Расмий хабарлар I Официальные новости
27.4K subscribers
31.9K photos
7.14K videos
53 files
29.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
加入频道
❗️Нодирбек Абдусатторов жаҳон шахматчилари ичида биринчи ўринда бормоқда.

https://yangx.top/Rasmiy_xabarlar_Official
ССВ: Спортни саломатликка зиён етказувчи воситага айлантирмаслик керак

Сўнгги пайтларда юртимиз шифохоналарига инфаркт, инсульт, томирларда тромблар ҳосил бўлиши каби хавфли хасталиклар билан мурожаат қилаётган ёки оғир аҳволда олиб келинаётган фуқаролар орасида ёш, жисмонан бақувват, тоғни урса талқон қиладиган қадди-қоматга эга беморлар ҳам учраётгани жуда ачинарлидир.

Хўш, бу қандай омиллар билан боғлиқ?

👉
Батафсил

https://yangx.top/Rasmiy_xabarlar_Official
Учкўприк туманида фермерлар ҳокимият биносига чақирилиб, ўз ерларидан “ихтиёрий” воз кечиш юзасидан ариза расмийлаштирилганлиги аниқланди

Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилшича, Президент Фармонига асосан жорий йил 1 сентябрдан бошлаб ер участкасидан ихтиёрий воз кечиш тўғрисидаги ариза фақат нотариал тартибда тасдиқланиши қатъий белгиланган, ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарори билан бекор қилиниши мумкин эмас.

Мазкур тартиб фермерларни мажбуран ерини топширтириш, бўш оқ қоғозга имзо чекдириш ёки фермер номидан бошқа шахс имзо қўйиши каби йиллар давомида учраб келган амалиётларга чек қўйиш, шунингдек, исталган пайтда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг ерга бўлган ҳуқуқларини ҳар хил йўллар билан бекор қилишга йўл қўймаслик мақсадида жорий этилган.

Яъни ихтиёрийлик шахснинг ҳақиқатан асл хоҳиш-иродасининг ифодаси эканлигини тасдиқлаш мураккаб ҳуқуқий жараён эканлигини инобатга олиб, бу муҳим вазифа нотариусларга юклатилган.

Бироқ, жорий йилнинг 13 октябрь куни Фарғона вилояти Учкўприк тумани ҳокимлиги биносига чақиртирилган нотариус М.Э. томонидан ер ижара шартномаларини бекор қилинишини сўраб 16 та фермер хўжалиги раҳбарларидан ҳоким номига ёзилган аризалар тасдиқлаганлиги маълум бўлди.

Яъни, нотариус ҳам ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳам бевосита туман ҳокимлиги биносига чақиртирилган бўлиб, аризаларни нотариал тасдиқлаш туман ҳокимлиги биносида юз берган.

Бундан ташқари, фермерларнинг аризалари билан боғлиқ нотариал ҳаракатни амалга ошириш, жумладан давлат божи ва бошқа тўловлар Учкўприк тумани ҳокимлиги ходими Ш.М. иштирокида амалга оширилган.

Бундай амалиёт юқоридаги Фармон мақсадига, мазмун-моҳиятига, унда белгиланган тартиб ва принципларга зиддир.

Маъмурий бинога чақиртирилиб, ҳокимлик ходимлари иштирокида ушбу нотариал ҳаракатларнинг амалга оширилиши фермерларнинг асл хоҳиш-иродасини ифода этишига халақит қилувчи катта тўсиқ сифатида қаралиши лозим.

Қолаверса, 16 та фермернинг бир вақтда бирваракайига ерни топшириш қарорига келганлиги ва бир вақтда ариза ёзиш мақсадида нотариусга мурожаат қилиш ҳолати тасодиф бўлиши мумкин эмас.

Шунга асосан Адлия вазирлиги томонидан 13 октябрь куни 16 та фермер хўжалиги раҳбарларининг аризаларини бекор қилиш чоралари кўрилмоқда. Ушбу аризалар асосида ерларни туман ҳокимлиги захирасига олиб қўйиш амалга оширилмаслиги назоратга олинди.

Ўз ўрнида, ҳокимлик мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш юзасидан прокуратура органларига мурожаат қилинди.

Адлия вазирлиги ҳуқуқий муносабатлар барқарорлиги, ерга бўлган ҳуқуқларнинг таъминланиши қишлоқ хўжалиги ривожланиши учун энг муҳим шартларидан бири эканлигини таъкидлади.

Шу муносабат билан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мансабдор шахсларига қонунчилик ҳужжатлари талаблари, айниқса юқоридаги Фармон мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб зид фаолият юритганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтамиз, дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 2 минг кишига ошмоқда

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35,8 млн. кишини ташкил этмоқда.

Мамлакатимиз аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 61,1 минг кишига кўпайган.

2022 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2 минг кишига кўпаймоқда.

❗️
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси доимий аҳоли сони бўйича МДҲда учинчи ўринда.

📊 Ўзбекистон туғилиш бўйича МДҲда
биринчи ўринда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🔍Учкўприк туманида фермерлар ҳокимият биносига чақирилиб, ўз ерларидан “ихтиёрий” воз кечиш юзасидан ариза расмийлаштирилганлиги аниқланди

☑️ Президент Фармонига асосан жорий йил 1 сентябрдан бошлаб ер участкасидан ихтиёрий воз кечиш тўғрисидаги ариза фақат нотариал тартибда тасдиқланиши қатъий белгиланган, ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарори билан бекор қилиниши мумкин эмас.

‼️Мазкур тартиб фермерларни мажбуран ерини топширтириш, бўш оқ қоғозга имзо чекдириш ёки фермер номидан бошқа шахс имзо қўйиши каби йиллар давомида учраб келган амалиётларга чек қўйиш, шунингдек, исталган пайтда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг ерга бўлган ҳуқуқларини ҳар хил йўллар билан бекор қилишга йўл қўймаслик мақсадида жорий этилган.

💬 Яъни ихтиёрийлик шахснинг ҳақиқатан асл хоҳиш-иродасининг ифодаси эканлигини тасдиқлаш мураккаб ҳуқуқий жараён эканлигини инобатга олиб, бу муҳим вазифа нотариусларга юклатилган.

📝 Бироқ, жорий йилнинг 13 октябрь куни Фарғона вилояти Учкўприк тумани ҳокимлиги биносига чақиртирилган нотариус М.Э. томонидан ер ижара шартномаларини бекор қилинишини сўраб 16 та фермер хўжалиги раҳбарларидан ҳоким номига ёзилган аризалар тасдиқлаганлиги маълум бўлди.

🗂 Яъни, нотариус ҳам ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳам бевосита туман ҳокимлиги биносига чақиртирилган бўлиб, аризаларни нотариал тасдиқлаш туман ҳокимлиги биносида юз берган.
〰️〰️〰️

📣Ҳурматли фермерлар!

📞 Агар сизга нисбатан ер ҳуқуқларингиздан ихтиёрий воз кечиш бўйича мажбурлаш ёки бошқа кўринишдаги босимларга дуч келсангиз, яъни мазкур ҳаракатлар ўз ихтиёрингизга қарши амалга оширилаётган бўлса, дарҳол адлия органларига мурожаат қилишингизни сўраймиз!

📁 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💊 Замонавий тиббиёт, аввало, имкон қадар антибиотиклардан фойдаланмаслик тарафдори. Энг зарур ҳолларда эса препаратни қўллашда белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий амал қилиш шарт!

— Мисол учун, агар дорини кунига бир марта ичиш буюрилган бўлса, кейинги дозани 24 соат ўтгач, қабул қилиш зарур. Агар кунига 2 маҳал бўлса, у ҳар 12 соатдан кейин ичилади.


‼️Антибиотикдан фойдалангач, бемор аҳволи яхшиланса, муолажани тўхтатиб қўймаслик керак. Чунки бу ҳолат соғайганликни билдирмайди. Эҳтимол инфекция заифлашган, аммо бутунлай йўқолмаган бўлиши мумкин.

🚫Таблетка шаклидаги препаратлар сув билан ичилади. Бу жараёнда сут ва сут маҳсулотлари, чой, қаҳва, шарбатлардан фойдаланиш тақиқланади. Инфекциянинг танадан тезда чиқиб кетиши учун эса кўп миқдорда сув ичиш лозим.

🩺 Агар антибиотик қабул қилингач, тўрт кун ичида бемор аҳволи яхшиланмаса, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Бу ҳолатда мутахассис дозани ўзгартириши ёки бошқа дори препаратини буюриши мумкин.

📝 Яроқлилик муддати ўтган дориларни асло қўллаб бўлмайди.


https://yangx.top/Rasmiy_xabarlar_Official
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-аҳлоқининг намунавий қоидалари тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Давлат фуқаролик хизматчилари намунавий қоидалари ҳамда Одоб-аҳлоқ комиссияси тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Низом билан касбий фаолиятга оид, хизмат фаолиятига оид ҳамда хизматдан ташқари одоб-аҳлоқ қоидалари тартибга солинади.

Намунавий қоидаларга мувофиқ, давлат фуқаролик хизматчилари меҳнат фаолияти давомида ва ишдан ташқари вақтда хулқ-атворнинг қуйидаги умумий қоидаларига амал қилиши лозим:

▫️давлат хизматининг обрўсига путур етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш;

▫️масъулият, касбига садоқат ва ҳалолликни кундалик шиорга айлантириш;

▫️мураккаб вазифаларни бажаришда ҳамкасбларига кўмаклашиш ва б.

❗️Давлат органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва бошқа ташкилотлар жорий йилнинг 25 октябрь санасига қадар ўз фаолияти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда одоб-аҳлоқ қоидаларини тасдиқлайди.

https://yangx.top/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌐Сизга мамлакатимиз ҳудудларининг шаҳарсозлик бош режаларини билиш қизиқми?

https://yangx.top/Rasmiy_xabarlar_Official
Пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладиган ходимлар рўйхати тузилади

Ҳукумат қарори билан (592-сон, 13.10.2022 й.) Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Мазкур низом давлат пенсияларини тайинлаш, пенсия имтиёзларини қўллаш, қайта ҳисоблаш, тиклаш, тўлаш, пенсиядан чегирма қилиш, фуқароларнинг пенсия ва бошқа тўловлар билан таъминлашга доир масалаларини ҳал қилиш тартибини белгилайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢 17 октябрь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган матбуот анжуманлари:

〰️〰️〰️

● Мавзу: "InnoWeek.uz-2022" Халқаро Инновацион ғоялар ҳафталиги юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Инновацион ривожланиш вазири ва мутасаддилар

〰️〰️〰️
● Мавзу: Таълим вазирликларининг ички аудит хизмати фаолияти таҳлили
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Олий ва ўрта махсус, Халқ таълими ва Мактабгача таълим вазирликлари мутасаддилари

〰️〰️〰️
➡️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Очилова Дурдона Баҳодир қизи 1993 йил 17 октябрда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Д.Очилова 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясида фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосарлари тайинланди

Анвар Қобилов
Қашқадарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Президент Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази вилоят филиали мудири лавозимида фаолият юритган.

Муродулло Азизов вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

У тайинловга қадар "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти тижорат департаменти бошлиғи ўринбосари - маркетинг бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
17 октябрь куни Истанбул шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади.

▫️Тадбир давомида жорий йилнинг 11 ноябрида Самарқандда бўладиган биринчи саммитга тайёргарлик, имзоланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.


Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
"InnoWeek.uz-2022" Халқаро Инновацион ғоялар ҳафталиги юзасидан

АОКАда Инновацион ривожланиш вазири ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

☑️ Улардан биринчиси Олимпия шаҳарчаси ҳақида бўлди. Бу мажмуа 2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларини ўтказишга мўлжалланган. Шунга мувофиқ, халқаро спорт федерациялари талабларига жавоб берадиган олимпия стадиони, ёпиқ ва очиқ мажмуалар, сув спорти ва эшкак эшиш ҳавзалари, машғулот жойлари қурилиши лойиҳалаштирилган.

☑️ Тақдимотда Паркент туманида туризмни ривожлантириш лойиҳаси ҳам намойиш қилинди. Зангиота, Чиноз, Оҳангарон, Ангрен, Паркент ва Бўстонлиқ туманларини боғлайдиган «Тошкент вилоятининг олтин ҳалқаси» ташкил этилмоқда.

Паркентдаги туризм ҳудудига олиб борувчи йўллар яхшиланиб, электр энергияси, ичимлик суви тармоқлари қуввати оширилади. Қаровсиз адирликларга сув чиқарилиб, соя-салқин масканлар кўпайтирилади. Умуман айтганда, инфратузилма давлат томонидан барпо этилиб, туризм учун истиқболли ҳудудлар аукционга қўйилади.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM