Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.3K photos
2.18K videos
13 files
6.57K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
加入频道
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКА ҳузуридаги штабда Давлат хизматлари агентлиги директорининг матбуот котиби Севара Зокирова иштирокида онлайн брифинг ўтказилди.

Рухсатнома олиш учун онлайн ариза топширинглар дейишмоқда. Лекин Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан ариза юборишда муаммо бўлмоқда.

❗️ Ҳурматли фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳам бир тизим. Бир вақтнинг ўзида минглаб одамлар мурожаатни юклаганда тизимга юклама (нагрузка) бўлиши табиий. Масалан, ҳозиргача 90 мингдан ортиқ ариза келиб тушган. Буларни кўриб чиқиб, қайта ишлашга ҳам вақт талаб этилади.

Давлат хизматлари марказлари ходимлари куну-тун (круглосуточно) ишламоқда. Барчаси кўриб чиқилиб, тизимда Сиз юборган ариза бўйича рухсатнома берилиши ҳақидаги хабарнома шакллангандан кейингина Давлат хизматлари марказларига ташриф буюришингизни илтимос қиламиз. Тушунишингизга умид қиламиз.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сон Қарорига асосан, транспорт воситалари ва пиёдаларнинг Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиши бўйича жорий йил 1 апрель куни соат 06:00 ҳолатига кўра маълумот


Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг:

Агар бошқа вилоятда яшайдиган яқин қариндошларининг, масалан ота-онасининг дафн маросимига бориш зарур бўлса, қандай йўл тутиш керак?

❗️Афсуски, қанчалик оғир бўлмасин, ўрнатилган чеклов барчага истисносиз тааллуқли бўлиб, бошқа вилоятда бўлган яқин қариндошларингизнинг дафн маросимида қатнашолмайсиз.

Тиббиёт муассасасидан уйига жавоб берилган фуқарони бир вилоятдан бошқа вилоятга олиб ўтиш қандай бўлади?

❗️Агар Сиз оғир касал бўлган фуқарони, масалан Тошкент шаҳридан ўзининг доимий яшайдиган бошқа вилоятига олиб бормоқчи бўлсангиз, унинг хақиқатдан ўша вилоятда рўйҳатда турганлигини исботловчи паспорти ва соғлиқни сақлаш ходимларини тегишли хулосаси асосида постлардан олиб ўтишингиз ва уйига элтиб қўйишингиз мумкин.

❗️Касални уйига олиб борган фуқаро, карантин чекловлари тугамагунча ортга қайтолмайди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники

Website | Telegram | Facebook | ВКонтакте | Twitter | Instagram | Youtube | Мover
🇷🇺План действий по сообщению Европейской Комиссии
о реализации "Зеленых полос" в соответствии с Руководством по мерам пограничного контроля для охраны здоровья и обеспечения доступности товаров и основных услуг
Forwarded from Times.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг видеоси.

___________________

RU: Видео брифинга с участием руководителя Государственной инспекции санитарно-эпидемиологического надзора Нурмата Атабекова.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларини ташувчи барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланмаган

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 март кунидаги 176-сон Қарорининг 2-банди учинчи хатбошисига кўра, Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишда юк транспорт воситаларига чекловлар йўқлиги белгиланган. Шунингдек, республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 2020 йил 30 март куни соат 06:00 дан 20 апрель куни соат 00:01га қадар ВИЛОЯТЛАРАРО, ТОШКЕНТ ВА НУКУС ШАҲАРЛАРИ ҲАМДА ВИЛОЯТЛАР МАРКАЗЛАРИДА Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилди.

Ушбу қарорга кўра, 22 та ҳолатда транспорт воситаларига махсус рухсатнома (стикер)ларсиз ҳаракатланишга рухсат этилди. 22 та ҳолатнинг охирги бандида, яъни мавсумий қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб берувчи М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспорт воситаларига Республика ҳудудида махсус рухсатнома (стикер)ларсиз ҳаракатланишга рухсат этилган.

Ҳурматли, қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларини ташувчи барча турдаги транспорт воситалари ҳайдовчилари республика ҳудудида ҳаракатингиз давомида карантин постларида муаммо ёки чекловлар бўлган тақдирда қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз:

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ: 71267-63-15
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ: 71-255-10-47
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ: 71-265-08-51
Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ: 74-226-99-33
Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ: 73-241-57-29
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ: 69-234-06-06
Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ: 67-227-32-93
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ: 72-223-95-52
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ: 66-221-81-81
Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ: 75-225-02-05
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ: 76-221-27-51
Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ: 78-770-28-08
Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ: 65-221-86-05
Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ: 62-225-60-05
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ: 61-225-14-37
Forwarded from Times.uz
UZ: РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ:

❗️жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида “ўзини яккалаш” (само изоляция) ҳаёт тарзи жорий этилади. 65 ёшдан юқори бўлган фуқароларга уйидан ташқарига чиқиш қатъиян ман этилади.

❗️Зарурат бўлган тақдирдагина яқин атрофдаги дорихона, озиқ-овқат ва биринчи галдаги товарлар дўконига чиқишга рухсат этилади.

Комиссия қарорига кўра, якка тартибдаги хайрия акциялари давомида COVID-19 вирусининг янада кенг тарқалиш хавфи жуда юқори. Мазкур жараёнда якка тартибдаги хайрия акцияларини жорий йилнинг 1 апрелидан эътиборан вақтинча тўхтатилади.

❗️Хайрия тадбирлар қуйидаги марказлашган тартибда амалга оширилади:

👉 Тошкент шаҳрида Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази Ўзэкспомарказ Миллий кўргазма мажмуаси таркибидаги павильонда ташкил этилади. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида шундай механизм жорий этилади;

👉 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлимлари жойлардаги эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатлами ҳақидаги маълумотни ҳудудий тегишлилиги бўйича Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига тақдим этади;

👉 жисмоний ва юридик шахсларнинг беғараз ёрдамлари Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари орқали сантитар-гигиеник талабларга мувофиқлиги кўрикдан ўтказилиб, карантин талабларига қаътий риоя этилган ҳолда (махсус кийим бош ва шаҳсий ҳимоя воситалари билан таъминланган ҳолда) эҳтиёжмандларга етказиб берилади;

👉 аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламига хайрия ёрдамларини шахсан етказиш истагида бўлган нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда саҳоватпеша инсонлар ва кўнгилли (волонтёр) лар ушбу хайрия тадбирларида яқиндан ҳамкорлик қилиш ва жараёнда қатнашишга таклиф этилади;

👉 эҳтиёжманд оилаларга берилган хайрия ёрдамлари ҳақидаги маълумотлар жамоатчиликка ментазам етказиб борилади.

❗️Пул кўринишидаги маблағларни “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказиш тавсия қилинади.

Ушбу тартибга катъий амал қилиниши талаб этилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 6 тага ошиб, 187 нафарни ташкил этмоқда.

---------------------------------------------------

На сегодняшний день в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией увеличилось на 6 и составляет 187.
---------------------------------------------------
Уйда қолинг!
Ўзбекистон юк машиналарини Грузия-Туркия чегараси орқали ўтказиш тикланди
Коронавирус тарқалишини камайтириш борасида кўрилаётган шошилинч чоралар сабабли Туркия ҳудудига миллий юк ташувчиларимизнинг кириши чекланган эди.

Мазкур масалани ҳал этиш борасида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги Туркия ва Грузиянинг масъул вазирлик ва идоралари билан музокаралар олиб борди. Музокаралар якунида ушбу масла ижобий ҳал этилди.

Туркия томонидан олинган маълумотга кўра ўзбекистонлик автоташувчилар Туркия ҳудудига Ўзбекистондан чиққан кунларидан бошлаб 14 кунлик муддат тугаганидан кейин киритилади.

Туркия Божхона идораси ва Савдо вазирлиги 2020-йил 30-март кечасидан бошлаб Ўзбекистон юк ташувчи транспорт воситаларини киритиш тикланганлигини тасдиқлади. Бугунга қадар Грузия-Туркия чегарасини 50 дан ортиқ юк транспортлари кесиб ўтди.

Ўзбекистоннинг Анқара ва Боку шаҳарларидаги элчихоналари вазиятни назоратга олган.
Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларини ташувчи барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланмаган

Республикамизнинг барча карантин постларида яшил йўлаклар ташкил этилмоқда. Суратларда Сурхондарё вилояти карантин постлари тасвирланган.

Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларини ташувчи барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланмаган бўлиб, постда дезинфекцияланиб, яна ўз йўлида давом этади. Яна бир бор эслатиб ўтамиз халқимиз учун зарур бўлган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ташиш билан шуғулланувчи барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланмаган.

(Суратлар xabar.uz сайтидан олинди)
Forwarded from Times.uz
АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❗️Аҳоли томонидан иммунитети нисбатан паст бўлган аҳоли тоифалари — кексалар ва нуронийлар, ногиронлар, якка ёлғиз яшовчи фуқароларнинг хонадонларига турли ҳомийлар, волонтерлар томонидан хайрия маҳсулотлари киритиб берилаётгани карантин талабларига хилоф эмасми?

«Уларни ўзимиз зарарлаб қўйиш эҳтимолимиз кафолатланганми? Қош қўяман деб кўз чиқариб қўймаймизми? Олиб борилаётган маҳсулотлар карантин талаблари даражасида етказилаяптими?» деган мазмунда ташвишли мурожаатлар жуда кўп бўлмоқда.

Кейинги 5 кунда Вазирликка келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиб кўрдик — 494 та шу мазмунда мурожаат бўлган.

Ҳақиқатда, оилаларни, одамларни, айниқса, хонадонимиз фаришталари — догўйларимизни асрашимиз керак.

✔️ Бундан ташқари, айрим хонадонларга устма-уст ёрдам берилгани ҳолда, айрим хонадонлар эътибордан четда қолаётгани ҳақида ҳам 200 га яқин норозилик мурожаатлари бўлди.

🔰 Ушбу ҳолатларни инобатга олган ҳолда, энг муҳими — коронавирус хавфидан аҳолини максимал даражада ҳимоялаш учун карантин талабларини кучайтириш — энг тўғри йўл ҳисобланди.

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида “ўзини яккалаш” (само изоляция) ҳаёт тарзи жорий этилди. 65 ёшдан юқори бўлган фуқароларга уйидан ташқарига чиқиш қатъиян ман этилди.

Зарурат бўлган тақдирдагина яқин атрофдаги дорихона, озиқ-овқат ва биринчи галдаги товарлар дўконига чиқишга рухсат этилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❗️Тошкент шаҳрида «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган марказ ўз фаолиятини бошлади.

✔️ Кеча марказга ҳомийлар томонидан 5 тонна ёғ, 10 тонна пиёз, 5 тонна гуруч, 20 тонна 2 турда макарон, 10 тонна 250 кг картошка, 5 тонна шакар, 10 минг дона маска, 20 минг дона қўлқоп, 5 минг дона бир марталик комбинезон тўпланди.

Бугун Тошкент шаҳрининг 350 та хонадонга 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилади.

Бунинг учун ҳар бир туманга 2 тадан — жами 22 та «Дамас» автомашинаси ажратилди. Маҳалла раиси ҳамроҳлигида ушбу ёрдамлар оилаларга киритиб берилади. Маҳсулотлар ва хонадонга ташриф буюрувчилар карантин талабларига тўла мувофиқ кийинган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Карантин даврида ниқоб тақмаган фуқароларга қандай жазо чоралари қўлланилади?

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54 моддасига асосан «Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Карантин даврида ниқоб тақмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси давлат санитария назорати Ички ишлар ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари томонидан баённомалар расмийлаштирилади. Санитария-эпидемиология назорат давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан жарималар белгиланади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Айтингчи, дока ниқоб қандай материалдан, неччи қават қилиб тикилган ёки ясалган бўлиши керак?

❗️Тиббий ниқобларни ишлаб чиқаришда белгиланган Давлат стандарти амал қилинади.
Маскалар ҳимоя даражасига қараб, 2 турга бўлинади: эпидемиялар ва пандемияларда инфекцияни тарқалишини камайтириш учун ишлатиладиган дока ниқоблар.

Ушбу ниқоблар ўзига нам тортмайдиган материаллардан тайёрланиши ва 2 соатдан ортиқ ҳамда кўп маротаба ишлатилиши мумкин эмас, чунки ундан ортиқ ишлатилса маскалар орқали касалликни юқтириб олиш мумкин.

2-турдаги маскалар – булар респираторлардир.
Респираторлар кўп маротаба ишлатилиши мумкин ва бунда ишлаб чиқарувчи томонидан қўйилган ишлатиш муддатига риоя қилиш мақсадга мувофиқдир.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: АОКА ҳузуридаги штабда Нурмат Атабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Эпидемия қачон йўқ бўлади?

❗️Мутахассисларнинг тахминлари турлича. Масала шундаки, бу илгари маълум бўлмаган, янги инфекция. Коронавирусни 2002 йилда пневмония эпидемиясини келтириб чиқарган оғир респиратор синдроми (SARS) билан таққослаганда, бунда хавф бир неча ой давом этиши билан фарқланади. Ҳолбуки SARS ҳам коронавирус ҳисобланади, фақат бошқа тури.

RU: Брифинг в штабе АОКА с участием Нурмата Атабекова.

Когда эпидемия пойдет на спад?

❗️Прогнозы специалистов разные. Дело в том, что это неизвестная ранее инфекция. Но если сравнивать ее с тяжелым респираторным синдромом (SARS), который вызвал эпидемию атипичной пневмонии в 2002 г., то можно предположить, что ситуация, возможно, будет опасной в течение нескольких месяцев. Ведь причиной SARS тоже был коронавирус, хоть и другого типа.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Инфографика

COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича Ўзбекистондаги эпидемик вазият тўғрисида батфсил маълумот.

Cанитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
18 март куни Мисрдан келган 180 нафар ҳамюртларимиз 14 кунлик карантиндан сўнг доимий яшаш манзилларига кузатилди.

Транспорт вазирлиги ва вазирликнинг ҳудудий бошқармалари биргаликда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамкорлигида марказлашган ҳолда автобусларда фуқароларни манзилларига етказиб қўйиш ишларини ташкиллаштирмоқда.