Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.3K photos
2.18K videos
13 files
6.56K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
加入频道
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Транспорт соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабия бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Королевства Саудовской Аравии во главе с министром по делам хаджа и умры Тавфиком бин Фавзаном ар-Рабиа.

#Mirziyoyev #qabul #SaudiyaArabistoni #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик

Поздравление учителям и наставникам Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Халқаро_ҳамкорлик

Транспорт вазирлигида Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) инфратузилмани бошқариш департаменти транспорт гуруҳи директори ўринбосари Козоно Томохиро бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) инфратузилмани бошқариш департаменти транспорт гуруҳи вакилларидан иборат делегация аъзолари билан “Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш” лойиҳасини амалга ошириш доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама этди.

Япониялик экспертлар томонидан икки йил муддатда уч босқичда амалга оширишилиши режалаштирилган ушбу лойиҳа доирасида республикада йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида пухта тавсияларни ишлаб чиқиш кўзда тутилган.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
“Тошкент – Кам углеродли транспортга инвестициялар жалб этишни жадаллаштириш” лойиҳасига старт берилди

Мазкур лойиҳа Транспорт вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси ҳамкорлигида амалга оширилади.

Лойиҳа Глобал экологик жамғарманинг 3,57 млн АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари ва БМТ Тараққиёт Дастурининг 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги ресурслари ҳисобига молиялаштирилади.

2022-2027 йиллар давомида амалга оширилувчи ушбу лойиҳа давомида Тошкент шаҳрининг Шота Руставели кўчасини реконструкция қилиш, унда пиёда ва велосипед йўлаклари, жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларни кўзда тутиш орқали мазкур кўчада яшил шаҳар транспорт йўлагини ташкил этиш режалаштирилган.

Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

Транспорт вазири Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазири билан музокара ўтказди

Бугун, 29 сентябрь куни Транспорт вазирлигида Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабия бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида Саудия Арабистони Подшоҳлиги ва Ўзбекистон ўртасида транспорт, хусусан, ҳаво транспорти соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, икки мамлакат ўртасида мунтазам авиақатновлар сонини ошириш ва туризм йўналишида алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |