Edu.uz
143K subscribers
21.5K photos
4.62K videos
232 files
12.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
加入频道
#Миннатдорчилик_ҳисси | #Ёшларга_эътибор

Қарши давлат университети талабаси Президентга миннатдорчилик мактубини йўллади

Президентимиз ўтган йили ноябрь ойидаги вилоятимизга ташрифи давомида воҳа ёшлари билан ҳам учрашиб, уларни режалари билан ўртоқлашган эди.

Шунингдек, ҚарДУ талабаси Шоҳида Жўраевага 2 хонали уй совға қилишини айтганди. Шоҳида оиласи билан "Ёшлар куни" арафасида замонавий хонадонга кўчиб ўтди ва Президентга ўз дил сўзлари ҳамда миннатдорчилиги битилган мактубини йўллади.

👉Мактубни ўқиш

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Биласизми_?

1 июлдан нималар ўзгарди? Eduuz эслатади

🔸 “Ҳамширалик иши” билан мустақил шуғулланиш учун ўрта тиббиёт мутахассисларига ўзини ўзи банд қилиш асосида рухсат берилади – БАТАФСИЛ.

🔸 Давлат органларида таълим ташкилотлари ўқитувчиларини шартнома асосида жалб қилиб, ҳафтада камида бир маротаба ходимларни хорижий тилга ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади – БАТАФСИЛ.

🔸 Иш стажи 5 йил бўлмаган олий маълумотли тиббиёт ходимларини нодавлат тиббиёт ташкилотларига ишга қабул қилиш билан боғлиқ талаблар давлат тиббиёт муассасаларига тенглаштирилади – БАТАФСИЛ.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Профессионал_таълим

⚡️ДИҚҚАТ!!!
9-синф битирувчилари учун қабул бошланди

▪️Умумтаълим мактабларининг 9-синфини 2021 йилда тамомлаган ёшларимиз учун таълимни давом эттириш билан биргаликда касб-ҳунар ўрганиш имкониятини берувчи республикамиз бўйича 339 та касб-ҳунар мактабларига ОНЛАЙН ҚАБУЛ бошланди.

🔰Қабул Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг www.kasb.edu.uz электрон платформаси орқали қуйидаги тарзда онлайн амалга оширилади:

1️⃣ Электрон ариза (www.kasb.edu.uz орқали тўлдирилади).
2️⃣ Умумтаълим мактабининг 9-синфни тугатганлигини тасдиқловчи шаҳодатнома (электрон) нусхаси.
3️⃣ 3x4 фотосурат.

🗓 Ҳужжатларни қабул қилиш 1 июлдан 20 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

🧐 Онлайн ҳужжат топширишда қўшимча саволлар бўйича ўзингизга яқин бўлган касб-ҳунар мактабларига мурожаат этишингиз ҳам мумкин.

Касб-ҳунар мактаблари битирувчилари келгусида ишлаш ва олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш ҳуқуқини берадиган давлат намунасидаги ДИПЛОМ оладилар. Ўқиш 100% бепул.

@EDUUZ
Олий ва ўрта махсус таълим тизимидаги мавжуд муаммолар, бюрократик тўсиқлар ва уларнинг ечими бўйича фикр-мулоҳазаларингиз борми?

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирига мурожаат қилишингиз мумкин.

📨 Вазирга ўз фикрларингизни билдириш орқали соҳада учраётган муаммо-ю камчиликларни бартараф этиш ҳамда олий таълим тизимини янада ривожлантиришга ўз ҳиссангизни қўшинг.

📩 @toshkulovga мурожаат қилинг.

——————————
Хотите поделиться своим мнением о решении проблем и бюрократических препятствий в системе высшего и среднего специального образования?

У вас есть возможность обратиться к министру высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан.

📨 Выразите свое мнение и внесите вклад в устранение проблем и дальнейшее развитие системы высшего образования.

📩 Обращайтесь к @toshkulovga

@eduuz
Олий ва ўрта махсус таълим тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш, ўқув адабиётлари билан таъминлаш, таълим сифати билан боғлиқ муаммолар, бюрократик тўсиқлар ва уларнинг ечими бўйича фикр-мулоҳазаларингиз борми?

Унда сиз мазкур йўналишда ўз фикр-мулоҳазаларингиз билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосарига мурожаат қилишингиз мумкин.

📩
@karimovga мурожаат қилинг.

——————————
Сталкивались ли вы с проблемами и бюрократическими препятствиями, связанными с организацией образовательного процесса в системе высшего и среднего специального образования, обеспечением учебной литературой, качеством образования? У вас есть предложения по их решению?

В таком случае вы можете обратиться в к первому заместителю министра высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан.

📩 Обращайтесь к @karimovga

@eduuz
Вазирлик тизимида илм-фан ва инновация йўналишида мавжуд муаммолар, бюрократик тўсиқлар ва уларнинг ечими бўйича ғоялар билан ўртоқлашмоқчимисиз?

Энди сиз ушбу масалалар бўйича вазир ўринбосарига тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

📨
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосаригa мурожаат қилиб, вазирлик тизимида илм-фан ва инновациялар соҳасини ривожлантириш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этишга ҳисса қўшинг.

📩 @xakimovga мурожаат қилинг.

——————————

Вы хотите поделиться своими идеями о существующих проблемах в области науки и инноваций в системе министерства, бюрократических барьерах и способах их решения?

Теперь по этим вопросам вы можете напрямую обращаться к заместителю министра.

📨 Обращайтесь к заместителю министра высшего и среднего специального образования по вопросам науки и инноваций и внесите свой вклад в развитие науки и инноваций в системе министерства и решение существующих проблем.

📩 Обращайтесь к @xakimovga

@eduuz
Олий ва ўрта махсус таълим тизимида бюджетдан ташқари маблағларни кўпайтириш, таълим муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш ҳамда уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш, талабалар ўқиши ва яшаши учун қулай шароитларни яратиш борасида аниқ таклифларингиз борми?

Унда сиз мазкур йўналишда ўз фикр-мулоҳазаларингиз ва таклифларингиз билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосарига мурожаат қилишингиз мумкин.

📩
@buzrukxonovga мурожаат қилинг.

——————————
Есть ли у Вас конкретные предложения по увеличению внебюджетных средств в системе высшего и среднего специального образования, развитию материально-технической базы образовательных учреждений, обеспечению их финансовой стабильности, благоприятных условий для учебы и проживания студентов?

Вы можете обратиться к заместителю министра высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан по экономическим вопросам.

📩 Обращайтесь к @buzrukxonovga

@eduuz
Forwarded from Glocals Bookshop
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўтказилган “Энг яхши илмий мақола” танлови ғолиблари билан танишинг!

Ташқи сиёсий, ташқи иқтисодий фаолиятимиз учун бўлғуси кадрларимизда шундай ажойиб таҳлилий кўникмалар шаклланмоқда.

💬 Ноанъанавий креатив аргументлар, аниқ ҳаётий позициялар, фойдали тавсиялар!

🔰Бу талабаларимиз ҳаммага ўрнак бўла олади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби 29 ёшда

▪️1992 йил 2 июль куни қабул қилинган қонун билан Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасдиқланган.

📜 Ўзбекистон Республикаси Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзидир (2-модда).

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Xorijiy OTM grand 2021.pdf
314.4 KB
#Қабул_2021 | #АБИТУРИЕНТЛАР_ДИҚҚАТИГА

Eduuz эслатади

❗️Биласизми, эндиликда Ўзбекистондаги хорижий ва хусусий ОТМда ҳам грантда ўқиш мумкин

🔰 2021/2022 ўқув йили учун 19 та хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида ДАВЛАТ ГРАНТИ асосида кадрлар тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси параметрлари — 500 нафар этиб тасдиқланган.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Қабул_2021 | #АБИТУРИЕНТЛАР_ДИҚҚАТИГА

🔊Яна бир халқаро олийгоҳ Тошкент филиалининг қабул квотаси таcдиқланди

💥Вазирлар Маҳкамасининг "2021/2022 ўқув йили учун “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги 413-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан ушбу таълим муассасасига 2021/2022 ўқув йили учун бакалаврларни тайёрлаш бўйича давлат гранти асосида 4 та таълим йўналишида жами 100 ўрин миқдорида қабул квотаси белгиланди:

🔹 Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси – 25 та;
🔹 Ядро физикаси ва технологиялари – 25 та;
🔹 Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси – 25 та;
🔹 Электроэнергетика ва электротехника – 25 та.

✔️ 2021/2022 ўқув йили учун Филиалга кириш имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Тошкентда хорижий университетлар филиали яна биттага кўпайди

Президентнинг ПҚ–5169-сон қарори билан Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети” Федерал давлат автоном ОТМнинг Тошкент шаҳридаги филиали ташкил этилди.

🗓 Филиал фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланиб, таълим жараёни рус тилида олиб борилади.

📌 Абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш Университет томонидан белгиланадиган талаблар асосида амалга оширилади.

🔖 Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган ДИПЛОМ берилади.

🔰 2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон фуқароларидан 35 нафарининг қуйидаги мутахассисликлар бўйича ординатура дастурларига мувофиқ Университетда таълим олиши ташкил этилади:

● Радиология;
● Онкология;
● Гематология;
● Болалар онкологияси;
● Эндокринология;
● Нефрология;
● Пульмонология;
● Рентгенэндоваскуляр ташхис ва даволаш;
● Юрак-қон томир жарроҳлиги;
● Педиатрия;
● Аллергология ва иммунология;
● Нейрохирургия.

🔗 Давлат гранти асосида таҳсил олган Филиал битирувчилари Ўзбекистоннинг давлат тиббиёт муассасаларида камида 5 йил ишлаш шарти билан ишга тақсимланади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Гербимиз_29_ёшда

🇺🇿 Тошкент шаҳридаги Аджу университети талабалари иштирок этган «Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби» тўғрисидаги қонун қабул қилинган кунга бағишланган ижтимоий видеоролик.

🔹Лойиҳа Республика маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда тайёрланган.
———
🇷🇺 Студенты университета Аджу в Ташкенте приняли участие в социальном видеоролике, посвященном годовщине принятия закона «О Государственном Гербе».

🔹Проект подготовлен совместно с Республиканским Центром Духовности и Просвещения.
———
🇬🇧 The students of the Ajou university in Tashkent have participated in the video dedicated to the anniversary of the adoption of “The State Emblem” law.

🔹The project was prepared in cooperation with the Republican Center of Spirituality and Enlightenment.

@eduuz
#Қабул_2021 |#Профессионал_таълим

▪️2021/2022 ўқув йилида касб-ҳунар мактабларига умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларидан юқоридаги касблар бўйича ҳужжатлар қабул қилинади.

👉 Ҳужжатларни қабул қилиш
20 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.


Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик

Хорижий олийгоҳлар билан ҳамкорликда магистр ва докторантлар тайёрлаш кенгаймоқда

🔰 Олий таълим олдида турган долзарб вазифаларнинг ижроси юзасидан Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат техника университети, Тошкент давлат транспорт университети ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректорлари Беларусь давлатида бўлишди.

✔️ Учрашувлар доирасида Ўзбекистон, Белорусь ва Польша давлатларидаги ОТМлар ўртасида уч томонлама шартнома тузилди.

👉 Батафсил

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Талабага_енгиллик

ҚарДУда талабаларни турар-жой билан таъминлаш режаси рақамларда:

🔸 2021 йил сентябрь ойида 2 та талабалар турар-жойи таъмирланиб, фойдаланишга топширилади;

🔸 2022 йилда 600 ўринли янги ётоқхона қурилади;

🔸 2022-2025 йилларда университетда янги 2800 ўринли 7 та талабалар турар-жойи қурилиши режалаштирилган;

🔸 2021 йил март ойида талабаларни турар-жой билан таъминлаш қамрови 26% бўлган бўлса, 2021 йил сентябрь ойида бу кўрсаткич 55% га етказилади.

Ⓜ️ ҚарДУ Ахборот хизмати

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
​​#МУҲИМ

Эмланиш – бугун ҳаёт ва мамот масаласидир

Азиз талаба-ёшлар!

🦠 Маълумки, сўнгги кунларда дунё бўйлаб, хусусан юртимизда ҳам коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатининг кўпайиши кузатилмоқда.

🖌Ўтган йилги касалланиш ҳолати билан бу йилгисининг фарқи шундаки, бу йил вирус нафақат ўрта ёш, балки ёш йигит-қизларда ҳам кўплаб қайд этилмоқда.

💉Бугун вирусни жиловлаш ва соғлиғимизни муносиб ҳимоя қилишнинг бирдан-бир йўли – касалликка қарши курашиш ва эмланишдир.

⚡️Муҳтарам Президентимиз топшириқларига биноан, Республика махсус комиссиясининг қарори билан коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда эмланган тўлов-контракт асосида ўқийдиган (бакалавриат, магистратура, клиник ординатура) талабаларга республикамизда фаолият юритаётган барча давлат ва нодавлат олийгоҳларда 2021/2022 ўқув йили учун базавий тўлов-контрактига 10 фоиз миқдорида бир марталик чегирма бонуси берилишини маълум қилади.

Қадрли талаба-ёшлар, сизлар буюк келажагимиз қурувчиси ва пойдеворисиз, шундай экан биз сизларни доимо соғлом, бақувват драйвер сифатида кўришни хоҳлаймиз.

💫Шу боис, вазирлик барча талаба-ёшларимиз вирусга қарши вакцина олиб, ўзлари ва яқинлари соғлиғини асрашга кўмаклашишга чорлаб қолади.

☀️Эмланиш – фақат ўзимиз учун эмас, балки жамият соғлиғи учун ҳам ўта муҳим. Эмланиш — бу барчамизнинг фуқаролик бурчимиздир!

👉 @eduuz