Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.3K photos
2.18K videos
13 files
6.56K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
加入频道
Ғалаба боғидаги амфитеатрда байрам тадбири бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги билан барча фахрийларни, бутун халқимизни табриклади.
Шавкат Мирзиёев тадбирга ва жойлардаги студияларга келган уруш ва меҳнат фахрийлари билан суҳбатлашиб, ҳол-аҳвол сўради. Уларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилади.
Президент нуронийлар билан бирга байрамга бағишланган концерт дастурини томоша қилди.

В амфитеатре Парка Победы состоялось праздничное мероприятие.
Глава государства поздравил всех ветеранов, весь наш народ с Днем памяти и почестей и 76-й годовщиной Победы во Второй мировой войне.
Шавкат Мирзиёев поприветствовал присутствовавших на мероприятии и собравшихся в местных студиях ветеранов войны и труда, пожелал им здоровья и долгих лет жизни.
Президент вместе с ветеранами просмотрел праздничный концерт.

#Mirziyoyev #9may #Хotiravaqadrlash #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадовнинг навбатдаги брифингида 3-9 май кунлари бўлиб ўтган расмий тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Жорий ҳафтада давлат хизматлари кўрсатиш ва соғлиқни сақлаш соҳалари бўйича тақдимотлар, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши айтилди.

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Япония етакчиси ҳамда минтақамиз мамлакатлари раҳбарлари билан мулоқотлар режалаштирилгани қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Uzbekistan Airways Истанбул ва Деҳлига қатор рейсларни бекор қилди

Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ Uzbekistan Airways авиакомпанияси Истанбул ва Деҳлига амалга оширилаётган қуйидаги рейсларни бекор қилади:

🛬 HY 271/272| Tошкент – Истанбул /Истанбул – Tошкент фақат 2021 йил 26 ва 31 май кунлари;

🛬 HY 273/274| Tошкент – Истанбул / Истанбул – Tошкент 2021 йил 18 майдан 31 майгача фақат ҳафтанинг 2, 4 ва 5 кунларидаги рейслар;

🛬 HY 275/276| Самарқанд – Истанбул / Истанбул – Самарқанд 2021 йил 17 майдан 31 майгача;

🛬 HY 277/278| Фарғона – Истанбул / Истанбул - Фарғона 2021 йил 19 майдан 31 майгача;

🛬 HY 279/280| Урганч – Истанбул / Истанбул – Урганч 2021 йил фақат 23 ва 30 май кунлари;

🛬 HY 421/422| Тошкент – Деҳли / Деҳли – Тошкент 2021 йил фақатгина 14, 21 ва 28 май кунги рейслар.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Forwarded from navruz bot
​​Нурафшон шаҳрида замонавий автошоҳбекат иш бошлади

Шу муносабати билан ташкил этилган тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов, Нурафшон шаҳар ҳокими Музаффар Салиев, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳудуд фаоллари, нуронийлар, соҳа мутахассислари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Салкам 1 гектарга яқин майдонни ўз ичига олган автошоҳбекат иншоотлари “Давр-Транс-Плюс” МЧЖ томонидан бунёд этилган бўлиб, икки қаватли замонавий мажмуадан иборат.

Мажмуада маъмурият, таъсисчилар учун алоҳида хоналар, она-бола хонаси, ошхона, икки йўлакли касса-чиптахоналар, ҳайдовчилар учун дам олиш хонаси мавжуд. Бино атрофини назорат қилувчи 6 та кузатув камераси ўрнатилган.

Тошкент вилояти Транспорт бошқармасининг ҳаракат жадвалига мувофиқ ҳозирда ушбу автошоҳбекатдан “Нурафшон – Қўйлиқ -591”, “Нурафшон – Алимкент -345”, “Бургалик – Қўйлиқ-423”, “Нурафшон –Қайтмас-437”, “Нурафшон – Қўйлиқ – Чирчиқ-522” йўналишларида автобус қатновлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Нурафшон ҳудуди бўйлаб ҳаракатланувчи барча транспорт воситалари янги автошоҳбекат орқали йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Нурафшон шаҳрида замонавий автошоҳбекат иш бошлади



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz |Telegram | Facebook | Instagram |