Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.3K photos
2.18K videos
13 files
6.57K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
加入频道
#Маълумот
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги йўл- қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан жорий йилнинг январь-апрель ойларида режага киритилган 1236 та йўл қурилиш объектларининг 709 тасида (57%) назорат ишлари ўтказилди. Жумладан, Инвестиция дастурига киритилган 71 та қурилиш ва реконструкция қилиш объектларининг 61 тасида яъни 86 %, қолган жорий таъмирлаш, сақлаш ишлари ва бошқа объектларда 55 % ни ташкил этди. “Ўзйўлинспекцияси” томонидан йўл қурилиши объектларида ўтказилган назорат қилиш ишлари натижасида 1625 та қоида бузилиш ҳолатлари аниқланди. (Ўтган йилнинг шу даврида эса бу кўрсаткич 2256 тани ташкил этган). Назорат қилиш усулларини такомиллаштириш ва сифат назорати оширилишини яхшилаш натижасида қоида бузилиш ҳолатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 631 тага яъни 30 % га камайишига эришилди. “Ўзйўлинспекция” нинг Йўл- қурилиш ишлари синов лабораториясига Россия Федерациясидан 46 та замонавий ўлчаш ва синов ускуналари олиб келинган бўлиб, ҳозирда ушубу ускуналарнинг 22 таси монтаж қилиниб иш жараёнида фойдаланилмоқда.

Каналга уланиш: 👇🏼👇🏼👇🏼
https://yangx.top/Mintrans_uz
Forwarded from «ТОШКЕНТ» автовокзали
#Маълумот
“Тошкент” автовокзалидан ҳар куни соат 19.00да “Тошкент-Қарши” йўналиши бўйича автобус қатнови амалга оширилмоқда.
Йўналишда “Uzavtotrans servis” МЧЖга тегишли замонавий автобуслар аҳолига сифатли транспорт хизмати кўрсатмоқда.
Йўналиш масофаси 507 км. Йўлга сарфланадиган умумий вақт эса 8 соатни ташкил этади.
“Тошкент-Қарши” йўналиши бўйича чипта нархи 45 минг сўм.
Яқинларингизга улашинг:
https://yangx.top/toshkentavtovokzal
#Маълумот
Бугун юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлганларга кенг имкониятлар яратилган. Қонун талаблари асосида фаолиятини олиб бораётган тадбиркорлар нафақат ўз оиласи фаровонлиги балки жамиятимиз равнақига ҳам муносиб ҳисса қўшиб келишмоқда. Бироқ афсуски гуруч курмаксиз бўлмайди деганларидек, амалдаги қонун талабларига беписандлик билан қараб, ноқонуний равишда автотранспорт воситаларида юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғуланиб келаётганлар ҳамон учрамоқда. Транспорт вазирлигининг Автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бўлими инспекторлари томонидан бу каби ҳолатларни аниқлаш ва келгусида олдини олиш мақсадида мунтазам равишда тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда қўшма рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Тошкент вилояти Маъмурий суди томонидан Тошкент вилояти, Қибрай тумани, 2-сонли мактаб биносида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Судда ноқонуний юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланган жами 33 нафар жисмоний шахсларга нисбатан тўпланган маъмурий ишлар кўриб чиқилди. Суд давомида 24 нафар ҳайдовчилар ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб 30 кун давомида ихтиёрий равишда ҳуқуқбузарлик ҳолатини бартараф этиб, ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия варақасини олганлиги сабабли, уларга МЖтК нинг 271-моддаси 11-банди қўлланилиб, ҳайдовчилар маъмурий жавобгарликдан озод этилди. Ҳайдовчиларнинг 9 нафарига эса жарима жазолари тайинланди.
Каналга уланиш:👇🏻👇🏻
https://yangx.top/Mintrans_uz
#Маълумот
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик бўйича кичик комиссиясининг 25 октябрь куни бўлиб ўтган биринчи мажлисида Росавиация иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги билан Россия фуқаро авиацияси агентлиги ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари мажлис давомида муҳокама этилди.
Хусусан, томонлар авиация техникасини сертификатлаш борасида яқиндан ҳамкорлик олиб боришга тайёрлигини маълум қилди. Яқин фурсатда ҳаво кемаларининг учишга яроқлилиги соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Ишчи шартномани имзолаш масаласи кўриб чиқилиши юзасидан келишиб олинди.
https://yangx.top/Mintrans_uz
#Маълумот
Бухоро вилояти транспорт бошқармаси, Бухоро шаҳар ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда шаҳардаги автобекатларни тартибга келтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бекат пештоқларидаги ҳар хил рекламалар ўрнига бир хил автобекатга хос таниш белгилари ўрнатилмоқда.
#Маълумот

🚧 2021 йил 8 декабрь кунидан бошлаб, Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-253 "Тошкент – Туркистон – Қозоғистон Республикаси чегараси" автомобиль йўлининг 3-километрида, темир йўл остида йўл ўтказгич барпо қилиниши муносабати билан қурилиш ишлари якунлангунига қадар ҳаракат вақтинча чекланади⛔️.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |