Forwarded from Xushnudbek.uz
Қонли ҳафта
Қоидага амал қилиши билан эмас, аксинча қоидаларни бузгани билан мақтанадиган, қоидабузарларга қарши курашмасдан, аксинча қоидабузарларни аниқлайдиган инсонлар (ЙПҲ инспекторлари ёки фаол фуқаролар) ёхуд мосламаларга (масалан, радарлар) қарши курашадиган инсонлар жуда кўп бўлган жамиятнинг ҳар ҳафтаси ва ҳар куни қонли бўлади. Ишонмасангиз, марҳамат фактларга эътибор беринг:
2021 йил:
7 май. Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида Isuzu юк машинаси ҳайдовчиси бошқарув вақтида ухлаб қолиб, йўл четида тўхтаб турган «Камаз»га бориб урилди. 1 киши вафот этди.
8 май. Бухоро вилояти Когон туманида «Нексия» ҳайдовчиси рўпарадан келаётган тракторга бориб урилди. 1 киши вафот этди.
8 май. Самарқанд вилояти Иштихон туманида «Nexia» бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга бориб урилди. 1 киши вафот этди.
❗️8 май. Қашқадарё вилояти Касби туманида ҳаракат қоидаларини қўпол равишда бузиб, катта тезликда келаётган “ВАЗ 21-01” йўлнинг қарама-қарши томонидан катта тезликда ҳаракатланаётган “Нексия” билан тўқнашди. 7 киши вафот этди. Уларнинг орасида 1 ва 4 ёшли болалар ҳам бор.
9 май. Самарқанд вилояти Пайариқ туманида "Damas" ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида бўлган 9 ёшли болакайни уриб юборади. Болакай туман шифоханасида вафот этди.
10 май. Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида аввалроқ маст ҳолда машина бошқаргани учун 18 ойга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахс суд қарорига риоя қилмасдан яна "Spark" рулига ўтириб, 23 ёшли пиёдани уриб юборди. Пиёда воқеа жойида вафот этди.
10 май. Бешариқ туманининг Марғилон – Олтиариқ – Риштон – Каримдевона йўналишида қувиб ўтиш қоидасини бузган «Cobalt» йўл-транспорт ҳодисасига учради. 1 нафар шахс вафот этди.
10 май. Фарғона вилояти Ёзёвон туманида ҳаракатланиб кетаётган «Cobalt» қарама-қарши йўналишдан келаётган «Cobalt» билан тўқнашди. 6 нафар шахс вафот этди.
11 май. Нукус-Тўрткўл йўлининг 225 километрида Cobalt, Nexia ва Damas ўзаро тўқнашиб кетган. Aвария натижасида жами 6 киши ҳалок бўлган.
12 май. Наманган вилояти Норин туманида «Нексия» ва «ЗИЛ» тўқнашди. 2 киши вафот этди.
Булар мен топганларим холос. Аслида бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.
Ўзбекистонда тинчлик деймиз, уруш бўлаётган бошқа давлатларда ҳалок бўлаётганларга ачинамизу, лекин шундоққина ён-атрофимизда урушлардагидан ҳам кўпроқ одам ўлаётганига бепарвомиз. Ваҳоланки, ўзимиз ҳам ҳар куни шу қўрқинчли йўлда юрамиз, ҳеч қайси биримиз омон қолишга кафолатланмаганмиз.
Хулоса қилишнинг айни фурсати... Аллоҳ барчамизни ўз паноҳида асрасин, илоҳим.
👉 @xushnudbek 👈

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Республика онкология ва радиология тиббиёт марказига ташриф буюрди.
Марказнинг ҳозирги имкониятлари етарли эмаслиги таъкидланиб, Тошкент тиббиёт академияси клиникасининг бўш турган ҳудудида янги бино барпо этиш бўйича топшириқ берилди.
Шу ерда онкология тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди, онкологик ёрдам кўламини кенгайтириш ва даволаш сифатини яхшилаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
—
Президент посетил Республиканский медицинский центр онкологии и радиологии.
Отметив недостаточность нынешних возможностей центра, глава государства поручил построить для него новое здание на свободной территории клиники Ташкентской медицинской академии.
Здесь же состоялось видеоселекторное совещание по мерам совершенствования системы онкологической помощи, определены конкретные задачи по расширению охвата онкологической помощи и улучшению качества лечения.
#Mirziyoyev #sogliqnisaqlash #onkologiya #yigilish
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ_Муҳокама
🏫🧍🏻♂️Мактаб ўқувчиси содир этган йўл-транспорт ҳодисаси кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди
❗️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, ота-оналардан ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган фарзандларига автотранспорт воситасини бошқаришига рухсат бермасликларини сўраймиз.
Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
🏫🧍🏻♂️Мактаб ўқувчиси содир этган йўл-транспорт ҳодисаси кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди
❗️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, ота-оналардан ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган фарзандларига автотранспорт воситасини бошқаришига рухсат бермасликларини сўраймиз.
Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Тепақўрғон маҳалласи ҳаёти билан танишди.
Яқинда бу ерда яна бир ишлаб чиқариш корхонаси - “Euroasia print” босмахонаси қуриб битказилди. Унда 60 дан ортиқ иш ўрни яратилди. Шавкат Мирзиёев ушбу корхонадаги иш жараёнини кўздан кечирди.
Шу ерда Тошкент шаҳрида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, иш ўринларини кўпайтириш режалари тақдимоти ўтказилди. Президент хорижий тилларни ўргатиш маркази фаолияти билан ҳам танишди.
—
Глава государства ознакомился с жизнью махалли Тепакургон Учтепинского района Ташкента.
Недавно здесь было построено еще одно производственное предприятие - типография «Euroasia print», в которой создано более 60 рабочих мест. Шавкат Мирзиёев ознакомился с работой предприятия.
Здесь же прошла презентация планов развития сферы услуг в городе Ташкенте. Президент также ознакомился с деятельностью центра обучения иностранным языкам.
#Mirziyoyev #tanishuv #mahalla #muloqot
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Яқинда бу ерда яна бир ишлаб чиқариш корхонаси - “Euroasia print” босмахонаси қуриб битказилди. Унда 60 дан ортиқ иш ўрни яратилди. Шавкат Мирзиёев ушбу корхонадаги иш жараёнини кўздан кечирди.
Шу ерда Тошкент шаҳрида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, иш ўринларини кўпайтириш режалари тақдимоти ўтказилди. Президент хорижий тилларни ўргатиш маркази фаолияти билан ҳам танишди.
—
Глава государства ознакомился с жизнью махалли Тепакургон Учтепинского района Ташкента.
Недавно здесь было построено еще одно производственное предприятие - типография «Euroasia print», в которой создано более 60 рабочих мест. Шавкат Мирзиёев ознакомился с работой предприятия.
Здесь же прошла презентация планов развития сферы услуг в городе Ташкенте. Президент также ознакомился с деятельностью центра обучения иностранным языкам.
#Mirziyoyev #tanishuv #mahalla #muloqot
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Xushnudbek.uz
Эрталабдан кайфиятингизни бузаётганим учун узр. Илтимос, асабингиз етса, учала видеони ҳам кўринг.
Учта автоҳалокатда жами 19 киши вафот этган. Бир неча киши шифохонада. Айримлари бир умрга ногирон бўлиб қолади.
ЙТҲ сабаблари Ўзбекистон учун жуда таниш:
➖Касбидаги тўқнашувда ҳайдовчи маст бўлган. Катта тезликдаги 2та машина тўқнашган. 7 киши ўлган. Улар орасида 1 ва 4 ёшли болалар бор;
➖Нукусда қувиб ўтиш қоидалари бузилган. Дастлаб катта тезликдаги 2 та машина, кейин эса учинчиси келиб урилади. 6 киши ўлган;
➖Ёзявонда ҳам қувиб ўтиш қоидалари бузилган. Йўл ҳам талабга жавоб бермайди, ўртада бетон тўсиқлар йўқ. Бухородан ва Намангандан келаётган машиналарда 6 киши ўлган. 3 нафари Қирғизистонда ўқийдиган талабалар, қолган 3 нафари бир оила вакили. Биттаси чақалоқ.
🤦♂️Қоидага бўйсунганларни «лох», қоидабузарларни «крутой», ЙПҲ ходимларини «душман», қоидабузарлар видеосини юборганларни «казёл» деймиз.
Мияларимиз бузуқ. Ўлчовларимиз хато. Минг афсус.
Қачон тўғри хулоса қиламиз, қачон???