Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
9.42K subscribers
34.3K photos
5.37K videos
24 files
7.12K links
O‘zbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi vazirligining rasmiy kanali

Web-site:https://gov.uz/eco
E-mail:[email protected]
Bot:@ecogovuz_bot

Manzil:100043,Toshkent shahri,Bunyodkor shoh ko‘chasi, 7-A
Tel.:1157
加入频道
Forwarded from Нигоҳ
Айдар-Арнасой кўллар тизимида экологик барқарорликни сақлаш ва экотуризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш якунлари бўйича президент томонидан берилган топшириқлар ижроси юзасидан бир гуруҳ масъул раҳбарлар мазкур ҳудудга етиб келди.

Кўллар ҳудудида туристик-курорт зоналари ташкил этиш, балиқчиликни ривожлантириш, кредитлаш ва бу борадаги лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари ҳал этилмоқда. Шунингдек, Айдар-Арнасой ҳудудидаги экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус дастур қабул қилиниши режалаштирилган.

👉@nigoh_01
Бугун 11 ноябрь куни Қарши шаҳрига кираверишдаги Қўнғиртоғ этагида жойлашган собиқ чиқинди полигони ҳудудини ободонлаштириш, атрофни маиший чиқиндилардан тозалаш мақсадида экологик акция ўтказилмоқда.

Мазкур хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшиш истагида бўлган Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари акцияда фаол иштирок этмоқда.
Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда "Боғдаги хазонларга ким ўт қўйди?" саралавҳаси билан тарқалган мурожаат бўйича Жиззах вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг "Ишонч телефони"га ҳам мурожаат ҳам келиб тушган. Назорат соҳасидаги Жиззах шаҳар инспекцияси томонидан мазкур мурожаат 2021 йилнинг 6 ноябрь куни ўрганилди. Ўрганиш натижаларига кўра, ҳақиқатдан ҳам Жиззах шаҳридаги Шароф Рашидов боғи ҳудудидаги йўлак ёқасида номаълум шахс томонидан барг-хазон бир жойга тўплаб ёқиб юборилган ва ёнғин ҳолати бир ёки икки кун аввал бўлганлиги, олов тезда ўчирилиб, устига янги барг хазонлар тушганлиги ҳам маълум бўлди. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги Жиззах шаҳар инспекцияси томонидан хуқуқ-тартибот органларига ҳуқуқбузарлик ҳолатини содир этган шахсни аниқлаш бўйича расмий хат чиқарилди.
Жиззах вилояти Экология бошқармаси Ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яшилмакон
#умуммиллийлойиҳаси
#Долзарб40кун
#Хоразмвилояти

Хоразм 24 “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси Урганч шаҳар.

Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати
#Яшилмакон
#умуммиллийлойиҳаси
#Долзарб40кун
#Жиззахвилояти
Кеча Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги "Нарвон" ва "Хонбанди" қишлоқларида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича назорат соҳасидаги Фориш туман инспекцияси билан ҳамкорликда дарахт экиш ишлари амалга оширилди.
Жиззах вилояти экология бошқармаси ахборот хизмати.
#Яшилмакон
#умуммиллийлойиҳаси
#Долзарб40кун
#Фарғонавилояти

Кўчат экиб, боғ яратиш — халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади.
Айни кунларда Сўх туманида ҳам 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” доирасида яшил майдонларни яратишга алоҳида эътибор қаратилиб, хайрли ташаббуслар бошланди
Жорий йилнинг 10 ноябрь Сўх туман ҳокими С.Сайидмўсаев бошчилигида, туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси, Экология бошқармаси матбуот котиби ҳамда журналист ва блогерлар иштирокида Президентимиз ташаббус қилаётган "Яшил макон" умумимиллий лойиҳаси доирасида, Сўх туманидаги “Ҳазрат Али” зиёратгоҳида янги боғ барпо этилди. Дарахт экиш бўйича эълон қилинган "долзарб 40 кунлик" доирасида зиёратгоҳ саҳнига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

@ecofarghana