Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
9.42K subscribers
34.3K photos
5.37K videos
24 files
7.12K links
O‘zbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligining rasmiy kanali

Web-site:https://gov.uz/eco
E-mail:[email protected]
Bot:@ecogovuz_bot

Manzil:100043,Toshkent shahri,Bunyodkor shoh ko‘chasi, 7-A
Tel.:1157
加入频道
Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Б.Соатмуродов ва Денов туман инспекцияси инспекторлари томонидан назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Ўтказилган рейд тадбири давомида туманнинг “Қўзичоқли” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи дарёнинг муҳофаза зонасига 2 нафар фуқаро ҳар хил турдаги чиқиндиларни жойлаштириб, дарё сувини ифлослантирганлиги учун уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 72-моддаси, 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари, яъни 1 350 000 сўм маъмурий жарима белгиланди.

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яшилмакон
#умуммиллийлойиҳаси
#Долзарб40кун
#Жиззахвилояти
Зомин туманида "ЯШИЛ МАКОН" умуммиллий лойиҳаси доираси бўйича кўчат экиш ишлари амалга оширилди.
Жиззах вилояти экология бошқармаси ахборот хизмати.
Сирдарё тумани “Шоликор” МФЙ ҳудудида фуқаро С.Ж уйидан чиққан қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойга ташлаганлик ҳолати аниқланди. Сирдарё тумани инспекция инспекторлари томонидан ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан МЖтКнинг 91 пр1 модда 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда 270 000 сўм жарима белгиланди.

Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👉 https://yangx.top/ekosirdaryo
#Яшилмакон
#умуммиллийлойиҳаси
#Долзарб40кун
#Қашқадарёвилояти

Қашқадарё вилоятида дарахт экиш акцияси кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.
Қашқадарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Муборак туман назорат инспекцияси инспекторлари хам акцияда фаол иштирок этмоқда.
Маълумот ўрнида акция давомида Муборак туманида 807 минг 200 дона дарахт экиш режалаштирилган. Туманда жорий йилнинг 15 ноябр кунига қадар 79 минг 400 дона дарах экилди.
Сиз ҳам дарахт экдингизми? Албатта ўзингиз ва келажак авлод учун ушбу умуммиллий лойиҳадан иштирок этинг!

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати.
Forwarded from Toshkent shahar Ekologiya boshqarmasi (Қобил Соқиев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️❗️❗️Қачонки меҳнатимиздан халқ рози бўлсагина ишимизда барака, унум бўлади.

Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати
Қуриган дарахтни хам рухсатсиз кесиш таъқиқланади

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ туман назорат инспекцияси инспекторлари хамда ИИБ профилактика инспекторлари томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат тадбири давомида Яккабоғ туман “Пахтакор ” МФЙ ҳудудидан фуқаро Д.Ж томонидан ноқонуний равишда Икки туп қуриган терак дарахтини кесганлиги аниқланди.


Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 79 моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1млн 350 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.

Қашқадарё вилояти экология бошқармаси ахборот хизмати
​​ЖИНОЯТ ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАЙДИ

Хабарингиз бор, 2021 йил 24-май куни «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғининг давлат инспекторлари томонидан Қўнғирот туманида ўтказилган рейд давомида Қўнғирот тумани "Жаслық" ППЖ фуқаролари Р.Б ва Б.Тлар ноқонуний равишда Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган сут эмизувчилар тоифасига кирувчи 11 бош жайронини овлаганлиги аниқланиб, бу ҳолат бўйича барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб тегишлилиги бўйича Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига ўтказилди.

Прокуратура томонидан тергов, суриштирув ишлари олиб борилди ва суд органига юборилган эди.
Суд жараёни 2021 йил 2-ноябрь кунида якунланиб Жиноят ишлари буйича Қўнғирот туман суди томонидан ҲУКМ ўқилди.

Ҳукумга кўра, қонунбузар Р.Бга нисбатан 4 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, қонунбузар Т.Бга нисбатан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ҳамда ҳайвонот дунёсига келтирилган жами 404 миллион 250 000 сўм зарар «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи фойдасига ундиришга қаратилди.

«Жанубий Устюрт» миллий табиат боғининг ахборот хизмати
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Бахмал туман инспекцияси томонидан туманнинг "Ғаллакон" МФЙда истиқомат қилувчи Қ.М.исмли фуқаро томонидан "Болқи" қишлоғи ҳудудида ўсиб турган 2 туп терак дарахтларини ҳеч қандай рухсатсиз келиб олганлиги аниқланди. Ҳуқубузар фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси, 1-қисми билан БҲМнинг 3 баравари миқдорида 1 350 000 сўм жарима ва 270 000 сўм миқдорида зарар қўлланилди.
Жиззах вилоят экология бошқармаси Ахборот хизмати.
ҲАМКОРЛИКДАГИ ЛОЙИҲАЛАР ЖАРАЁНИДА
Кореянинг "KEITI" атроф муҳитни муҳофаза қилиш институти ҳамкорликда Ўзбекистонда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишни такомиллаштириш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган . Лойиҳанинг мақсадига кўра, республикамиздаги Нукус, Термиз, Фарғона, Бухоро ва Жиззах шаҳарларида чиқиндиларни қайта ишлашда янгича ёндошув ва технологияларни тадбиқ этиш ишлари амалга оширилади. "YOSHIN" компаниясининг директори Санг Йоуп Ли Жиззах кеча Жиззах вилоятида бўлиб, лойиҳани амалга ошириш жараёнида чиқиндиларни қайта ишлаш масалалари бўйича Жиззах вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъуллари билан учрашди.
Жиззах вилояти экология бошқармаси ахборот хизмати.
#Яшилмакон
#умуммиллийлойиҳаси
#Долзарб40кун 
#Хоразмвилояти

Мамлакатимизда 2 ноябрдан 10 декабргача бўлган муддат кўчат экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” деб эълон қилинди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоятимизнинг Янгибозор туманида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари олиб борилмоқда.

 Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати
#SaveAral
#orolnisaqlang
Кўчат экиб, боғ яратиш — халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни кўкаламзорлаштириш нафақат аҳоли саломатлиги, балки соғлом атроф-муҳит ҳолатининг муҳим гаровидир.
ЎЗбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан айни кунларда республикамиз бўйлаб #yashilmakon умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Бугун 16 ноябрь куни "Пахтакор" марказий стадиони ҳудудида Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ташаббуси билан ҳамда Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон экологик партияси кўмагида #yashilmakon умуммиллий лойиҳаси ва "Save Aral" лойиҳаси доирасида кўчат экиш акцияси ташкил этилди.
Тадбирда Федерация мураббийлар гуруҳи, спорт усталари фаол иштирок этди. Акцияда чинор, қайрағоч, арғувон каби дарахтлар кўчатлари экилди.