Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.3K photos
2.18K videos
13 files
6.56K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
加入频道
Forwarded from Xalqaro press klub
⚡️⚡️⚡️Хабарингиз бор, ОТМ талабалари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари учун қишки таътил муддати 24 январгача узайтирилди. Жорий йилнинг 10-24 январь кунлари ректорлар, проректорлар, деканлар ва молия масалаларига масъуллар учун ўз касбий маҳоратини ошириш, янгича тартибда ишлашни бошлаш мақсадида амалий семинар-тренинглар ташкил этилади.

📌 Халқаро пресс-клуб ўзининг навбатдаги сессиясини ташкил этди. Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Транспорт вазирлиги вакиллари ва бошқа мутасаддилар иштирок этишди.

🎥 Такрорий эфирни сиз бугун, 8 январь кечки ахборот дастуридан сўнг (22:00-22:15) “Ўзбекистон 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Ўтказиб юборманг!

@IPCUzbekistan
Forwarded from navruz bot
​​Талабалар диққатига

Талабаларнинг қишки таътили узайтирилганлиги боис, уларга имтиёзли авиа ва темир йўл чипталар сотиш муддати ҳам 24 январгача узайтирилди.

Талабаларнинг таътил муддати якунлангач ўз уйларидан таълим муассасаларига қайтиши учун қўшимча авиа, темир йўл ҳамда автобус қатновлари ташкил этилади.

Қорақалпоғистон Республикасидан талаба-ўқувчиларга имтиёзли чипталарга бўлган талабни қондириш мақсадида 20, 21, 22, 23, 24, 25 январь саналарига Нукус – Тошкент поездига 5 тадан қўшимча вагон улаб, 1620 та қўшимча жой билан таъминлаш режалаштирилан.

Хоразм вилояти талаба-ўқувчиларини имтиёзли чипталар билан таъминлаш мақсадида эса Шовот –Тошкент, Хива – Тошкент поездларига 20, 21, 22, 23, 24 январь саналарига қўшимча 2 тадан вагон улаб, 1080 та қўшимча жойлар билан таъминлаш кўзда тутилган.

Шунингдек, “Uzbekistan airways” АЖ томонидан жорий йилнинг 20 – 23 январь кунлари амалдаги мунтазам қатновлардан ташқари қўшимча авиарейслар амалга оширилади. Йўловчилар оқимидан келиб чиқиб, айрим йўналишлардаги авиақатновлар катта ҳажмли Boeing 757 ва Boeing 767 русумли ҳаво кемаларига алмаштирилиши режалаштирлган.

Қолаверса, йўловчилар оқимидан келиб чиқиб шаҳарлараро йўналишларда қўшимча автобус қатновларини ташкил этиш кўзда тутилган.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
БУГУНДАН “САМАРҚАНД-ТОШКЕНТ-САМАРҚАНД” ЙЎНАЛИШИДА “AFROSIYOB” ПОЕЗДЛАРИ ҚАТНОВИ БОШЛАНДИ!
ЯКШАНБА
КУНЛАРИ ЙЎЛОВЧИЛАРГА КУННИНГ ЯРМИДА ҲАМ “AFROSIYOB” ПОЕЗДЛАРИДА САФАРГА ЧИҚИШЛАРИ УЧУН ИМКОНИЯТ ЯРАТИЛДИ

👉Батафсил ўқиш

Расмий саҳифаларимиз 👇 👇
Telegram I Facebook I Instagram
⚡️ССВ: Юртимизда Omicron штамми аниқланди, эҳтиёт чоралари кучайтирилади

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётгани, ушбу касалликка қарши зарур чоралар кўришни давом эттириш лозимлиги қайд этилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирус инфекциясининг янги Omicron штаммининг кенг тарқалаётганлиги ҳақида берган баёнотига кўра, дастлаб Африкада, кейинчалик Европа ва Осиё давлатларида аниқланган.

2021 йил декабрь ойидан бошлаб АҚШ, Дания, Жанубий Корея, Буюк Британия, Россия, Исроил, Нидерландия, Франция, Япония, Ҳиндистон каби бир қатор давлатларда коронавируснинг янги Omicron штамми кенг тарқалиб, эпидемиологик вазият кескинлашиб бораётганлиги муносабати билан бир қатор қўшимча карантин чекловлари жорий этилган.

🦠Маълум бўлишича, мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги Omicron штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган.

Йиғилишда коронавирус пандемиясига қарши чоралар кўришни қатъий давом эттириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

📌Хусусан, Республика махсус комиссиясининг қарори билан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.

🔺Бунда, барча ташкилот, корхона ва муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларнинг кириш қисмида ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётига қатъий риоя этилиши таъминланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг фуқароларимизни Умра зиёратларидан қайтишларида короновирусга ПЗР ёки экспресс тестни Саудия Арабистони ҳудудида ўзбек тиббиёт ходимлари томонидан олиниши ва манфий натижасига мувофиқ кириб келишини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

💉Аҳолини тўлиқ эмлаш ва бустер доза билан эмлаш ишлари жадаллаштирилади.

Вазирлик ва идора раҳбарлари, ташкилий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий чора кўрилади.

👨🏻‍🎓Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади.
Ушбу тадбирларга ОТМ раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланади.

❗️Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2022 йил 15 январдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий қилинмоқда:

🛡хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар келишидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичли маълумотга эга бўлиши;

🛡коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотнома бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топшириши шарт.

🔻Вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларида мамлакатда амал қилаётган карантин чекловлари шароитида аҳоли саломатлигини таъминлаш, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадларини кўзда тутиб, турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланди.

https://yangx.top/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from navruz bot
​​#Қарор_лойиҳаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Транспорт соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда илмий ва инновацион фаолият тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти, Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази, Тошкент давлат Транспорт университети ҳузуридаги малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази, Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги Бухоро йўл хўжалиги ходимлари малакасини ошириш илмий тадқиқот ишлаб чиқариш маркази ва Наманган йўл хўжалиги ходимлари малакасини ошириш ўқув маркази негизида Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтини (кейинги ўринларда – Институт) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.

Институт:

• автомобиль, темир йўл, ҳаво, дарё ва электр транспорти, метрополитен ва йўл хўжалиги кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таянч таълим муассасаси;

• Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази, Тошкент давлат Транспорт университети ҳузуридаги малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази, Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги Бухоро йўл хўжалиги ходимлари малакасини ошириш илмий тадқиқот ишлаб чиқариш маркази ва Наманган йўл хўжалиги ходимлари малакасини ошириш ўқув маркази, ҳамда Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтига оид ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.

Транспорт вазирлиги институтнинг муассиси ҳисобланади. Институт Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 31 мавзе, Диёробод маҳалласи манзили бўйича беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.


Батафсил: https://regulation.gov.uz/uz/d/55101

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг жорий масалалари ва бўлажак қўшма тадбирлар юзасидан фикр алмашдилар.
Ўзбекистон етакчиси ҳалок бўлганларнинг оилаларига яна бир бор ҳамдардлик билдириб, жабрланганлар тезда шифо топишларини тилади.
Томонлар биродар Қозоғистон заминида тинчлик ва барқарорлик тез фурсатда қайта тикланишига ишонч билдирдилар.

Президенты Узбекистана и Казахстана провели телефонный разговор.
Главы государств обменялись мнениями по текущим вопросам двустороннего сотрудничества и предстоящим совместным мероприятиям.
Лидер Узбекистана еще раз выразил соболезнования семьям погибших и пожелания скорейшего выздоровления пострадавшим.
Стороны выразили уверенность в скорейшем восстановлении мира и стабильности на братской земле Казахстана.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти

Андижон шаҳрида жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда

🚍 Андижон вилоятда аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, шаҳар жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳаракат таркибини янгилаган ҳолда йўловчиларга қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатишни ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, “Алпомиш Мероси” МЧЖ томонидан Хитойнинг ”ZHONGTONG BUS Company LIMITED” корхонаси билан 80 дона замонавий автобусларни харид қилиш бўйича шартнома имзоланган эди.

🚏 Шартномага мувофиқ ушбу автобуслар босқичма-босқич равишда мамлакатимизга олиб келинмоқда. Хусусан, 2021 йилда мазкур автобусларнинг 54 донаси Хитой давлатидан олиб келиниб йўналишларга жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz|Telegram | Facеbook |Instagram |
Forwarded from navruz bot
​​11 январ куни "Тошкент" автовокзалидан амалга ошириладиган автобус қатновлари рўйхати

06:40 | Тошкент – Зарафшон чипта нархи 80 000 сўм
07:10 | Тошкент – Жўш 65 000 сўм
07:50 | Тошкент – Зармитан 63 000 сўм
08:20 | Тошкент – Учқудуқ 92 000 сўм
08:30 | Тошкент – Навоий 66 000 сўм
09:30 | Тошкент – Бухоро 75 000 сўм
10:00 | Тошкент – Хатирчи 54 000 сўм
11:00 | Тошкент – Мирбозор 64 000 сўм
11:15 | Тошкент – Бахмал 36 000 сўм
11:20 | Тошкент – Зарафшон 80 000 сўм
12:00 | Тошкент – Қизилтепа 75 000 сўм
12:30 | Тошкент – Фориш 36 000 сўм
12:30 | Тошкент – Қарши 69 000 сўм
13:30 | Тошкент – Бухоро 75 000 сўм
14:00 | Тошкент – Ўсмат 34 000 сўм
14:30 | Тошкент – Самарқанд 38 000 сўм
15:00 | Тошкент – Урганч 135 000 сўм
16:00 | Тошкент – Қўйтош 37 000 сўм
16:00 | Тошкент – Қоракўл 90 000 сўм
16:00 | Тошкент – Самарқанд 38 000 сўм
16:30 | Тошкент – Зомин 26 000 сўм
17:00 | Тошкент – Узун 118 000 сўм
17:00 | Тошкент – Бухоро 75 000 сўм
18:00 | Тошкент – Термиз 95 000 сўм
18:00 | Тошкент – Хўжанд 100 000 сўм
18:30 | Тошкент – Хива 135 000 сўм
18:30 | Тошкент – Денов 104 000 сўм
19:30 | Тошкент – Бухоро 75 000 сўм

Изоҳ: Алоҳида кўрсатиб ўтилган йўналишларда автобуслар метронинг Олмазор бекати олдидан жўнайди.

Чипталарни "Тошкент" автовокзали кассаларидан ҳамда avtoticket.uz сайтидан электрон тарзда сотиб олиш мумкин.

Маълумот учун телефон: (71) 207-87-00


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Президент Шавкат Мирзиёев йўл инфратузилмасини яхшилаш ва табиий газ таъминотига оид лойиҳалар билан танишди.
Хусусан, “Тошкент-Чиноз” йўлини таъмирлаш, Тошкент шаҳридаги Темур Малик кўчасини кенгайтириш ва бошқа лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
Тақдимотда табиий газ етказиб бериш тизимида хусусий шерикликни жорий этишга доир таклифлар ҳам кўриб чиқилди.
Давлат раҳбари лойиҳаларни маъқуллаб, уларни сифатли қилиб қуриш бўйича топшириқлар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектами улучшения дорожной инфраструктуры и системы газоснабжения.
В частности, представлена информация о проектах по ремонту автодороги «Ташкент-Чиназ», расширению улицы Темура Малика столицы и других.
Рассмотрены также предложения по внедрению частного партнерства в газотранспортную систему.
Глава государства одобрил проекты и дал поручения по их качественной реализации.

#Mirziyoyev #taqdimot #infratuzilma #qurilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ҳуқуқий_тарғибот

Йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаркати хавфсизлиги бошқармаси, Йўл-партруль хизмати ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси Автомобиль ташувларини назорат қилиш бўлими инспекторлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида жойлашган ЙПХ масканлари, “Тошкент” автовокзали, “Бобуршох” автостанцияси, бозорлар, йирик савдо мажмуалари ва сунъий равишда ташкил этилган автотураргоҳларда йўл транспорт ҳодисаларини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилди.

Тадбирлар давомида ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига, санитария талабларига, меҳнат ва дам олиш тартибига, автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни ташиш қоидаларига риоя этилиши ҳамда ташувларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ лицензия ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлари асосида амалга оширилиши юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тарғибот

Сурхондарё вилояти транспорт бошқармаси ҳамда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари ва ҳайдовчилар ўртасида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Йўлкира нархларини сунъий равишда ошириб юборилишининг олдини олиш, йўловчиларнинг ўз манзилларига хавфсиз етказиб қўйилишини таъминлаш мақсадида назорат тадбирлари олиб бориляпти.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from navruz bot
​​«Uzbekistan Airways» талабалар учун қўшимча қатновларни йўлга қўяди

Қўшимча рейслар 20 – 23 январь кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади

20 январь

Тошкент – Урганч 12:50/14:20
Урганч – Тошкент 15:00/16:20

Тошкент – Нукус 19:00/20:40
Нукус – Тошкент 21:20/22:40

21 январь

Тошкент – Урганч 12:50/14:20
Урганч – Тошкент 15:00/16:20

Тошкент – Бухоро 07:30/08:40
Бухоро – Тошкент 09:20/10:20

23 январь

Тошкент – Фарғона 12:50/13:40
Фарғона – Тошкент 14:20/15:10

Тошкент – Қарши 08:00/09:00
Қарши – Тошкент 09:40/10:40

Тошкент – Термиз 07:30/08:50
Термиз – Тошкент 09:30/10:40

Тошкент – Бухоро 07:30/08:40
Бухоро – Тошкент 09:20/10:20

Тошкент – Урганч 12:50/14:20
Урганч – Тошкент 15:00/16:20

Тошкент – Андижон 12:30/13:30
Андижон – Тошкент 14:10/15:00.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#ЭЪЛОН

Автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари ва ҳайдовчилар диққатига

2021 йилда миллий ташувчиларга берилган (амал қилиш муддати 31.12.2021 йил бўлган) Германия ва Польша давлатлари хорижий/кўп томонлама рухсатнома бланкаларининг амал қилиш муддати 31.01.2022 йилгача узайтирилганлигини маълум қиламиз.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
HUDUD | Ҳарбий-ватанпарварлик ойлиги

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Транспорт вазирлигида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди


👉 hududtv


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |