Расмий хабарлар I Официальные новости
27.8K subscribers
31.9K photos
7.19K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
加入频道
26 ноябрь - Халқаро ахборот куни

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқтисодий-ижтимоий кенгашида ва бутунжаҳон ахборот парламентида бош консультатив статусга эга бўлган халқаро академиянинг ташаббуси билан 1994 йил 26 ноябрдан бошлаб ҳар йили "Халқаро ахборот куни" нишонланиб келмоқда.

1992 йил 26 ноябрда биринчи маротаба халқаро ахборот форуми бўлиб ўтди. Бугунги кунга келиб, бу байрамни дунёнинг кўпгина давлатлари нишонлайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Июнь ойидан бери юртимизда кунлик касалланиш кўрсаткичлари сони илк бор 100 дан ошди

▶️ 2022 йил 25 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 124 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 1 таси – Қорақалпоғистон Республикаси, 6 таси – Бухоро вилояти, 3 таси – Жиззах вилояти, 3 таси – Қашқадарё вилояти, 9 таси – Наманган вилояти, 8 таси – Самарқанд вилояти, 1 таси – Сирдарё вилояти, 1 таси –Сурхондарё вилояти, 3 таси – Фарғона вилояти, 1 таси – Хоразм вилояти, 8 таси – Тошкент вилояти, 80 таси – Тошкент шаҳрида қайд этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбекистон ҳақидаги қарашларим бутунлай ўзгарди» - французлар Луврдаги кўргазмага юқори баҳо берди

23 ноябрдан бошлаб Париждаги Лувр музейида «Ўзбекистон воҳалари мўжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмаси очилди. Унга ташриф буюрувчилар Ўзбекистонни қайтадан кашф қилишганини айтишмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📢 Президент мактаби ўқувчиси робототехника йўналишида ҳалқаро танлов ғолиби бўлди

Жорий йилнинг 24-25 ноябрь кунлари Остона шаҳрида "STEM Olimpiadasi – taʼlimda innovatsiyalar” халқаро олимпиадаси бўлиб ўтди. Унда Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаб ўқувчилари ҳам иштирок этишди.

Қозоғистон "STEM Olimpiadasi – taʼlimda innovatsiyalar” робототехника олимпиядасида жами 250 та гуруҳ қатнашди. Улар орасида Тошкент Президент мактаби ўқувчиси 1️⃣-ўринни эгаллади.

⚡️Андижон ва Фарғона Президент мактаблари иштирокчилари учирган самолётлари эса рекорд натижа кўрсатди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🥇 Испанияда ўтаётган ёшлар ўртасидаги бокс бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Гулсевар Ғаниева ҳиндистонлик рақиби устидан ғалаба қозониб, -48 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.

🥈 Исроилда бўлиб ўтган FIDE жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финалида Ўзбекистон терма жамоаси Хитой терма жамоасига мағлуб бўлди ва вице-чемпионга айланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📝 Тадбиркорларга асоссиз қарздорлик ҳисоблаш ҳолатлари давом этмоқда

☑️ Тошкент вилоятида тадбиркорга электр энергияси учун 300 млн сўмга яқин асоссиз қарздорлик ҳисобланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил сентябр ойида Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига Қибрай туманидаги тадбиркор мурожаат қилиб, унга электр энергиясидан асоссиз ҳисобланган жами 114 167 880 сўм қарздорлик ҳисобланганлигини маълум қилган эди. Натижада “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖга нисбатан иш қўзғатилган ва асоссиз қарздорлик ҳисобдан чиқарилган эди.

Ҳурматли тадбиркорлар! Табиий монополия субъектлари товарларни истеъмол қилишда турли хил камситилишлар, асоссиз қарздорлик ҳисобланиш ҳолатлари аниқланса хуқуқларингизни ҳимоя қилиш мақсадида Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилинг.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган боксчимиз Бахтиёр Асадов шарафига Испанияда Ўзбекистон мадҳияси янгради!

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Акмалжон Азимжонович Махмудалиев Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У бунгача Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи;
- Навоий вилоятига ташриф тафсилотлари;
- Нега Ўзбекистон айнан Финляндия таълимини устун билмоқда ва ўз таълимида шу мамлакатнинг усулидан фойдаланмоқда?


Кўрсатувни бугун, 26 ноябрь куни соат 20:00 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 27 ноябрь куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
ЎЗБЕКИСТОН СУДЬЯЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИНИНГ VI СЪЕЗДИ

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Судьялари ассоциациясининг VI съезди бўлиб ўтди. Анжуманда республикамиз судлари раислари ва судьялари орасидан сайланган 200 нафардан зиёд делегат иштирок этди.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Самарқандда 3,8 балли зилзила содир бўлди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказига кўра, зилзила маҳаллий вақт билан 21:52 да содир бўлган.

Зилзила 40,24 градус шимолий кенглик, 66,31 градус шарқий узунликда жойлашган бўлиб, эпимаркази Каттақўрғон тумани (Тошкентдан 270 км жануби ғарбда).

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ашуров Отабек Анварович 1984 йил 27 ноябрда Фарғона вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

О.Ашуров 2008-2019 йилларда “Ўзчармсаноат” уюшмаси, “Ўзмонтехносервис” ДУКда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Фарғона ва Наманган халқаро аэропортларининг ноқулай об-ҳаво шароити (туман, кўришнинг етарли даражада эмаслиги) туфайли Uzbekistan Airways HY-093 Тошкент-Наманган, HY-9801 Наманган-Перм, HY-081 Тошкент-Фарғона, HY-339 Фарғона-Дубай қатновлари мажбурий кечиктирилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеалар бўйича суд жараёнлари 28 ноябрь куни бошланади

2022 йил 16 июль кунидан Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия ўз ишини бошлаган эди.

