Расмий хабарлар I Официальные новости
27.7K subscribers
31.9K photos
7.2K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
加入频道
🔰Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Унда hudud_inform канали айнан Сиз учун. Каналга қуйидаги линк орқали аъзо бўлишингиз мумкин:

https://yangx.top/hudud_inform
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Шамсутдинов Хаёт Нематович 1980 йил 22 сентябрда Фарғона вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Х.Шамсутдинов 2004-2019 йилларда Фарғона, Сирдарё вилоятлари ҳамда Бош прокуратура органларида масъул лавозимларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📢 22 сентябрь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

📍Мавзу:
“Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори мазмун-моҳияти
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Азимжон Ҳусанов, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директори ўринбосари

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

📍Мавзу:
Миллий археология маркази томонидан олиб борилаётган тадқиқотлар натижалари
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Моҳира Жуманова, Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

📍Мавзу:
МИБ фаолиятида амалга оширилаётган ишлар, татбиқ этилаётган янгилик ва ижро этишнинг муқобил усуллари
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Фаррух Тошпўлатов, Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

📍Мавзу:
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги фаолиятининг 3 йиллиги таҳлили
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори ва мутасаддилари

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📌“Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори мазмун-моҳияти

АОКАда Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директори ўринбосари Азимжон Ҳусанов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрига ташриф буюриб, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессиясида иштирок этади.

🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram 📺 Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰Қишлоқларда хорижий тилларни ўқитиш учун 50 млн сўмгача бир марталик субсидия ажратилади

2022 йил 1 октябрдан бошлаб қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидия ажратиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти амалга киритилмоқда.

50 млн сўмгача бўлган бир марталик субсидиялар тадбиркорлик субъекти бўлган нодавлат таълим ташкилотларига камида 6 ой муддат давомида қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолияти билан шуғулланиш шарти билан ажратилади.

Нодавлат таълим ташкилоти томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш мумкин бўлади.
〰️〰️〰️

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директори ўринбосари Азимжон Ҳусанов маълум қилди.

📌 Батафсил

〰️〰️〰️

🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram 📺 Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Давлатимиз раҳбари нутқининг аввалида иқтисодиётимиз ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган, меҳнаткаш, бағрикенг, кўпмиллатли пойтахт вилояти аҳлига чуқур ҳурмати ва энг эзгу тилакларини билдирди.

Тошкент вилояти ўзининг табиий ва қазилма бойликлари, саноат ва транспорт-логистика салоҳияти, барқарор энергия таъминоти, малакали меҳнат ресурслари билан ажралиб туриши таъкидланди.

"Мавжуд барча имкониятларни тўлиқ ишга солиб, вилоятга янада кўп инвестиция олиб келиш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги корхоналар ва иш ўринларини кўпайтириш, инфратузилмани яхшилаш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш доимо эътиборимиз марказида бўлади", деди Президент.

Сессияда Тошкент вилоятига ҳоким тайинлаш бўйича ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.

Президентимиз 2021 йил ноябрь ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Мирзаев Зойир Тоирович номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.

Номзод бўйича муҳокамаларни бошлашдан аввал сўзни номзодга бериб, унинг 10 ой давомида вилоятда тўплаган тажрибаси ва хулосалари асосида келгусида ҳудудни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режаларини эшитиш таклиф қилинди.

🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram 📺 Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔹Миллий археология маркази томонидан олиб борилаётган археологик тадқиқотлар натижалари

АОКАда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Моҳира Жуманова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Таълим, суд, тадбиркорлик, тиббиёт ва сув таъминоти.

✔️Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев яқин йилларда мамлакатни ривожлантириш стратегияси этиб, ана шу энг оғриқли ва асосий йўналишларни танлади.

Ушбу соҳалардаги муаммоларни ҳал этишда Сиз ҳам иштирок этишингиз мумкин!

📲 Агар Сизда ушбу соҳалардаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган ёки бошқа масалаларга оид таклифлар бўлса – биз билан боғланинг! Таклифларингизни taklif2023.uz сайти ҳамда @taklif2023_bot манзили орқали юборинг.

Президент Администрацияси таклифларингизни қабул қилишга тайёр! Юборилган таклифларнинг барчаси махсус ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилади.

‼️Унутманг Сизнинг таклифингиз – Ўзбекистон учун муҳим!

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Образование, судебная система, предпринимательство, медицина и водоснабжение

✔️Эти ключевые направления выбрал Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев в качестве приоритетов стратегии развития страны на ближайшие годы.

📝 Вы можете оказать содействие, приняв участие в решении проблем в этих сферах!

📲 Если у вас есть предложения, направленные на улучшение ситуации в этих областях или связанные с другими вопросами — свяжитесь с нами! Отправьте свои предложения через сайт taklif2023.uz и Telegram-бот @taklif2023_bot.

🔎 Администрация Президента готова принять ваши предложения! Каждое из них будет рассмотрено специальной рабочей группой.

‼️Помните, ваше предложение важно для Узбекистана!

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Номзод ўз тақдимотида вилоятдаги энг долзарб муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тўғрисида ахборот берди.

Жумладан, тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 150 минг нафар аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш, 40 мингта оилани камбағалликдан чиқариш, 15 мингта тадбиркорлар фаолиятини йўлга қўйиш, 6,5 мингта хизмат ва савдо объектлари ташкил этиш режалаштирилган.

Шулардан келиб чиқиб, Президент мутасаддиларга:

● жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун қўшимча равишда 200 миллиард сўм, келгуси йил учун яна 850 миллиард сўм йўналтириш;

● тадбиркорлик паст ривожланган Пискент, Бўка, Бекобод ва Оққўрғон туманларида 2025 йил 1 январга қадар ер, мол-мулк, айланмадан олинадиган солиқларни 1 фоиз, фойда солиғи ставкасини 50 фоиз миқдорида белгилаш, сотилмасдан турган давлат мулки объектлари бошланғич қийматини 2 баравар камайтириш;

● йил якунигача 34 та маҳаллада Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш марказларини ташкил этишни топширди.

🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram 📺 Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
Номзод ўз тақдимотида вилоятдаги энг долзарб муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тўғрисида ахборот берди. Жумладан, тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 150 минг нафар аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш, 40 мингта оилани камбағалликдан чиқариш…
Номзод вилоятда саноатни ривожлантириш бўйича таклиф ва режаларини баён қилди.

Давлатимиз раҳбари бор имкониятлардан самарали фойдаланса, вилоятда саноатни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш мумкинлигини қайд этди.

Мутасаддиларга:

● саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлашга 250 миллиард сўм ажратиш;

● Ангренда каолин хом-ашёсини чуқур қайта ишлаб, фарфор ва керамика маҳсулотлари ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш;

● Бекобод туманида чегара олди савдо зонасини ишга тушириш;

● вилоятдаги 100 та маҳаллий корхонани экспортчига айлантириш дастурини амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.

🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram 📺 Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
Номзод вилоятда саноатни ривожлантириш бўйича таклиф ва режаларини баён қилди. Давлатимиз раҳбари бор имкониятлардан самарали фойдаланса, вилоятда саноатни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш мумкинлигини қайд этди. Мутасаддиларга: ● саноат зоналарини инфратузилма…
Аграр соҳадаги муаммоларга тўхталар экан, номзод полиз, картошка, мева ва узум ҳосилдорлиги қолган ҳудудлардан 1,5-2 баравар пастлиги, сақлаш ва қайта ишлаш қувватлари камлиги натижасида 35 фоиз маҳсулот йўқотилаётганини қайд этди.

Президентимиз вилоятдаги деҳқончилик ва чорвачиликка масъуллар бор имкониятнинг 50 фоизидан ҳам фойдаланмаётгани, ер майдонлари катта бўлса ҳам, мева-сабзавот экспорти кўпаймаётгани, гўшт етиштириш пойтахт ва вилоят эҳтиёжлари учун умуман етарли эмаслигини кўрсатиб ўтди.

Шу муносабат билан:

Оҳангарон туманининг тоғ-олди ҳудудларида камида 50 минг гектар ерларни ўзлаштириш дастурини ишлаб чиқиш;

● 9 минг гектарни деҳқон хўжаликларига тарқатиш;

Тошкент, Паркент, Янгийўл, Қибрайда логистика марказларини ишга тушириб, уларга 50 миллион доллар йўналтириш;

Тошкент, Паркент ва Қибрай туманларида йил якунига қадар 4 миллион дона мева ва ток кўчатлари тайёрлайдиган питомникларни ташкил қилиш топширилди.

Умуман, аҳоли томорқасидан йилига 2-3 марта ҳосил олиш йўлга қўйилмаса, қишлоқларда муносиб ҳаёт ташкил этиш бўйича қўйилган мақсадга эришиб бўлмаслиги таъкидланди.

🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram 📺 Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🚉 Президент: Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Янгийўл ва Оҳангарон шаҳарларига замонавий электропоезд қатновини йўлга қўйиш вақти келди

Сессияда номзод ўз тақдимотида инфратузилмани ривожлантириш масалаларига тўхталди.

Айтилган муаммо ва таклифлардан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари 840 та маҳаллада ички йўллар, 579 тасида ичимлик ва оқова сув, 589 тасида электр ва газ таъминоти, 396 тасида мактаб, боғча ва поликлиника таъмирлаш бўйича икки ҳафтада дастур қабул қилиб, бу борадаги ишларни жадал бошлаш вазифасини қўйди. Жумладан:

- Ташаббусли бюджет доирасида энг кўп овоз олган лойиҳалар учун 150 миллиард сўм ажратиш;

- Осиё тараққиёт банкининг Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув лойиҳасининг 185 миллион долларлик 3-босқичини бошлаш;

- ички йўлларни таъмирлашга давлат бюджетидан 155 миллиард сўм, қўшимча маҳаллий бюджетдан 70 миллиард сўм ажратиш топширилди.

Президентимиз Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Янгийўл ва Оҳангарон шаҳарларига замонавий электропоезд қатновини йўлга қўйиш вақти келганини таъкидлаб, транспорт вазирига тегишли қарор лойиҳасини киритишга кўрсатма берди.

🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram 📺 Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тошкент вилоятининг туман ва шаҳар ҳокимларига туризмни ривожлантириш бўйича аниқ режа ишлаб чиқиш топширилди

Туризм соҳасининг
ҳолати таҳлил қилинар экан, туристларнинг 80 фоизи Бўстонлиқ туманига бориши, бошқа туманларда инфратузилма ва хизматлар паст даражада эканлиги, ички ва хорижий туристлар сони 1,5 миллион нафарга ҳам етмаслиги таъкидланди.

Президент туризм хизматларини кўрсатишда асосий юк Бўстонлиқ туманига тушаётгани, шу билан бирга Бўстонлиқда бошланган лойиҳалар натижаси ҳали кўринмагани, лойиҳалар ўз ҳолига ташлаб қўйилганини таъкидлади.

Паркент, Ангрен ва Оҳангарон тоғли ҳудудларида замонавий туризм кластерларини ташкил этиш ишларини бошлаш вақти келди, деди давлатимиз раҳбари.

Вилоятнинг ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимига бир ой муддатда ўз ҳудудида туризмни қандай ривожлантириши бўйича аниқ иш режасини ишлаб чиқиб, ишларни бошлаш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Хорижий экспертни жалб қилиб, вилоят туризмини ривожлантириш “мастер-режа”сини ишлаб чиқиш топширилди.


🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram 📺 Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимидаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклиф ва режалар баён қилинди.

Давлатимиз раҳбари ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида тайёрлаш зарурлигини таъкидлади, таъмирлаш ишлари ўқув йили бошланишидан ўтиб кетмаслиги ҳақида мутасаддиларни қаттиқ огоҳлантирди.

Олмалиқ шаҳридаги 80-сон махсус мактаб ва Ангрен шаҳридаги 73-сон мактаб-интернатни келгуси йилда таъмирлаш вазифаси қўйилди.

Хорижий экспертни жалб қилиб, 15 минг талабага мўлжалланган Нурафшон давлат университети фаолиятини кейинги ўқув йилида йўлга қўйиш топширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига йил якунига қадар 500 нафар оғир беморларни республика марказларида соғломлаштириш чораларини кўриш топширилди.

Вилоят марказида барча тиббий хизматларни кўрсатадиган ягона марказ йўқлиги қайд этилиб, мутасаддиларга хорижий лойиҳачиларни жалб қилиб, келгуси йилдан Нурафшон кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.

🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram 📺 Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏢 Келгуси йилдан “Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастурини Тошкент вилоятидан бошланади – Президент

Номзод ўз тақдимотида аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласига ҳам тўхталди. Бир кишига уй-жой билан таъминлаш даражаси республика даражасидан пастлигича қолаётгани қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга:

- келгуси йилга эҳтиёжманд аҳоли уй-жой ипотекаси учун 100 миллиард сўм субсидия ажратиш;

- Зангиота туманида “Янги Ўзбекистон” массивини қуриш бўйича таклиф киритиш;

- Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод, Оҳангарон, Нурафшон ва Янгийўл шаҳарларида 19 та авария ҳолатидаги кўп қаватли уйларда яшовчиларни замонавий уй-жой билан таъминлаш чорасини кўриш топширилди.

Президент вилоятдаги ҳар бир фуқарога бир марта янги қурилган хонадонни имтиёзли ипотекага олиш имкониятини бериш кераклигини таъкидлади. Шу муносабат билан келгуси йилдан “Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастурини Тошкент вилоятидан бошлаш таклиф қилинди.

🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram 📺 Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📌 МИБ фаолиятида амалга оширилаётган ишлар, татбиқ этилаётган янгилик ва ижро этишнинг муқобил усуллари

АОКАда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фанлар академиясининг Миллий археология маркази қандай янги топилмаларни кашф қилишди?

АОКАда ўтказилган брифингда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Моҳира Жуманова ўтган ярим йилликда олиб борилган археологик тадқиқотлар ҳақида маълумот берди.

Миллий археология маркази томонидан жорий йилнинг 1-ярим йиллигида жами 10 дан ортиқ археологик объектда изланишлар олиб борилиб, қўлга киритилган маълумотлар тарихимизни янги саҳифалар билан бойитди.

Жумладан, Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани Хатак қишлоғи яқинида олиб борилган изланишлар натижасида қадимги тош даврига оид ғор-макон аниқланди.

Ўзбекистон-АҚШ қўшма экспедицияси томонидан Бухоро Шаҳристонида олиб борилган қазишма ишлари натижасида илк ўрта асрларга оид яна бир шаҳар аниқланди.
〰️〰️〰️

👉Бошқа археологик топилмалар ҳақида батафсил маълумотлар қуйидаги ҳаволада.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Тақдимотдан сўнг вилоят кенгаши депутатлари номзоднинг таклиф ва режаларини муҳокама қилди, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Сўнг Тошкент вилояти ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

Сессия якунида Президентимиз халқ вакиллари томонидан юксак ишонч билдирилган Зойир Мирзаев энди ўз фаолиятида адолат, садоқат, ҳалоллик, масъулият, фидойилик каби хислатларни намоён этиб, Тошкент вилояти аҳлига астойдил хизмат қилиши лозимлигини таъкидлади.

Бунда, энг аввало, халқнинг дардини эшитиш ва муаммоларини ҳал этиш, инсон қадрини улуғлаш ва аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича ишларни амалга ошириши зарурлиги қайд этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк