Edu.uz
142K subscribers
21.6K photos
4.66K videos
232 files
12.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲http://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
加入频道
​​Олий ва ўрта махсус таълим вазири Арманистон элчиси билан учрашди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида вазир Иномжон Мажидов ва Арманистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Арам Григорян билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда икки давлат ўртасида таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Иномжон Мажидов олий ва ўрта махсус таълим тизими ҳамкорлик учун очиқ эканлиги, Арманистон олийгоҳлари билан ҳам профессорлар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, ҳамкорликда илмий лойиҳалар устида ишлаш яхши самара беришига ишонч билдирилди.

Ўз навбатида элчи жаноблари Арманистон университетлар ўртасида талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш, халқаро конференциялар ташкил қилишдан манфаатдор эканини маълум қилди.

Жумладан, қадимий қўлёзмаларни реставрация қилиш, уларни тадқиқ қилиш, туркий тилларга оид Арманистонда мавжуд бўлган бой қадимий қўлёзмалар фонди – Матенадаранда сақланаётган манбаларни ўрганиш ҳар икки томонга фойдали бўлиши қайд этилди. Арманистон талабалари учун ўзбек тили ва адабиёти ҳам қизиқиш уйғотаётгани таъкидлаб ўтилди.

Вазир бу борада Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилар экан, Тошкент, Самарқанд ёки республикамизнинг бошқа шаҳарларида ҳамкорликда илмий конференциялар ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқиш таклифини илгари сурди.

Учрашув якунида 2020 йилда муҳокама қилинган режаларни амалга оширишга келишиб олишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_эълонлари

ТДИУ малакали профессор-ўқитувчиларни ишга таклиф қилмоқда

Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессор, доцент, катта ўқитувчи, ассистент, ўқитувчи лавозимларига юқори малакага эга мутахассисларни танлов асосида ишга қабул қилади.

Илмий даража ва унвонга эга, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини яхши ўзлаштирган ҳамда чет тилларни мукаммал билган номзодлар устуворликка эга бўлади.

Батафсил маълумот учун: (71) 239-01-42, (71) 239-01-08.

Манзил: 100066, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Ислом Каримов кўчаси, 49.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент стоматология институти Қорақалпоғистонда хайрия ҳафталигини ўтказди

Тошкент давлат стоматология институти томонидан шу йилнинг 19-26 ноябрь кунлари Қорақалпоғистонда хайрия ҳафталиги ташкил этилди.

Ҳафталикда Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ, Тахиатош, Қораўзак, Нукус ва бошқа ҳудудларида чуқурлаштирилган стоматологик кўриклар ўтказилди.

Стоматологик кўрикларда институт вакиллари аҳоли ўртасида тиш патологиясининг тарқалиш даражаси, минтақанинг иқлим ва географик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда стоматологик хизматни ташкил этиш, бошқариш ва фаолиятни тизимли таҳлил қилиш, стоматологик ёрдам кўрсатишни яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишди.

Институт талабалари хайрия тадбири доирасида тиш касалликларининг бирламчи профилактикаси, шунингдек, болалар, ўсмирлар, ҳомиладор аёллар ва барча аҳоли қатлами ўртасида тишлар ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг санитария-гигиена тадбирларини кенг миқёсда амалга ошириш бўйича тушунтириш ишларини олиб бордилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

Касб-ҳунар таълими муассасаларида ҳунармандчилик йўналишида кадрлар тайёрлаш такомиллаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 майга қадар ҳунармандчилик йўналишида касб-ҳунар таълими муассасаларида кадрлар тайёрлашнинг намунавий ўқув режа ва дастурлари тасдиқланади.

2020 йил давомида ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури учун 589,3 млрд сўм миқдорида (шундан, 470 млрд сўм (50 млн АҚШ доллари) Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан) кредитлар ажратилади.

АТ Халқ банки, “Микрокредитбанк” АТБ ва “Агробанк” АТБ ушбу манбалар ҳисобидан “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошмаган ҳолда 18 ой муддатга, базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 бараваридан ошмаган миқдорда кредитлар ажратилади.

Қарор асосида 2020 йил якунига қадар ташаббускорларни жалб қилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг белгиланган туман ва шаҳарларида миллий ҳунармандчиликнинг барча йўналишларини ўзида мужассам этадиган замонавий “ҳунармандлар бозори” ташкил этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Сенат 2020 йил учун Давлат бюджетини тасдиқлади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бугун бўлиб ўтаётган йигирма тўртинчи ялпи мажлисида сенаторлар “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини маъқуллади.

2020 йилда таълим, тиббиёт, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва бошқа йўналишлар бўйича қарийб 100 та мақсадли дастурни амалга ошириш режалаштирилган.

Шунингдек, келгуси йилда ЯИМнинг 5,5 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 6,5 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 4 фоиз; капитал қуйилмалар ҳажмининг камида 10 фоиз; чакана савдо айланмасининг 5,6 фоиз; хизмат кўрсатиш ҳажмининг 5,7 фоизга ўсиши прогноз қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#ОТМ_янгиликлари

ЎзФА Ядро физикаси институтида ЎзМУ кафедраси филиали очилди

ЎзФА Ядро физикаси институтида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Физика факультети “Ядро физикаси” кафедраси филиали ўз иш фаолиятини бошлади.

Бу ерда бакалавр талабалари ва магистрлар учун Атом физикаси, Атом, ядро ва субядро физикаси, Ядро физикаси ва ядро технологиялари, Ядро физикасининг экспериментал методлари ва Ядро реакторлар физикаси ва техникаси ҳамда бошқа мутахассислик фанларидан машғулотлар ўтказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги кадрлар тайёрлашда иш берувчилар билан бирга ишлаш, ўқув жараёнларини бевосита амалиёт билан уйғун ҳолда ташкил этиш мақсадида юртимиздаги йирик ишлаб чиқарувчилар ва хусусий тадбиркорлар билан ҳамкорлик алоқаларини олиб бормоқда.

Маълумот учун, бугунги кунда вазирлик ва “Ўзагротехсаноатхолдинг” акционерлик жамияти ҳамкорлигида “Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси” заводида ТДТУ, ТошТПУ, ТИҚХММИ ва ТАЙЛҚЭИнинг тегишли кафедралари филиаллари фаолият кўрсатмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Прфессионал_таълим_янгиликлари

Қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш бўйича мутахассисларнинг малакасини оширадиган ўқув марказлари ташкил этилди

Республиканинг ҳар бир вилоятда биттадан касб-ҳунар коллежи негизида қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш бўйича мутахассисларни тайёрлайдиган ва малакасини оширадиган ўқув марказлари фаолияти йўлга қўйилди.

Ўқув марказлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги ПҚ-4410-сон қарори асосида ташкил этилди.

Қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш бўйича мутахассисларнинг малакасини оширадиган ўқув марказларида фаолият юритувчи махсус фан ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталари учун вазирлик томонидан шу йилнинг ноябрь ойи сўнгги декадасида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ, “Ўзагросервис” АЖ ва унинг ҳудудий МТПлари, “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ, “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ, “УзКлаас Агро” МЧЖ, “Лемкен Чирчиқ” ҚК МЧЖ етакчи мутахассислари, хорижий ва маҳаллий экспертлар иштирокида ушбу жамиятлар ишлаб чиқариш ва ўқув базаларида ўтказилди.

Республика семинар иштирокчилар махсус сертификатлар билан тақдирланди. Улар ўз ҳудудларида қишлоқ хўжалиги коллежларида ташкил этилган қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш бўйича мутахассисларни тайёрлайдиган ва малакасини оширадиган ўқув марказларида ўқитувчи-тренер сифатида фаолият юритадилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

АнДУ талабалари "UzAuto Motors"да амалиёт ўтади

Андижон давлат университети Ижтимоий-иқтисодиёт факультетининг 20 нафар битирувчи курс талабаси ўқув-танишув амалиётини ўташ жараёнида "UzAuto Motors" АЖ фаолияти билан танишди.

Маълумки, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари талабаларининг амалиётини самарали тарзда ташкил этиш мақсадида мамлакатимиздаги маҳаллий ва хорижий қўшма корхоналар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйган.

Шу мақсадда "UzAuto Motors" АЖда бўлиб ўтган танишув амалиёти талабаларнинг “Меҳнатни ташкил этиш ва бошқариш”, “Меҳнат кўрсаткичлари таҳлили” фанларига оид назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.

Талабаларга амалиёт даврида хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш қоидалари тушунтирилди. Шундан сўнг, талабалар заводдаги меҳнат шароитлари ҳамда бевосита ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишдилар.

Хусусан, пресслаш цехи, манзил йиғув цехи фаолияти ва автомобилларга дастур юклаш жараёни талабаларда қизиқиш уйғотди.

Ташриф давомида университет билан акциядорлик жамияти ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари ҳам келишиб олинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2019 йил 6 декабрь соат 10:00.

“Зарафшон” концерт зали.

Scopus Award Uzbekistan.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Туркия соғлиқни сақлаш вазири ҳам ТТА фахрий профессори бўлди

Айни пайтда Тошкентда Ўзбекистон ҳамда Туркия Республикалари соғлиқни сақлаш, тиббий таълим ва илм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган ўзбек-турк форуми бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида тиббиёт йўналишида малакали кадрлар тайёрлаш ва илм-фан соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Коджага Тошкент тиббиёт академиясининг фахрий профессори унвони берилди.

Маълумот учун, 2019 йил 11 ноябрь куни вазир Иномжон Мажидов Хорижлик турклар ва қавм жамиятлар идораси раиси Абдуллоҳ Эрен бошлигидаги делегациясини қабул қилиб, иқтидорли ўзбек ёшларига Туркия ҳукумати стипендияларини тақдим этиш имкониятини муҳокама қилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Бельгия озод университети профессори Ўзбекистонда

Олий таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимкулов Брюссель Озод университети профессори Ханс Вольф билан учрашди.

Учрашувда икки давлат олийгоҳлари ўртасида профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, Ўзбекистон ва Бениликс мамлакатларининг нуфузли университетлари ўртасида ҳамкорликни ўрнатиш, малакали кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик қилиш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Профессор Ханс Вольф ташриф доирасида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиалида ҳам бўлди. Бельгиялик мутахассис олийгоҳда ўқув жараёнларининг олиб борилиши билан танишди, талабалар билан суҳбатлашди.

Талабалар билан суҳбатда бельгиялик профессор санъатшунослик илмий тадқиқот ишларида инновациялардан фойдаланиш, илмий-ижодий янгиликлар ва креатив лойиҳалардан фойдаланиш аудиториясини кенгайтириш борасида қатор таклифлар берди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Олий таълим тизимига инвестициялар ва грант маблағларини жалб қилиш механизмлари ўрганилди

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлар учун
«Инвестицияларни, грант маблағларини жалб қилишда ва хусусий сектор билан ҳамкорликни рағбатлантиришда ОТМларнинг роли» мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Вазирлик ташаббуси билан ташкил этилган семинар-тренингга Беларусь давлат университети доценти Екатерина Господарик таклиф қилинди.

Семинар-тренинг кун тартибидаги асосий масала – Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепциясида белгиланган вазифаларни амалга оширишда таълим, фан, инновация ва илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштиришни йўлга қўйиш механизмларини аниқлашдан иборат.

Беларусь давлат университети доценти Екатерина Господарик ва Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университети инвесторлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Рауфхон Салаходжаевлар хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, пуллик хизматлар кўламини кенгайтириш, бюджетдан ташқари маблағлар топиш, илмий тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш юзасидан тавсиялар беришди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Эътибор

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “Меҳр-мурувват” Республика жамоат фонди ҳамкорлигида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан юртимиз касб-ҳунар коллежларида таҳсил оладиган 69 нафар ногирон ўқувчиларнинг ҳар бирига 200 000 сўмдан, жами 13 млн 800 минг сўмлик бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Талабаларнинг қишки таътили бўйича

Интернет тармоғида олий ўқув юртлари талабаларнинг қишки таътил кунлари тўғрисида турли маълумотлар берилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий таълим муассасалари талабалари ва академик лицей, профессионал ҳамда ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқувчиларининг қишки таътил кунларини юқори савияда ташкил этиш бўйича ҳужжат лойиҳаси тайёрланган.

Мазкур масала юзасидан тегишли қарор қабул қилингач, қўшимча ахборот берилади.

ОЎМТВ Ахборот хизмати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Тошкент давлат шарқшунослик институтида Японшунослик факультети ташкил этилди

2019 йил 4 декабрь куни Тошкент давлат шарқшунослик институтида тантанали равишда Японшунослик факультети очилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Фуджияма Ёшинори жаноблари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

1992 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтида ташкил этилган Япон филологияси кафедраси нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Ўрта Осиёда япон тилини ўқитиш бўйича очилган биринчи ўқув маскани саналади.

Охирги йилларда ТошДШИда японшунослик соҳасида қилинган илмий-тадқиқот ишлари натижалари янги факультет шаклланишига асос бўлди.

ТошДШИда янги факультетнинг ташкил топиши японшунослик бўйича ўқув жараёни ва илмий-тадқиқот ишларини бир ерга тўплаш ҳамда ушбу соҳа йўналишларини мувофиқлаштириш имкониятини бериш билан бир қаторда, ўзбек японшунослигини янги поғонага кўтаришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Талабалар ва ўқувчилар учун қишки таътил кунлари белгиланди

Олий таълим муассасалари талабалари ва академик лицей ҳамда профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига 2019-2020 ўқув йили қишки таътил даври 2019 йил 20 декабрдан 2020 йил 6 январгача этиб белгиланди.

2019 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига умумхалқ сайловлари ўтказилиши муносабати билан талабалар ва ўқувчиларнинг ўзи доимий рўйхатдан ўтган яшаш жойида овоз беришлари учун қишки таътил муддати ўзгартирилди.

Бу ҳақда тегишли қарор Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари раислигида бўлиб ўтган йиғилишда қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга кетадиган талаба ва ўқувчиларнинг қишки таътил пайтида доимий яшаш жойларига бориб-келишлари учун қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 16 декабридан 22 декабрь кунига қадар ҳамда 2020 йилнинг 1 январидан
6 январига қадар 50 % чегирма асосида
йўл чипталари сотуви йўлга қўйилади.

Талабалар ва ўқувчилар бугундан имтиёзли йил чипталарини харид қилишлари мумкин.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Uzbekistan airways” АЖ, Транспорт вазирлиги томонидан

👉 талаба ва ўқувчилар учун қўшимча жойлар сони кўпайтирилади;
👉 уч кун муддатда олий таълим муассасалари раҳбарияти томонидан тавсия этилган жойларда сайёр кассалар ташкил этилади.

Қишки таътил давомида ОТМлар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида мавжуд бўлган барча тўгараклар, спорт-соғломлаштириш бўлимлари, секциялари ва клублари тўлиқ фаолият кўрсатади.

❗️2020 йил 6 январь - душанба ўқишнинг биринчи куни этиб белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

Ўзини ўзи молиялаштиришга ўтадиган ОТМлар рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрда «Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисида»ги 967-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан қуйидаги 10 та олий таълим муассасаси тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтади:

1️⃣ Самарқанд давлат чет тиллари институти
2️⃣ Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
3️⃣ Тошкент давлат юридик университети
4️⃣ Тошкент давлат иқтисодиёт университети
5️⃣ Тошкент молия институти
6️⃣ Тошкент давлат шарқшунослик институти
7️⃣ Тошкент фармацевтика инситути
8️⃣ Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
9️⃣ Урганч давлат университети
🔟 Тошкент темир йўл муҳандислари институти

Мазкур ОТМларнинг илмий педагогик салоҳияти юқорилиги, молиявий фаолиятининг барқарорлиги, моддий-техника базаси етарли даражадалиги, таълим хизматлари бозорида мазкур мутахассисликларга талаб юқорилиги инобатга олинган.

Қарорга кўра, ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган ОТМда тўлов-контракти асосида таълим олаётган талабаларнинг контракт тўлаш муддатлари томонлар келишувига кўра шартнома асосида белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлда қабул қилинган ПҚ-4391-сонли Қарори билан 2020 йилдан бошлаб таълим хизматлари бозорида ОТМларининг айрим бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига талаб юқорилиги ва молиявий барқарорлигини инобатга олиб, уларни босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтиш белгиланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Research transformation: Global outlook» Халқаро илмий форуми

2019 йил 6 декабрь, соат 14:00.
Тошкент давлат юридик университети.

Олимлар, илмий тадқиқотчилар, илмий журналлари муҳаррирлари, кутубхона ходимлари, тижоратлаштириш бўлимлари мутахассисларининг кенг қамровли ўқуви ҳамда ОТМлар ректорлари иштирокида соҳанинг долзарб масалалари муҳокамалари бўлиб ўтади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2019 йил 6 декабрь соат 10:00.

“Зарафшон” концерт зали.

Scopus Award Uzbekistan.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