Шу кунга қадар Комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, Бош прокуратура томонидан 107 нафар айбланувчи жамоат кафиллиги ва қамоқ эҳтиёт чораси инсонпарварлик тамойили асосида уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилиши орқали ўз оиласи бағрига қайтарилди.

Тергов жараёнлари давомида айбланувчиларнинг сақлаш шароитлари, қийноққа солмаслик, адвокат билан таъминланганлик каби масалалар Мустақил комиссиянинг доимий назоратида бўлди. Комиссия аъзолари суд жараёнларида ҳам кузатувчи сифатида иштирок этишади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📊 2 % болалар фақат отаси билан яшайди

🏢 Давлат статистика қўмитаси ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда ўтказган Мультииндикатор кластер кузатувлари натижаларига кўра, уй хўжаликларининг 81 %ида 17 ёшгача, 42 %ида 5 ёшгача бўлган камида битта бола истиқомат қилади.

17 ёшгача бўлган болаларнинг 79 %и оилада ота-онаси билан, 16 %и фақат онаси билан, 2 %и эса фақат отаси билан бирга яшайди.

Болаларнинг 3 %и биологик ота-оналари билан бирга яшамайди.

https://yangx.top/Rasmiy_xabarlar_Official
🦠Коронавирус: Кетма-кет иккинчи кун 100дан ортиқ кишида касаллик аниқланди

2022 йил 26 ноябрь
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 129 нафарни ташкил этмоқда.

📍Янги касалланиш ҳолатларининг:2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 8 нафари Бухоро вилоятида, 4 нафари Жиззах вилоятида, 12 нафари Наманган вилоятида, 14 нафари Самарқанд вилоятида, 2 нафари Сирдарё вилоятида, 4 нафари Фарғона вилоятида, 1 нафари Хоразм вилоятида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 72 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида Мобиль-ID тизими нима учун керак?

Адлия вазирлиги ахборот хизмати актуал саволларга жавоб берди.

Тизим нима мақсадда жорий қилинди?

Давлат хизматларидан масофадан фойдаланиш, яъни онлайн фойдаланиш учун энг муҳим нарса бу – шахсни идентификация қилишдир.
Ана шундай идентификация воситаси бўлиб кўп йиллар давомида электрон рақамли имзо калити ҳисобланган.
Электрон рақамли имзо калити (ЭРИ) калитининг асосий камчиликларидан бири шунда эдики – ушбу калит орқали мобил қурилмалар смартфонлар орқали онлайн хизматдан фойдаланиш мураккаб эди.

Ана шу мақсадда ҳамда ҳозирги ривожланаётган ҳаёт тарзи компьютердан кўра, кўпроқ мобил телефонлардан фойдаланиш оммалашаётганини инобатга олиб, давлат хизматларидан айнан мобил қурилмалар ва телефонлар орқали кенг фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида Мобиль-ID тизими жорий қилинди.

Мобиль-ID имкониятлари нимада?

Ушбу тизим фуқароларга электрон рақамли имзодан фойдаланмаган ҳолда барча давлат хизматларидан фойдаланиш имконини яратади.
Масалан, ҳозирда 3,1 млн. дан ортиқ фаол электрон имзо мавжуд бўлиб, уларнинг амал қилиш муддати 2 йилни ташкил этади. Мобиль-ID тизими эса, мобил алоқа хизматларидан фойдаланаётган 24 млн. аҳоли учун алоҳида флеш-картани олиб юрмасдан хизматлардан фойдаланиш имконини беради. Жумладан:

– OneID тизими орқали давлат органлари ва ташкилотларининг портал ва ахборот тизимларига киришда фойдаланувчиларнинг шахсини тасдиқлаш (аутентификация қилиш);
– Мобиль-ID тизимидан фойдаланаётган фойдаланувчининг ҳақиқийлигини тасдиқлаш (верификация қилиш);
– электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича берилган аризаларни тасдиқлаш;
– фойдаланувчи ўзининг шахсига доир маълумотларни давлат органлари ва ташкилотлари “Электрон ҳукумат” тизими орқали олганда бу ҳақида хабарномалар қабул қилиш кабилар шулар жумласидандир.

Мобиль-ID тизимида қандай рўйхатдан ўтилади?

Тушунарли бўлиши учун шуни маълум қиламизки, Мобиль-ID тизими шахсни унинг – мобил телефон рақами орқали идентификациялашни назарда тутади.

Мобиль-ID тизимидан рўйхатдан ўтиш жуда осон. Бунинг учун сиз бир маротаба шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ҳайдовчилик гувохономаси) билан республикада мавжуд давлат хизматлари марказлари ёки нотариусларга ташриф буюришингиз кифоя, бунда:

– давлат хизматлари маркази оператори ёки нотариусга шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этасиз ва мобил рақамингизни маълум қиласиз;
– оператор ёки нотариус тизим орқали сизни “one.id” тизими орқали рўйхатга ўтганлигингизни текширади ва рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз рўйхатдан ўтказади;
– тизим орқали биометрик маълумотларингиз тасдиқланади;
– телефон рақамингизга тасдиқловчи код юборилади ва код тизимга киритилади.

Рўйхатдан ўтказиш пулликми?

Мобиль-ID тизимини оммалаштириш мақсадида фуқароларни Мобиль-ID тизимига идентификациялаш 2022 йил 31 декабрга қадар тўлов ундирмасдан амалга оширилмоқда.

2023 йил 1 январдан бошлаб БҲМнинг 2 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилади.

https://yangx.top/Rasmiy_xabarlar_Official