Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.3K photos
2.18K videos
13 files
6.56K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
加入频道
Президент Ислом цивилизацияси марказининг қурилишини кўздан кечирди. Хоналарни пардозлаш ва жиҳозлашга оид лойиҳаларни кўрди.
Марказнинг ички ва ташқи кўриниши, нақшлари юзасидан тавсиялар берилди.
Давлатимиз раҳбари шу ерда олимлар, зиёлилар, нуронийлар ва маҳалла раислари билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев осмотрел строительство Центра исламской цивилизации, ознакомился с проектами отделки и оснащения помещений.
Глава государства дал рекомендации по интерьеру и экстерьеру здания, украшению его орнаментами.
Здесь же состоялась беседа с учеными, представителями интеллигенции и старшего поколения, председателями махаллей.

#Mirziyoyev #tanishuv #markaz #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​⚡️ТЕЗКОР ХАБАР

❗️Ўзбекистонга киришга қўйилган чекловлар 1 мартга қадар узайтирилди

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида, хусусан бошқа мамлакатлардан вируснинг янги штаммларини кириб келишини олдини олиш борасида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар(кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали мамлакатимизга кириш)ни тўхтатиш каби чоралар кўрилган эди.

Ҳозирда юзага келган ҳолатларни таҳлили ҳамда юқорида қайд этилган мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, 2021 йилнинг 1 февралига қадар киритилган чеклов муддати Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 1 мартига қадар узайтирилди.

❗️Эслатиб ўтамиз:
👉🏻Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида сўнгги 14 кун давомида бўлган шахслар юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасига киритилмаслиги;

👉🏻сўнгги 14 кун давомида ушбу давлатларда бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали келаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуаси ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олиниши тартиби давом этирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган «Касбга йўналтириш тизими»ни жорий этиш ўқувчи - ёшларнинг қизиқиши ва интилишларидан келиб чиқиб, касб танлашига кўмаклашиш мақсадида Наманган вилояти транспорт бошқармаси ёшлар етакчиси, “Наманган халқаро аэропорти” МЖЧ ёшлари ҳамда вилоят темир йўл ёш ходимлари жойларда 11-синф битирувчилари билан учрашувлар ташкил этишмоқда.

Жумладан, Наманган шаҳри, Учқўрғон, Норин, Уйчи, Тўрақўрғон туманларидаги мактабларда “Менинг келажакдаги касбим”, “Касблар оламига саёҳат” мавзуларида учрашувлар ўтказилди.

Ўзаро мулоқот шаклида ўтган учрашувларда ўқувчи - ёшларга мамлакатимиз транспорт тизими, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, ўқувчилар авиация, темир йўл, автомобиль транспорти, йўл хўжалиги соҳасида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
ССВ: ​​Ўзбекистонда коронавируснинг “британча штамм”и қайд этилди

Бутун дунёда коронавируснинг тарқалиши янги босқичга киргани ҳеч кимга сир эмас. Бунга эса, инфекциянинг "британча штамм"и ҳам сабаб бўлмоқда.

Минг афсуски, “COVID-19”нинг “британча штамм”и юртимизда ҳам илк бор қайд этилди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизматига Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев хабар берди.

2010 йилда туғилган пойтахтлик фуқаро Ш. оила аъзолари билан биргаликда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига сафар қилиб, 2021 йилнинг 23 январь куни Тошкентга қайтган.

Ўрнатилган тартибга кўра, халқаро аэропортда фуқародан экспресс усулида тест олинганда, унда мусбат натижа қайд қилинган. Шундан сўнг, бемор зудлик билан юқумли касалликлар шифохонасига тез ёрдам машинасида олиб келинган. Шифохонада ўша куннинг ўзида функционал-клиник текширувлардан ўтказилди ва унга “COVID-19”нинг симптомсиз кечиши ташхиси қўйилди.

— SARS-CoV-2 вируси геномини ўрганиш учун Инновацион ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказига юқумли касалликлар шифохонасидан ПЗР усулида олинган 33 та мусбат натижали томоқ-бурун намунаси “британча штамм”ни аниқлаш мақсадида юборилганди, — дейди Баҳодир Юсупалиев. — Ушбу намуналар ПЗР скрининги орқали биринчи босқич текширувидан ўтказилган. Натижада, улар орасида мутацияга учраган намуналар ҳам аниқланган. Куни кеча иккинчи тест босқичида мутация аниқланган намуналардан бирининг геном қисмларида “британча штамм”га хос бўлган қўшимча мутация мавжудлиги тасдиқланган. Бу намуна эса 10 ёшли бемор Ш. (қиз бола)га тегишли экани маълум бўлган.

❗️Ҳозирда беморнинг умумий ҳолати қониқарли, шикоятлари йўқ, тегишли тиббий стандартлар бўйича даво муолажаларини олмоқда. Бемор билан бирга бўлган оила аъзоларида манфий натижа аниқлангани сабабли уй шароитида изоляцияга рухсат берилган.

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги ана шу вазиятдан келиб чиқиб, яна бир бор аҳолини ҳушёрликка, жамоат ҳамда иш жойларида тиббий ниқобни тўғри ва доимий тарзда тақиб юришга, ижтимоий масофани сақлаш, қўлларни мунтазам ювиб туриш каби кундалик одатларни канда қилмасликка чақириб қолади.

Юртдошларимиздан зарурат бўлмаганда чет эл сафарларига вақтинча чиқмай туришларини сўраймиз.

Азиз юртдошлар! Ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Саломатлигингиз ўз қўлингизда!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
✈️ Урганч – Фарғона – Урганч йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилмоқда

Мамлакатимизда ички туризм ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 3 ва 6 февраль кунлари Урганч – Фарғона – Урганч йўналишида қуйидаги жадвал асосида "Uzbekistan airways" авиакомпанияси парвозларни амалга оширишини маълум қиламиз.

Урганч – Фарғона

🛫 Учиш соат 10:55 да, 🛬 қўниш 12:35 да.

Фарғона – Урганч

🛫 Учиш соат 14:05 да, 🛬 қўниш 15:45 да.

Жорий йилнинг 11 февралидан эса ҳафтанинг пайшанба ва шанба кунлари Урганч – Фарғона – Урганч йўналишида авиақатновлар мунтазам равишда бажарилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Транспорт соҳасида юксак малакали кадрлар тайёрлашнинг долзарб масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Бугун "Тошшаҳартрансхизмат" АЖда Россиянинг "Simetra Consulting" компанияси ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ҳамда "Тошкент метрополитени" унитар корхонаси мутасаддилари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти, хусусан, Тошкент метрополитенини такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашувда Тошкент шаҳрида яқин келажакда жамоат транспорти тизимини янада ривожлантириш мақсадида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳақида ўзаро фикр алмашилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Коррупциянинг олдини олиш – муҳим масала


Транспорт вазирлиги тизимида коррупциянинг олдини олиш, ушбу иллатнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берадиган шарт-шароитларни бартараф этиш, мазкур масалада ишчи ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Транспорт вазири ўринбосари Раҳмонбек Усмонов бошчилигида автомобиль ва дарё транспортини ривожлантириш департаменти ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида ўтказилган учрашувда ҳам иш жараёнида коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига қарши тоқатсиз муносабатни шакллантириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Учрушувда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакиллари мамлакатимизда ушбу иллатнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати