Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.3K photos
2.18K videos
13 files
6.57K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
加入频道
#Kарьера_куни

Транспорт университети битирувчиларига иш ўринлари тавсия этилди

Бугун, 11 июнь куни “Карьера кунлари” доирасида Автомобиль муҳандислиги ва йўллари соҳаси битирувчилари билан иш берувчи ташкилотлар вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Университет битирувчиларини ишга тақсимлаш, тавсия этиш ва жойлаштириш мақсадига қаратилган бугунги мулоқотларда Автомобиль йўллари қўмитаси, “Тошшаҳартрансхизмат”АЖ, “Ўзавтотранссервис” МЧЖ, “Ўзавтовокзал” ДУК масъуллари иштирок этишди.

Талабаларни ишга жойлашишига ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида битирувчиларнинг потенциал имкониятлари юзасидан фикр алмашилди. Ҳар бир талаба билан уларнинг малакавий сифатлари ва касбий маҳоратларига оид савол-жавоблар қилинди.
       
Жорий 2020-2021 ўқув йилида университетнинг Автомобиль муҳандислиги ва йўллари соҳасида 8 та таълим йўналиши бўйича 548 нафар ҳамда 11 та магистратура мутахассислиги бўйича 77 нафар талабалар муваффақиятли тамомлаш арафасида турибди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Navro'z Ashurmatov
Тошкент метрополитенига янги раҳбар тайинланди

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ягона акциядори қарори билан Усманов Рахманбек Жаҳонгирович “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси ўринбосари – “Тошкент метрополитени” УК бошлиғи этиб тайинланди.



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент матбуот хизматининг яна бир янги лойиҳаси - "Менинг ҳикоям". Унда "Ёшлар дафтари"га киритилган йигит-қизлар ушбу ташаббуснинг улар ҳаётида нималарни ўзгартиргани, қандай кўмак бергани ҳақида сўзлайдилар.

В новом проекте пресс-службы Президента - "Менинг ҳикоям" ("Моя история") - юноши и девушки, включенные в "Молодежную тетрадь", расскажут о том, как эта инициатива помогла им изменить жизнь к лучшему.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тожикистонга автобуслар ва темир йўл қатнови қайта тикланади

📍
http://uza.uz/posts/275977

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
🎉 АТТО компанияси 10 майдан 10 июнга қадар бўлган давр оралиғида "Non Stop" акцияси ғолибларини тақдирлади.

🎊 SMS хабарнома хизматига уланган АТТО картаси билан йўл ҳақи учун тўлов амалга оширган ойнинг юз мингинчи, иккки юз эллик мингинчи ва беш юз мингинчи йўловчиси ўтказилган акция ғолибига айланди.

💳 Кўрсатилган даврда SMS хабарнома хизматига уланган фойдаланишдаги АТТО (кўк рангли) транспорт карталари орқали 600 мингга яқин транзакциялар амалга оширилган.

🎁 Ғолибларга смартфон уяли алоқа воситаси, ақлли соат, симсиз қулоқчин тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу акция Тошкент шаҳрида 2021 йил 10 майдан 10 августга қадар ўтказилади. Ғолиблар 30 кунда бир маротаба аниқланади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жамоат транспортида йўл ҳақи тўловларини ягона транспорт карталари орқали амалга оширинг ва совринларни қўлга киритинг!

SMS хабарнома хизматига уланган умумий транспорт картасидан (кўк рангли) фойдаланувчи йўловчилар автоматик тарзда АТТО компаниясининг "Non Stop" акцияси иштрокчисига айланади.

💳 «АТТО» транспорт карталари "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ компаниясининг барча савдо нуқталарида, шунингдек "Тошкент метрополитени" унитар корхонасининг барча кассаларида сотилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу акция Тошкент шаҳрида 2021 йил 10 майдан 10 августга қадар ўтказилади.  Ғолиблар 30 кунда бир маротаба аниқланади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Фарғонадан Жанубий Кореяга 52 тонна гилос экспорт қилинди

✈️Бугун Фарғона халқаро аэропортидан ташкил этилган Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Фарғона – Инчхон йўналиши бўйича юк авиарейси орқали вилоятда етиштирилган қиймати 246 минг АҚШ долларга тенг 52 минг 236 кг. гилос маҳсулоти Фарғонадан Жанубий Кореяга экспорт қилинди.

🍒Гилос маҳсулотларининг экспортга расмийлаштириш жараёни “Қиргули” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан соддалаштирилган тартибда, тезкорлик билан амалга оширилди.

Фарғона халқаро аэропортида гилос каби тез бузиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни сақлаш ва ҳаво кемаларига юклаш учун барча шарт-шароитлар мавжуд.

Бу эса ушбу маҳсулотларни сифати бузилмаган ҳолда сақлаш ва хорижга юбориш имконини бермоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш ва коммунал хизмат, ҳудудлараро ҳамкорликка оид ҳамда тижорат банклари томонидан шакллантирилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Республика онкология ва радиология тиббиёт маркази учун янги бинолар қуриш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳага алоҳида эътибор қаратилди. Малакали шифокорлар тайёрлашга қаратилган режалар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни танқидий баҳолаб, уларни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектами в сферах здравоохранения и коммунального обслуживания, межрегионального сотрудничества, а также с проектами коммерческих банков.
Особое внимание уделено строительству и оснащению новых корпусов для Республиканского медцентра онкологии и радиологии. Рассказано о планах по подготовке квалифицированных врачей.
Глава государства критически оценил проекты и дал указания по их доработке.

#Mirziyoyev #taqdimot #soqliqnisaqlash #kommunal

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Жиззах вилоятида ички ва халқаро аҳамиятга молик йўлларни таъмирлаш жараёни


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Uzbekistan Airways Москванинг Домодедово аэропортига парвозларни тиклади

✈️ Бугун, 15 июнь куни “Uzbekistan Airways” АЖ Тошкент – Москва йўналиши бўйича «Домодедово» аэропортига 2021 йилдаги илк HY 603 рейсини муваффақиятли амалга оширди.

Бунга қадар авиакомпания Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрига қатновларни “Внуково” аэропортига бажарар эди. Аэропортлар алмашинуви йўловчилар учун қулайлик яратиш ва хизмат кўрсатиш даражасини яхшилаш мақсадида амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, “Uzbekistan Airways” АЖ Москва шаҳридаги аэропорт ўзгартирганлиги муносабати билан, йўловчиларга аввал харид қилинган авиачипталарни жаримасиз қайтариш имкониятини тақдим этади. 

Батафсил 👉 www.uzairways.com

☎️ Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |