Расмий хабарлар I Официальные новости
27.4K subscribers
31.9K photos
7.14K videos
53 files
29.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
加入频道
Расмий хабарлар I Официальные новости
📁 «Рақобат тўғрисида»ги қонунга киритилаётган ўзгаришлар, кутилаётган янгиликлар АОКАда Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз…
#матбуот_анжумани

❗️1,1 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг 65 фоизида рақобатга зид нормалар мавжудлиги аниқланган

Бу ҳақда АОКАда Монополияга қарши курашиш қўмитаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди:

〰️〰️〰️
Товар ва молия бозорларида рақобатни янада ривожлантириш, янги иштирокчиларни эркин кириб келишини таъминлаш мақсадида:

● тадбиркорлар учун 185 турдаги лицензия ва рухсат бериш тартиб-тамойиллари қисқартирилди ёки соддалаштирилди;

● монополиялар, шу жумладан табиий монополияларнинг 6,7 мингдан ортиқ турли рақобатга зид ҳаракатлари бартараф этилди, натижада 42 мингга яқин тадбиркорларнинг 554 млрд сўм сўмлик манфаатлари ҳимоя қилинди;

● давлат органларининг, шу жумладан маҳаллий ҳокимият органларининг 3,2 мингдан ортиқ турли рақобатга зид қарорлари бекор қилинди.

Бугунги кунда янги таҳрирдаги «Рақобат тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу ҳужжатда «Рақобат тўғрисида»ги ва «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонунлар бирлаштирилди. Янги қонун лойиҳаси 9 та боб, 52 та моддадан иборат.

☑️ Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
▶️ ИИВ тизимида кадрлар сиёсати, маънавий-маърифий ишлар натижадорлиги, ходимларнинг ижтимоий ҳимояси, шаффофликни таъминлаш масалалари АОКАда Ички ишлар вазирлиги мутсаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан…
#матбуот_анжумани

🔹Жорий йил 10 ойида ички ишлар органларининг 25 нафар ходими вафот этган (9 нафари йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида, 16 нафари хизмат вазифасини бажариш вақтида)

Бу ҳақда АОКАда Ички ишлар вазирлиги мутсаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
Шунингдек, 2022 йил 10 ойи давомида ички ишлар органларининг 284 нафар ходими турли даражада тан жароҳати олиб, аксарияти олган тан жароҳати оқибатида орттирилган ногиронлик ҳолати ёки хизматга яроқсизлиги сабабли, соғлиғининг ҳолатига кўра ички ишлар органларидан бўшатилган.

Ижтимоий таъминот
фаолияти шаффофлигини таъминлаш, ходимларнинг ушбу масалалардаги мурожаатларини онлайн қабул қилиш, ортиқча оворагарчиликлар олдини олиш мақсадида https://e-ijtimoiy-himoya.iiv.uz/ электрон дастури яратилди.

«Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги ПҚ–118-сон Президент қарорига мувофиқ, 7 та янги имтиёз амалиётга тадбиқ этилди.

▪️Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
📊 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси фаолияти таҳлили, соҳадаги ўзгариш ва янгиликлар АОКАда Жамғарма раҳбарияти иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹 Жонли эфир 〰️〰️〰️ Telegram…
#матбуот_анжумани

💰 12 мингдан ортиқ боқувчисини йўқотган ўқувчи ва талабаларнинг пенсиялари 23 ёшгача узайтирилди

Бу ҳақда АОКАда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:
〰️〰️〰️

Пенсия жамғармасининг 2022 йил 9 ойлиги даромадлари прогноз кўрсаткичлари 23 032,0 млрд. сўм этиб белгиланган бўлиб, ижро 24 097,8 млрд. сўмга ёки 105 фоизга бажарилди. Шунингдек, Жамғарма томонидан 4,2 млн. нафар пенсия ва нафақа олувчиларга 36,7 трлн. сўм харажатлар амалга оширилди.

2022 йилнинг 9 ой давомида Пенсия жамғармаси томонидан 336,9 минг нафар фуқарога пенсия ва нафақалар тайинланган. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 43,1 минг нафарга ёки 14,6 фоизга ошган.

Пенсия жамғармаси томонидан тайинланадиган 12 турдаги пенсия ва нафақаларнинг 9 турини бугунги кунда инсон омилисиз, автоматик, интерактив ва проактив шаклда тайинлаш тизими йўлга қўйилган. Жорий йилнинг 9 ойи давомида 1,2 млн. нафар фуқарога интерактив ва масофавий хизматлар кўрсатилди.

🔹Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
🌱 «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида иқлим шароитига мос дарахтларни танлаш, экиш, парваришлаш, ўрмонзорларни муҳофаза қилиш борасидаги ишлар АОКАда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.…
#матбуот_анжумани

🌳 Ўрмон хўжалиги қўмитаси ташкилотларида 694 та ҳолатда ўрмон ҳуқуқбузарликлари аниқланди, оқибатда 3 млрд 153,4 млн сўм зарар келтирилган, қўлланилган жарималар эса 302 млн 623 минг сўмни ташкил этди

Бу ҳақда АОКАда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
☑️ Дарахт кесиш бўйича 153 та ҳолатда етказилган зарар 732 млн 37 минг сўмни ва жарима 152 млн 52 минг сўмни, мол боқиш бўйича 283 та ҳолатда етказилган зарар 1 млрд 313 млн 263 минг сўмни ва жарима 35 млн 371 минг сўмни, ов қилиш бўйича 10 та ҳолатда етказилган зарар 44,13 млн сўмни ва жарима 9,6 млн сўмни, бошқа ҳуқуқбузарлар 248 та ҳолатда 1 млрд 14 минг сўмни ва жарима 105,6 млн сўмни ташкил этмоқда.

☑️ “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали, мевали дарахт ҳамда буталарнинг 35 млн туп захираси яратилди. Шундан, кузги кўчат экиш мавсумида 13,5 млн туп (13 млн дона режага нисбатан 104,5 фоиз) кўчатлар етказиб берилди. Бундан ташқари, 2023 йил баҳорги мавсумда 22 млн дона кўчатлар етказиб берилади.

🗣Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
Президент Ш.Мирзиёвнинг тадбиркорлар билан «Очиқ мулоқоти»дан сўнг амалга оширилган ишлар АОКАда Савдо-саноат палатаси, Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инвестициялар ва ташқи…
#матбуот_анжумани

📝 Президентнинг тадбиркорлар билан «очиқ мулоқот»ида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Қарор билан 42 та банддан иборат «йўл харитаси» тасдиқланган

Бу ҳақда АОКАда Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
Жорий йилги «очиқ мулоқот» якунлари бўйича қабул қилинган қарор билан биринчи марта Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари раислигида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил қилинди.

Давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан ўтказилган ушбу «очиқ мулоқот»ида белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш бўйича ПҚ-364-сонли Президент қарори қабул қилинди ва ушбу қарор билан 42 та банддан иборат «йўл харитаси» тасдиқланди.

«Йўл харитаси» ижроси юзасидан 55 та ҳужжат қабул қилиниши белгиланган бўлиб, булар — 6 та Қонун, 24 та Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари (жумладан 6 та Фармон ва 5 та қарор), 12 та Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳамда 13 та бошқа турдаги ҳужжатлар.

🗣Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
🚑 Мамлакатимизда тез тиббий ёрдам тизимида амалга оширилаётган ишлар АОКАда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹 Жонли эфир…
#матбуот_анжумани

☎️ 11 ой давомида «103» хизматига жами 11 735 450 та чақириқ келиб тушди

Бу ҳақда АОКАда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
Жорий йилда «тез ёрдам»да фаолият юритаётган шифокорлар сони 13 798 нафарни ташкил этиб, таъминланганлик даражаси 90,7 фоизга етди.

2021 йилда тез тиббий ёрдамда «B» тоифали 435 та реанимобил аҳолига хизмат кўрсатган бўлса, бугунги келиб бундай замонавий санитар автоуловлар сони 541 тага етди.

Ушбу автотранспорт воситаларининг:
163 таси — Тошкент шаҳри,
56 таси — Самарқанд,
44 таси — Фарғона,
38 таси — Наманган вилоятлари аҳолисига сифатли ва тезкор тиббий хизмат кўрсатмоқда.

🗣Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
📍"Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида"ги Қонун мазмун-моҳияти АОКАда Кадастр агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:…
#матбуот_анжумани

🔹Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келган низоларни судгача ҳал этиш мақсадида комиссиялар ташкил этилмоқда

Бу ҳақда АОКАда Кадастр агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
«Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонун 10 та боб, 74 та моддадан иборат.

Қонун 1) ер участкалари, 2) бинолар, иншоотлар, шу жумладан қурилиши тугалланмаган объектлар, 3) кўп йиллик дов-дарахтлар ҳамда 4) мулкий комплекс сифатида бутун корхоналарга нисбатан қўлланилиб, ер қаърига нисбатан татбиқ этилмайди.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг асосий принциплари этиб: 1) қонунийлик; 2) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг мажбурийлиги; 3) давлат рўйхатидан ўтказилган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг устуворлиги; 4) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги ахборотнинг очиқлиги; 5) таққосланувчанлик ва мувофиқлик каби белгиланмоқда.

Ушбу принциплардан келиб чиқиб, Давлат рўйхатидан ўтказиладиган ҳуқуқ ва чекловларнинг аниқ рўйхати белгиланмоқда. Қонун 2023 йил 1 мартдан кучга киради.

Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
💈 Ўзбекистонда тўқимачилик саноатини ривожлантиришнинг долзарб масалалари, 5 йиллик фаолият таҳлили АОКАда «Ўзтўқимачиликсаноати» уюшмаси раиси ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша…
#матбуот_анжумани

📍Тошкентни Марказий Осиё «fashion»-марказига айлантириш ишлари олиб борилмоқда

Бу ҳақда АОКАда «Ўзтўқимачиликсаноати» уюшмаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
2021 йилда ишлаб чиқариш маҳсулотлари экспорти 2017 йилга нисбатан 64,7 фоизга ўсиб, бунда тўқимачилик саноатининг улуши энг юқори — 41,5 фоизни ташкил этган. Пул кўринишида эса экспорт 3 баробар кўпайиб, 2016 йилда — 1 миллиард доллар, 2021 йилда эса 3,05 миллиард долларни ташкил этди.

Сўнгги 5 йил мобайнида республиканинг барча ҳудуларида 350 дан ортиқ янги тўқимачилик саноати корхоналари ташкил этилди.

GSP+ преференциялари тақдим этилиши мамлакатимизнинг Европа глобал ишлаб чиқариш занжирига кириш имкониятини яратди. Ҳозирда Ўзбекистон Италия, Испания, Англия, Германия, Польша, Франция, Туркия, АҚШ каби давлатларнинг 100 дан ортиқ брендларига маҳсулот ектазиб бермоқда.

🗣Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#матбуот_анжумани

🚨 3 382 та жиноят ППХ саф бўлинмалари нарядлари иштирокида, 617 таси эса бевосита ППХ ходимлари томонидан фош этилди

Бу ҳақда АОКАда Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

〰️〰️〰️
Жорий йил 10 ойи мобайнида қидирувда юрган 1 508 нафар ва бедарак йўқолган 157 нафар шахс аниқланди.

Ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган буюмларни олиб юрган жами 56 315 нафар шахс аниқланиб, улардан жами 56 406 дона (45 824 дона пичоқ, 800 дона бита, 1 122 дона кастет, сурикен ва кистенилар ҳамда 8 660 дона бошқа) ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли буюмлар тортиб олинди.

Табиат бойликларини асраб-авайлаш, браконьерликка қарши кураш, қонунга хилоф равишда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ресурсларини овлаш, сотиш ва республикамиздан олиб чиқиш ҳоллари олдини олиш борасида ҳамкорликда 12 871 маротаба йўналтирилган рейдлар ва мақсадли текширувлар ўтказилиши натижасида жами 2 547 нафар ҳуқуқбузар аниқланди. Браконьерларга 6 млрд 119 млн 928 минг 600 сўм миқдорида жарима солинди.

🗣Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM