Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.5K subscribers
21.1K photos
18.7K videos
14 files
15.3K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 207-14-66

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
加入频道
ҲАЙДОВЧИЛАРНИНГ МАСТЛИК ҲОЛАТИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ?

▫️ Қайси ҳолатларда ҳайдовчини маст ҳолда эканлигини текшириш мумкин?

👉 ҳайдовчининг оғиз бўшлиғидан алкогол ҳиди келса;
👉 ҳайдовчи бир ҳолатда тўғри тура олмаса (чайқалиб туриши);
👉 ҳайдовчининг нутқи бузилса;
👉 ҳайдовчи қўл бармоқлари қалтираса;
👉 ҳайдовчи юз териси ранги сезиларли ўзгарган бўлса.

▫️ Алкоголдан мастлик ҳолати қандай аниқланади?

Бу 2 хил усулда амалга оширилади: ⬇️

👉 махсус техник восита — алкотестер ёрдамида;
👉 туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида тиббий текширувдан ўтказиш орқали.

▫️ Қачон алкотестер, қачон тиббий текширув қўлланилади?

Ҳайдовчиларнинг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлаш алкотестер ёрдамида қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида амалга оширилади.

Ҳайдовчи алкотестер ёрдамида текширувдан ўтишдан бош тортган ёхуд унда алкотестер орқали текширув натижаларига эътироз мавжуд бўлган ҳолларда ҳайдовчи тиббий текширувдан ўтказилади.

▫️ Мастлик ҳолатини текширишда холислар бўлиши керакми?

Ҳа, камида 2 нафар холис бўлиши шарт. Агар, давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими кузатув камераси (body camera)дан фойдаланган ҳолда текширувни ўтказган бўлса, холис бўлиши шарт эмас.

▫️ Текширувдан ўтишдан бўйин товласа нима бўлади?

Маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 3 млн 345 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 6 млн 690 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.

▫️ Велосипед ҳайдовчиси ҳам мастлик бўйича текширилиши мумкинми?

Албатта, текширишдан бўйин товлаган тақдирда, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 669 минг сўм миқдорда жарима қўлланилади.

▫️ Алкотестер алкоголдан мастлик ҳолатини аниқламаса, бироқ ҳайдовчида ўзгача тарздаги мастлик белгилари мавжуд бўлса нима бўлади?

Ушбу ҳолатда шахс тиббий текширувга олиб борилади.

Ҳайдовчи наркологик диспансерларда наркологлар томонидан ёки туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида махсус тайёргарликдан ўтган шифокорлар томонидан текширилади.

▫️ Тиббий текширув қанча вақт ичида ўтказилади?

Транспорт воситаси ҳайдовчиси тўхтатилган (йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган) пайтдан бошлаб узоғи билан 1 соат ичида тиббий текширувдан ўтказилади.

▫️ Шахс қачон алкогол маҳсулот таъсирида маст бўлган деб топилади?

👉 ҳайдовчи томонидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлари концентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда (алкотестер ёрдамида аниқланади);
👉 алкогол маҳсулотининг қондаги концентрацияси 0,3 промилле ва ундан ортиқ бўлганда (тиббиёт муассасасида аниқланади).

▫️ Тиббий текширув хулосасига нисбатан эътирозлар мавжуд бўлса-чи?

Бундай ҳолда ҳайдовчи бошқа тиббиёт муассасасида қайта тиббий текширувдан ўтказилишини талаб қилишга ҳақли.

Қайта тиббий текширувдан ўтказиш мастлик аломатлари аниқланган ёки йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган вақтдан эътиборан 2 соат ичида бошқа яқин масофада жойлашган тиббиёт муассасасида амалга оширилади.

▫️ Мастлик ҳолати тасдиқланганда қандай жавобгарлик чораси қўлланилади?

Маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 5 млн 575 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 8 млн 920 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.

Манба: Ҳуқуқий ахборот

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган.
Бунда асосан, сув экин майдонларига зарар етказгандиги маълум бўлди. Қайд этиш жоиз, Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (ФВБ) ва Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимига (ФВДТ) кирувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда Сардоба тумани “Қўрғонтепа” МФЙ сув омборининг атрофидаги қатор аҳоли яшаш пунктлари Мирзаобод туманига эвакуация қилинди. Хусусан, Қўрғонтепа, Дўстлик, Юртдош МФЙлардан жами 11598 нафар аҳоли шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, сув босиш хавфи бўлган “Қуйтош” МФЙ “Ота юрт” МФЙ ва “Бирлик” МФЙлардан ахолини эвакуация қилиш режалаштирилмоқда.
Айни вақтда Оқолтин тумани “Абдуалим” МФЙ аҳолисини Сардоба эвакуация қилиш ишлари бошланган.
Воқеа жойига республика хукумати раҳбари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ҳамда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар бошқармалари, Миллий гвардия (МГ) ва бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари етиб бориб, эвакуация тадбирларини ташкиллаштириш, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириб бормоқдалар.
Мазкур тадбирларга Сирдарё вилояти ФВБдан 430 шахсий таркиб ва 5 автотехника, Жиззах вилояти ФВБдан 120 шахсий таркиб, 6 та автотехника, МВБРҚМдан 60 шахсий таркиб, 6 та автотехника, МГдан 276 шахсий таркиб,
43 автотехника ҳамда ҳудудий ФВДТ хизматлари жалб этилди.
Жабрланган ва ҳалок бўлганлар бўйича маълумот келиб тушмаган.

Манба: ФВВ

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқ шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида карантин қоидаларини бузаётган ҳайдовчилар аниқланди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
ТЕЗ КУНЛАРДА ЭЛЕКТРОН БАЁННОМАЛАРГА ЎТИЛАДИ

👉
Батафсил ўқинг

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев вертолёт орқали Сардоба туманига етиб борди

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
Audio
Жорий йилнинг 30 апрель ва 1 май кунлари республикамизда йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ эълон қилинган янгиликлар ва содир бўлган ҳодисалар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ҳар битта беморимизнинг ҳаётини сақлаб қолиш бизга жуда муҳим

***

Шавкат Мирзиёев: Нам очень важно сохранить жизнь каждого больного

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда тиббиёт муассасаларига тегишли автомашиналар техник кўрикдан ўтказилди

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий автомобиль йўлларида ўрнатилган онлайн ишловчи радарлар сони 50 тага етказилиши кўзда тутилган

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бодикамера муаммолар ечими

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахдан ёрдамчи кучлар Сардоба сув омбори томон шошмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2020 йил 1 май куни соат 00:01 дан 12:00 га қадар республика ҳудудида йўл ҳаракати иштирокчилари томонидан карантин қоидаларига риоя этмаслик ва бошқа қоидабузарликлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўловчи ташиб, карантин қоидаларини бузиб, жаримага тортилиб оилангизга моддий зарар етказманг

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Самарқанддан махсус бригада Сирдарёга келмоқда

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
“Сардоба”даги вазият: сув чиқиш ҳодисаси тўхтади

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган эди.

Айни вақтда “Сардоба” сув омборидан сув чиқиш ҳодисаси тўхтаганлиги ҳақида маълум қилинди. Сардобада содир бўлган сув тошқини вилоятнинг бошқа ҳудудларида кузатилмаган. Ҳукумат комиссияси томонидан сув тошқини оқибатларини бартараф этиш, эвакуация қилинган аҳолига зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича қатор чоралар кўрилмоқда.

Вазият тўлиқ назоратга олинган. Саросимага тушишга асос йўқлигини маълум қиламиз.

Манба: ФВВ

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ширин шаҳридан Сардоба туманига ёрдамчилар йўл олди

Бетон заводидан фундамент блоклари ортилган юк автомашиналари кузатув остида Сардоба томон бормоқда

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Транспорт воситаларини жарима майдончасидан чиқаришнинг қонуний ечимлари ва фуқароларга ёрдам бериш, шунингдек, яқин орада ЙПХ инспекторлари планшетлардан фойдаланган ҳолда электрон баённомалар расмийштиришни бошлашлари юзасидан масъуллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube