Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.5K subscribers
21K photos
18.7K videos
14 files
15.3K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 207-14-66

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
加入频道
#Тезкор_маълумот

⚡️Ижтимоий тармоқда "Спарк ҳайдовчиси ЙПХ ходимини сайр қилдирди" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

🔹2021 йил 19 июнь куни соат 19:30 ларда Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчасида "Спарк" русумли автомобиль ҳайдовчиси ЙПХ ходими Б.Комилжоновнинг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатда давом этган. ЙПХ ходими алоқа воситаси ёрдамида ўзидан кейинги ходимга автомобиль маълумотларини етказган. ЙПХ ходими И.Бобабеков "Спарк" автомобиль ҳайдовчисига тўхташ ишорасини кўрсатишига қарамасдан ҳайдовчи ходимнинг устига автомобилни бошқарган. Автомобиль капотига осилиб қолган И.Бобабеков тахминан 50-60 метр масофадан сўнг тушиб қолган.

🔹Ҳайдовчи ҳаракатини давом эттириб ҳодиса жойидан кетиб қолган. ЙПХ ходими ҳолат юзасидан билдирги орқали вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғига маълум қилган. Мазкур ҳолат натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

‼️Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор_маълумот

🔹Андижонда "Спарк" русумли автомобилни ЙПХ ходимининг устига бошқариб, ходим "капот" устида осилиб қолганлигига қарамасдан ҳаракатда давом этган ҳайдовчига нисбатан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи Жиноят Процессуал Кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, ЙПХ ходимларининг қонуний талабларига амал қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Тезкор_маълумот

⚡️Автомобиль юкхонасида аниқланган истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари йўқ қилинди

🔹2021 йил 22 июнь куни соат 01:30 ларда Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани ҳудудида жойлашган “Умакай” ЙПХ масканида хизмат олиб борган ЙПХ ходими томонидан “Қарши-Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келган "Kia Carnival" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, юкхонасида тўқ қизил рангли, ноъмалум ҳайвонга тегишли бўлган, жами оғирлиги 460 килограммга тенг бўлган гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланган.

‼️Аниқланган маҳсулотлар Чироқчи тумани ветеринария бўлимининг лабораториясида текширилганда истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
#Муносабат ⚡️Ижтимоий тармоқда "ГАИ ходими тез тиббий ёрдам автомобилини сабабсиз ўтказмаслиги - жиноят" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот 🔹 Жорий йилнинг 15-17 июнь кунлари Сурхондарё вилоятида "Ёшлар фестивали" ўтказилганлиги муносабати…
#Тезкор_маълумот

🔹Сурхондарёда икки нафар ЙПХ инспекторлари чақирувга асосан кетаётган тез ёрдам автомобилининг ҳаракатини бир муддат чеклагани ва бу хатти-ҳаракати билан кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлгани учун Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБнинг 2021 йил 21 июнь кунидаги хизмат текшируви хулосасига кўра инспекторлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, бошқарма ихтиёрига қолдирилди.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Тезкор_маълумот

🔹 Жиззахда ходимнинг билдиргиси асосида ўтказилган
тезкор тадбир давомида 2.000.000 сўм пора берган ҳайдовчи қўлга олинди

👉
Батафсил

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Тезкор_маълумот

🛣Бўстонлиқ туманида велоспорт-шоссе бўйича ўтказиладиган “Федерация Кубоги” мусобақаси муносабати билан айрим йўллар вақтинча ёпилади

👉
Батафсил

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Тезкор_маълумот

⚡️Фарғонада ходимнинг билдиргиси асосида ўтказилган
тезкор тадбир давомида 100 💵АҚШ доллари ва 950.000 сўм пора берган ҳайдовчи қўлга олинди

👉 Батафсил

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор_маълумот

🔹Бўйсунмасдан 👮🏻‍♀️ЙПХ инспекторининг ҳаётига хавф туғдирган ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Тезкор_маълумот

🚘Автомашинасини 💵пора орқали жарима майдонидан олиб чиқмоқчи бўлган 🙋🏻‍♂️шахс ниятига ета олмади

👉 Батафсил

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор_маълумот

🔹Жорий йил 15-16 июль кунлари 📍пойтахтда халқаро тадбир бўлиб ўтиши муносабати билан айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланиши мумкин⛔️

‼️Барча ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишоралари ва йўл белгилари талабларига риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Тезкор_маълумот

🚨Наманганда кўприк созлаш ишлари сабаб ҳаракат вақтинча чекланди

🌧Об-ҳаво ўзгариб, ёмгир ёғиши натижасида Косонсой тумани томонидан сел тошқини келиб, Наманган шаҳар ҳудудидан ўтган 4Р-117 "Тўрақўрғон-Наманган-Чортоқ" автомобиль йўлининг 15-километрида жойлашган кўприкка зарар етганлиги сабаб созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан ҳаракат тўлиқ чекланди.

🔹Шунингдек, 4Р-112 "Фарғона халка йўли" автомобиль йўлининг 73-километрида жойлашган "Ташлама" кўпригига зарар етганлиги сабаб созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан ҳаракат қисман (бир томонлама ташкил этилган) чекланди.

‼️Барча ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига, йўл белгиларига риоя қилиб, тирбандликларни олдини олиш мақсадида вақтинча айланма йўллардан фойдаланишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Тезкор_маълумот

🌐 Ижтимоий тармоқда
тарқалган, "Nexia" автомобилининг газ баллони портлаганлиги бўйича маълумот

⚡️Жорий йилнинг 27 октябрь куни соат 13:30 ларда Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани ҳудудида жойлашган "Файз" номли чойхона биносининг рўпарасида тўҳтаб турган, ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган И.Н. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобилга ўрнатилган газ баллонда портлаш содир бўлган.

🔹Ҳодиса натижасида ҳайдовчи И.Н. ва ушбу автомобиль йўловчиси, 2003 йилда туғилган Ш.С. оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

❗️Мазкур ҳодиса юзасидан Чироқчи тумани ИИБ, ФВБ ва прокуратураси томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситаси ва унга ўрнатилган газ баллонларнинг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Тезкор_маълумот

🔹"Ўзгидромет"
хабарига кўра, 4-5 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Қозоғистон орқали Урал ҳудудлари устида шаклланган совуқ ҳаво массалари кириб келади.

🌡4-5 ноябрда республика бўйича ҳарорат 10-13° га пасаяди.

🗓Кундуз куни 4-5 ноябрда ҳаво ҳарорати 3-8° илиқни ташкил этади. 5 ноябрда ҳарорат кечаси 2-7° совуққача, шимолда 5-10° совуққача пасаяди.

🔹4 ноябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

⚡️Ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини, об-ҳаво ва йўл шароитини инобатга олиб транспорт воситасини бошқаришларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Тезкор_маълумот

🔹"Ўзгидромет" хабарига кўра, жорий йилнинг 1-2 декабрда Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

1-2 декабр кунлари ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши фонида республика бўйича шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим вилоят ва туманларда чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлари кўтарилиш кузатилиши мумкин.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Тезкор_маълумот

🚨Об-ҳаво ўзгариб, ❄️қор ёғишда давом этаётганлиги сабабли, турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” довонида 🚘транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча ⛔️тўхтатилди
.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Тезкор_маълумот

🚨 “Тахтақорача” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча
тўхтатилди

⚡️Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” довонида ноқулай об-ҳаво шароити сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Музламаларни эритиш учун қум-туз аралашмалари сепилиб зарурий чоралар кўрилмоқда.

Ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини, об-ҳаво ва йўл шароитини инобатга олиб транспорт воситасини бошқаришларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Тезкор_маълумот

🚨Қорли об-ҳаво сабаб
турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” довонида 🚘автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча ⛔️тўхтатилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

⚡️Тегишли чоралар кўрилиб, автомобиль йўли қордан тозаланди. Айни вақтларда довон йўлида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун рухсат берилди.

❗️Барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрини оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз.

‼️Ўзингиз ва атрофдагилар саломатлигини асранг.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
“ҚАМЧИҚ” ДОВОНИ ВАҚТИНЧА ЁПИЛДИ Об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, кучли қор ёғиши ва Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра кўчки хавфи юзага келганлигини инобатга олиб,  4 январь куни соат 00:00 дан бошлаб  “Қамчиқ” довони қисмида ҳаракатланиш…
#Тезкор_маълумот

❄️Кучли қор ёғиши ва Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра кўчки хавфи юзага келганлиги инобатга олиниб 2023 йил 4 январь куни соат 00:01 дан бошлаб "Қамчиқ" довонидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлида транспортлар ҳаракати вақтинча чекланган эди.

🚜Тунги вақтда махсус техникалар ёрдамида "Қамчиқ" довонида йўлларни қордан тозалаш ишлари тўхтовсиз равишда амалга оширилди.

🔹Бугун, 4 январь куни соат 10:00 дан бошлаб "Қамчиқ" довонида транспортлар ҳаракати учун рухсат берилди.

‼️Ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёрдан оширмасдан, қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