Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.5K subscribers
21K photos
18.7K videos
14 files
15.3K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 207-14-66

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
加入频道
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарғибот

⚡️Сирдарё вилоятида қоидабузар 🚶🏻‍♂️пиёда ва 🚴‍♂️ велосипедчилар билан тарғибот ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилди

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рейд

📍Хоразм вилоятида ўтказилган рейд тадбирлари давомида 🍺🙇🏻‍♂️маст ҳолатда автотранспорт воситасини бошқариб келган ҳайдовчилар аниқланди

‼️Ҳурматли ҳайдовчилар, аввало йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилинг. Спиртли ичимлик таъсирида транспорт воситасини бошқариб, ўзингиз ва бошқаларнинг ҳаётини хавф остига қўйманг!

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Об_ҳаво

🔹Ўзгидромет"
хабарига кўра, 20 сентябрда кундуз куни республика ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши давом этади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 26-31° атрофида бўлади.

🔹Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 27-29° бўлади.

🔹Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 20-25° бўлади.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ

📱Ижтимоий тармоқда
тарқалган, Қарши шаҳрида "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчиси пиёдани уриб юборгани бўйича маълумот

⚡️Жорий йилнинг 18 сентябрь куни соат 12:05 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Ислом Каримов кўчасида жойлашган "Гулчеҳра" гўзаллик салони рўпарасида ҳайдовчи Ж.Ш. "Lacetti" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқаро Ш.Х.ни уриб юборган.

🔹Натижада, пиёда Ш.Х. оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми тартибида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрига, қоидаларга амал қилиб, пиёдаларга эътиборли бўлишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Хабарлар

⚡️Пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда

🔹2021 йил 19 сентябрь куни соат 15:45 ларда, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани ҳудудида жойлашган “Минерал сувлар” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Б.Аҳмедов томонидан Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, салонда бўлган йўловчи, 1997 йилда туғилган О.Р. турли хатти-ҳаракатлари билан ЙПХ ходимида шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида йўловчи О.Р.нинг чўнтагидан 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилиб, белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

‼️Ҳолат тўлиқ ўрганилиши учун фуқаро О.Р. ва топилган модда Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хабарлар

🛣 ЙПХ масканида тўхтатилган "Lacetti" автомобили юкхонасида истеъмолга яроқсиз 🥩гўшт маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги маълум бўлди

©️
"Ўзбекистон 24" телеканали "Вазият 24" кўрсатуви

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Об_ҳаво

🌤 21 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

👉 Батафсил

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#ЙТҲ

🚨Тупроққалъада содир бўлган ЙТҲ аянчли якун топди

🔹Жорий йилнинг 19 сентябрь куни соат 23:35 ларда, Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани, Саримой қишлоғи ҳудудидан ўтган А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 493-километрида, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган А.М. бошқарувидаги "Tacuma" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1970 йилда туғилган Б.М. бошқарувида бўлган "Isuzu" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

🔹Натижада, "Tacuma" русумли автомобиль ҳайдовчиси А.М. ҳодиса жойида, ушбу автомобиль йўловчилари С.М. шифохонага олиб кетилаётганда, Р.Ж. ва А.Қ.лар шифохонада вафот этган.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан Тупроққалъа тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
Президент Шавкат Мирзиёев таълим, маданият ва тиббиёт соҳаларидаги бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Тадбирда “Янги Ўзбекистон” университети кампуси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида барпо этиладиган кутубхона, Республика онкология ва радиология тиббиёт маркази янги биносининг асосий жиҳатлари, яратиладиган шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов по строительству объектов образования, культуры и здравоохранения.
На мероприятии представлена информация об основных аспектах проектов по строительству кампуса Университета «Новый Узбекистан», библиотеки на территории Национального парка Узбекистана имени Алишера Навои, нового здания Республиканского медицинского центра онкологии и радиологии, создаваемых в них условиях.

#Mirziyoyev #taqdimot #bunyodkorlik #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Муносабат

📱Ижтимоий тармоқда ЙПХ ходими блогерга баённома тузганлиги бўйича тарқалган
видео юзасидан маълумот

👉 Батафсил

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
#ЙТҲ 🚨Тупроққалъада содир бўлган ЙТҲ аянчли якун топди 🔹Жорий йилнинг 19 сентябрь куни соат 23:35 ларда, Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани, Саримой қишлоғи ҳудудидан ўтган А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 493-километрида…
‼️Тупроққалъада содир бўлган ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот

⚡️Тупроққальа туманида "Tacuma" русумли транспорт воситаси "Isuzu" русумли юк автомобилининг орқа томонига тўқнашганлиги бўйича ИИВ ЙҲХББ томонидан хизмат текшируви тайинланди. Текширув давомида ЙТҲ жойи ва бошқа тафсилотлар тўлиқ ўрганилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилади.

❗️Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилишларини, тунги вақтларда ўта эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Хабарлар

🚘 Олмазор туманида тўхтатилган "Captiva" ҳайдовчиси қидирувдалиги маълум бўлди

⚡️Жорий йилнинг 20 сентябрь куни соат 10:10 ларда, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Жомий айланма ҳаракати яқинида ЙПХ ходими Х.Собитов томонидан тўхтатилган "Captiva" русумли автомобиль ҳайдовчисининг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, 1999 йилда туғилган Ш.Э. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 184-моддаси 3-қисми ҳамда 189-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, қидирувдалиги маълум бўлган.

‼️Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.Э. туман ИИБга топширилган.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда халқаро ва минтақа кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Состоялся телефонный разговор Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева с Первым Президентом Казахстана Нурсултаном Назарбаевым.
Рассмотрены состояние и перспективы развития узбекско-казахстанских отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства.
Состоялся также обмен мнениями по актуальным вопросам международной и региональной повестки с учетом ситуации в Афганистане.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter