Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.2K photos
2.18K videos
13 files
6.56K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
加入频道
Йиғилишда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш тизими тўлиқ ўзгариши таъкидланди. Эндиликда:

- халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган лойиҳаларга Техник кенгаш хулосасини олиш тартиби бекор қилинади;

- халқаро стандартлар асосида хорижда экспертизадан ўтказилган лойиҳалар тўғридан-тўғри тан олинади;

- шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари камида 2 бараварга қисқаради ҳамда халқаро меъёрларга мослаштирилади;

- шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳар 3-4 йилда янгиланади (амалда 7-8 йил).

Қурилишда товарлар ва хизматлар нархларини шакллантириш тизими ҳам тартибга солинмагани кўрсатиб ўтилди.

Шу боис, инвестиция дастури доирасида айнан бир хил объект учун қурилиш қиймати турлича белгиланмоқда. Ёки, қурилишда ишларни баҳолашга бўлган ягона ёндашув йўқ. Бунинг оқибатида, талон-торожлик ва коррупция учун шароит яратилмоқда.

Масалан, темир-бетон ишлари учун 6 хил ҳисоб-китоб усули мавжуд бўлиб, нархдаги тафовут ҳам шунчага фарқ қилади.
Эндиликда:

- шаҳарсозлик нормаларидан қурилиш ишларини баҳолаш билан боғлиқ бўлган 147 та норма чиқариб ташланади;

- “Қурилиш ресурслари классификатори” платформаси ишга туширилиб, 100 мингдан зиёд қурилиш материаллари ва хизматларининг бозор нархи шакллантирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Яна бир муҳим масала – мамлакатимиздаги 2 мингдан зиёд лойиҳа ташкилотидан 10 тасида рақамли технологиялар жорий қилинган.

Бугунги кунда 30 та етакчи давлат лойиҳа ташкилотида 10 фоиз мутахассислар биноларни рақамли моделлаштириш сертификатига эга.

Буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчилар ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўлмагани боис, Инвестиция дастурига кирган объектлар лойиҳасига 5-6 ой вақт сарфланмоқда.

Ваҳоланки, ҳудудларда ҳар йили қурилаётган мактаб, боғча, тиббиёт муассасаларининг намунавий лойиҳасидан фойдаланиб, муддатни камида 2-3 ойга қисқартириш мумкин.

Шу боис, “Шаффоф қурилиш” дастурида “электрон каталог” яратилиб, ижтимоий объектларнинг намунавий лойиҳалари жойлаштириб борилади. Ундан барча буюртмачилар ва лойиҳа-пудрат ташкилотлари эркин фойдаланиши мумкин бўлади.

Вилоят ҳокимликлари қошидаги Ягона буюртмачи компаниялари фаолиятини қайта кўриб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Ҳозирда ҳудудларда лойиҳанинг техник топшириғини тўғри ишлаб чиқиш, ўз вақтида ва сифатли топшириш жараёнларини бошқарадиган менежерлар йўқ.

Вилоят ҳокимлари, Қурилиш вазирлигига
икки ой муддатда Ягона буюртмачи бўлган компаниялар фаолиятини қайта кўриб чиқиш топширилди. Бунда:

- вилоятларнинг Ягона буюртмачи бўлган компаниялар бошқарувига хорижий менежерлар олиб келинади;

- лойиҳа сифатини таъминлаш учун камида 1 нафардан малакали лойиҳа архитектори ва муҳандислар жалб қилинади;

- қурилиш жараёнини бошқариш, иш ҳажми ҳисобини юритиш рақамлаштирилади.

Шу билан бирга, келгуси йилдан Ягона буюртмачи компанияларининг:

- лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

- янги қурилишлар бўйича техник назорат функциялари аутсорсинг асосида хусусий секторга берилади.

Бу ишларни қилиш учун Ягона буюртмачи компанияларга малакали мутахассисларни жалб қилиш, лабораториялар аҳволини яхшилаш, манфаатини кўпайтириш учун молиявий имкониятлари кенгайтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда қурилиш ва архитектура назорати тизимини қайта кўриб чиқиш масаласига тўхталиб ўтилди.

Очиқ айтиш керак, Қурилиш инспекцияси тизимидаги 700 дан зиёд ходимлар самарали ишламаяпти. Инспекция ўз фаолиятини кўпроқ жарима қўллашдан иборат, деб ҳисоблайди. Ваҳоланки, қурилишдаги камчиликларнинг 70 фоизи бир-бирини такрорлайди ва уларни бемалол олдини олиш мумкин.

Инспекция жорий йилда қурилаётган 31 мингта объектни тўлиқ кунлик назорат қилиш имкониятига эга эмас. Сабаби, барча назорат ишлари “қўлда” олиб борилади. Хавфни олдиндан таҳлил қиладиган тизим ҳалигача жорий этилмаган”, деди давлатимиз раҳбари.

Шу боис, Инспекция фаолияти қайта кўриб чиқилиб, унинг иши, аввало, қурилишдаги тизимли камчиликлар ва уларнинг сабабларини таҳлил қилиш ҳамда уларни бартараф этишга қаратилади. Бундан буён:

- Қурилиш вазирлиги, вилоят, туман ва шаҳарлар бош архитекторлари “генпланлар” ва мастер режалар устидан;

- Инспекция қурилиш сифати, муддати ва лойиҳа билан амалдаги ишнинг мослигини назорат қилишга масъул бўлади.

Йил якунига қадар қурилиш объектларини рўйхатга олишдан бошлаб, фойдаланишга қабул қилишгача бўлган барча жараёнларни рақамлаштириш топширилди.

Ушбу тизим орқали, ҳар бир назоратчи объектни ким қураяпти, қандай материал ишлатаяпти, техник назоратни ким олиб бораяпти, уларнинг малакаси қанақа, деган саволларга жавоб топа олиши керак.

Ушбу маълумотлар асосида қурилаётган объектлар “хавф гуруҳлари”га ажратилиб, назорат йўлга қўйилади.

Бунинг учун Инспекция маълумотлар базаси стандарт, солиқ ва божхона органлари базаларига интеграция қилинади.

Қатъий огоҳлантираман. Ноқонуний қурилиш аниқланса, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосарлари Инспекция билан бирга тенгма-тенг жавоб беради”, деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини ўзгартириш вазифалари белгиланди.

Бунда Тошкент ва Самарқанд архитектура ва қурилиш институтлари фаолияти трансформация қилинади, уларга академик ва молиявий мустақиллик берилади. Энди:

- Самарқанд архитектура ва қурилиш институти урбанизация, архитектура, дизайн, маданий мерос объектини тиклаш;

- Тошкентдаги институт муҳандислик, архитектура, қурилиш ва қурилиш материаллари технологиялари, рақамли қурилиш йўналишларига ихтисослашади.

Талабалар етакчи лойиҳа-қидирув институтлари ва қурилиш кластерларига бириктирилади.

Ушбу икки олийгоҳда 1 сентябрдан халқаро таълим дастурлари асосида ўқитишни йўлга қўйишга кўрсатма берилди.

Йиғилишда яратилган имконият ва шарт-шароитларга қарамасдан, ипотека кредити орқали аҳолини уй-жойлар билан таъминлаш ишлари талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Хусусан, жорий йилда 43 мингта уй-жой учун бюджетда банкларга 13 триллион сўм ресурс кўзда тутилган бўлиб, ўтган олти ойда 3,6 триллион сўм (28 фоиз) ўзлаштирилган.

Шунингдек, 29 минг нафар аҳолига субсидия учун 1,2 триллион сўм ажратилган бўлсада, 8,5 минг нафарига 365 миллиард сўм (30 фоиз) тўлаб берилган.

Ажратилган ресурс ва субсидияни ўзлаштириш даражаси Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида 25 фоиздан паст.

1 сентябрга қадар туман ва шаҳарларнинг қулай жойларида банк, молия, қурувчи ташкилотлар, нотариус, кадастр идоралари бир жойда ўтириб, аҳолига янги уй-жойлар лойиҳаси, нархи, кредит ва субсидия шартлари бўйича батафсил хизмат кўрсатадиган Ипотека марказларини ташкил қилишга кўрсатма берилди.

Бир ой муддатда субсидия ажратишдаги бюрократияни камайтириш, қурилиш учун ерларни савдога чиқаришни 2 бараварга кўпайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Йиғилиш якунида мутасаддилар ва ҳокимларнинг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
#Халқаро_ҳамкорлик

Франциялик ишбилармонлар билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун, 6 июль куни Транспорт вазирлигида Франциянинг “Alstom”, “Airbus”, “Egis”, “Poma”, “Meridiam”, “Axelcium”, “Dassault Aviation”, “Thales” каби етакчи компаниялари раҳбарлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов мамлакатимиз транспорт соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ушбу жараёнда Франция компаниялари билан ҳамкорликдаги лойиҳаларга тўхталиб ўтди.

