Edu.uz
142K subscribers
21.6K photos
4.66K videos
232 files
12.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
加入频道
​​Андижонда олий таълим соҳасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди

▪️Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов хизмат сафари билан Андижон давлат университетида вилоятдаги барча ОТМ ректорлари билан кўришиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишди.

❗️Олий таълим соҳасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича ОТМ ректорлари, проректорлар ва деканлар билан самимий мулоқот олиб борди.

Учрашув давомида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16 июнь куни олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

↪️ Шунингдек, олий таълимни “Коррупциясиз соҳа”га айлантириш, бу борада барча педагоглар, профессор ва олимлар, раҳбардан тортиб кичик илмий xодимгача масъулиятли ёндашиш керак эканлиги таъкидланди.

🔺Ўқув ишлари бўйича проректорларга 2021/2022 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишларида алоҳида иқтидор талаб қиладиган таълим йўналишларида ижодий имтиҳонларни адолатли ва шаффоф ўтказиш бўйича алоҳида масъулият юклатилди.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Қабул_2021 | #Абитуриентлар_диққатига

☝️EDUUZ эслатади

⚠️ Бу йилги кириш имтиҳонларида абитуриентлар 5 та фандан имтиҳон топширади. Максимал балл – 280,5

❗️Барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан (максимал балл – 94,5 балл):

1. Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар) – 15 та савол, тўғри жавоб учун – 2,1 балл.

2. Математика – 15 та савол, тўғри жавоб учун – 2,1 балл.

3. Ўзбекистон тарихи – 15 та савол, тўғри жавоб учун – 2,1 балл.

‼️ Бакалавриат таълим йўналишига мос 2 та фан бўйича (максимал балл – 186 балл):

👉 1-фан – 30 та савол, тўғри жавоб учун – 3,1 балл.

👉 2-фан – 30 та савол, тўғри жавоб учун – 3,1 балл.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook| YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2021 | #Абитуриентлар_диққатига

☝️EDUUZ тавсия этади

▶️ Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиалида 2021/2022 ўқув йили учун қабул бошланди.

🔚 Ҳужжатлар жорий йилнинг
22 август кунига қадар
филиалнинг расмий веб-сайти (http://priem.astutr.uz/) орқали онлайн тарзда қабул қилинади.

✔️ Талаб этиладиган ҳужжатлар:

— Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ID-card);
— Умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумот олганликни тасдиқловчи диплом, шаҳодатнома;
— Фотосурат ¾ (оқ фон).

☝️Қўшимча маълумот учун:
🌐 astu.uz, http://priem.astutr.uz/

📞 +998 55 5030127, +998 33 7161818

📳 Қабулга оид барча янгиликлар ва ўзгартиришлар филиалнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Қабул_2021 | #Абитуриентга_енгиллик

🇺🇿 Eduuz хабар беради: ЎзДЖТСУ ва ​​унинг филиалларига ўқишга топширмоқчи бўлган АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!

🔺Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш ҳамда уларни қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида “Call-center” ташкил этилди.

❗️Фуқаролар қуйидаги телефон рақамлари орқали “Call-center” билан боғланиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.

📞 Ўзбек тилидаги мурожаатлар учун:

+99899-228-73-60,
+99899-228-74-60,
+99899-228-75-60

📞 Рус тилидаги мурожаатлар учун:

+99899-228-71-60,
+99899-228-72-60

📞 Инглиз тилидаги мурожаатлар учун:

+99899-228-72-60

🔰Магистратура бўйича мурожаатлар учун:

+99899-228-79-60

Call-center”нинг иш режими:

🗓 душанбадан шанбагача – соат 8:00 дан 18:00 гача;

🍽 тушлик – соат 13:00 дан 14:00 гача.

©️ЎзДЖТСУ матбуот хизмати

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Халқаро_ҳамкорлик

🇺🇿 ЎЗБЕКИСТОН ВА ВЕНГРИЯ РЕКТОРЛАРИНИНГ ИЛК ФОРУМИ

🔰Айни дамларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Венгриянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида Ўзбекистон ва Венгрия ректорларининг илк форуми ўз ишини бошлади.

✔️ Халқаро форумда икки мамлакатнинг юқори мартабали давлат ҳокимияти вакиллари ва 30 га яқин нуфузли олий таълим муассасаси ректорлари иштирок этишмоқда.
————
🇷🇺ПЕРВЫЙ ФОРУМ РЕКТОРОВ УЗБЕКИСТАНА И ВЕНГРИИ

🔰
В эти минуты начался первый форум ректоров Узбекистана и Венгрии в Ташкентском институте инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства при сотрудничестве с Министерством высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан и Посольством Венгрии в Узбекистане.

✔️ В международном форуме принимают участие высокопоставленные государственные деятели двух стран и ректоры около 30 престижных вузов.
〰️〰️〰️
#Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистон ва Венгрия ректорларининг илк форуми
доирасида

▪️Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир ТОШҚУЛОВ ва Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазирлиги Венгрия Дипломатик академияси ва «Stipendium Hungaricum» дастури Давлат котиби Орсоё ПАЦАИ-ТОМАШИЧ (Dr. PACSAY-TOMASSICH Orsolya) ўртасида тор доирада учрашув бўлиб ўтди.

🔘Учрашувда:

икки мамлакат ўртасида қўшма дипломлар бериш имкониятига эга бўлган қўшма таълим дастурларини яратиш;
венгер мутахассисларини Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида қисқа муддатли маърузаларга таклиф қилиш;
Венгрия ОТМ базасида ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, қўшма илмий нашрлар, талабалар ва ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш;
Венгрия университетлари билан кимёвий технологиялар, энергетика, машинасозлик, саноат технологиялари, биотехнология, суғориш ва сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, фармакология, фармацевтика соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантириш масалалари муҳокама доирасида бўлди.
〰️〰️
#Қабул_2021 | #Фуқаро_мурожаати

Eduuz эслатади: Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг "@vazirga_takliflar_bot"и орқали келиб тушган савол

Ассалому алайкум, спорт мусобақаларида Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлган ўқувчилар олий таълимга ўқишга киришда имтиёзга эга, Ўзбекистон кубоги баҳсларида ғолиб бўлган ўқувчиларга ҳам шундай имтиёз мавжудми? Шу ҳақида тўлиқ маълумот каналда берилса яхши бўларди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги ПФ–5924-сон фармонининг 12-бандида олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия ҳамда Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва республика чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор (1 — 3 ўрин) бўлган спортчи-ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган олий таълим муассасаларига (тиббиёт йўналишидан ташқари) қўшимча давлат гранти асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилиш белгиланган.

Мазкур фармондан келиб чиқиб, Ўзбекистон кубоги баҳсларида ғолиб бўлган спортчи-ўқувчиларни имтиҳон синовларисиз қабул қилиш назарда тутилмаганлиги боис, улар ОТМга ўқишга киришда имтиёзга эга эмас.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул_2021
#Қайси_ўқишни_танласам_экан?🧐

Танишув: Самарқанд ветеринария медицинаси институти — бугун ва келажак олийгоҳи!

Бугун яратамиз, эрта учун дахлдормиз!
Биз билан бирга бўлинг!
Зеро, келажак бизники!

СамВМИ интернет манзиллари: 👇👇👇
#Хорижий_ОАВ_нигоҳида

🇺🇿 Куни кеча Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Марказий Осиё олий таълим вазирларининг форуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Форум якунлари бўйича вазир “Казинформ” халқаро агентлиги мухбирига интервью берди.

Интервьюнинг тўлиқ матни билан қуйидаги илова орқали танишиш мумкин. 👇

👉 Абдуқодир Тошқулов: Ўзбекистон Марказий Осиё ягона таълим маконидан манфаатдор
———
🇷🇺На днях в г. Туркестане (Казахстан) состоялся форум министров высшего образования стран Центральной Азии. В нем принял участие и выступил с докладом Министр высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан Абдукодир Ташкулов.

По итогам форума министр дал интервью корреспонденту международного информационного агентства «Казинформ».

Читайте полную версию интервью по следующей ссылке. 👇

👉 Абдукодир Ташкулов: Узбекистан заинтересован в единении центрально-азиатского образовательного пространства

@eduuz
Eduuz тавсия қилади

🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олий таълим тизимидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўйича таҳлилнома
———
🇷🇺 Краткий обзор приоритетных тем видеоселектора, посвященного проблемам в системе высшего образования под председательством Президента Шавката Мирзиёева

Вазирликнинг расмий саҳифалари:

Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube