Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона ахборот тизими ишга туширилади
“Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни имтиҳондан ўтказиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (393-сон, 20.07.2022 й.) қабул қилинди
✅ Қарорга кўра, ҳайдовчиларни тайёрлашда ўқув соати ҳафтасига 20 соатгача, кунлик 4 соатгача режалаштирилади.
📲 Ҳайдовчиларнинг малакасини оширганлик бўйича сертификатлар фақат электрон раcмийлаштирилади.
🚖 Амалий имтиҳонларда “В” тоифа учун ишлаб чиқарилганига 5 йилдан кўп бўлмаган, бошқа тоифалар учун 10 йилдан ортиқ бўлмаган транспортлардан фойдаланилади.
🏢 Ўқув дастурларини Ички ишлар вазирлиги ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Ягона намунадаги анимацияли назарий имтиҳон саволлари 1 000 тадан кам бўлмаган миқдорда тасдиқланади.
⏩ 2023 йил 1 январгача Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг автоматлаштирилган Ягона ахборот тизими ишга туширилади.
🗓 2022 йил 1 ноябрдан ҳайдовчилик учун бериладиган тиббий маълумотларнинг ягона электрон базаси шакллантирилади ва Ягона ахборот тизимига интеграция қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot

❗️Жамоат транспортида имтиёзли юриш картасини бериш бўйича регламент тасдиқланди
Ҳукумат қарори (16.09.2022 й. 507-сон) билан Шаҳар йўловчилар транспортида (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини бериш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди
✅ Регламентга мувофиқ, қуйидаги шахсларга имтиёзли транспорт картаси берилади:
🔹1941–1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;
🔹1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;
🔹1941–1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;
🔹Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;
🔹ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;
🔹Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;
🔹кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахс.
📝 Имтиёзли транспорт карталарини олиш учун ҳудудий транспорт бошқармаларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали мурожаат қилинади.
🗓 Ваколатли орган аризани 2 иш кунида ўрганиб имтиёзли карта бериш ёки унинг берилишини рад этиш ҳақида мурожаат қилувчига маълумот юборади.
⚠️ Давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди, имтиёзли карта чекланмаган муддатга берилади.
🔰Қарорга мувофиқ, имтиёзли транспорт карталарини бериш босқичма-босқич:
▫️Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида – 2023 йил 1 январдан;
▫️республиканинг барча шаҳарларида – 2023 йил 1 майдан амалга оширилади.
☑️ Эски намунадаги гувоҳномалар 2023 йил 1 сентябргача ўз кучини сақлаб қолади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Жамоат транспортида имтиёзли юриш картасини бериш бўйича регламент тасдиқланди
Ҳукумат қарори (16.09.2022 й. 507-сон) билан Шаҳар йўловчилар транспортида (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини бериш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |

Шахслар бир нечта ЭРИ калитларига эга бўлиши мумкин
“Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–793-сон, 12.10.2022 й.) Президент томонидан имзоланди
🔰 Қонун билан электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар тартибга солинади.
✅ Электрон рақамли имзонинг ва қўлда шахсан қўйилган имзонинг бир хил аҳамиятга эга эканлиги эътироф этилди.
🏢 Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ЭРИдан фойдаланиш соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
📝 ЭРИ калитларини рўйхатга олиш маркази ҳамда шахслар ўртасидаги ЭРИдан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар шартнома асосида амалга оширилади.
🗓 ЭРИ калитини бериш ёки унинг сертификатини рўйхатга олиш бир иш кунидан ошмаслиги керак.
📁 ЭРИ калитига эга бўлган шахслар ЭРИ мавжуд бўлиши талаб қилинадиган давлат хизматларининг барча турларидан эркин фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
🔢 Жисмоний ва юридик шахслар бир нечта ЭРИ калитларига эга бўлиши мумкин. Ҳар бир ЭРИ калитининг сертификатини рўйхатга олиш белгиланган тартибда алоҳида амалга оширилади.
🗓 ЭРИ калити сертификатининг амал қилиш муддати рўйхатга олинган пайтдан эътиборан 24 ойдан ошмаслиги керак. Бунда ЭРИнинг амал қилиш муддати икки мартадан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
🏢 Ўзбекистоннинг хориждаги фуқаролари, шунингдек чет эл жисмоний ва юридик шахслари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар ЭРИни консуллик муассасалари, шунингдек дипломатик ваколатхоналарнинг консуллик бўлимлари орқали олиши мумкин.
❗️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

“Хавфни таҳлил этиш” тизимига қўйиладиган минимал талаблар тасдиқланди
“Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (611-сон, 19.10.2022 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилади.
☑️ Бунда қуйидагилар:
🔹 тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувларни рўйхатга олиш китобини юритиш шакллари;
🔹 китобга киритиладиган текширувлар тўғрисидаги маълумотлар ва уларни киритиш тартиби;
🔹 китобни тўлдириш тартибига риоя қилишни мониторинг қилиш ва унинг ҳисобини юритиш бегиланди.
📃 Шунингдек, назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланиб, аттестациядан ўтган ходимга тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома берилади.
📝 Бундан ташқари, назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонунни бузиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, текширувни ташаббус қилишни назарда тутувчи “хавфни таҳлил этиш” тизимини ишлаб чиқишга доир минимал талаблар белгиланди.

Туркия Республикаси билан чегаралар орқали товарлар ва транспортлар ўтишининг ахборот алмашинуви бўйича ҳамкорлик қилинади
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–410-сон, 26.10.2022 й.) қабул қилинди
📁 Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисидаги баённома тасдиқланди.
☑️ Мазкур баённома 2022 йил 29 март куни Тошкент шаҳрида имзоланган.
🏢 Давлат божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
⚠️ Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Республикада янги йўналишларда маҳаллий авиақатновлар йўлга қўйилади
“Республикада маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–412-сон, 26.10.2022 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра:
▫️2023 йил мартдан Самарқанд–Нукус, Самарқанд–Мўйноқ, Самарқанд–Термиз, Бухоро–Термиз, Наманган–Термиз ва Наманган–Нукус каби янги йўналишларда мунтазам авиақатновларни бошлаш;
▫️Шаҳрисабз ва Сариосиё аэропортларига авиақатновларни тиклаш, шунингдек, Зомин аэропортига авиақатновларни йўлга қўйиш;
▫️авиақатновлар жадвалини йўловчилар учун қулай бўлган темир йўл, автобус ва микроавтобус йўналишлари билан интеграциялаш орқали ягона логистика тизимини яратиш чоралари кўрилади.
💰Ўзбекистоннинг резидент авиакомпанияларига ички туризм йўналишларидаги авиақатновлар учун авиа чипта нархининг 25 фоизи миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратиш муддати 2026 йил 1 январгача узайтирилади.
❗️Ўзбекистоннинг резидент авиакомпаниялари 2028 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб кириладиган, ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, техник ҳужжатлар ва дастурий таъминот учун божхона тўловларини тўлашдан озод қилинади.

❗️ Электромобиллар ва гибрид автомобиллар 2030 йил 1 январгача божхона божидан озод этилади
"Электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–443-сон, 19.12.2022 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, электр энергияси манбаларида ҳаракатланувчи транспортлар ҳамда ички ёнув двигатели ва ташқи электр манбаи орқали зарядланувчи электр мотори ёрдамида ҳаракатланувчи транспортларни саноат усулида ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилади.
☑️ 2030 йил 1 январгача:
🔹 республикада ишлаб чиқарилган электромобиллар ва гибрид автомобиллар утилизация йиғимидан озод этилади;
🔹 хориждан олиб келинадиган электромобилларнинг ва гибрид автомобилларнинг бутловчи қисмлари, хомашё ва материаллар, ускуналар ва технологик жиҳозларни, шу жумладан сервис хизмати кўрсатиш учун эҳтиёт қисмлари божхона божидан озод этилади;
🔹 республикада ишлаб чиқарилган ва ички бозорда сотилган, электромобиль ва гибрид автомобилларни сотиб олиш учун жисмоний шахсларга миллий валютада ажратиладиган БҲМнинг 1200 бараваридан ошмайдиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун кредит муддатининг дастлабки 36 ойи давомида компенсация тўланади.
🗓 Электромобиллар ва гибрид автомобилларда йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатувчилар 2030 йил 1 январгача лицензия варақалари берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод этилади.
📁 2023 йил 31 январгача Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети қошида Электромобиллар ва уларнинг инфратузилмаси бўйича илмий тадқиқот лабораторияси ташкил этилади.

Forwarded from Hudud Inform
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️24 та давлат бошқаруви органининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради
🔰 Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан қуйидаги республика давлат бошқаруви органларининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради:
🔹 Қўмиталар:
▫️Давлат статистика қўмитаси – Статистика агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Мудофаа саноати давлат қўмитаси – Мудофаа саноати агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Мудофаа вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси – Маданият ва туризм вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси – Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси – Ўрмон хўжалиги агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Табиат ресурслари вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Давлат солиқ қўмитаси – Солиқ қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Давлат божхона қўмитаси – Божхона қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси – Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
🔹Агентликлар;
▫️Ёшлар ишлари агентлиги – Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Президент таълим муассасалари агентлиги – Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Кинематография агентлиги – Маданият ва туризм вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги – Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️“Ўзархив” агентлиги – Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги – Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги – Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги – Дори-дармон ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ вазифа ва функциялари Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилган ҳолда, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
🔹Инспекциялар:
▫️Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси – Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси – Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
▫️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;
🔹Бошқа органлар:
▫️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси – Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда.
https://yangx.top/hudud_inform

Ҳукумат қарори (5-сон, 07.01.2023 й.) билан Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишлар харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
🔰 Унга кўра, авиаташувчиларга ички туризм, шу жумладан, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган маҳаллий йўналишларда авиа чипта нархининг 25 фоизи миқдорида субсидия 2026 йил 1 январгача ажратилади (илгари 2022 йил 1 июнгача эди).
⚠️ Маълумот учун: Авиаташувчиларга маҳаллий йўналишлардаги авиақатновлар учун чипта нархининг бир қисмини қайтариш тартиби белгиланган.

❗️Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 200 та 18 метрли автобус олиб келинади
“Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–59-сон, 16.02.2023 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра:
🔹 шаҳар автобус йўналишларида чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизими босқичма-босқич жорий этилади;
🔹 ташувчилар билан ҳисоб-китоблар “босиб ўтилган йўл” ва “сифат” мезонлари асосида амалга оширилади;
🔹 йўлкира ҳақини кунлик йиғиш режа-топшириғини белгилаш амалиёти бекор қилинади;
🔹ташувчилар томонидан йўналиш кўрсаткичлари бажарилишини мониторинг қилиш, бажарилган иш ҳажми ва сифатини аниқлаш ҳамда баҳолаш, йўлкира ҳақи тўланишини ва кўрсатилган хизматлар сифатини назорат қилиш учун автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви ва назорат тизими ташкил этилади.
☑️ Шаҳарларда автобус йўналишларининг янги тармоғи жорий этилиши, автоматлаштирилган тўлов тизими ва автоматлаштирилган диспетчерлик хизматининг босқичма-босқич:
▫️2023 йил 1 мартгача – Тошкент шаҳрида;
▫️2023 йил 1 августгача – Андижон, Самарқанд, Наманган, Қарши ва Урганч шаҳарларида;
▫️2024 йил 1 июнгача – Нукус шаҳри ва бошқа вилоятлар марказларида йўлга қўйилади.
▶️ Йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизими босқичма-босқич:
▫️2023 йил 15 апрелдан – Тошкент шаҳрида;
▫️2024 йил 1 январдан – Андижон, Самарқанд, Наманган, Қарши ва Урганч шаҳарларида;
▫️2024 йил 1 июндан – Нукус шаҳри ва бошқа вилоятлар марказларида ишга туширилади.
📝 Маълумот учун:
➖Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 200 та 18 метрли ва 500 та 12 метрли табиий газда ишлайдиган автобуслар ҳамда 300 та 12 метрли электробуслар;
➖Нукус шаҳри ва вилоят марказлари жамоат транспорти учун жами 1000 та табиий газда ишлайдиган автобусларни харид қилиш бўйича келишувларга эришилган.

