Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.2K photos
2.17K videos
13 files
6.56K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
加入频道
Давлатимиз раҳбари Ёшлар куни муносабати билан орден ва медаллар билан тақдирланган фаол ёшларга ушбу мукофотларни тантанали равишда топширди.
Президент форумга йиғилган йигит-қизлар билан мулоқот қилди. Ёшларнинг фикр ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, улар бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
Тадбир катта концерт дастури билан якунланди.

Глава государства торжественно вручил награды группе активной молодежи, удостоенной орденов и медалей в связи с Днем молодежи.
Президент побеседовал с собравшимися на форуме юношами и девушками. Поддержал высказанные молодежью мнения и инициативы, дал соответствующие указания ответственным лицам.
Мероприятие завершилось большой концертной программой.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #mukofotlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Менинг ҳикоям" лойиҳасининг иккинчи сони. Лойиҳа қаҳрамони - Тошкент вилояти Бекобод туманида яшовчи Шерали Кенжаев "Ёшлар дафтари"даги имкониятлар унинг ҳаётида нималарни ўзгартираётгани ҳақида ҳикоя қилади.

Второй выпуск проекта «Моя история». Главный герой - Шерали Кенджаев, житель Бекабадского района Ташкентской области, рассказывает о том, что меняют в его жизни возможности, предоставляемые «Молодежной тетрадью».

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун Президент раислигида давлат активларини хусусийлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

Facebook|Instagram|Twitter
#Тошкент_аэропорти

Тошкент халқаро аэропорти эстакадаси 10 июлдан тест режимида очилади

Uzbekistan Airports компанияси пойтахт аэропортидан учаётган йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида Тошкент халқаро аэропорти терминали эстакадасини очишни маълум қилди.

Эстакада бўйлаб автотранспорт воситалари ҳаракати 2021 йил 10 июлдан тест режимида ишга тушади.

Бунда

🚕 Тошкент халқаро аэропорти билан шартнома имзолаган лицензияга эга таксилар;

🚐 Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлигининг аризасига кўра, туристик автобуслар ҳамда микроавтобуслар;

🚙 VIP ва Business Lounge орқали хизмат кўрсатиладиган хориж делегациялари автотранспорт воситаларига эстакада бўйлаб ҳаракатланишга рухсат берилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Тошкент_аэропорти

Тошкент халқаро аэропортига эстакада орқали ўтиш қоидалари

🔸Эстакаданинг ўнг линияси туристик автобуслар ва микроавтобуслар учун мўлжалланган;

🔸Эстакаданинг чап линияси таксилар ҳаракати учун мўлжалланган;

🚍Туристик автобус ва микроавтобуслар учун эстакада бепул, ҳаракатланиш ҳамда йўловчиларни қисқа муддатда тушириш вақти 10 дақиқадан ошмайди, белгиланган вақтдан ўтиб кетса, ҳар 10 дақиқа учун тўлов ундирилади;

🚖 Таксилар учун эстакада бўйлаб бепул ҳаракатланиш ҳамда йўловчиларни қисқа муддатда тушириш вақти 5 дақиқадан ошмайди, белгиланган вақтдан ўтиб кетса, ҳар 5 дақиқа учун тўлов ундирилади;

⚠️ Ўнг ва чап линияларни ажратиб турувчи сариқ чизиқни босиш тақиқланади ва уни босиш қоидабузарлик ҳисобланиб, жаримага сабаб бўлади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from navruz bot
​​Фуқаролар йиғинлари моддий техника базаси мустаҳкамланмоқда

Бугун мамлакатимизда жамиятнинг ўзига хос ижтимоий тузилмаси ҳисобланган маҳалла институти фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мазкур жараёнда соҳа ходимлари фаолияти самарадорлигини ошириш учун уларга етарли шароит яратиш муҳим масалалардан биридир. Шу нуқтаи назардан “маҳаллабай” ишлаш тизими доирасида Транспорт вазирлигига бириктирилган пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий техника базасининг ҳолати юзасидан ўрганишлар ўтказилди.

Ўрганиш жараёнида компьютер техникасига муҳтож бўлган маҳаллалар аниқланиб, рўйхати шакллантирилди. Ушбу маҳалла фуқаролар йиғинларини зарур техник воситалари билан таъминлаш юзасидан “Маҳалла” хайрия жамоат фондига таклифлар киритилди.

Бугун “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Мирзо Улуғбек туманининг 6 та маҳалла фуқаролар йиғинларига компьютер жамланмаси тантанали равишда топширилди. Шунингдек, 14 та кам таъминланган, моддий ёрдамга муҳтож оилаларга амалий кўмак кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати