муддатларда қарздорликни топшира олмаса курсдан-курсга қолдирилади. Ушбу ҳолатларда ногиронлиги бўлган шахсларга имтиёз кўзда тутилмаган.

10-САВОЛ:
Хориждаги олий таълим муассасаси магистратурасига ўқишга кирсам ва 1-курсдан кейин ўқишимни Ўзбекистондаги олий таълим муассасаси магистратурасига кўчира оламанми?

ЖАВОБ:
Хорижий олий таълим муассасаларининг магистратурасида таҳсил олаётган талабалар ўқишини Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишни кўчиришга рухсат этилмайди.

11-САВОЛ:
Олдинги ўқув йиллари Бухоро давлат тиббиёт институтига иккинчи мутахассисликка қабул бўлар эди. Биз олий маълумотлимиз, ҳужжат топширмоқчи эдик. Бу йил ҳам иккинчи мутахассисликка қабул бўладими?

ЖАВОБ:

Иккинчи олий маълумот олиш бўйича кадрлар тайёрлаш ҳуқуқига эга олий таълим муассасалари рўйхати Давлат комиссияси томонидан белгиланади. Бунда, кадрларга бўлган талаб-эҳтиёж, олий таълим муассасасининг илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базаси ҳисобга олинади.
Ҳозирги кунда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан кадрларга бўлган талаб-эҳтиёж ўрганилмоқда. Жумладан, Бухоро давлат тиббиёт институтида иккинчи олий маълумот олиш учун қабул бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шакллантирилади.

👀 Eduuzни кузатишда давом этинг!

👉 @eduuz
#Қабул_2021|#Прием_2021

🇺🇿Тошкентдаги Герцен университети филиалига қуйидаги йўналишлар бўйича қабул бошланди:

- мактабгача таълим
- болалар психологияси
- болаларнинг қўшимча бадиий-эстетик тарбияси
- сурдопедагогикаси
- тифлопедагогикаси
- олигофренопедагогикаси
- инсон психологияси ва ижтимоий муносабатлар
- рус тилини чет тили сифатида ўқитиш назарияси ва методикаси
———
🇷🇺Объявляется прием в филиал Герценовского университета в Ташкенте по следующим направлениям!

- Дошкольное образование
- Детская психология
- Дополнительное художественно-эстетическое образование детей
- Сурдопедагогика
- Тифлопедагогика
- Олигофренопедагогика
- Психология человека и социального взаимодействия
- Теория и методика преподавания русского языка как иностранного

Батафсил|Подробно 👇
https://www.herzen.uz/
https://yangx.top/herzenuz
https://yangx.top/joinchat/Zkhk4__Olv40NDRi
📲 +998 99 115 28 77

👉 @eduuz
🇺🇿 Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги университет ректорлари Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида бўлишди

📎 Республикамизнинг барча ҳудудларидан келган олий таълим муассасалари вакиллари Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида жам бўлишди.

📌 Учрашувнинг асосий мақсади ТИУнинг жамоатчилик билан алоқалар ўрнатиш (PR), рақамлаштириш йўналишидаги ҳамда кредит-модул тизими бўйича ижобий тажрибасини ўрганиш эди.

🇬🇧 Rectors of universities from all over Uzbekistan visited Inha University in Tashkent

📎 Representatives of various higher educational institutions from all over the republic visited Inha University in Tashkent.

📌 The main purpose of the visit was to study the positive experience of IUT in the direction of public relations (PR), digitalization, as well as the experience of the credit-modular system.

🇷🇺 Ректоры со всего Узбекистана посетили Университет Инха в Ташкенте

📎 Руководство различных высших учебных заведений со всей республики, посетили Университет Инха в Ташкенте.

📌 Основной целью визита стало изучение положительного опыта УИТ по направлению работы связей с общественностью (PR), цифровизации, а также опыт кредитно-модульной системы.

Ⓜ️ ТИУ Ахборот хизмати

👉 @eduuz
#Халқаро_ҳамкорлик

🇺🇿 Айни дамда Тошкент давлат шарқшунослик университетида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази билан ҳамкорликда “Ўзбекистон-Покистон: минтақавий ўзаро боғлиқликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари” мавзусида чет эллик экспертлар иштирокида онлайн форматда давра суҳбати ўтказилмоқда.
〰️〰️〰️
🇷🇺В эти минуты в Ташкентском государственном университете востоковедения совместно с Центром Народной дипломатии Шанхайской организации сотрудничества проводится онлайн-мероприятие - беседа за круглым столом «Узбекистан-Пакистан: состояние и перспективы региональных взаимосвязей» с участием зарубежных экспертов.

🔗 Уланиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг|Перейдите по ссылке ниже, чтобы подключиться
👉https://us02web.zoom.us/j/87439552398?pwd=ZVdNYmd5amJsanpwU2thSFpiWnE3QT09

ID: z831 765 6917

Passcode: 0066
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!

👉 @eduuz
#Қабул_2021

📢 ЭЪЛОН!

Бугун, 12 июль соат 17:00 да АОКА залида «Спорт мусобақалари ғолибларининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиниши» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Иштирокчилар:

🔹Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
🔹Туризм ва спорт вазирлиги,
🔹Миллий олимпия қўмитаси.

❗️Ушбу масалалар бўйича ўзингизни қизиқтирган саволларингизни телеграм тармоғи орқали @Rasmiy_aloqabot манзилига йўллашингиз мумкин.

📲 Матбуот анжумани «UzReport TV» телеканали, АОКА ва вазирликнинг Facebook саҳифаси орқали тўғридан-тўғри онлайн ёритилади.

Вазирлик расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
@eduuz
〰️〰️〰️