Томонлар фуқаро авиацияси, шаҳар жамоат транспорти тизимини ривожлантириш, олий таълим (фуқаро авиацияси соҳасида кадрлар тайёрлаш) йўналишида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Учрашувда муҳокама этилган йўналишлар бўйича франциялик ишбилармонлар билан келгусидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга келишиб олинди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz |Telegram |Facebook| Instagram|
ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги 387-Ф сонли фармойиши талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри Фарғона йўли кўчасидан “Қўйлиқ” деҳқон бозори томон қурилаётган йўл ўтказгичининг метрополитен Ер усти ҳалқа метрополитен линиясининг 6 ва 7 бекатлари оралиғи ер устки қисмида қолип конструкцияларини ўрнатиш ишлари амалга оширилиши муносабати билан 7- бекат 2022 йил 11 июль кунидан 18 июль кунига қадар йўловчиларга вақтинча хизмат кўрсатмайди.

Ер усти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳаракати "Дўстлик-2" бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади.

Шунингдек, 2022 йил 11 июль кунидан 1 августга қадар Ер усти ҳалқа йўлида поездлар ҳаракати соат 05:00 дан 23:00 гача амалга оширилади.

Юзага келган ноқулайликлар учун “Тошкент метрополитени” ДУК йўловчилардан узр сўрайди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Ўзбекистон - Германия ҳамкорлигида янги қўшма корхона очилди

Тошкент шаҳрида “Papenburg Uzbekistan” асфальт-бетон аралашмаси ишлаб чиқаришга мўлжалланган, Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлигида ташкил этилган қўшма корхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон - Германия ишбилармонлар Кенгаши 6-йиғилиши доирасида ўтказилган анжуманда ҳукуматимиз, масъул вазирлик, идоралар раҳбарлари, “Gunter Papenburg” компанияси бошқаруви раиси ва ГФР ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов мазкур асфальт-бетон қоришмаси ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Papenburg Uzbekistan” қўшма корхонаси бугунги кунда изчиллик касб этган Ўзбекистон - Германия ҳамкорлигининг амалдаги ёрқин ифодаси эканини таъкидлади.


Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Самарқанд шаҳридаги туризм кўчаларини боғловчи йўналишли таксилар


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Асфальт-бетон ишлаб чиқаришга ихтисослашган Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси иш бошлади



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилиш ҳисобланади

“Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (my.gov.uz) электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади.

❗️Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.

🔰Электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига (БҲМнинг 3 баравари – 900 минг сўмга) нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:

🔹бир ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз (90 минг сўм);
🔹олти ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз (450 минг сўм);
🔹уч йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз (900 минг сўм).

Юридик шахслар ҳайдовчиларининг 2 йилда 1 марта мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинди.

📌 2022 йил 1 сентябрдан фуқаролар ва йўловчи ташиш лицензиясига эга юридик шахслар ўртасидаги транспорт ижараси шартномаларини нотариал тасдиқлаш талаб қилинмайди.

Бунда мазкур шартномалар солиқ органларида электрон ҳисобга олинади.

🔘 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охиригача:

▫️4 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга транспортларда йўловчи ташиш ўзини ўзи банд қилиш деб қаралади ва ушбу фаолият лицензия варақаси асосида амалга оширилади;
▫️лицензия варақаси беришда автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси ТИВ расмий вакилининг ахбороти

Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022-йил 3-июлдан 2-августга қадар фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги "Даут-ота" - "Тажен" (автомобил) ўтиш пунктида фуқаролар ва енгил транспорт воситаларининг қатнови вақтинча тўхтатилган. Шу билан бирга, ушбу пункт нуқтаси орқали йирик юк ташувчи автомобилларнинг ўтишига рухсат берилади.

Бундан ташқари, "Нукус-Бейнеу-Нукус" йўналиши бўйича темир йўл алоқаси ҳам тўхтатилди.

Ўзбекистон фуқаролари ва чет эл фуқаролари Ўзбекистонга Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидаги "Даут-ота" дан ташқари ўтиш пунктлари орқали келишлари мумкин.

Шунингдек, "Ақтау-Нукус", "Ақтау-Урганч", "Олмаота-Тошкент", "Олмаота-Самарқанд" ва "Нур-Султон - Тошкент" йўналишларидаги ҳаво қатнови ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон фуқаролари ва чет эл фуқаролари маслаҳат учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкин:

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси (Нур-Султон шаҳри) – 8 (717) 295-45-87;

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси– 8 (727) 390-26-16, 8 (727) 299-20-70;

Ўзбекистоннинг Оқтау шаҳридаги Бош консулхонаси – 8 (729) 277-71-17.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк