Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.2K photos
2.18K videos
13 files
6.56K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
加入频道
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилояти транспорт бошқармаси ходимлари томонидан йўналишсиз такси ҳайдовчилари ва юк автотранспорт воситалари ҳайдовчиларнинг карантин қоидаларига риоя этиши юзасидан профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Карантин чоралари давом этаётган шу кунларда йўловчи ва юк ташиш фаолияти қандай?

Хоразм вилоятида ўтказилган қўшма рейд тадбирлари давомида ана шуларга эътибор қаратилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғалла-2020: Қашқадарёда ўрим-йиғим мавсуми жадаллик билан бошланди.

Бу йил вилоят ғаллакорлари 141 минг гектар майдонда бошоқли дон етиштирди.

Ғалла ўрим-йиғим ишларига жалб этилган 460 та ғалла ўриш комбайни, 1954 та дон ташиш техникаси, 460 та кўчма устахона, 460 та ёқилғи мойлаш материаллари яна бир марта техник кўрикдан ўтказилиб, ўрим-йиғим мавсумига старт берилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида жамоат транспорти қатновини такомиллаштириш мақсадида йўналишлар тармоғи мақбуллаштирилмоқда.

Мақбуллаштириш натижасида йўловчиларнинг жамоат транспортида бир кунда ҳаракатланиш вақтини 30 дақиқага қисқартиришга эришилади.

Йўловчиларнинг бир транспорт туридан бошқасига ўтиши учун 12 та транспорт ўтиш боғламалари ташкил этилади.

Йўловчилар оқими катта бўлган магистрал кўчаларда тезюрар автобус йўналишлари ташкил этилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Ҳиндистоннинг GMR Group компанияси билан музокаралар бўлиб ўтди.

Транспорт вазири ўринбосари Ж.Чориев бошчилигида Ҳиндистоннинг GMR Group компанияси вакиллари билан видеоконференция алоқа шаклида учрашув ўтказилди. Учрашувда авиация соҳасида ҳамкорлк алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Navro'z Ashurmatov
“Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилишни жорий этиш чора- тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (337- сон, 28.05.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш пунктларини лойиҳалаштириш, қуриш, таъмирлаш, жиҳозлаш, махсус техника харид қилиш ва сақлаш бўйича буюртмачи этиб – Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасига катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш пунктларини лойиҳалаштириш, қуриш, таъмирлаш, жиҳозлаш ишларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошришга ҳамда белгиланган тартибда фойдаланишга топширишга рухсат берилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси олти ой муддатда;

хорижий юк автотранспорт воситаларининг республика автомобиль йўллари бўйлаб ўтиши километрини ёки вақтини ҳисоб-китоб қилиш ва бунинг учун ҳақ ундириш бўйича техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиши;

ишлаб чиқилган техник-иқтисодий ҳасоб-китобларнинг хулосалари асосида хорижий юк автотранспорт воситаларининг республика автомобиль йўллари бўйлаб ўтиши бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиши лозим.

📝 Қарор билан транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом;

• Катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг йўналиш бўйича ҳаракатланишдан олдин автомобиль йўлларини ўрганиш тартиби тўғрисидаги низом;

• 2020-2022 йилларга мўлжалланган вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш пунктларини қуриш, модернизациялаш ва замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш бўйича тадбирлар дастури тасдиқланди.


Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Чартер рейслар орқали Истанбул ва Москвадан 677 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди.

Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш мақсадида тасдиқланган чртер рейслар жадвалига мувофиқ 1-2 июнь кунлари Тошкент – Истанбул – Тошкент, Тошкент – Москва – Тошкент йўналишларида амалга оширилган парвозлар орқали 677 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга олиб келинди.

Бугун, Тошкент – Шаржа – Тошкент ҳамда Тошкент – Москва – Тошкент йўналишларида чартер қатновлари амалга оширилиши белгиланган.
______________________

В соответствии с утвержденным графиком чартерных рейсов по возвращению граждан Узбекистана из-за рубежа, 677 узбекских соотечественников были доставлены в Узбекистан 1-2 июня рейсами Ташкент - Стамбул - Ташкент, Ташкент - Москва - Ташкент.

Сегодня запланированы чартерные рейсы Ташкент-Шарджа-Ташкент и Ташкент-Москва-Ташкент.
Завтра, 4 июня, будет запущен чартерный рейс Ташкент - Санкт-Петербург - Ташкент.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йил 1 октябргача тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида иш ўринлари яратиш чоралари белгиланди.
Йил якунигача қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилиши қайд этилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам сокращения бедности.
Поставлена задача до 1 октября текущего года разработать правовые основы прожиточного минимума и потребительской корзины.
Определены меры по созданию рабочих мест в промышленности, сельском хозяйстве и сфере строительства.
Отмечалось, что до конца года материальную помощь получат дополнительно более 235 тысяч семей.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
3 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 23:50 да Uzbekistan airways авиакомпаниясининг Boeing 787-8 Dreamliner самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.

Хорижий давлатларда оғир аҳволда қолган фуқароларни Ватанга олиб келиш бўйича тасдиқланган чартер рейслар жадвалига мувофиқ БАА га амалга оширилган рейс билан 271 нафар ҳамюртларимиз Ўзбекистонга олиб келинди.

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар белгиланган тартибда 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим транспорт воситаларини олиб кириш учун акциз солиғи ставкалари бекор қилинади

“Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ва автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4739-сон, 03.06.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 августдан бошлаб 8701 (тракторлар), 8702 (10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари), 8703 (енгил автомобиллар) ва 8704 (юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари) ТИФ ТН кодлар бўйича транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари Президентнинг ПҚ-3818-сон қарори билан тасдиқланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрининг магистрал кўчаларида тезюрар автобус йўналишлари ташкил этилади

Тошкент шаҳри Фарғона йўли кўчасида автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлак ташкил қилиб, бу йўлакда тезюрар автобуслар қатновини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Махсус ташкил этилган йўлакда ҳаракатланиш учун 20 дона электробус харид қилиш кўзда тутилган.

Алоҳида йўлакда автобуслар ҳаракатини ташкил этиш бўйича ҳозирда лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
На магистральных улицах Ташкента будут организованы скоростные автобусные маршруты

Планируется создать отдельный автобусный коридор по улице Фаргона йули в Ташкенте и организовать скоростное автобусное движение по этой линии.

Для передвижения по специально организованному коридору планируется приобрести 20 электрических автобусов.

Ведутся проектные работы
по организации автобусного движения по отдельной линии.

Информационная служба Министерства транспорта Республики Узбекистан
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3 июнь куни Россия ва БАА дан 524 нафар фуқароларимиз олиб келинди

Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш мақсадида тасдиқланган чартер рейслар жадвалига мувофиқ 3 июнь куни амалга ошрилган парвозлар орқали Россия Федерацияси ва Бирлашган Араб Амирликларидан 524 нафар ҳамюртларимиз Ўзбекистонга олиб келинди.

Бугун, 4 июнь куни Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида чартер рейси амалга оширилади.
______________

В соответствии с утвержденным графиком чартерных рейсов по возвращению граждан Узбекистана из-за рубежа, 3 июня в Узбекистан были доставлены 524 соотечественника из Российской Федерации и Объединенных Арабских Эмиратов.

Сегодня, 4 июня, будет выполняться чартерный рейс Ташкент - Санкт-Петербург - Ташкент.

Таким образом, в общей сложности более 1200 соотечественников из Турции, Российской Федерации и ОАЭ были доставлены домой чартерными рейсами 1-3 июня.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилоятида йўналишсиз таксилар белгиланган талаблар асосида ўз фаолиятини бошламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг 2020 йили 6 майдаги 21-сон йиғилиши баёнига мувофиқ 8 майдан эътиборан “яшил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудларда йўналишсиз таксида махсус талаблар асосида йўловчи ташишга рухсат этилган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги туман ва шаҳарларнинг эпидемиологик тоифаларининг рўйхатини янгилади. Ушбу рўйхатга кўра Бухоро вилоятнинг Шофиркон тумани 🔴 “қизил ҳудуд” этиб белгиланди.

🟡 «сариқ» ҳудуд: Бухоро шаҳри ҳамда Ғиждувон ва Қоракўл туманлари

🟢 «яшил» ҳудуд: Когон шаҳри ҳамда Бухоро, Вобкент, Когон, Қоровулбозор, Пешку, Ромитан, Жондор ва Олот туманлари.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан карантин ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида янги йўл ва кўприк лойиҳаси билан танишди.
Жами 5,6 километрлик йўл соатига 3 мингта транспорт воситасини ўтказиш қувватига эга бўлади. Лойиҳа натижасида Сергели туманига транспорт қатнови тирбандлиги 50 фоизга, ҳаракат вақти 20-25 минутга камаяди.
Шу ерда Тошкент шаҳрининг транспорт концепцияси ва инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектом новой улицы и путепровода в городе Ташкенте.
Новая улица общей протяженностью 5,6 километра будет способна пропускать 3 тысячи транспортных средств в час. В результате реализации проекта автомобильный трафик в сторону Сергелийского района снизится на 50 процентов, время в пути сократится на 20-25 минут.
Состоялась презентация Транспортной концепции столицы и инвестиционных проектов.

#Mirziyoyev #tanishuv #transport #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter