Forwarded from "Janubiy Ustyurt" milliy tabiat bog'i
❗ЖИНОЯТ ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАЙДИ
Хабарингиз бор, 2021 йил 24-май куни «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғининг давлат инспекторлари томонидан Қўнғирот туманида ўтказилган рейд давомида Қўнғирот тумани "Жаслық" ППЖ фуқаролари Р.Б ва Б.Тлар ноқонуний равишда Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган сут эмизувчилар тоифасига кирувчи 11 бош жайронини овлаганлиги аниқланиб, бу ҳолат бўйича барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб тегишлилиги бўйича Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига ўтказилди.
Прокуратура томонидан тергов, суриштирув ишлари олиб борилди ва суд органига юборилган эди.
Суд жараёни 2021 йил 2-ноябрь кунида якунланиб Жиноят ишлари буйича Қўнғирот туман суди томонидан ҲУКМ ўқилди.
Ҳукумга кўра, қонунбузар Р.Бга нисбатан 4 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, қонунбузар Т.Бга нисбатан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ҳамда ҳайвонот дунёсига келтирилган жами 404 миллион 250 000 сўм зарар «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи фойдасига ундиришга қаратилди.
«Жанубий Устюрт» миллий табиат боғининг ахборот хизмати

Forwarded from Jizzax viloyati Ekologiya boshqarmasi
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Бахмал туман инспекцияси томонидан туманнинг "Ғаллакон" МФЙда истиқомат қилувчи Қ.М.исмли фуқаро томонидан "Болқи" қишлоғи ҳудудида ўсиб турган 2 туп терак дарахтларини ҳеч қандай рухсатсиз келиб олганлиги аниқланди. Ҳуқубузар фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси, 1-қисми билан БҲМнинг 3 баравари миқдорида 1 350 000 сўм жарима ва 270 000 сўм миқдорида зарар қўлланилди.
Жиззах вилоят экология бошқармаси Ахборот хизмати.
Жиззах вилоят экология бошқармаси Ахборот хизмати.
Forwarded from Jizzax viloyati Ekologiya boshqarmasi
ҲАМКОРЛИКДАГИ ЛОЙИҲАЛАР ЖАРАЁНИДА
Кореянинг "KEITI" атроф муҳитни муҳофаза қилиш институти ҳамкорликда Ўзбекистонда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишни такомиллаштириш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган . Лойиҳанинг мақсадига кўра, республикамиздаги Нукус, Термиз, Фарғона, Бухоро ва Жиззах шаҳарларида чиқиндиларни қайта ишлашда янгича ёндошув ва технологияларни тадбиқ этиш ишлари амалга оширилади. "YOSHIN" компаниясининг директори Санг Йоуп Ли Жиззах кеча Жиззах вилоятида бўлиб, лойиҳани амалга ошириш жараёнида чиқиндиларни қайта ишлаш масалалари бўйича Жиззах вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъуллари билан учрашди.
Жиззах вилояти экология бошқармаси ахборот хизмати.

Forwarded from Xorazm viloyati Ekologiya boshqarmasi
#Яшилмакон
#умуммиллийлойиҳаси
#Долзарб40кун
#Хоразмвилояти
Мамлакатимизда 2 ноябрдан 10 декабргача бўлган муддат кўчат экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” деб эълон қилинди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоятимизнинг Янгибозор туманида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари олиб борилмоқда.
Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати

#SaveAral
#orolnisaqlang
Кўчат экиб, боғ яратиш — халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни кўкаламзорлаштириш нафақат аҳоли саломатлиги, балки соғлом атроф-муҳит ҳолатининг муҳим гаровидир.
ЎЗбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан айни кунларда республикамиз бўйлаб #yashilmakon умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Бугун 16 ноябрь куни "Пахтакор" марказий стадиони ҳудудида Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ташаббуси билан ҳамда Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон экологик партияси кўмагида #yashilmakon умуммиллий лойиҳаси ва "Save Aral" лойиҳаси доирасида кўчат экиш акцияси ташкил этилди.
Тадбирда Федерация мураббийлар гуруҳи, спорт усталари фаол иштирок этди. Акцияда чинор, қайрағоч, арғувон каби дарахтлар кўчатлари экилди.

Forwarded from Navoiy viloyati Ekologiya boshqarmasi
#Яшилмакон
#умуммиллийлойиҳаси
#Долзарб40кун
#Навоийвилояти
Навоий вилоятида жорий йилнинг 15 ноябрь ҳолатига кўра 1 462 000 туп манзарали дарахт кўчатлари экилди. Секторлар кесимида булар қуйидагиларни ташкил қилади:
Умумфойдаланишдаги автомобиль йўллари ёқасига- 53 300 туп
Қишлоқ хўжалиги ерларида иҳота дарахтзорлар барпо этиладиган ерларда- 92 000 туп
Фермер хужаликлари экин ер майдонлари четларида- 376 000 туп
Олий ва ўрта махсус таълим йўналиши обьектларида- 23 800 туп
Халқ таьлими йўналиши обьектларида- 94 800 туп
Мактабгача таьлим йўналиши обьектларида- 30 900 туп
Соғлиқни сақлаш йўналиши обьектларида- 40 300 туп
Корхоналар ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳудудларид- 169 000 туп
Туман (шаҳар)лардаги ободонлаштириш бошқармалари тасарруфидаги ҳудудлар ва объектларда- 188 700 туп
Туман (шаҳар)лардаги ҚФЙ, МФЙ ҳудудлари ва бошқа объектлар ҳудудларида- 392 800 туп
Навоий вилояти Экология бошқармаси
матбуот хизмати
https://yangx.top/navoiyeco_uz

Forwarded from Namangan viloyati Ekologiya boshqarmasi (Махмудхўжа)
Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Наманган вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик талабларини бузган 14 нафар фуқарога нисбатан 7 млн. 560 минг сўм миқдорида жарима ва 243 минг сўм миқдорида табиатга етказилган зарар қўлланилди. Аниқланган ҳуқуқбузарликлар йўналишлар кесимида:
👉 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш йўналишида – 2 нафар
👉 Ер-сув йўналишида - 2 нафар
👉 Чиқинди йўналишида – 7 нафар
👉 Биохилмахиллик йўналишида - 3 нафар
Ҳудудлар кесимида:
🏡Косонсой тумани – 5 нафар
🏡 Мингбулоқ тумани – 3 нафар
🏡 Наманган тумани - 1 нафар
🏡 Норин тумани - 1 нафар
🏡 Уйчи тумани - 2 нафар
🏡 Чуст тумани - 2 нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.
Наманган вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.

Forwarded from O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча Давлат экология қўмитаси раисининг ўринбосари Ж. Казбеков Қашқадарё вилоятига хизмат сафари доирасида Ҳисор давлат қўриқхонасига келиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Хусусан, Халқаро ҳамда Ўзбекистон Қизил китобига киритилган қор қоплонини муҳофаза қилиш, унинг ҳисобини юритиш ишлари билан танишди. Шу билан бирга қўриқхона мутахассислари SMART патруль дастури тўғрисида маълумот бердилар.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда SMART патруль тизими дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатларидаги 700 дан ортиқ қўриқхоналарини қамраб олади ва 12 та мамлакатда миллий тизим даражасида қабул қилинган. GIS технологияси асосида SMART патруль фойдаланувчиларга патрул давомида олинган маълумотларни баҳолаш ва таҳлил қилиш, текширувлар сифатини кузатиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг умумий самарадорлигини оширишга имкон беради.