Edu.uz
143K subscribers
21.5K photos
4.62K videos
232 files
12.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
加入频道
Тошкентда хорижий университетлар филиали яна биттага кўпайди

Президентнинг ПҚ–5169-сон қарори билан Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети” Федерал давлат автоном ОТМнинг Тошкент шаҳридаги филиали ташкил этилди.

🗓 Филиал фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланиб, таълим жараёни рус тилида олиб борилади.

📌 Абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш Университет томонидан белгиланадиган талаблар асосида амалга оширилади.

🔖 Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган ДИПЛОМ берилади.

🔰 2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон фуқароларидан 35 нафарининг қуйидаги мутахассисликлар бўйича ординатура дастурларига мувофиқ Университетда таълим олиши ташкил этилади:

● Радиология;
● Онкология;
● Гематология;
● Болалар онкологияси;
● Эндокринология;
● Нефрология;
● Пульмонология;
● Рентгенэндоваскуляр ташхис ва даволаш;
● Юрак-қон томир жарроҳлиги;
● Педиатрия;
● Аллергология ва иммунология;
● Нейрохирургия.

🔗 Давлат гранти асосида таҳсил олган Филиал битирувчилари Ўзбекистоннинг давлат тиббиёт муассасаларида камида 5 йил ишлаш шарти билан ишга тақсимланади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Гербимиз_29_ёшда

🇺🇿 Тошкент шаҳридаги Аджу университети талабалари иштирок этган «Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби» тўғрисидаги қонун қабул қилинган кунга бағишланган ижтимоий видеоролик.

🔹Лойиҳа Республика маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда тайёрланган.
———
🇷🇺 Студенты университета Аджу в Ташкенте приняли участие в социальном видеоролике, посвященном годовщине принятия закона «О Государственном Гербе».

🔹Проект подготовлен совместно с Республиканским Центром Духовности и Просвещения.
———
🇬🇧 The students of the Ajou university in Tashkent have participated in the video dedicated to the anniversary of the adoption of “The State Emblem” law.

🔹The project was prepared in cooperation with the Republican Center of Spirituality and Enlightenment.

@eduuz
#Қабул_2021 |#Профессионал_таълим

▪️2021/2022 ўқув йилида касб-ҳунар мактабларига умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларидан юқоридаги касблар бўйича ҳужжатлар қабул қилинади.

👉 Ҳужжатларни қабул қилиш
20 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.


Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик

Хорижий олийгоҳлар билан ҳамкорликда магистр ва докторантлар тайёрлаш кенгаймоқда

🔰 Олий таълим олдида турган долзарб вазифаларнинг ижроси юзасидан Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат техника университети, Тошкент давлат транспорт университети ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректорлари Беларусь давлатида бўлишди.

✔️ Учрашувлар доирасида Ўзбекистон, Белорусь ва Польша давлатларидаги ОТМлар ўртасида уч томонлама шартнома тузилди.

👉 Батафсил

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Талабага_енгиллик

ҚарДУда талабаларни турар-жой билан таъминлаш режаси рақамларда:

🔸 2021 йил сентябрь ойида 2 та талабалар турар-жойи таъмирланиб, фойдаланишга топширилади;

🔸 2022 йилда 600 ўринли янги ётоқхона қурилади;

🔸 2022-2025 йилларда университетда янги 2800 ўринли 7 та талабалар турар-жойи қурилиши режалаштирилган;

🔸 2021 йил март ойида талабаларни турар-жой билан таъминлаш қамрови 26% бўлган бўлса, 2021 йил сентябрь ойида бу кўрсаткич 55% га етказилади.

Ⓜ️ ҚарДУ Ахборот хизмати

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
​​#МУҲИМ

Эмланиш – бугун ҳаёт ва мамот масаласидир

Азиз талаба-ёшлар!

🦠 Маълумки, сўнгги кунларда дунё бўйлаб, хусусан юртимизда ҳам коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатининг кўпайиши кузатилмоқда.

🖌Ўтган йилги касалланиш ҳолати билан бу йилгисининг фарқи шундаки, бу йил вирус нафақат ўрта ёш, балки ёш йигит-қизларда ҳам кўплаб қайд этилмоқда.

💉Бугун вирусни жиловлаш ва соғлиғимизни муносиб ҳимоя қилишнинг бирдан-бир йўли – касалликка қарши курашиш ва эмланишдир.

⚡️Муҳтарам Президентимиз топшириқларига биноан, Республика махсус комиссиясининг қарори билан коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда эмланган тўлов-контракт асосида ўқийдиган (бакалавриат, магистратура, клиник ординатура) талабаларга республикамизда фаолият юритаётган барча давлат ва нодавлат олийгоҳларда 2021/2022 ўқув йили учун базавий тўлов-контрактига 10 фоиз миқдорида бир марталик чегирма бонуси берилишини маълум қилади.

Қадрли талаба-ёшлар, сизлар буюк келажагимиз қурувчиси ва пойдеворисиз, шундай экан биз сизларни доимо соғлом, бақувват драйвер сифатида кўришни хоҳлаймиз.

