Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.5K subscribers
21K photos
18.7K videos
14 files
15.3K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 207-14-66

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
加入频道
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Барча йўл-транспорт ҳодисаларининг, айниқса пиёдалар билан боғлиқ аварияларнинг олдини олиш профилактикаси ойлиги" давом этмоқда

Тадбир доирасида Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда Жиззах шаҳар ИИБ масъул ходимлари томонидан сўнги бир йил давомида 5 ва ундан ортиқ қоидабузган ҳайдовчилар кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этилди.

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"5.8.7" йўл белгисига риоя этмасдан қатнов қисмининг чап томонини эгаллаб ҳаракатланган юк транспорт воситаларининг ҳайдовчиларига чора кўрилиб, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Видеода: Андижон вилояти.

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Хавфсиз йўл 24" кўрсатувининг навбатдаги сони

Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси ҳамда ИИБ ЖХХ ЙҲХБ билан ўзаро ҳамкорликда тайёрланган лойиҳа👆📹

👉 @YHXX_UZ
ЙПХ ходимлари томонидан бедарак йўқолган ва қидирувда бўлган шахс аниқланди

2024 йил 30 октябрь куни соат 09:10 ларда “Наманган” ЙПХ масканида ЙҲХХ “Қамчиқ” довони бўйича ЙПХ отряди ходимлари томонидан "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, ушбу автомобилда бўлган йўловчи, 1984 йилда туғилган М.Ю.нинг маълумотлари планшет ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, М.Ю. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумонланиб, ҳозирда қидирувдалиги аниқланган.

2024 йил 31 октябрь куни соат 16:50 ларда, “Чинор” ЙПХ масканида "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, йўловчиси, 2002 йилда туғилган З.М.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро бедарак йўқолганлиги, ҳозирда қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қидирувда бўлган М.Ю. Чиноз тумани ИИБга, бедарак йўқолган З.М. Оҳангарон тумани ИИБга топширилган.

👉
@YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Масжидлар атрофида фуқароларнинг хавфсиз ҳаракатланишлари таъминланди

Видеода: Бухоро вилояти.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида "Хавфсиз болалик" концепцияси асосида тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда

Видеода: Урганч шаҳридаги 31-сонли мактаб.

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ургут туманида бир йил давомида беш ва ундан ортиқ қўпол турдаги қоидабузарликлар билан ҳаракатланган ҳайдовчилар юзасидан кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама йиғилиши ташкил этилди.

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти Тупроққаъла тумани ҳудудидан ўтган А-380 автомабиль йўлида вилоятлараро ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни ҳушёрликка чорлаш мақсадида профилактик суҳбатлар олиб борилмоқда.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах давлат педагогика университети талабалари ўртасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва талабалар билан боғлиқ содир этилиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ташкил этилди.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарши шаҳрида ўтказилаётган рейд тадбирлари давомида автомобилининг давлат рақам белгисини ўзбошимчалик билан ечган ҳолда ҳаракатланган ҳамда транспорт воситасига махсус товуш чиқарувчи қурилма (сирена) ва (мигалка) ўрнатган ҳайдовчи аниқланиб, маъмурий баённома расмийлаштирилди ва транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.

Барча ҳайдовчилардан Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишларини сўраймиз.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомобиллар қачон ва қанча муддатда техник кўрикдан ўтказилади?

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс

"Ҳафта ичида" дастурининг навбатдаги сони

Бугун, 2 ноябрь куни соат 21:30да "UzReport TV"
телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

ИИВ ЖХД ЙҲХХ Ахборот хизмати

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат бўйича чора кўрилди

Автомобилига "сирена" ва "мигалка" ўрнатган ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 127-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўлларда пиёдаларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар давом этмоқда

Урганч шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми олдида "қавариқ" пиёдалар ўтиш жойи ташкил этилди ва бу борадаги ишлар барча шаҳар-туманларда изчиллик билан олиб борилмоқда.

Ушбу пиёдалар ўтиш жойларининг яна бир қулайлиги тунда нур қайтариш хусусиятига эга бўлиб, ҳайдовчилар олдиндаги пиёдалар ўтиш жойини аниқ кўра олади.

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Хавфсиз болалик" концепцияси асосида Самарқанд шаҳридаги 43-мактабда вилоят ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари томонидан тарғибот тадбири олиб борилди

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нотўғри чизилган "полоса" ўчирилди

Кеча ижтимоий тармоқда тарқалган видео бўйича Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати масъул ходимлари жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишларини олиб боришди ва чорраҳага белгиланган меъёр ва талаблар бўйича 1.1 йўл ётиқ чизиғи қайта чизилди.

"Полоса"ни нотўғри чизганларга тегишли чора кўрилиши таъминланади.

👉 @YHXX_UZ
Нурафшон шаҳрида ЙПХ ходимлари томонидан тақиқланган модда аниқланди

2024 йил 30 октябрь куни соат 22:00 ларда Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан "Бобур" кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган М.Қ. бошқарувидаги "Spark" русумли автомобиль тўхтатилганда, ҳайдовчи ходимларнинг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган. Шундан сўнг, кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу автомобиль тўхтатилиб текширилганда, йўловчи Б.Д. ва Ғ.З.лар турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган.

Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида ушбу фуқароларнинг ёнидан қоғозга ўралган, ўткир ҳидли, кўринишидан гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда топилган.

Ҳолат юзасидан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, топилган модда ҳамда фуқаролар Нурафшон шаҳар ИИБ ходимларига топширилган.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гулистон шаҳрида қоидабузарлик ҳолатларига чек қўйиш мақсадида ўтказилган рейд тадбиридан тасвирлар

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пиёдалар учун ҳам белгиланган қоидалар мавжуд

Жиззахда олиб борилаётган рейд тадбирлари давомида қоидабузар пиёдаларга тегишли тартибда чора кўрилмоқда.

👉 @YHXX_UZ