Eduuz тавсия этади
▪️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Тошкент шаҳридаги ҳақиқий лидер ёшлар ва ёш давлат фуқаролик хизматчилари учун "Келажак лидерлари" клуби фаолияти йўлга қўйилмоқда.
✔️ Клуб аъзолиги учун ҳужжат топширган номзодлар 4 босқичли очиқ танлов орқали сараланади:
1-босқич: Ҳужжатлар кўриб чиқилади (танловга 20-35 ёшли олий таълим муассасалари талабалари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ёш ходимлари ҳужжат топшириши мумкин);
2-босқич: Тест синовлари ("Келажак лидерлари" платформасида тест топширилади);
3-босқич: Ёзма иншо;
4-босқич: Суҳбат.
🔔 Рўйхатдан ўтиш.
🔚 Ҳужжатлар жорий йилнинг
12 июлига қадар қабул қилинади.
👉 Батафсил
@eduuz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОТМ матбуот котибларининг илк форуми бўлиб ўтди
🔰 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати ташаббуси билан “Олий таълим муассасаларида Ахборот хизмати фаолиятини такомиллаштириш: муаммо ва ечимлар” мавзусида ОТМ матбуот котибларининг биринчи республика форуми ташкил этилди.
🏛 Форум матбуот хизмати фаолиятини самарали йўлга қўйган Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтди.
👤 Унда вазирлик Ахборот хизмати ходимлари, юзга яқин ОТМ матбуот котиблари, соҳа мутахассислари иштирок этди.
👨🏻💻 Форум давомида иштирокчилар учун семинар-тренинг ва Халқаро пресс-клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжа томонидан мастер-класс ташкил этилди.
🗣 Семинарда экспертлар томонидан ахборот хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш, матбуот котибининг вазифалари ва уларни амалга ошириш, ОАВ билан ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида фойдали тавсиялар берилди.
💬 Шунингдек, ОТМ матбуот котиблари ўзлари дуч келаётган муаммо ва камчиликларни ўртага ташлаб, уларни бартараф этиш бўйича мутахассислардан маслаҳат олишди.

🇺🇿 Энди Ўзбекистоннинг хориждаги элчилари ҳам олий таълимдаги ислоҳотларда елкадош бўлади
🔰Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда илк бор мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги дипломатия ваколатхоналари раҳбарлари иштирокида видеоконференция шаклида мулоқот ташкил этилди.
———
🇷🇺 Послы Узбекистана за рубежом станут продвигать реформы высшего образования
▪️Министерство иностранных дел Узбекистана совместно с Министерством высшего и среднего специального образования впервые организовало видеоконференцию с главами дипломатических представительств нашей страны за рубежом.
———
🇬🇧 Uzbek Ambassadors Will Promote Higher Education Reforms Abroad
▪️For the first time, the Ministry of foreign affairs of Uzbekistan, together with the Ministry of higher and secondary special education, organized a video conference with the heads of diplomatic missions of our country abroad.
Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube

11 ёшли Аҳмаджоннинг орзуси ушалди
🔸Бироз аввал 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Ботаника боғида ташкил этилган икки кунлик “Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми”нинг биринчи куни ўз ниҳоясига етди.
🔹Форум доирасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Тафаккур синовлари” ҳудудида “Билимдонлар беллашуви” интеллектуал ўйини, “Мнемоника” беллашуви, “Шахмат”, “Ментал арифметика”, “Кубик-рубик” мусобақалари ташкил этилди.
🔰Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ҳам иштирок этиб, талаба-ёшлар билан мулоқот қилди. Вазир “Кубик-рубик” мусобақаси иштирокчиси 11 ёшли Ахмаджонга ўзининг эсдалик совғасини топшириб, унинг орзусини рўёбга чиқарди.
Тадбир сўнгида мусобақа ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

#Тайинлов
✔️ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 29 июндаги буйруғи билан Мирзохид Исломович Даминов Бухоро давлат университетининг Педагогика институти директори лавозимига тайинланди.
М.Даминов 1996 йилда Бухоро давлат университетини ҳамда 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Педагогика фанлари номзоди.
👉Шу кунга қадар Бухоро давлат университетининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаган.
👉@eduuz

#Байрам_табриги
🇺🇿 Яратилаётган барча имкониятлар сиз бахтли бўлишингиз учун
Қадрли ёшлар!
Сизларни Президентимиз ташаббусларига кўра эълон қилинган 30 июнь – Ёшлар куни билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жамоаси номидан чин қалбимдан табриклайман!
Бу қутлуғ айёмда чексиз умид, иштиёқ ва имкониятлар ёшликнинг асосий бойлиги эканини ҳис этган ҳолда беғубор ёшларимизга энг эзгу тилакларимизни изҳор этаман.
Бугун яратилаётган шарт-шароит, имкониятлар барчаси сиз бахтли бўлишингиз учун.
👉Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🇷🇺 ВСЕ ВОЗМОЖНОСТИ СОЗДАЮТСЯ ДЛЯ ТОГО, ЧТОБЫ ВЫ БЫЛИ СЧАСТЛИВЫ
Дорогая молодежь!
От имени коллектива Министерства высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан сердечно поздравляю вас с 30 июня – Днем молодежи, объявленным по инициативе нашего Президента!
В этот знаменательный день я выражаю свои наилучшие пожелания нашей целеустремленной молодежи, хранящей безграничные надежды, мотивацию и возможности в качестве своего главного богатства.
Все условия и возможности, имеющиеся в вашем распоряжении сегодня, созданы для того, чтобы вы были счастливы.
👉Подробно

🇬🇧 ALL OPPORTUNITIES ARE CREATED TO MAKE YOU HAPPY
Dear youth!
On behalf of the Ministry of higher and secondary specialized education of the Republic of Uzbekistan, I cordially congratulate you on June 30 – the Youth Day, announced at the initiative of our President!
On this remarkable day, I express my best wishes to our purposeful youth, who cherish endless hopes, motivation and opportunities as their main wealth.
All the conditions and opportunities that you have at your disposal today are created to make you happy.
👉 read more

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти ташкил этилди
Ҳукумат қарори (408-сон, 29.06.2021 й.) билан Самарқанд давлат университетининг Педагогика институти негизида Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти ташкил этилди.
📌 Институт давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.
✅ Педагогика соҳаси бўйича тарбия ва ўқитиш усуллари, таълим жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга профессионал олий маълумотли кадрларни тайёрлаш Институтнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
🔘 Институтда ўқув жараёни:
● Финляндия таълим дастурлари ва технологиялари асосида ташкил этилади;
● 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.
➡️ Шунга кўра, Университетда педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва уларнинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича қабул тўхтатилади.
🗓 2021/2022 ўқув йили учун Институтга кундузги, сиртқи ҳамда кечки таълим шакли бўйича қабул параметрлари давлат комиссияси қарорига асосан, 2022/2023 ўқув йилидан эса ҳар йили тасдиқланадиган республика ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

#Биласизми |#Қабул_2021
⚡️Абитуриентлар диққатига: Eduuz эслатади
▪️Эндиликда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида тиббиёт соҳасида олий маълумотли кадрлар тайёрланади.
❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
22 июндаги ПҚ-5157-сон қарори билан Гулистон, Қарши ва Наманган давлат университетлари, Навоий ва Жиззах давлат педагогика институтлари, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида тиббиёт бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш илк бор йўлга қўйилди.
☑️ Тиббиёт йўналишига ўқишга киришни режалаштираётган абитуриентлар учун ёрдам сифатида тиббий йўналишлар рўйхатини ОТМлар ва ҳудудлар кесимида жамланган (файлни очинг👆).
☝️Маълумот ўрнида, Тошкент тиббиёт академиясида “Менежмент: соғлиқни сақлаш менежменти” ҳамда “Биотиббиёт муҳандислиги” йўналишлари илк бор очилди.