💫Шу боис, вазирлик барча талаба-ёшларимиз вирусга қарши вакцина олиб, ўзлари ва яқинлари соғлиғини асрашга кўмаклашишга чорлаб қолади.

☀️Эмланиш – фақат ўзимиз учун эмас, балки жамият соғлиғи учун ҳам ўта муҳим. Эмланиш — бу барчамизнинг фуқаролик бурчимиздир!

👉 @eduuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг ота-оналар ва талаба-ёшларга мурожаати

▪️Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 18 ёшдан катта бўлган, бугунги кунда таълим олаётган бакалавриатура, магистратура, клиник ординатура талабалари коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда оммавий бепул эмланади.

⚡️Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда эмланган, республикамизда фаолият юритаётган барча давлат ва нодавлат олийгоҳларда тўлов-контракт асосида ўқийдиган талабаларга 2021/2022 ўқув йили учун базавий тўлов контрактига 10 фоиз миқдорида бир марталик чегирма бонуси берилади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2021 |#Абитуриентлар_диққатига

⚡️Мақсадли қабул параметрлари ва давлат буюртмаси параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди

Абитуриентлар my.dtm.uz сайтининг “Қабул-2021” бўлими орқали фанлар мажмуаси бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишини танлашлари мумкин.

📆 Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш жорий йилнинг 22 июлига қадар (22 июль куни ҳам) давом этади.

❗️ОТМга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланмадан фойдаланинг👆

👁‍🗨 YouTube орқали кўриш (HD форматда)

Ⓜ️DTM

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Kunduzgi-2021.pdf
3.7 MB
#Қабул_2021 |#Абитуриентлар_диққатига

⚡️КУНДУЗГИ таълим шакли учун қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимотини юклаб олинг ва синчковлик билан танишиб чиқинг

💫2021/2022 ўқув йилида ОТМ бакалавриатининг КУНДУЗГИ таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши.

👉@eduuz
#Қабул_2021 |#Абитуриентлар_диққатига

⚡️КЕЧКИ таълим шакли учун қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимотини юклаб олинг ва синчковлик билан танишиб чиқинг.

💫2021/2022 ўқув йилида ОТМ бакалавриатининг кечки таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши.

👉@eduuz
#Қабул_2021 |#Абитуриентлар_диққатига

⚡️КЕЧКИ таълим шакли учун қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимотини юклаб олинг ва синчковлик билан танишиб чиқинг.

💫2021/2022 ўқув йилида ОТМ бакалавриатининг кечки таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши. (хабар тўлдирилди👆)

👉@eduuz
Sirtqi-2021.pdf
1.7 MB
#Қабул_2021 |#Абитуриентлар_диққатига

⚡️СИРТҚИ таълим шакли учун қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимотини юклаб олинг ва синчковлик билан танишиб чиқинг

💫2021/2022 ўқув йилид ОТМ бакалавриатининг сиртқи таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши.

👉@eduuz
Pedagogika-2021.pdf
1.5 MB
#Қабул_2021 |#Абитуриентлар_диққатига

⚡️Халқ таълими соҳаси учун мақсадли қабул параметрлари тақсимотини юклаб олинг ва синчковлик билан танишиб чиқинг

💫2021/2022 ўқув йилида ОТМ бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларидан давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида халқ таълими соҳасида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул параметрлари тақсимоти (таълим йўналишлари ва туман (шаҳар)лар кесимида).

👉@eduuz
#Қабул_2021 |#Абитуриентлар_диққатига

Биласизми |Eduuz эслатади

Мақсадли қабул – бу маълум бир таълим йўналишида муайян ҳудудлар (масалан, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Шаҳрисабз тумани) учун алоҳида ажратилган давлат гранти асосидаги қабул.

🔸Мисол учун, Андижон вилоятига ажратилган жой учун наманганлик абитуриент ёки бир туманга ажратилган жой учун бошқа тумандаги абитуриентлар мақсадли қабулда қатнаша олмайди.

❗️Унутманг, амалдаги тартибга кўра мақсадли қабул қилинган талабаларнинг бошқа таълим йўналиши ёки шаклига, бошқа ОТМга ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризасига рад жавоби берилади.

🔘Мақсадли қабул квоталари учун қуйидаги тоифадаги абитуриентлар ҳужжат топшира олади:

муайян ҳудудда доимий яшайдиган (паспортдаги маълумоти бўйича);
умумий ўрта мактабни якунлагани тўғрисидаги тегишли ҳужжатга эга бўлганлар (10–11-синфлар негизида);
ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти тўғрисидаги тегишли ҳужжатга эга бўлганлар.


Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Қабул_2021 |#Абитуриентлар_диққатига

⚡️Ижтимоий-иш таълим йўналиши учун мақсадли қабул параметрлари тақсимотини юклаб олинг ва синчковлик билан танишиб чиқинг

💫2021/2022 ўқув йилида ОТМ бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларидан давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг олий маълумотли кадрларга эҳтиёжи асосида ҳудудлар кесимида мақсадли қабул параметрлари тақсимоти.

👉@eduuz