Samarqand viloyati Ekologiya boshqarmasi
1.56K subscribers
17.6K photos
1.79K videos
1 file
5.89K links
Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligi Samarqand viloyati boshqarmasi rasmiy telegram kanali

Murojaat uchun👇👇
+998976148850
Sherali Iskandarov
加入频道
✳️ МАҲАЛЛАДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ САМАРА БЕРМОҚДАМИ?

♻️ Бугун, Қўшработ тумани “Тоза ҳудуд” ДУК ва Санитар марказ ходимлари иштирокидаги ишчи гуруҳ томонидан Қўшработ туманида жойлашган Заркент маҳалласидаги чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш борасида амалий чоралар кўриб бориш ишлари амалга оширилди.
♻️ Мазкур ишчи гуруҳ томонидан ушбу олиб борилаётган тарғиботлар жараёнида маҳалла фуқароларига атроф-муҳит тозалигига эътиборли бўлиш, чиқиндиларни белгиланмаган ҳудудларга ташламаслик юзасидан ва тўловларни ўз вақтида амалга ошириш борасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
➡️ Шунингдек, дебитор қарздорлиги 200 минг сўмдан ортиқ бўлган фуқароларга огоҳлантириш хатлари тарқатилмоқда.

Самарқанд вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК ахборот хизмати

Kanalga qo‘shiling👇👇
https://yangx.top/samviltozahudud
Forwarded from SamTVR | MTRK
​​# Самарқанд вилояти

Партия съездида Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг Сайловолди дастури бўйича;

🔷 "Яшил" иқтисодиёт тамойиллари асосида мамлакатни жадал ривожлантиришга йўналтирилган сиёсатни юритиш;
🔷 Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш қамровини кенгайтириш, оқова сувларни тозалаш иншоотларини модернизация қилиш ҳамда янгиларини қуриш чоралари кўриш;
🔷 Чиқиндиларни қайта ишлашга қаратилган давлат сиёсатини кучайтириш;
🔷 Иқлим ўзгаришларига мослашиш, Орол фожеаси оқибатларини юмшатиш ва Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш;
🔷 Атмосферага ташланмаларни камайтириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш;
🔷 Жамиятда юксак экологик маданиятни шакллантириш, она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳиссини кучайтириш;
🔷 Глобал ва трансчегарвий экологик муаммоларни ҳал қилишда Марказий Осиё давлатлари билан ҳар томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш;

бўйича асосий йўналишлар белгиланди.

Съезд кун тартибидаги бошқа масалалар бўйича ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари олдига тегишли вазифалар қўйилди.Партиянинг сайлов компаниясини уюшқоқлик билан ўтказилишини таъминлаш борасида бир қатор вазифалар белгиланди.

Ўзбекистон Экологик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши ахборот хизмати
#рейд

🚜 ҚОНУНЛАРИМИЗНИ МЕНСИМАСЛИГИ ОҚИБАТИ, ЖАРИМАГА САБАБ БЎЛДИ

🔰 Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича Тойлоқ тумани назорат инспекцияси давлат инспекторлари томонидан жорий йилнинг 27 август куни навбатдаги кузатув рейд тадбири олиб бориши давомида туманнинг Ғўлба маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсининг муҳофаза ҳудудидан ноқонуний равишда мазкур туманда яшовчи фуқаро У.Ф томонидан ўзига тегишли бўлган экскаватор ёрдамида ноқонуний равишда тупроқ аралашмасини юк ташувчи техника воситаларига ортиб бераётганлиги аниқланди.
👉 Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро У.Фга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисмига биноан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблашнинг 10 баробари, яъни 2 млн 450 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг👇👇
https://yangx.top/econewssamarqand
#МУНОСАБАТ

Яқинда ижтимоий тармоқлар орқали Самарқанд шаҳар Хўжа Ғунжойиш маҳаласи ҳудудида 1 туп тут дарахти кесиб ташлангалиги тўғрисидаги тарқалган хабарлар юзасидан Самарқанд шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси шуни маълум қиладики, ҳақиқатда ҳам Самарқанд шаҳри Хўжа Ғунжойиш маҳалланинг Яккачинор кўчасида яшовчи фуқаро С. томонидан ҳеч бир руҳсатларсиз ноқонуний тарзда ўзбошимчалик билан 1 туп тут дарахти кесиб ташланганлиги маълум бўлди.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан қонунбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддасига асосан, қонун талабларига биноан чора кўриш ишлари амалга оширилмоқда.
Натижаси юзасидан қўшимча тарзда ижтимоий тармоқлар орқали маълумотлар бериб ўтилади.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг👇👇
https://yangx.top/econewssamarqand
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Яшил энергетикага асосланган йирик саноат корхоналари – иқтисодиётимиз таянчи
#28aug #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
🚯 ҚОНУННИ БУЗДИ ВА ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ

♻️ Жорий йилнинг 28 август куни Самарқанд тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси давлат инспекторлари томонидан туман ҳудудида олиб борилган кузатув рейд тадбири давомида, Оқдарё туманида яшовчи фуқаро А.О томонидан кундалик турмуш жараёнида ҳосил бўлган қаттиқ ва қурилиш чиқиндиларни Самарқанд тумани Янги ариқ МФЙ ҳудудидан ўтувчи М37 катта йўли четига ташлаб, атроф-муҳит ифлосланишига сабаб бўлаётганлиги аниқланди.
👉 Ушбу ҳолат тезкор тартибда бартараф этилиб, фуқаро А.Ога нисбатан, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91-моддаси прим 1-қисмига биноан, маъмурий баённома расмийлаштирилди ва жаримага тортилди.

🔶 Ҳурматли юртдошлар УНУТМАНГ! Атроф-муҳит муҳофазасига, унинг орасталигига барчамиз бирдек маъсулмиз.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг👇👇
https://yangx.top/econewssamarqand
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таҳлилнома | Мамлакатимизда экологик ҳолатни яхшилаш бўйича мутлақо янги тизимга асос солинди
#29aug #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
🚙💨 Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида ҳам ИИБ ЙҲХ бўлинмаси билан ҳамкорликда "Тоза ҳаво” тадбирларининг 2-бошқичи ўтказилмоқда. Тадбирлар давомида автотранспорт воситаларини сақлаш ва техник хизмат кўрсатиш устахоналарида ва чигара постларида ҳаракатда бўлган автотранспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини аниқлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг👇👇
https://yangx.top/econewssamarqand
🌲ҚИЛМИШ ҚИДИРМИШ

☘️Ҳабарингиз бор, яқинда ижтимоий тармоқлар орқали Самарқанд шаҳар "Лутфий" кўчасида 4 туп Арча дарахтлари кесилаётганлиги тўғрисида тарқалган ҳабарга асосан Самарқанд шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспексияси томонидан ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари бошланган эди. Мазкур ўрганишлар натижасида хақиқатда ҳам хабарда кўрсатиб ўтилган манзилда фуқаро А.Ш томонида 4 туп Элдор қарағайи дарахтларни ҳеч бир рухсатномаларсиз ноқонуний равишда таг қисмидан кесиб ташлангалиги маълум бўлганди.
👉 Айни пайтда ушбу аниқланган ҳолат юзасидан фуқаро А.Шга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 46 000 000 (қирқ олти миллион) сўм миқдорида ўсимлик дунёсига етказилган зарар аниқланиб, давлат ҳисобига ундириб олиш чоралари кўрилмоқда.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг👇👇
https://yangx.top/econewssamarqand