❗️Тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечилади
“Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-329, 10.10.2023 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар негизида 2024 йил 1 январгача қуйидагилар ташкил этилади:
🔹йўл хўжалиги, электр таъминоти, сигналлаштириш ва алоқа, локомотив хўжалиги, ягона диспетчерлик маркази ва юк станциялари иш фаолиятини таъминлаш бўйича “Темирйўлинфратузилма” АЖ;
🔹юк ташиш хизматларини амалга ошириш, юк вагон ва контейнер хўжалигини сақлаш ва ривожлантириш, мультимодал “эшикдан эшиккача” ташувларни йўлга қўйиш, логистика марказлари ва терминалларини ташкил этиш бўйича “Темирйўлкарго” АЖ;
🔹юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларда йўловчиларни ташиш хизматини кўрсатиш бўйича “Темирйўлэкспресс” АЖ;
🔹“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ таркибида вокзаллар фаолиятини таъминлаш бўйича “Темир йўл вокзаллари” МЧЖ ва шаҳар атрофида йўловчилар ташиш бўйича “Шаҳар атрофида йўловчи ташиш” МЧЖ;
🔹болалар оромгоҳлари, соғлиқни сақлаш, маданий-маърифий ва спорт объектларини сақлаш бўйича “Темир йўл ижтимоий хизматлар” муассасаси.
📝 Темир йўлда юкларни маҳаллий, экспорт ва импорт йўналишларида ташиш тарифларига тақдим этилган чегирмалар 2024 йил 1 январдан бекор қилинади ҳамда уларни фақат Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тақдим этиш тартиби жорий этилади (бундан икки ёки ундан кўп хорижий мамлакатларнинг темир йўл маъмуриятлари билан келишувларга асосан тақдим этилган чегирмалар мустасно).
🗓 2023 йил 1 декабргача темир йўлларда юкларни ташиш тарифларига тақдим этиладиган чегирмалар рўйхати тасдиқланади.
☑️ 2024 йил 1 январдан юк вагонлари ва контейнерларни тақдим этиш ҳамда юқори тезликда ҳаракатланадиган ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечилади ва уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтилади.
🗒 2025 йил 1 январдан маҳаллий йўналишларда йўловчиларни ташиш хизматларини (юқори тезликда ҳаракатланадиган ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш бундан мустасно) кўрсатишдан кўрилган зарарлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан темир йўл транспортида юк ташиш хизматларига берилган чегирмалар Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилинади.
📋 2027 йил 1 январгача темир йўл транспорти хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан олиб кириладиган ортиш-тушириш ишлари учун мўлжалланган механизм ва ускуналарга божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.
✅ 2026 йил 1 январгача “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарга ўзаро тўғридан-тўғри шартномалар асосида товарларни сотиш, ижарага бериш, харид қилиш, етказиш, иш (хизмат)ларини бажаришга рухсат берилади.

#Qonunchilikdagi_yangiliklar
❗️“Xalqaro shartnomani tasdiqlash to'g'risida”gi Prezident qarori (PQ-371-son, 25.10.2024 y.) qabul qilindi
🔰 Unga ko'ra, 2023-yil 14-sentabr kuni Dushanbe shahrida Markaziy Osiyo davlatlari rahbarlarining navbatdagi Maslahat uchrashuvida imzolangan Markaziy Osiyoda yer usti transporti o'zaro bog'liqligini mustahkamlash to'g'risidagi Bitim tasdiqlandi.
🏢 Transport vazirligi ushbu xalqaro shartnomani amalga oshirish uchun mas'ul bo'lgan vakolatli organ etib belgilandi.
✅ Vazirlar Mahkamasi hamda tegishli vazirlik va idoralarning rahbarlari ushbu xalqaro shartnoma kuchga kirganidan keyin belgilangan tartibda uning qoidalari amalga oshirilishi ustidan nazoratni ta'minlaydi.

Telegram
Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-371-сон, 25.10.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Унга кўра, 2023 йил 14 сентябрь куни Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида…