Raqobat qo‘mitasi
18.1K subscribers
6.73K photos
995 videos
10 files
4.38K links
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

📍 Лабзак, 3 Тошкент 100128
🌐 raqobat.gov.uz
📞 71 207 47 00
☎️ 1159
📧 [email protected]
x.com/RaqobatGovUz
instagram.com/raqobat_gov_uz
facebook.com/RaqobatGovUz
加入频道
Президент Шавкат Мирзиёев электр энергетикаси корхоналари фаолиятини трансформация қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Энергетика бозорини бошқариш бўйича янги тизим яратиш масалалари муҳокама этилди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг электр энергиясини ягона харид қилиш ва магистрал тармоқларни бошқариш ваколатларини ажратиш таклифи билдирилди.
Ўзбекистон делегацияси Женевада
Raqobat qo‘mitasi
Photo
Ўзбекистон делегацияси Женевада

❇️Жорий йил 21 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳнинг 5-йиғилиши бўлиб ўтди.

🇺🇿Ўзбекистон делегацияси Женевада АҚШ, Европа иттифоқи, Канада, Бразилия, Швейцария, Индонезия, Саудия Арабистони, Мўғулистон ва бошқа ЖСТга аъзо йирик давлатлар – Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари билан товар ва хизматлар бозорига чиқиш юзасидан қатор икки томонлама музокаралар ўтказди.

✍️Ўзбекистон делегацияси вакиллари қаторида Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари Ф.Карабаев иштирок этди. Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини янада яхшилашга ва тадбиркорлик субъектлари учун юқори даражали рақобатбардош майдон яратишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар ҳамда хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги ислоҳотлар бўйича баёнот берди.

📍Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги биносида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) қўшилиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 5-йиғилишини юқори даражада ўтказиш мақсадида ташкил этиладиган штаб фаолиятига Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан жалб қилинган бошқарма бошлиғи Улуғбек Фаязов, бошқарма бошлиғи ўринбосари Баходир Юсупжанов ва мутахассис Валентина Дубровская иштирок этди.

Kanalga ulanish 👉 https://yangx.top/AntimonUz

website | facebook | telegram | youtube | instagram
#семинар-тренинг
22.06.2022

✍️Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ва ҳудудлардаги бириктирилган матбуот котиблари учун “Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ишлашни самарали ташкил этиш” мавзусида 2 кунлик семинар- тренинг ташкил этилди.

Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Шохрух Шарахметов ҳамда раис ўринбосарлари Асадулла Қаюмов, Бекзод Умматов иштирок этиб, семинар аввалида Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 1-ярим йилликда оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик билан ишлаш борасида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтилди.

Kanalga ulanish 👉 https://yangx.top/AntimonUz

website | facebook | telegram | youtube | instagram
#семинар-тренинг
22.06.2022

✍️Ташкил этилган 2 кунлик семинар-тренингга соҳа мутахассислари жалб этилди. Тренинг бошида иштирокчиларга семинар-тренинг ташкил этилишидан асосий мақсад этиб ўтилди. Тренинг биринчи кунида Ўзбекистон 24 телеканали сиёсий шарҳловчиси, журналист Навбаҳор Каримова иштирок этди.

Ҳар қандай соҳанинг ривожида оммавий ахборот воситаларининг роли, мавзуни ёритишда журналист тажрибаси, назарий ва амалиёт мавзуларига тўхталиб ўтди.

✍️Шунингдек, иштирокчиларга Қўмита юридик бошқармаси бошлиғи Ш.Шадмонқулов томонидан соҳага ва мавзуга оид бўлган хуқуқий норматив хужжатлар бўйича тушунтириш ва Раис маслаҳатчиси Г.Қодирова томонидан ҳудудий бошқармаларда гендер тенглик ва хужжатлар билан ишлашда давлат тилига эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.

Kanalga ulanish 👉 https://yangx.top/AntimonUz

website | facebook | telegram | youtube | instagram