Raqobat qo‘mitasi
18.1K subscribers
6.73K photos
996 videos
10 files
4.38K links
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

📍 Лабзак, 3 Тошкент 100128
🌐 raqobat.gov.uz
📞 71 207 47 00
☎️ 1159
📧 [email protected]
x.com/RaqobatGovUz
instagram.com/raqobat_gov_uz
facebook.com/RaqobatGovUz
加入频道
Янгиликлар 24 | Учинчи халқаро рейтинг форуми

"Олиб борилаётган ислоҳотларнинг халқаро рейтингларга таъсири" мавзусидаги III халқаро Рейтинглар Форуми давом этмоқда.
Форумда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Қаюмов Асадулла Ўролович ва Стратегик дастурларни ишлаб чиқиш ва энг яхши амалиётларни жорий этиш, халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси мутахассиси Зафар Ғуломов иштирок этишмоқда.

Kanalga ulanish 👉 https://yangx.top/AntimonUz
#Сайёр қабул
#Фарғона вилояти

❇️Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш Қўмитаси ҳамда Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Фарғона вилояти Ахборот кутубхона марказида Қўмита раисининг ўринбосари Б.Умматов иштирокида жисмоний ва юридик шахслар билан сайёр қабул бўлиб ўтди.

Ўтказилган сайёр қабул жараёнида тизимнинг асосий вазифалари ҳамда олиб борилаётган ислоҳотлар ва янгиликлар ҳақида маълумотлар келтириб ўтилди.

👉Шунингдек, сайёр қабул давомида тадбиркорлик субъектлари вакиллари коммунал соҳа корхоналар ва тадбиркорлар ўртасида тузилган шартномалардаги камчиликлар, давлат ҳаридлари жараёнларидаги муаммолар, савдодаги назорат ҳамда тадбиркорлар ўртасидаги ноҳалол рақобат тўғрисида ўзлариниинг мурожаатларини йўлладилар. Мурожаатлар тегишлилиги бўйича ижрога йўналтирилди.

Kanalga ulanish 👉 https://yangx.top/AntimonUz
Андижонда 44 масжиддан ортиқча тўлов ундирилган

👉 https://xabar.uz/nilb

📲Каналга қўшилинг:
https://yangx.top/xabaruzofficial
9 МАЙ ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ
Raqobat qo‘mitasi
9 МАЙ ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ
9 МАЙ ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ

Шу кунларда Шарқона қадриятларимиз, урф-одатларимизнинг тимсоли бўлган 9 май – Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонламоқдамиз.

Инсон шаъни юксалган ва меҳнати қадр топган юртимизда кексаларимизни эъзозлаш, уларга алоҳида эҳтиром кўрсатиш асрлар оша давом этиб келаётган ҳамда қон-қонимизга сингиб кетган муқаддас қадриятдир. Шунинг учун ҳам ҳар йили бу санада кексалар, уруш қатнашчилари, фронт орти меҳнат фахрийларига янада кўпроқ эътибор қаратамиз. Ўтганларни хотирлаш баробарида байрам ҳам қиламиз бу санани.

Шу фурсатдан фойдаланиб, Монополияга қарши курашиш қўмитасида “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” байрами муносабати билан узоқ йиллардан буён фаолият юритаётган фахрий ходимлар Қўмита томонидан тақдирландилар. Қўмита раисининг биринчи ўринбосари ва Касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Сизлардек фидойи, меҳнаткаш ҳамда дуогўй нуронийларимиз бор экан, албатта, мустақиллигимиз абадий, ҳаётимиз фаровон, тараққиётимиз бардавом бўлаверади. Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, хонадонларингизга файзу барака, тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тилаймиз!

Kanalga ulanish 👉 https://yangx.top/AntimonUz
Андижонда масжидлардан олинган ортиқча тўлов қайтарилди

Масжидлардан жами 74 378,9 минг сўм ортиқча даромад олинганлиги аниқланган.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3yfPwEy

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида янги транспорт иншооти билан танишди;
- Президент
Ички ишлар вазирлигининг Ситуацион-таҳлилий марказидаги шароитларни кўздан кечирди, иш тизими билан танишди;
- Давлат раҳбари раислигида тез ва шошилинч тиббий ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди;
- Фронтда мардлик ва жасорат кўрсатган, бугун орамизда соғ-омон юрган фахрийларимизга оид лавҳа.

Кўрсатувни бугун, 7 май куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 8 май куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Масжидлар томонидан ортиқча қарздорликлар қайтарилмоқда

Андижонда масжидлардан жами 74 378,9 минг сўм ортиқча даромад олинганлиги аниқланган.

👉 https://effect.uz/3142

🌐 EFFECT.UZи Telegram орқали кузатиб боринг: 👉 @effectuz