Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.2K photos
2.18K videos
13 files
6.56K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
加入频道
Фарғона вилояти транспорт бошқармаси ходимлари аттестациядан ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан аттестация жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

Аттестация комиссияси томонидан ходимларининг касбий ҳамда назарий билимлари, шунингдек, эгаллаб турган лавозимига муносиблиги даражаси баҳоланмоқда.

Аттестациядан мақсад Транспорт вазирлиги марказий аппарати, ҳудудий бўлинмаларида кадрлар таркибини мустаҳкамлаш ва уларнинг назарий билими, касбий тайёргарлик даражасини ишлаб чиқариш ва бошқарувнинг ҳозирги даражасидан ҳамда ривожланиш истиқболаридан келиб чиқиб баҳолашдан иборатдир.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги Сархумдон маҳалласига борди.
Президентимиз маҳалладаги шароитларни кўрди, маҳалла оқсоқоллари билан бирга кўчатлар ўтқазди. Нуронийлар юртимизга ҳамиша тинчлик, халқимизга фаровонлик тилаб дуо қилди.
Давлатимиз раҳбари кутилмаганда Гулобод маҳалласига ҳам ўтиб, мавжуд ҳолатни кўздан кечирди, одамлар билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил махаллю Сархумдон в Шайхантахурском районе Ташкента.
Президент ознакомился с условиями в махалле, вместе с аксакалами махалли посадил деревья. Представители старшего поколения прочитали дуа с пожеланиями мира и процветания нашей стране.
Глава государства неожиданно решил посетить и махаллю Гулобод. Он ознакомился со здешними условиями и побеседовал с жителями.

#Mirziyoyev #tanishuv #mahalla #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари Шайхонтоҳур туманидаги марказий кўп тармоқли поликлиникани бориб кўрди.
Ушбу поликлиника ва унинг таркибидаги 9 та оилавий поликлиника туманнинг 51 та маҳалласида яшовчи аҳолига хизмат кўрсатилмоқда. Президентимиз ушбу поликлиникалар негизида тиббиёт кластери ташкил этиш бўйича кўрсатма берди.
Шавкат Мирзиёев тумандаги Олим Хўжаев номидаги маҳаллада ҳам бўлди. Бу ерда ўтган асрнинг 60-йилларида қурилган икки қаватли уйларни реновация дастури асосида янгилаш режалаштирилган.

Глава государства посетил центральную многопрофильную поликлинику в Шайхантахурском районе.
Центральная поликлиника и 9 семейных поликлиник в ее составе обслуживают жителей 51 махалли района. Президент поручил создать на базе этих поликлиник медицинский кластер.
Шавкат Мирзиёев посетил также махаллю имени Олима Хужаева. Здесь планируется провести реновацию двухэтажных домов, возведенных в 60-е годы прошлого века.

#Mirziyoyev #tanishuv #poliklinika #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Вазирликларнинг ҳудудий бўлинмалари битта бинога жойлаштирилади

Давлат бошқаруви органлари ва ҳокимликлар самарадорлигини ошириш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва “мобиль бошқарув аппарати”ни яратиш мақсадида 2022–2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармойиши қабул қилинди.

Фармойишга кўра, Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқилишида қуйидагилар устувор йўналиш ҳисобланади:

👉 давлат бошқаруви органларининг мақомини белгилаш;

👉 такрорланувчи вазифа ва функцияларини қисқартириш;

👉 раҳбар ўринбосарларининг йўналишлар кесимидаги жавобгарлик чегараларини аниқ белгилаш;

👉 вазирлик ва идоралар штат бирликларини мақбуллаштириш;

👉 бошқарув жараёнини автоматлаштириш, иш юритувини тўлиқ рақамлаштириш;

👉 “Очиқ идора” лойиҳасини амалга ошириш;

👉 давлат хизматларини тўлиқ рақамлаштириш ва фуқароларнинг сансалорлигига барҳам бериш;

👉 вазирлик ва идораларнинг айрим функцияларини нодавлат секторига ўтказиш;

👉 тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларини битта маъмурий бинога жойлаштириш орқали аҳолига “Ягона дарча” тизими асосида хизмат кўрсатиш;

👉 кадрларни танлов асосида ва кенг рақобат муҳитида ишга қабул қилишни тўлиқ жорий қилиш;

👉 ўз устида ишламайдиган ва масъулияти бўлмаган кадрларга нисбатан “жамоавий таъсир”ни амалга ошириш;

👉 вазирлик ва идораларда ягона кадрлар рейтингини юритиш;

👉 давлат хизматчилари томонидан олинадиган кафолатланган бепул хизматлар ва воситалар пакетини ишлаб чиқиш;

👉 тендер ва танловларни очиқ ва шаффоф ҳолда ўтказиш тизимини такомиллаштириш;

👉 халқ депутатлари Кенгашларининг маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш;

👉 маҳаллий вакиллик органларида доимий асосда фаолият юритувчи депутатлар корпусини шакллантириш;

👉 ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ваколат чегарасини аниқ белгилаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot