Италия билан олий таълим соҳасида ҳамкорлик ривожланади
2019 йил 22 ноябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Италиянинг Ломбардия вилояти губернатори Аттилио Фонтана бошчилигидаги катта делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Италия томонидан Ломбардия вилояти губернатори Аттилио Фонтана, вилоятнинг молия ва бюджет масалалари вазири Давиде Карло Капарини, Президент аппарати бошлиғи Джулия Мартинелли, Италиянинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Андреа Бертоцци ва бошқа бир гуруҳ юқори мартабали меҳмонлар иштирок этди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов меҳмонлар билан ўзбек иқтисодиёти учун зарур бўлган йўналишларда мутахассислар тайёрлашда Италия билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Ломбардия вилояти Милан, Бергамо, Инсумбрия каби 13 та университетга эга бўлган Италиянинг йирик илм-фан марказларидан бири саналади. Ломбардиянинг иқтисодий ривожланишида илмий тадқиқот марказларининг ўрни катта бўлган, кичик ва ўрта корхоналар тараққиёти ҳам бевосита илмий изланишларниинг амалиётга татбиқ этилиши билан чамбарчас боғланган.
Иномжон Мажидов делегация аъзоларига ҳамкорлик ташаббуси учун миннатдорчилик билдириб, Италия университетлари филиаллари учун Ўзбекистон ҳукумати солиқ, божхона, моддий-техник база бўйича кенг имтиёзлар беришга тайёрлигини алоҳида таъкидлади.
- Биз Ўзбекистон билан олий таълим соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш тарафдоримиз, - деди Аттилио Фонтана. – Университетларимиз мустақил қарор қабул қилишади, нафақат Бергамо, Инсумбрия, Милан, балки бошқа университетлар билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилиши, уларга ташрифлар ташкил этишга имконият яратиб берамиз.
Учрашувда Иномжон Мажидов вазирлик Милан университети билан ветеринария-медицина, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат, илм-фан, техника соҳаларида, Бергамо университети билан инженерия соҳасида, Инсумбрия университети билан биотехнология ва ҳаёт ҳақидаги фанлар бўйича ҳамкорлик қилишга доим тайёрлигини қайд этди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ

Тегишли ҳужжатлари бўлмаган айрим ОТМлар абитуриентлардан ҳужжат қабул қилган
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистонда олий таълим муассасаси сифатида фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлмаган айрим ОТМ абитуриентлардан ҳужжат қабул қилаётгани ҳақида хабар берди.
Инспекция хабарига кўра, янги ўқув йили бошланганига 3 ой бўлган бўлсада, 2019/2020 ўқув йили учун ўқишга киришга абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш жараёни давом этаётгани ва ушбу хизмат учун пул ундирилаётганлиги, контракт шартномалари тузилаётганлиги тўғрисида кўплаб мурожаатлар келиб тушган.
Хусусан, фуқаролардан бўлаётган мурожаатларга кўра Россия Федерациясининг айрим олий таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олий таълим беришга рухсат берувчи ҳужжатларга эга бўлмай туриб, абитуриентлардан ҳужжат қабул қилмоқда.
Жумладан:
👉 Томск давлат бошқарув тизимлари ва радиоэлектроника университети;
👉 Молия, иқтисод ва захирадаги офицерлар ҳуқуқи институти;
👉 “Тадбиркорлик олий мактаби” хусусий олий таълим муассасаси;
👉 “Шарқий-Европа институти” хусусий олий таълим муассасаси;
👉 “Сибир бизнес ва ахборот технологиялари институти” нодавлат олий таълим муассасаси ва бошқалар.
Қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ, нодавлат таълим ташкилоти сифатида Таълим инспекцияси рўйхатидан ўтмаган нодавлат таълим ташкилотлари томонидан берилган таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар юридик ҳуқуққа эга эмас.
Ўзбекистонда аккредитацияланган ва дипломи тан олинадиган олий таълим муассасалари рўйхати билан қуйидаги манзилда танишиш, қизиқтирган саволлар билан @Uztdibot телеграм бот орқали мурожаат қилиш мумкин.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2019 йил 6 декабрь соат 10:00.
“Зарафшон” концерт зали.
Scopus Award Uzbekistan.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
“Зарафшон” концерт зали.
Scopus Award Uzbekistan.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Халқаро_ҳамкорлик
Вазирлик делегацияси Брюсселда бўлиб ўтган халқаро конференцияда иштирок этди
2019 йил 22 ноябрь куни Брюсселда “ЕИ-Марказий Осиё: таълим орқали барқарор ривожланиш” мавзусида таълим масалаларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди. Тадбир Финландия раислигидаги Европа Иттифоқи ташаббуси билан ташкил этилди.
Ушбу халқаро конференцияда Олий ва ўрта махсус таълими вазири ўринбосари У. Бегимқулов бошчилигида олий таълим муассасалари ректорлари, проректорларидан иборат делегация иштирок этди.
Халқаро конференцияда ЕИ ва Марказий Осиё давлатларининг таълим масалалари бўйича юқори лавозимдаги мутахассислар қатнашиб, таълим сифатини ошириш, малакали кадрлар тайёрлаш бўйича долзарб масалалар муҳокамалар қилинди.
Бугунги кунда Ўзбекистон ЕИ давлатлари билан олий таълим соҳасида Erasmus+ дастури ва Марказий Осиё таълим платформаси каби лойиҳалар доирасида ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Тадбир давомида вазирлик делегацияси Европа Иттифоқи давлатларининг нуфузли университетлар вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан музокаралар ўтказдилар.

«Энг яхши мақола» танлови ғолиблари аниқланди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ёш олимлар ва талабалар ўртасида ёшлар илмий фаолиятида мустақиллик ғоясининг мазмун-моҳиятига бағишлаб ташкил этилган танлов якунланди.
Танловга Республикамиз олий таълим муассасаларидан 124 та мақола келиб тушди.Улардан 32 таси ёш олимлар ва 92 таси талабалар томонидан ёзилган.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан иккита номинация бўйича беш нафардан номзод саралаб олинди ҳамда якуний босқичида иштирокчилар ўзлари ёзган мақола бўйича тақдимот ўтказдилар. Танлов якунлариша кўра, қуйидагилар ғолиб бўлишди:
✅ Иқтидорли талабалар номинацияси
👉 1-ўрин - Шерзод Ибрагимов, Самарқанд давлат тиббиёт институти талабаси.
👉 2-ўрин - Моҳинисо Қўйбоқова, Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси.
👉 3-ўрин - Шаҳноза Ашурхонова, Гулистон давлат университети талабаси.
✅ Ёш олимлар номинацияси
👉 1-ўрин - Зилола Касимова, Тошкент давлат шарқшунослик институти докторанти.
👉 2-ўрин - Фахридин Умаров, Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали декани.
👉 3-ўрин - Феруз Нарманов, Самарқанд давлат университети таянч докторанти.
Танлов ғолиблари диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

“INSTITUTE OF STATE ADMINISTRATION AND LAW” номли ташкилот Таълим инспекциясидан лицензия олмаган
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси хабарига кўра, юртдошларимиздан “INSTITUTE OF STATE ADMINISTRATION AND LAW” (ISAL) ташкилоти томонидан берилган дипломлар Ўзбекистонда олий таълим муассасаси дипломи сифатида тан олинадими?” қабилида кўплаб мурожаатлар келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги “Лицензияланадиган фаолият турлари рўйхати тўғрисида”ги 222-II-сон қарорига мувофиқ нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолият лицензия талаб қилинадиган фаолият турларига киритилган.
Нодавлат таълим муассасаларига лиценция бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.
Инспекция “INSTITUTE OF STATE ADMINISTRATION AND LAW” номли ташкилот Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан лиценция олмаганлигини ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган ҳамда тегишли лицензия олмаган ташкилотлар томонидан берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасида тан олинмаслигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунида ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда (кундузги, сиртқи ҳамда кечки таълим шакллари кўзда тутилган) таълим олиш белгиланган, лекин масофавий ва экстернат таълим шакли кўзда тутилмаган. Шунинг учун ҳозирги пайтда ушбу таълим шаклларида хорижий таълим муассасаларида ўқиб олинган таълим ҳужжатлари ҳамда хорижий ОТМларнинг бакалавриат йўналиши бўйича сиртқи таълим шаклида 3 йил ёки ундан кам муддатда ўқиб олинган дипломлари Республикамиз ҳудудида тан олинмайди.

Афғонистонлик ёшларнинг яна бир гуруҳи таҳсил олиш учун Ўзбекистонга келди
Ўзбекистонда олий маълумот олиш ва малакали мутахассис бўлиш истагида ташриф буюрган 147 нафар афғонистонлик ёшлардан иборат делегация 2019 йил 25 ноябр куни “Ҳайратон” чегара постида тантанали кутиб олинди.
Афғонистон Ислом Республикаси фуқаролари Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғон фуқароларини ўқитишга мўлжалланган таълим марказида таҳсил олишади.
Афғонистонлик ёшлардан 119 нафари Ўзбек тили ва адабиёти, 18 нафари Акушерлик ва ҳамшира иши ҳамда 10 нафари Ер усти транспорт тизимлари ва эксплуатация, локомотив ва вагонлар иши таълим йўналишларида ўқишади.
Талабаларга машғулотлар олиб бориш учун Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Тошкент темир йўл муҳандислари институти ҳамда Тошкент тиббиёт академиясидан профессор-ўқитувчилар жалб этилган.
Меҳмонларни кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон бўйича махсус вакили И.Иргашев, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари С.Бузрукхонов, АИР Термиз шаҳридаги консули С.Сакандарий, АИР Олий таълим вазирининг ўринбосари А.Ҳошимий, вилоят ҳокимлиги раҳбарлари ва бошқалар иштирок этди.

#ОТМ_янгиликлари
Абдураҳим Маннонов Япония ҳукуматининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди
Тошкент давлат шарқшунослик институтининг собиқ ректори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Абдураҳим Маннонов Япония ташқи ишлар вазирининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
Ушбу фахрий ёрлиқ Япониянинг бошқа давлатлар билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш соҳасидаги хизматлар эътирофи сифатида жисмоний шахслар ёки ташкилотларга берилади.
Кўп йиллар Тошкент давлат шарқшунослик институтида фаолият олиб борган Абдураҳим Маннонов ташаббуси билан институт билан Япониянинг Цукуба, Васэда, Хосэй, Гайдай, София, Аичи ҳамда Токио хорижий тиллар университети ўртасида мустаҳкам алоқалар йўлга қўйилган.
Ўзбекистон япон тилини ўрганиш бўйича дунёдаги энг фаол давлатлардан бири саналади. Бугунги кунда мамлакатимизнинг турли даражадаги 15 та ўқув юртида 1 минг 700 дан зиёд ёш ушбу тилни ўрганмоқда.
Бу борада Тошкент давлат шарқшунослик институти етакчи ўринни эгаллайди. Масалан, япон тилида нотиқлик санъати бўйича 27-республика танловида мазкур олий ўқув юрти талабаси ғолиб бўлди. Яқинда институтнинг япон филологияси кафедраси негизида японшунослик факультети очиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

#Профессионал_таълим_янгиликлари
Италиялик моҳир ошпазлар коллеж ўқувчиларига “Маҳорат дарси” ўтишди
2019 йил 16-22 ноябрь кунлари Италиянинг IPSEOA Tor Carbone профессионал мактаби, IPSEO “Moro”, IPSSAR “Datint” мактаблари делегациясининг мамлакатимизга ташрифи амалга оширилди.
Ташриф давомида Тошкент меҳмонхона хўжалиги касб-ҳунар коллежида “Ўзбекистон-Италия таомлари” мавзусида моҳир италиялик ошпазлар иштирокида коллеж ўқувчилари учун “Маҳорат дарс”лари ўтказилди.
Тадбир Тошкент меҳмонхона хўжалиги касб-ҳунар коллежи билан Италиянинг IPSEOA Tor Carbone профессионал мактаби ўртасида шу йилнинг 21 апрелда имзоланган ҳамкорлик меморандуми асосида ташкил этилди.
Ташриф доирасида Тошкент меҳмонхона хўжалиги касб-ҳунар коллежи Италиянинг IPSEOA “Tor Corbone”, IPSEO “Moro”, IPSSAR “Datint” мактаблари билан ўзаро ҳамкорликда таълим дастурларини ишлаб чиқиш, ўқувчилар учун қисқа муддатли алмашувларни йўлга қўйиш ҳамда масофавий дарсларни ташкил қилиш бўйича келишувга эришди.

Дунёдаги нуфузли таълим даргоҳи
Ўзбекистон халқаро ислом академиясига Қозоғистондаги “Нур-Муборак” Миср ислом маданияти университети ректори Муҳаммад аш-Шаҳҳат ал-Жиндий ҳамда таълим бўлими бошлиғи Жалғас Сандыбаев ташриф буюрди.
Мартабали меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Рустам Қосимов қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда Қозоғистондаги “Нур-Муборак” Миср ислом маданияти университети ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, муқаддас ислом дини ва маданиятининг асл моҳиятини дунё жамоатчилигига тушунтириш, таълим муассасалари ўқув дастури ва дарсликлари, профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчи ҳамда талабалар алмашинувини йўлга қўйиш борасида кенг қамровли музокаралар ўтказилди.
— Мен, Ўзбекистон халқаро ислом академиясини диний ва дунёвий билимлар уйғун ҳолда ўқитиб келинаётган дунёдаги нуфузли олий таълим даргоҳларидан бири сифатида биламан, — дейди ўз сўзида Муҳаммад аш-Шаххат ал-Жиндий жаноблари. — Ўзбекистон олимлари қадимдан дунё илм-фани тамаддунига катта ҳисса қўшган. Ислом динида ҳам дин ва дунёвий билимлар тенг қўйилади.
Бу ҳақида муқаддас Қуръон китоби ва айнан сизнинг юртингизда камолга етган буюк муҳаддис олимлар Имом Бухорий, Имом Термизий тўпланган кўплаб ҳадисларда ҳам келтирилган. Ёшларнинг баркамол вояга етиши ва дунёда рақобатбардош мутахассис сифатида ўз ўрнига эга бўлишида бу жуда муҳим омил, дейди меҳмон.

Чирчиқ ДПИ ректори ангренлик педагоглар билан учрашди
Чирчиқ давлат педагогика институти Тошкент вилояти мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасаларидаги педагогларга бўлган эҳтиёжни қондириш, туманлар ва қишлоқ жойларидаги таълим муассасаларини юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш мақсадида ташкил қилинган.
Шу мақсадда Чирчиқ ДПИ жамоаси Тошкент вилоятидаги таълим муассасаларида мавжуд эҳтиёжларни ўрганиш, таълимда узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш ҳамда соҳада мавжуд муаммоларни аниқлаш мақсадида туман ва шаҳарларга хизмат сафарлари уюштирмоқда.
2019 йил 27 ноябрь куни институт ректори Ғофуржон Mуҳамедов Aнгрен шаҳрига ташриф буюриб, шаҳардаги барча умумтаълим мактабларининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари ҳамда педагог-ходимлар билан учрашди.
Учрашувда ректор ўқитувчилар билан таълим жараёнидаги долзарб масалаларда суҳбатлашди. Хусусан, педагогларнинг ўз устида мустақил ишлаши, илғор педтехнологияларни дарс жараёнларида қўллаши ҳамда ўқувчилар билан ишлашда юзага келаётган вазиятлар хусусида фикр алмашди.
Куннинг иккинчи ярмида институт ректори иштирокида шаҳардаги 15-, 17-сонли мактабларнинг битирувчи синф ўқувчилари билан ҳам давра суҳбати ташкил этилди. Уларни институтдаги мавжуд факультетлар, ўқув жараёнларининг олиб борилиши, халқаро ҳамкорлик алоқалари ҳамда илмий-тадқиқот фаолиятлари билан таништирди.

#5muhim_tashabbus
Фарғона политехника институтида “Китоб ҳафталиги” давом этмоқда
Фарғона политехника институтида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус асосида «Китоб ҳафталиги» ташкил этилди.
Ҳафталик давомида китоб марафони ўтказилиб, “Энг севимли устоз“, “Энг иқтидорли шогирд”, “Энг сахий ҳомий” ва шу каби ўндан ортиқ номинацияларда фаол ва иқтидорли талабалар тақдирланди.
Шунингдек “Китоб ҳафталиги”да китобхонлик тарғиботига бағишланган “Этикдўзнинг қизлари” спектакли намойиш этилди; китобхонлар ўртасида “Сарчашма” кўрик-танлови ўтказилди; ўзбек ва жаҳон адабиёти асарлари кўргазмаси ташкиллаштирилди.
Ҳафталикда китобхонлик тарғиботида фаол қатнашиб, китоб мутолаасида шахсий намуна кўрсатган профессор-ўқитувчилар, ташаббускор талабалар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Азиз дўстлар!
Ўзбекистон Республикасининг Бельгиядаги элчихонаси ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали Европа Иттифоқи ва мамлакатимиз ўртасида таълим, илм-фан ва маданият соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари, грант дастурлари ҳамда элчихона фаолиятига оид сўнгги янгиликлар билан танишиб бориш мумкин.
Website: http://belgium.mfa.uz/
Facebook: https://www.facebook.com/UzEmbBenelux
Twitter: https://twitter.com/UzEmBenelux
Telegram: @uzbbenelux
Odnoklassniki: ok.ru posolstvo.uzbbenelux2019
Уважаемые друзья!
Посольство Республики Узбекистан в Бельгии радо видеть Вас на своих официальных страницах в социальных сетях. Подписывайтесь и будьте в курсе последних новостей политики, общества, культуры, а также, деятельности Посольства!

Телеграмм: @uzbbenelux
Одноклассники: ok.ru/posolstvo.uzbbenelux2019
Dear friends,
The Embassy of the Republic of Uzbekistan in Belgium is pleased to invite you on its official pages in social networks! Subscribe and keep abreast of the latest news of politics, society, culture, as well as the activities of the Embassy.

Odnoklassniki: ok.ru/posolstvo.uzbbenelux2019
Chers amis,
L'Ambassade de la République d'Ouzbékistan en Belgique a le plaisir de vous inviter sur ses pages officielles dans les réseaux sociaux! Abonnez-vous et restez au courant des dernières nouvelles de la politique, société, culture, ainsi que des activités de l'Ambassade.

Twitter :https://twitter.com/UzEmBenelux

@uzbbenelux
belgium.mfa.uz
Посольство Республики Узбекистан в Королевстве Бельгия
bootstrap admin template

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Арманистон элчиси билан учрашди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида вазир Иномжон Мажидов ва Арманистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Арам Григорян билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда икки давлат ўртасида таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Иномжон Мажидов олий ва ўрта махсус таълим тизими ҳамкорлик учун очиқ эканлиги, Арманистон олийгоҳлари билан ҳам профессорлар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, ҳамкорликда илмий лойиҳалар устида ишлаш яхши самара беришига ишонч билдирилди.
Ўз навбатида элчи жаноблари Арманистон университетлар ўртасида талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш, халқаро конференциялар ташкил қилишдан манфаатдор эканини маълум қилди.
Жумладан, қадимий қўлёзмаларни реставрация қилиш, уларни тадқиқ қилиш, туркий тилларга оид Арманистонда мавжуд бўлган бой қадимий қўлёзмалар фонди – Матенадаранда сақланаётган манбаларни ўрганиш ҳар икки томонга фойдали бўлиши қайд этилди. Арманистон талабалари учун ўзбек тили ва адабиёти ҳам қизиқиш уйғотаётгани таъкидлаб ўтилди.
Вазир бу борада Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилар экан, Тошкент, Самарқанд ёки республикамизнинг бошқа шаҳарларида ҳамкорликда илмий конференциялар ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқиш таклифини илгари сурди.
Учрашув якунида 2020 йилда муҳокама қилинган режаларни амалга оширишга келишиб олишди.

#ОТМ_эълонлари
ТДИУ малакали профессор-ўқитувчиларни ишга таклиф қилмоқда
Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессор, доцент, катта ўқитувчи, ассистент, ўқитувчи лавозимларига юқори малакага эга мутахассисларни танлов асосида ишга қабул қилади.
Илмий даража ва унвонга эга, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини яхши ўзлаштирган ҳамда чет тилларни мукаммал билган номзодлар устуворликка эга бўлади.
Батафсил маълумот учун: (71) 239-01-42, (71) 239-01-08.
Манзил: 100066, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Ислом Каримов кўчаси, 49.