Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Давлатимиз ИҲТ аъзоси бўлган Афғонистондаги бугунги мураккаб вазият ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди:
"Ушбу мамлакат кун сайин оғир гуманитар инқирозга кириб бормоқда.
Халқаро ҳамжамият, жумладан, яқин қўшнилар ёрдамисиз афғон халқи якка ҳолда бу қийин синовлардан ўта олмайди.
Шу боис афғон халқига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва умумий ёндашувларни ишлаб чиқишимиз керак.
Шунингдек, Афғонистон билан минтақавий аҳамиятга эга бўлган йирик савдо, транспорт ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш ишларини изчил давом эттириш тарафдоримиз".
"Ушбу мамлакат кун сайин оғир гуманитар инқирозга кириб бормоқда.
Халқаро ҳамжамият, жумладан, яқин қўшнилар ёрдамисиз афғон халқи якка ҳолда бу қийин синовлардан ўта олмайди.
Шу боис афғон халқига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва умумий ёндашувларни ишлаб чиқишимиз керак.
Шунингдек, Афғонистон билан минтақавий аҳамиятга эга бўлган йирик савдо, транспорт ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш ишларини изчил давом эттириш тарафдоримиз".
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев яна бир муҳим масалага алоҳида тўхталиб ўтди:
"Ташкилотимизнинг халқаро нуфузи ва обрўсини ошириш;
бошқа минтақавий ташкилотлардан фарқ қиладиган ва ўзига хос кун тартибига эга бўлиш;
етакчи халқаро тузилмалар билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш;
ҳамкорлигимизнинг институционал механизмларини ривожлантиришни ҳозирги даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар тайёрлаш учун юқори даражадаги Экспертлар гуруҳини тузиш ташаббусини илгари сурамиз.
Шу билан бирга, ҳамкорлигимизнинг устувор йўналишлари ва долзарб вазифалардан келиб чиқиб, ҳар йилга ном бериш анъанасини жорий этиш, ўйлайманки, ўринли бўлар эди.
Биз Ўзбекистон Ташкилотга раислик қиладиган даврда мамлакатларимизда Ўзаро узвий боғлиқликни мустаҳкамлаш йили, деб эълон қилишни таклиф этамиз".

Президент Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитида:
"Биз бугунги тадбиримизнинг якуний ҳужжати – Ҳаракатлар учун Ашхобод консенсуси қабул қилинишини ҳам қўллаб-қувватлаймиз.
Фурсатдан фойдаланиб, Ташкилотимиз янги бош котиби Хусрав Нозирий жанобларини масъулиятли фаолияти бошланиши муносабати билан самимий табриклаб, келгуси ишларида ютуқ ва омадлар тилайман.
Ташкилот раислиги илк бор Ўзбекистонга ўтаётгани муносабати билан билдирган самимий тилакларингиз учун ҳам ташаккур изҳор қиламан.
Умумий интилиш ва ҳаракатларимиз натижасида Ташкилотимиз доирасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизни яқин истиқболда сифат жиҳатидан янги поғонага кўтара олишимизга ишонаман".
Давлатимиз раҳбари сўзини якунлар экан, йиғилганларни навбатдаги саммитда иштирок этиш учун Ўзбекистонга таклиф этди.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев Ашхободда ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этди.
ИҲТни жадал ривожланаётган ташкилот сифатида мустаҳкамлашга қаратилган кўп томонлама шерикликни янада кенгайтириш, савдо, транспорт-коммуникациявий ўзаро боғлиқлик, саноат кооперацияси, “яшил” иқтисодиёт ва туризм масалалари муҳокама қилинди.
Президентимиз ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича қатор аниқ таклифларни илгари сурди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в саммите Организации экономического сотрудничества в Ашхабаде.
Обсуждены вопросы дальнейшего расширения многостороннего партнерства, направленные на укрепление ОЭС как динамичной организации, углубление сотрудничества в сферах торговли, транспортно-коммуникационной взаимосвязанности, промышленной кооперации, «зеленой» энергетики и туризма.
Глава нашего государства высказал ряд конкретных предложений по приоритетным направлениям сотрудничества.
#Mirziyoyev #sammit #IHT #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Тарихи, дини, урф-одат ва анъаналари яқин бўлган биродар халқларимиз азал-азалдан савдо-сотиқ алоқалари ва маданий ришталар билан чамбарчас боғланган.
—
Президент: Наши братские народы, которые объединяют общие история и религия, схожие обычаи и традиции, издревле были тесно связаны торговыми и культурными отношениями.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
—
Президент: Наши братские народы, которые объединяют общие история и религия, схожие обычаи и традиции, издревле были тесно связаны торговыми и культурными отношениями.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Йўловчилар диққатига!
“АСУ экспресс 3” марказлашган чипталарни расмийлаштириш тизимининг марказий сервер тизимида профилактика ишлари амалга оширилиши муносабати билан 2021 йил 29 ноябрь куни соат 22:30 дан 30 ноябрь соат 03:00 гача чипталарни расмийлаштириш фаолияти вақтинча тўхтатилади.
“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ раҳбарияти ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |

Онкология ва эндокринология тиббиёт марказлари қурилишига оид лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Президент Шавкат Мирзиёев лойиҳаларни маъқуллаб, энди иш тизимини тўғри йўлга қўйиш ва тиббий хизмат сифатига эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади. Марказларга хориждан мутахассислар жалб этиш, шифокорларни жаҳон тиббиёти ютуқлари асосида қайта ўқитиш, илмий тадқиқотларни рағбатлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.
—
Состоялась презентация проектов по строительству медицинских центров онкологии и эндокринологии.
Одобрив проекты, Президент Шавкат Мирзиёев подчеркнул необходимость правильно организовать работу и сделать упор на качество медицинских услуг. Даны указания по привлечению в центры зарубежных специалистов, переобучению врачей на основе современных достижений мировой медицины, стимулированию научных исследований.
#Mirziyoyev #taqdimot #onkologiya #endokrinologiya

Машинасозлар метро бекатидан Юқори Чирчиқ тумани Янгибозор шаҳарчасига автобус қатнови йўлга қўйилади
🚍2021 йилнинг 1 декабрь санасидан Тошкент шаҳрида янги 190-сонли "Машинасозлар метроси АШБ – Янгибозор АШБ" автобус йўналиши ташкил этилмоқда.
Масофаси 20,1 км бўлган ушбу йўналишга янги харид қилинган ўрта сиғимли 10 та транспорт воситалари бириктирилган ҳолда 11 дақиқалик оралиқ интервал билан ҳаракатланади.
🚏Автобуслар Машинасозлар метроси автошоҳбекатидан Тараққиёт 2-тор, Маҳтумқули, 4Р12, Мустақиллик кўчалари орқали Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманининг Янгибозор шаҳарчаси марказидаги автошоҳбекатга қадар ҳаракатланади.
Ушбу йўналиш Янгибозор шаҳарчасини Тошкент шаҳри билан боғлаш, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига Тошкент вилоятидан қўшилган ҳудудларни жамоат транспорти билан таъминлаш, янги барпо этилган Янги Ўзбекистон боғига шаҳар ва шаҳар атрофи аҳолисининг ташриф буюришларига қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Тошкент шаҳридаги Инха университетида “6th Belt and Road Initiative Conference” халқаро конференцияси бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ocean College, Хитойнинг Чжэцзян университети, Jungseok халқаро логистика ва тижорат илмий-тадқиқот институти (Жанубий Корея) билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда 30 дан ортиқ давлат ҳокимияти органлари ва халқаро ташкилотлар вакиллари, маҳаллий ва хорижий тадқиқотчилар иштирок этди.
Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов қатнашди. Вазир ўз нутқида коронавирус пандемиясининг мамлакатимиз ва халқаро транспорт тизимига кўрсатган таъсири ҳамда унинг оқибатларини юмшатиш борасида ҳукуматимиз томонидан кўрилган тизимли чоралар ҳақида сўзлади.
Батафсил: https://bit.ly/3rkBD4i
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ocean College, Хитойнинг Чжэцзян университети, Jungseok халқаро логистика ва тижорат илмий-тадқиқот институти (Жанубий Корея) билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда 30 дан ортиқ давлат ҳокимияти органлари ва халқаро ташкилотлар вакиллари, маҳаллий ва хорижий тадқиқотчилар иштирок этди.
Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов қатнашди. Вазир ўз нутқида коронавирус пандемиясининг мамлакатимиз ва халқаро транспорт тизимига кўрсатган таъсири ҳамда унинг оқибатларини юмшатиш борасида ҳукуматимиз томонидан кўрилган тизимли чоралар ҳақида сўзлади.
Батафсил: https://bit.ly/3rkBD4i
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Аттестация
Хоразм вилояти транспорт бошқармаси ходимлари аттестациядан ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг тегишли низомига асосан Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси ходимларининг касбий малакаси, билим ва кўникмалари аттестациядан ўтказилмоқда.
Аттестация комиссияси томонидан ходимларининг касбий ҳамда назарий билимлари, шунингдек, эгаллаб турган лавозимига муносиблиги даражаси баҳоланмоқда.
Аттестациядан мақсад Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаларида кадрлар таркибини мустаҳкамлаш ва уларнинг назарий билими, касбий тайёргарлик даражасини ишлаб чиқариш ва бошқарувнинг ҳозирги даражасидан ҳамда ривожланиш истиқболаридан келиб чиқиб баҳолашдан иборатдир.