Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.2K photos
2.18K videos
13 files
6.56K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
加入频道
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Умумий тарих, муштарак қадриятлар, қардошлик илдизлари: Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг янги истиқболлари

Общность истории и ценностей, прочные узы братства: новые перспективы узбекско-турецких отношений

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Navro'z Ashurmatov
#Халқаро_ҳамкорлик

Транспорт вазири Хитой элчиси билан учрашди

Бугун, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь хоним билан учрашди.

Учрашувда томонлар транспорт соҳасини ривожлантириш борасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этишди.

Хусусан, Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга ошириш, шунингдек, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали ушбу йўналиш бўйлаб мультимодал транспорт коридорини ривожлантиришни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, томонлар эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда мамлакатлар ўртасида авиақатновларни қайта тиклаш масаласи юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Бир қатор халқаро автобус йўналишларида тажриба-синов тариқасида қатновлар тикланиш арафасида

Тожикистоннниг «Холдинг Азия Гурпп Таджикистан» корхонаси яқин орада Ўзбекистонинг қатор шаҳарларига тажриба - синов тариқасида халқаро автобус қатновларини бошлайди.

Жорий йилнинг 2 апрель кунидан эътиборан корхона Душанбе – Термиз, Душанбе – Денов ҳамда Панжикент – Самарқанд йўналишларида тажриба-синов тариқасида қатновларни амалга оширади.

Душанбе – Термиз йўналишада қатнов масофаси 251 км бўлиб, йўналишни босиб ўтишга 5 соат 40 дақиқа вақт сарфланади.

Душанбе – Денов йўналиши қатнов масофаси 107 км, йўналишга сарфланадиган вақт 2 соат 25 дақиқани ташкил этади.

Панжикент – Самарқанд йўналиши қатнов масофаси 64 км бўлиб, йўналишга сарфланадиган вақт эса 1 соат 25 дақиқа.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Тошкент – Хўжанд ва Қўқон – Хўжанд йўналишларида мунтазам қатновлар амалга ошириб келинмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари импорти учун аввал берилган имтиёзли маблағларни қайтариш муддати йил якунига қадар узайтирилди.
Республика штаби ва ҳудудий штабларга бозордаги нарх-навони кундалик ўрганиб, маҳсулотларни аҳоли талабига қараб қўшимча етказиб бериш топширилди.
Ташқи хавф-хатарлар таъсирини камайтириш мақсадида тадбиркорларни қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по обеспечению макроэкономической стабильности.
Срок возвращения льготных средств, выделенных для импорта продовольственной продукции, продлен до конца года.
Республиканскому и региональным штабам поручено ежедневно отслеживать цены на рынке и принимать меры по дополнительным поставкам исходя из спроса.
Анонсированы меры дополнительной поддержки предпринимателей для снижения влияния внешних рисков.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #barqarirlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from navruz bot
​​1 апрель куни “Тошкент” автовокзалидан амалга ошириладиган автобус қатновлар рўйхати

06:40 | Тошкент – Зарафшон чипта нари 80 000 сўм
07:00 | Тошкент – Зармитан 55 000 сўм
07:40 | Тошкент – Жўш 65 000 сўм
08:00 | Тошкент – Бухоро 75 000 сўм
08:00 | Тошкент – Хатирчи 54 000 сўм
08:20 | Тошкент – Учқудуқ 92 000 сўм
09:30 | Тошкент – Бухоро 75 000 сўм
10:00 | Тошкент – Хатирчи 54 000 сўм
11:00 | Тошкент – Мирбозор 64 000 сўм
11:20 | Тошкент – Зарафшон 80 000 сўм
11:30 | Тошкент – Бухоро 75 000 сўм
12:00 | Тошкент – Қизилтепа 75 000 сўм
13:00 | Тошкент – Самарқанд 38 000 сўм
14:00 | Тошкент – Бухоро 75 000 сўм
14:30 | Тошкент – Самарқанд 38 000 сўм
15:00 | Тошкент – Урганч 135 000 сўм
16:00 | Тошкент – Қоракўл 90 000 сўм
18:00 | Тошкент – Термиз 95 000 сўм
18:30 | Тошкент – Хива 135 000 сўм
18:30 | Тошкент – Термиз 95 000 сўм
18:30 | Тошкент – Денов 104 000 сўм
19:00 | Тошкент – Термиз 95 000 сўм
19:30 | Тошкент – Бухоро 75 000 сўм

Чипталарни "Тошкент" автовокзали кассаларидан, avtoticket.uz сайти ҳамда Uztrans.uz ягона интерактив ахборот портали орқали онлайн тарзда сотиб олиш мумкин.

☎️ Маълумот учун телефон: (71) 207-87-00


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Маънавий_маърифий_тадбир

Адабиёт халқимизнинг тарихини, қадриятларимизни асрлардан асрларга олиб ўтаётган ҳаётимизнинг ажралмас бир бўлагидир. Шу нуқтаи назардан мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан адабиётга, маънавиятга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Соҳани ривожлантириш, маънавий ҳаётимизда ўчмас из қолдирган атоқли ёзувчи ва шоирларнинг тарихий хотирасини абадийлаштириш, ёш авлоднинг маданий-маърифий савиясини юксалтириш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Зеро, маънавийлик ва маърифийлик халқимизнинг кўп асрлик тарихи давомида доимо унинг энг кучли ўзига хос хусусияти бўлиб келган. Жорий йилнинг 31 март куни Транспорт вазирлигида ўзбек адабиётининг атоқли намояндаларидан бири Мақсуд Шайхзоданинг ҳаёти ва ижодига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Тошкент давлат транспорт университети ўқитувчиси М.Абдуллаева ҳамда 2-курс талабаси М.Мелибаева адиб ҳаёти ва ижоди тўғрисидаги тақдимотлари билан иштирок этди.

mintrans.uz | Telegram| Facebook| Instagram|
#Ёшлар_сиёсати

Ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди

Ёшлар – бу мамлакат келажаги эканлиги ва бутун жамиятнинг истиқболдаги ривожланиши улар фаолиятининг бошланғич шароитларига боғлиқлиги билан белгиланади.

Ишлаб чиқариш ташкилотларида яратилган бошланғич шароитлардан хабардор қилиш, битирувчи ёшларни ишга жойлашишида кўмаклашиш, қолаверса, мамлакатимиз авиация соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини талабаларга етказиш мақсадида бугун Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев бошчилигида мамлакатимиз авиация соҳасидаги ташкилот раҳбарларининг Тошкент давлат транспорт университети Авиация муҳандислиги талабалари билан учрашуви бўлиб ўтди.


Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |