Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.3K photos
2.18K videos
13 files
6.56K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
加入频道
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Тадбиркорлар диққатига

Тошкент шаҳар транспорт бошқармасига келиб тушаётган мурожаатлар таҳлил қилиниб, жамоат транспортига эҳтиёжи мавжуд ҳудудлар кесимида янги йўналиш чизмалари ишлаб чиқилди.

Булар,

Мирзо Улуғбек тумани “Улуғбек шаҳарчаси – Эко бозор”;

Мирзо Улуғбек тумани “Баркамол авлод маҳалласи – Машинасозлар метро бекати”;

Юнусобод тумани “Тикланиш маҳалласи – Юнусобод деҳқон бозори”;

Яшнобод тумани “Мўйноқ кўчаси – Қўйлиқ деҳқон бозори”;

Янги ҳаёт тумани “Гулзор маҳалласи – Қўйлиқ деҳқон бозори”;

Янги ҳаёт тумани “Гулзор маҳалласи – Сергели метроси 5 – бекат”;

Учтепа тумани “Бирлик мавзеси – Чилозор метро бекати”.

Йўловчи ташиш ҳуқуқига эга бўлган тегишли лицензияси мавжуд талабгор тадбиркорларга ўрнатилган тартибда ушбу йўналишлар бириктириб берилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from navruz bot
​​ИАТА 2021/2022 қиш мавсуми парвозлар жадвалига мувофиқ Россия авиакомпанияларининг Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш бўйича тасдиқланган йўналишлар

"Аэрофлот" авиакомпанияси

Москва – Тошкент – Москва йўналишида ҳафтасига 4 маротаба.

"S7 Airlines" авиакомпанияси

Москва – Самарқанд – Москва
Москва – Бухоро – Москва
Москва – Урганч – Москва
Иркутск – Фарғона – Иркутск
Новосибирск – Бухоро – Новосибирск
Новосибирск – Наманган – Новосибирск
Новосибирск – Фарғона – Новосибирск йўналишларида ҳафтасига 1 тадан рейс.

"Ural Airlines" авиакомпанияси

Москва – Наманган – Москва
Москва – Самарқанд – Москва
Санкт - Петербург – Урганч – Санкт - Петербург
Санкт - Петербург – Фарғона – Санкт - Петербург
Екатеринбург – Наманган – Екатеринбург
Екатеринбург – Самарқанд – Екатеринбург
Қозон – Самарқанд – Қозон йўналишларида ҳафтасига 1 тадан рейс.

"Red Wings" авиакомпанияси

Москва – Фарғона – Москва
Москва – Самарқанд – Москва
Москва – Бухоро – Москва
Қозон – Бухоро – Қозон йўналишларида ҳафтасига 1 тадан рейс.

"Smartavia" авиакомпанияси

Санкт - Петербург – Наманган – Санкт-Петербург
Санкт - Петербург – Бухоро – Санкт-Петербург йўналишларида ҳафтасига 1 та рейс.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
“Кексалар учун туризм ойлиги” давом этмоқда

Шу кунларда республикамиз бўйлаб “Кексалар учун туризм ойлиги” давом этмоқда.

Ойлик доирасида минглаб нуронийларимиз иштирокида маданий - маърифий тадбирлар, зиёратгоҳ манзилларга саёҳатлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда туман нуронийлар жамоатчилик кенгаши билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани нуронийлари учун кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди.

Саёҳат жараёнида нуронийлар ҳадис илмининг султони Имом Исмоил ал Бухорий, Шохи Зинда, Гўри Амир, Регистон мажмуаларини зиёрат қилишди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Президент Шавкат Мирзиёев қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ва соҳани ривожлантириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
2026 йилга қадар мамлакатимизда қуёш ва шамол электр станциялари умумий қувватини 8 минг мегаваттга етказилиши қайд этилди.
Истиқболдаги лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда янги лойиҳалар ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам развития использования возобновляемых источников энергии.
Отмечалось, что к 2026 году общая мощность солнечных и ветряных электростанций в стране будет доведена до 8 тысяч мегаватт.
Даны поручения по своевременной реализации запланированных и разработке совместно с международными финансовыми инcтитутами новых проектов в данной сфере.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #energetika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Халқаро_ҳамкорлик

Бангладеш элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Алам Муҳаммад Жаҳонгир билан учрашди.

Учрашувда давлатларимиз ўртасида фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, келгусида чартер-рейсларни амалга ошириш имкониятларини ўрганиб чиқиш ҳамда сайёҳларни зиёрат туризми доирасида ташрифларини тизимли йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама этилди.

Элчи жаноблари фуқаро авиацияси соҳасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланиши мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик жабҳаларининг янада кенгайишига хизмат қилишини таъкидлади.

Учрашув сўнггида, икки томон вакиллари давлатларимиз ўртасида фуқаро авиацияси соҳасидаги алоқаларини ривожлантириш бўйича тизимли ишларни режалаштириш ҳамда уларни амалиётга татбиқ этилиши учун кўмаклашишга келишиб олди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.
Алишер Навоий номидаги адабиёт музейи, Ўзбекистон Миллий боғи яқинида Президент кутубхонаси тархларига алоҳида эътибор қаратилди.
Давлатимиз раҳбари бу мажмуаларни қуришда энг замонавий технологиядан фойдаланиш, билимсеварларга барча қулайликларни яратиш бўйича кўрсатмалар берди.
Тақдимотда Олимпия шаҳарчаси лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Состоялась презентация объектов, планируемых к строительству в городе Ташкенте.
Особое внимание уделено проектам Музея литературы имени Алишера Навои и Президентской библиотеки рядом с Национальным парком Узбекистана.
Глава государства дал указания по использованию самых современных технологий при строительстве данных комплексов, созданию всех удобств для любителей литературы и чтения.
В ходе презентации рассмотрен также проект строительства Олимпийского городка.

#Mirziyoyev #taqdimot #muzey #kutubxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter