Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
109K subscribers
3.83K photos
549 videos
2.59K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
加入频道
Mamlakatimiz ravnaqi, erkin, farovon, xavfsiz va ishonchli kelajagi uchun!

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Жонажон халқимга мени қўллаб-қувватлагани учун таъзим қилиб, раҳмат айтаман

Шавкат Мирзиёев: Преклоняюсь перед моим дорогим народом и благодарю за оказанную мне поддержку

Facebook|Instagram|Twitter
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг бориши, кластерлар олдидаги муаммоли масалалар ва уларнинг ечимларини кўриб чиқишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланади.
Йиғилишда қишлоқ хўжалигининг ривожланишига катта туртки берадиган навбатдаги муҳим ислоҳотлар бўйича ташаббуслар илгари сурилиши кутилмоқда.

В ближайшее время под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание, посвященное ходу реформ в сельском хозяйстве, рассмотрению проблемных вопросов в деятельности кластеров и путей их решения.
Ожидается инициирование очередных важных реформ, которые придадут сильный импульс развитию аграрной отрасли.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев яқинда бўлиб ўтган Президент сайловидан кейинги биринчи йиғилишини ўтказмоқда. Тадбир миннатдорчилик сўзларидан бошланди:

"Халқимиз сайловда уюшқоқлик билан иштирок этиб, ўзининг сиёсий-ҳуқуқий маданияти тобора юксалиб бораётганини, тинч ва фаровон ҳаёт барпо этишга бўлган эзгу ва олижаноб интилишини яна бир бор яққол намоён этди.

Ушбу сайловда эл-юртимиз томонидан билдирилган юксак ишончни биз беш йил олдин бошлаган, ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларимизга берилган энг олий баҳо, деб биламан".
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Фурсатдан фойдаланиб, менинг Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланишимга ўз ишончини билдирган ва самимий қўллаб-қувватлаган азиз юртдошларимга, кўпмиллатли бутун халқимизга, хусусан, алоҳида Қорақалпоғистон аҳлига яна бир бор ўзимнинг чексиз миннатдорчилигимни билдираман.

Мамлакатимизда яшаётган 130 дан ортиқ миллат ва элатлар ўртасидаги дўстлик ва тотувлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат муҳити бизнинг энг катта бойлигимиздир. Мана шундай бебаҳо бойликни кўз қорачиғидек асраб-авайлашни мен Президент сифатида ўзимнинг устувор вазифам, деб ҳисоблайман".
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Ўзбекистон Президенти этиб сайланишим муносабати билан ўз табрик ва қутловларини йўллаётган мамлакатимиз жамоатчилигига, азиз ватандошларимга чуқур эҳтиромимни билдираман.

Айни пайтда, муқобиллик асосида ўтган сайловда бошқа партиялардан кўрсатилган номзодларнинг келгуси фаолиятларига омад тилайман. Биз куни кеча ўзаро рақобат қилган бўлсак, энди барча орзу-интилиш ва ҳаракатларимизни бирлаштириб, жонажон Ватанимиз равнақи йўлида фаол ҳамкорлик қиламиз".
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Халқимизнинг ишончини оқлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, уларнинг хавфсизлиги ва фаровонлиги, қонуний манфаатларини таъминлаш, бир сўз билан айтганда, инсон қадр-қимматини улуғлаш барча бўғиндаги раҳбарларнинг нафақат вазифаси, балки муқаддас бурчига айланиши зарур".
Президент йиғилишнинг асосий қисмини ўтган беш йилда қишлоқ хўжалигида қилинган ишлар сарҳисобидан бошлади:

"Кластер тизимига ўтганимиз қисқа вақт ичида қишлоқ хўжалигида кескин ўзгаришлар қилишга замин яратди.

Жумладан, биргина пахтачиликда толани қайта ишлаш 2,5 баробарга ошиб, 100 фоизга етказилди, шунингдек, ип-калава ишлаб чиқариш 2 баробарга, тайёр маҳсулот – 3 баробарга ортди, экспорт йил якунига қадар 3 миллиард долларга етади.

“Пахта хом ашёсидан тайёр маҳсулотгача” бўлган занжирни яратиш бўйича 2 миллиард долларлик 125 та янги ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда 150 мингта доимий иш ўринлари ташкил қилинди.

Шунингдек, кластерлар томонидан 5 мингдан ортиқ юқори унумли техникалар олиб келинди, 126 минг гектар майдонда сув тежаш технологиялари жорий қилинди, 143 минг гектар майдон фойдаланишга киритилди.

Пахта ва ғаллачиликда ҳосилдорлик йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Кластерларнинг аксарияти жорий йилда пахтадан 35-40 центнергача ҳосил олди".
Ҳосилдорликни камида 2 баробарга кўтариш, хом ашёни чуқур қайта ишлаш, соҳа экспортини 7 миллиард долларга олиб чиқиш, қишлоқлардаги аҳоли бандлиги ва даромадларини янада ошириш пахтачиликдаги асосий режалар сифатида белгиланди - Президент.
Президент Шавкат Мирзиёев пахта-тўқимачилик йўналишида илгари сурган асосий ташаббуслар:

- пахта ҳосилини молиялаштириш шудгор давридан, яъни октябрь ойидан бошланади;

- кластерлар пахта етиштириш (пахта қийматининг 60 фоизи) учун Қишлоқ хўжалиги жамғармаси томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан 24 ойга кредит ажратилиб, унинг имтиёзли даври 11 ойдан 18 ойгача узайтирилади;

- кластерларга пахта теримини (пахта қийматининг 20 фоизи) молиялаштириш учун ҳам Қишлоқ хўжалиги жамғармаси маблағларидан имтиёзли - 10 фоиз ставкада кредит ажратилади;

- пахта етиштириш учун имтиёзли кредитлар фақат кластерлар орқали молиялаштирилади;

- якуний ҳисоб-китоб учун (пахта қийматининг 20 фоизи) олинган кредит фоизининг Марказий банк ставкасидан (14 фоиз) ошган қисми Қишлоқ хўжалиги жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.
Шунингдек:

- кластерларга бириктирилган 1 млн гектар пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш, суғоришнинг янги технологияларига ўтиш, ўсимликлар ҳимояси хизматлари, замонавий лабораториялар барпо этиш, фермерларни ўқитиш каби тадбирлар учун ҳар бир гектарга 1 миллион сўмдан грант ажратилади;

- кластерлар томонидан ип-калавани чуқур қайта ишлаш келгуси 2 йилда ҳозирги 50 фоиздан 70 фоизга етказилади;

- матони бўяш ва аралаш мато ишлаб чиқарадиган ускуналар хариди учун корхона қувватига қараб давлат ҳисобидан молиявий грантлар ажратилади;

- бўялган мато ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг экспортини қўллаб-қувватлаш учун давлат томонидан ставкаси 4-5 фоиздан ошмаган 100 миллион долларлик янги кредит линияси очилади;

- бўялган мато ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамда уларнинг камида 80 фоизини экспорт қилувчи кластер ва бошқа тўқимачилик корхоналарига 3 йил муддатга ижтимоий солиқ ставкаси амалдаги 12 фоиз ўрнига 1 фоиз қилиб белгиланади,
мол-мулк солиғини 3 йилга кечиктириб тўлаш имконияти берилади.
Бундан ташқари:

- келгуси йилдан ип-калавани қайта ишлайдиган кластерларга, кредит олишда пахта хом-ашёси ва толасини гаровга қўйиш амалиёти жорий этилади;

- очиқ танлов асосида барча кластерлар билан 30 йил муддатгача алоҳида шартнома тузилади;

- кластерларга ўғит, ёқилғи ва техника хизматлари каби масалаларни мустақил ҳал қилиш ва уларни тўсиқсиз импорт қилишга рухсат берилади;

- пахтачилик фермерлари ерининг ижара шартномаси бекор қилинган тақдирда, бўшаган ерни қайта ижарага беришда ушбу ҳудуддаги кластерга танловда устуворлик берилади;

- кластерлар фаолиятини тугатиш Республика комиссияси хулосаси асосида фақат суд тартибида ҳал қилинади.
Президент Шавкат Мирзиёев ғаллачилик йўналишида илгари сурган асосий ташаббуслар:

- келгуси йилдан экинларни жойлаштириш тартиби сақланган ҳолда ғаллачилик кластерлари ва фермерларга етиштирган буғдойни бозор нархида тўлиқ эркин сотиш ҳуқуқи берилади;

- ҳар бир ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари 3 йил давомида ҳар йилги ҳосилдан гектарига 2,5 тонна ғаллани биржа савдоларига эркин нархларда чиқаради;

- қишлоқ хўжалиги жамғармасидан ғалла етиштиришни имтиёзли кредитлаш тартиби келгуси 3 йилда сақлаб қолинади;

- молия вазирлиги ҳузуридаги жамғарма 2,5 миллион тонна ғаллани биржадан бозор нархларида давлат захираси учун сотиб олади;

- сотиб олинган ғалла донни сақлаш қувватлари мавжуд ғаллачилик кластерларига танлов асосида сақлаш учун жойлаштирилади;

- “Ўздонмаҳсулот” таркибидаги донни қайта ишлаш корхоналари негизида ғалла кластерлари ташкил этиш учун улар очиқ савдоларга чиқарилади;

- жорий йилда давлат захирасига сотиб олинган ғалла ҳисобига, кластерларнинг қўшимча харажатларини қоплаш учун ҳар бир килограмм буғдойга 350 сўмдан ажратилади.
Президент Шавкат Мирзиёев мева-сабзавотчилик йўналишида илгари сурган асосий ташаббуслар:

- мева-сабзавотчиликда ҳам Қишлоқ хўжалиги жамғармаси томонидан кластерларни имтиёзли кредитлаш йўлга қўйилади;

- кластерларга айланма маблағ учун амалдаги 20-24 фоизли тижорат кредитлари ўрнига Жамғарма ҳисобидан 1 йил муддатга 10 фоиздан кредит ресурслари ажратилади;

- келгуси йилдан суғурта компаниялари орасида мева-сабзавот ҳосилини хавф-хатардан суғурталаш тизими жорий этилади;

- экспорт шартномаси бўлган мева-сабзавот кластерлари ва фермерларга суғурта мукофотининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади;

- паст ҳосилли 200 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳолига танлов асосида 1 гектардан ижарага берилади;

- “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури шартлари асосида 100 миллион сўмгача бўлган кичик интенсив мева-сабзавотчилик лойиҳаларига кредит бериш тартиби жорий этилади;

- кредитлар мева учун 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил, сабзавотга 2 йил муддатга ажратилади ва гаров таъминоти талаб этилмайди;

- ҳар бир вилоятдаги биттадан энг илғор мева-сабзавот кластерлари билан ҳамкорликда маҳсулотни сақлаш, қайта ишлаш қувватларини кенгайтириш учун давлат-хусусий шериклик асосида агрологистика марказлари барпо этилади.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳосилдорликни ошириш йўналишида илгари сурган асосий ташаббуслар:

- қишлоқ хўжалиги учун техника сотиб олишда кредит харажатларининг 10 фоиздан юқори қисми давлат томонидан қоплаб берилади;

- жорий йил ҳосилидан бошлаб 3 йил давомида пахтани Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида машинада териш харажатининг 30 фоизи бюджетдан қоплаб берилади;

- импорт қилинадиган техника, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар божхона тўловларидан 3 йил муддатга озод этилади;

- четдан олиб келинган техникаларга қўшилган қиймат солиғини 270 кунгача кечиктириб тўлаш тартиби жорий этилади;

- лазерли текислаш ускуналари ва дон уруғ сеялкаларини харид қилиш учун келгуси йилда 50 миллиард сўм субсидия ва божхона имтиёзлари берилади;

- янги навлар майдонларини кенгайтириш орқали пахтада ҳосилдорликни 60 центнергача, ғаллада эса 80 центнерга етказиш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади.
Шунингдек:

- фермер ва кластерларга, пахта ҳамда ғалланинг энг ҳосилдор навларини импорт қилиш ва мустақил жойлаштиришга рухсат берилади;

- “Ўздонмаҳсулот” тизимидаги 20 та уруғлик дон тайёрлаш цехлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибидаги Уруғчилик марказига ўтказилади;

- сув тежовчи технологияларни жорий қилиш учун кредитлар, тижорат банклари томонидан камида 5 йилга берилади.

- субсидия ажратиш тизими ҳам такомиллаштирилади. Жумладан, биринчи йили субсидиянинг 50 фоизи берилиб, ҳосилдорлик ошиши ва ускуналарнинг ишлатилишига қараб, келгуси йили қолган 50 фоизи тўлаб берилади;

- юқори ҳосилдорликни сақлаб қолган пахта, ғалла ва мева-сабзавот кластерларига учинчи йилда яна 20 фоиз субсидия берилади;

- сув тежовчи технологиялар ўрнатувчи корхоналарнинг ягона электрон реестри жорий қилинади.

Айни пайтда ҳокимлар ва кластер раҳбарлари йиғилишда кўтарилган масалалар юзасидан ахборот бермоқда.
Туркия халқи ва Президентига табрик

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг миллий байрами – Республика эълон қилинган кун муносабати билан Президент Режеп Таййип Эрдоғанга табрик йўллади.

“Туркия Республикаси Сиз, Жаноби Олийларининг раҳнамолигида барча соҳаларда улкан ютуқларга эришиб, халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллаётгани ҳамда катта обрў ва эътиборга эга қудратли мамлакатга айланаётгани қардош халқ сифатида бизни ғоятда қувонтиради.

Ҳеч шубҳасиз, муштарак мақсадларимиз ва биродар халқларимизнинг умумий равнақи йўлидаги қатъий саъй-ҳаракатларимиз орқали кўпқиррали ва узоқ муддатли муносабатларимизни истиқболда биз истаган ва салоҳиятларимизга мос бўлган янада юқори даражага олиб чиқишга қодирмиз”, дейилади жумладан давлатимиз раҳбарининг мактубида.

Президентимиз Туркия етакчиси ва оила аъзоларига сиҳат-саломатлик, янги зафарлар, дўст турк халқига эса фаровонлик ва доимий тараққиёт тилаган.
Поздравление народу и Президенту Турции

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил поздравление Президенту Турецкой Республики Реджепу Тайипу Эрдогану в связи с национальным праздником - Днем провозглашения Республики.

“Достигаемые Турецкой Республикой под руководством Вашего Превосходительства огромные успехи во всех сферах и упрочение ее позиций на международной арене, ее становление мощным государством с высоким авторитетом очень радуют нас как братский народ.

Убежден, что совместными решительными усилиями во имя общих целей и процветания наших братских народов способны вывезти наши многоплановые и долгосрочные отношения на соответствующий нашим стремлениям и потенциалу, еще более высокий уровень”, говорится, в частности, в послании главы нашего государства.

Президент нашей страны пожелал лидеру Турции и членам его семьи крепкого здоровья, новых успехов, а братскому турецкому народу - процветания и долговечного развития.
Президент фармонига мувофиқ, давлат бошқаруви органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шерикликни ҳар томонлама чуқурлаштириш, кўп қиррали ва узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтариш йўлидаги сермаҳсул фаолияти, ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини янада мустаҳкамлашга қўшаётган салмоқли ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикасининг Тожикистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Эргаш Раҳматуллаевич Шаисматов "Дўстлик" ордени билан мукофотланди.

В соответствии с указом Президента, за многолетний плодотворный труд в органах государственного управления, эффективную деятельность по всестороннему углублению отношений стратегического партнерства, выведению на новый уровень многопланового и долгосрочного сотрудничества между Узбекистаном и Таджикистаном, а также весомый вклад в дальнейшее укрепление уз дружбы и согласия между узбекским и таджикским народами Полномочный и Чрезвычайный посол Республики Узбекистан в Таджикистане Эргаш Рахматуллаевич Шаисматов награжден орденом "Дустлик".
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йил учун солиқ тушумлари ҳамда бюджет параметрлари юзасидан йиғилиш ўтказади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев проведет совещание по налоговым поступлениям и параметрам бюджета на 2022 год.