Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
9.43K subscribers
34.3K photos
5.37K videos
24 files
7.12K links
O‘zbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligining rasmiy kanali

Web-site:https://gov.uz/eco
E-mail:[email protected]
Bot:@ecogovuz_bot

Manzil:100043,Toshkent shahri,Bunyodkor shoh ko‘chasi, 7-A
Tel.:1157
加入频道
Жиззах вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳузуридаги "Тоза ҳудуд" ДУК томонидан аҳолига кўрсатилаётган санитар хизматлар сифатини янада яхшилаш, бу борада аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. "Обод қишлоқ" дастурига киритилган "Маржонбулоқ" ШФЙ ҳудудида олиб борилган улкан қурилиш ва бунёдкорлик ишлари баробарида санитар хизматлар ҳам яхши йўлга қўйилди. Бу ерга "Тоза ҳудуд" ДУК томонидан 4 та чиқинди ташлаш шохобчаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ҳар бир шоҳобчага 2 донадан чиқинди контейнерлари ўрнатилди. Эндиликда аҳоли томонидан чиқарилаётган маиший чиқиндилар контейнерга ташланиб, чиқинди ташиш махсус автотранспорт воситаси ёрдамида чиқиндалар полигонларга жойлаштирилмоқда.

Жиззах вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати.
ЖЎРЧИ ҚУШИ ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ?

Мақоми: 2(VU:D): Заиф, камайиб бораётган, мозаик тарқалган тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [EN].

Тарқалиши: Кўҳитанг, Боботоғ, Ҳисор, Бойсунтоғ, Чотқол, Қурама, Писком, Туркистон тоғлари, Зарафшон тоғининг ёнбағирлари, Қизилқум чўлининг марказий қисми, Нурота тоғ тизмаси тармоқлари, Устюрт ясси текислиги, Амударё қайирлари. Ўзбекистондан ташқарида: Жанубий Европа, Шимолий Африка, Арабистон яримороли, Жанубиғарбий ва Марказий Осиё. Канар ороллари ва Ҳиндистонда – бошқа кенжа турлари.

Яшаш жойлари: Тянь-Шань ва ПомирОлойнинг арид тизмалари атрофи ва чўл пасттоғлари. Уялашда тарқалишининг юқори чегараси денгиз сатҳидан 1300-1500 метрдан ошмайди, уялаш якунлангандан сўнг унча кўп бўлмаган миқдорда 2500-2700 метргача кўтарилади. Жўрчи ин учун жой танлашида емиш қидириш мумкин бўлган яйловли очиқ жойлар ёки қишлоқлар яқинлиги муҳим саналади.

Сони: 1990-2000 йилларда сони Ўзбекистонда 200 жуфт атрофида дея баҳоланган. Ҳозирги вақтда – 135-140 жуфт. Бундан Кўҳитанг ва Боботоғда – 37 жуфт, Ҳисорда – 25 жуфт, Бойсунтоғда – 15 жуфт. Қолган жойларда анча кам: Чотқолда – 13 жуфт, Пискомда – 4 жуфт, Қурамада – 1 жуфт, Туркистон тоғида – 6 жуфт, Зарафшон тоғи ёнбағирларида – 2 жуфт, Қоратепа тоғида – 3 жуфт, Нуротада – 12 жуфт, Писталитоғда – 2 жуфт, Қизилқум чўлининг марказий қисми – 11 жуфт, Устюрт ясси текислигида – 2 жуфт, Амударё қайирларида – 2 жуфт. 2000-2010 йилларда жанубий ҳудудларда сони тахминан 26 % га қисқарган. Глобал популяцияси тахминий ҳисоб-китобларга кўра 20- 61 минг бўлган ушбу ноёб қуш тури камайиб бормоқда.

Яшаш тарзи: Уялаш учун март ойида учиб келади. Қишлов учун учиб кетиши сентябрьоктябрь ойига тўғри келади. Қоя ва жарликларнинг ўйиқларига ин қуради, кўпинча бошқа йиртқичларнинг ташландиқ инларидан фойдаланади. Апрель ойининг иккинчи ярмидан май ойининг ўртасигача 2 та, баъзан битта тухум қўяди. Полопонлари 35-38 кунда тухумдан чиқади. Ҳаётининг 5-7 йилларида жинсий вояга етади. Асосий емишлари – бўғимоёқлилар, судралиб юрувчилар ва майда сутэмизувчилар (кўпинча ўлаксалари), чорвачилик чиқиндилари ва озуқа чиқитлари. Ёш қушларнинг сезиларсиз қисми мамлакатнинг жанубий ҳудудларида қишлаш учун қолади.

Чекловчи омиллар: Майда чорва моллари бош сонининг қисқариши ва чорвачилик усулларининг такомиллашуви туфайли озуқа ресурслари камайганлиги; кўпайиш мавсумида таъқиб қилиниши ва нотинчлиги. Ветеринария препаратлари (диклофенак) билан заҳарланганлиги ҳам эҳтимол қилинади.

Кўпайиш ҳолати: Ҳайвонот боғларида кўпайтирилади.

Муҳофаза чоралари: Овлаш тақиқланган. Чотқол, Нурота, Ҳисор ва Сурхон қўриқхоналарида, Угом-Чотқол ва Зомин миллий табиат боғида муҳофаза остига олинган. СИТЕСнинг II Иловасига киритилган. 2011 йилда Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти томонидан турни сақлаб қолиш бўйича Миллий ҳаракатлар режаси тайёрланган.


❗️Ўзбекистон Республикасининг Қизил Китобига киритилган.


☘️ Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Матбуот хизмати
#Яшилмакон #умуммиллийлойиҳаси
#Долзарб40кун #Навоийвилояти

Кўчат экиб, боғ яратиш — эзгу анъана

🏡 Ҳар соҳада ўзининг фаоллигини кўрсатиб келаётган бир гуруҳ маҳалла тизими фидойи ва жонкуяр ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш ҳамда дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" лойиҳасига ўз ҳиссаларини қўшиш учун Навоий шаҳридаги “Янгиариқ” ҳамда “Зарафшон” маҳалласида жам бўлишди.
Бу жараёнда вилоят Экология бошқармаси асосий ҳамкор бўлмоқда.
🌿Лойиҳа доирасида маҳалла фаоллари томонидан куз мавсумида1 118,3 минг дона кўчат экилиши режалаштирилган.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
матбуот хизмати

https://yangx.top/navoiyeco_uz
Самарқанд тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси давлат инспекторлари томонидан туманнинг Бўзи маҳалласи ҳудудида рейд кузатувини олиб бориши давомида 100 ёшдан ошган икки туп чинор дарахти аниқланди. Ҳозирда мазкур икки туп чинорга давлат табиат ёдгорлиги мақомини бериш учун туман ҳокимлигига махсус хат орқали таклифлар киритилди ва ҳотаклифлар асосида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати