#donolar_bisotidan
#kun_hikmati
Донолар бисотидан
Дунёда яхши одамлар кўп. Ана шу ишонч билан яшасанг, кўнглинг ҳамиша чароғон, йўлинг очиқ бўлади.

Ватан сарҳадларини ҳимоя қилишда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан “Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш борасида чегара қўшинлари, мудофаа, божхона хизмати, ички ишлар органлари ва маҳаллалар ўзаро ҳамкорлигининг асосий йўналишлари: тажриба, самаралар ва истиқболдаги вазифалар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида сенаторлар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари доимий комиссиялари раислари, Қўмита ҳузуридаги экспертлар гуруҳи аъзолари, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Мудофаа, Ички ишлар ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлигининг раҳбар ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашишди.
Тадбирда Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Отабек Чориев ва масъул ходимлари ҳам иштирок этишди.
Йиғилиш давомида иштирокчилар томонидан бугунги кунда дунёдаги вазият шиддат билан ўзгариб, хавфсизликка нисбатан таҳдид ва хатарлар тобора кучайиб бораётганлиги, бу эса ўз навбатида мамлакатнинг ҳар бир фуқаросини сергак ва огоҳ бўлишга чорлаши лозимлиги таъкидланди.
Шу муносабат билан, давлат чегарасига туташ ҳудудларида чегара қўшинлари, мудофаа, божхона хизмати, ички ишлар органлари ва маҳаллалар, ўзини ўзи бошқариш органлари ва мутасадди идора вакиллари билан ҳамкорликда чегара мустаҳкамлигини таъминлаш, турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги айтиб ўтилди.
Хусусан, чегарадош ҳудудлардаги фуқаролар билан ўтказилган профилактик учрашувлар, юртимиз ҳудудига турли жангари гуруҳлар кириб келишини олдини олиш, мамлакатимиз сарҳадларининг дахлсизлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳамкорликда ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар, қўшни давлатларда юзага келаётган кескин ижтимоий-сиёсий вазиятнинг мамлакатимизга таъсирини олдини олиш мақсадида ташкил этилган “мобил гуруҳлар” фаолияти ҳамда 2022 йилнинг ўтган даври давомида чегараолди, тоғли ва бориш қийин бўлган ҳудудларда ҳамкорликда ўтказилган развед-қидирув тадбирлари юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Шу билан бирга, Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш борасида мутасадди вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги борасида ҳал этилиши лозим бўлган бир қатор масалалар ҳам кўриб чиқилди ва керакли тавсиялар билдирилди.

Ижтимоий тармоқларда 2022 йил 1 ноябрдан Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги “Зангиота-Қоплонбек” автомобиль ўтказиш пунктлари ёпилиши тўғрисида хабарлар тарқалди.
Жорий йилнинг 28 октябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош вазирлари томонидан мазкур ўтказиш пунктларини реконструкция ва модернизация учун 2022 йил 1 декабрдан ёпилишига келишилган.

Шу муносабат билан бугун ДБҚ Раиси А.Мавлонов Зангиота автомобиль ўтказиш пункти - "Навоий" чегара божхона постида бўлиб, қурилиш-бунёдкорлик ишлари лойиҳалари билан яқиндан танишмоқда.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, қурилиш реконструкция ишлари икки давлат ўтказиш пунктларида бир вақтнинг ўзида бошланади ва якунланади.
Реконструкциядан сўнг "Навоий" чегара божхона пости замонавий қиёфага келтирилади. Постда автотранспортлар учун йўлаклар сони икки баробарга кўпайиб, транспорт воситаларини ўтказувчанлиги суткасига 300 тадан 1000 тагача ошади.
Чегарадан ўтиш вақти 3 маротабагача қисқаради ва ҳайдовчиларга ҳамда йўловчиларга барча шарт-шароитлар яратилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур бунёдкорлик-қурилиш ишлари Президентимизнинг жорий йил 27 апрелдаги ПФ-122 сон Фармони ижроси доирасида амалга оширилмоқда.
Фуқаролар ҳамда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари вазиятни тўғри тушуниб, юк автотранспорт воситалари ўтказувчанлик имконияти юқори бўлган “Яллама-Б.Конысбаев” ўтказиш пункти орқали, енгил автотранспорт воситалари ва фуқаролар ўзлари учун қулай бўлган бошқа ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишлари мумкин.