Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.2K photos
2.18K videos
13 files
6.56K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
加入频道
🇺🇿 🇹🇯 Тожикистон билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳоккама этилди


Жорий йилнинг 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов ҳамда Тожикистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Саидмуродзода Шоиста ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама этишди. Ҳусусан, автомобиль транспортида халқаро ташувлар ва темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув доирасида икки мамлакат темир йўл маъмурияти раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган музокараларда темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар транспорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган тегишли баённомани имзолашди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz |Telegram | Facebook | Instagram |
#Андижон_вилояти

Транспорт вазири ўринбосари Раҳмонбек Усмонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Андижон вилоятининг олис ва чекка ҳудудларида транспорт қатнови билан боғлиқ масалаларни маҳалалар кесимида ўрганиб чиқмоқда.

Ҳусусан, Хонобод шаҳрининг “Бунёдкор” ҳамда Жалақудуқ туманининг “Тошлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда аҳоли вакилларини қийнаётган муаммолар атрофлича муҳокама этилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz |Telegram | Facebook | Instagram |
Ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан 42 мингта янги лойиҳа режалашитирилгани қайд этилди.
Бюджетдан ва Миллий банк томонидан хизмат кўрсатиш соҳасига жами 500 миллион доллар йўналтирилиши белгиланди.
Маҳаллаларда енгил конструкциялардан хизматлар маркази, шаҳар ва туман марказларида савдо ва хизматлар учун махсус кўчалар ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание, посвященное развитию сферы услуг в регионах.
Отмечалось, что хокимиятами областей, районов и городов сформировано 42 тысячи проектов в этом направлении.
Определено выделение из бюджета и Национальным банком 500 миллионов долларов на развитие сферы.
Указано на необходимость организации центров услуг в махаллях с использованием легких конструкций, специальных торговых улиц в городах и районных центрах.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #xizmatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter