Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.2K photos
2.18K videos
13 files
6.56K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
加入频道
Forwarded from Times.uz
‼️ Автотранспорт воситаларининг СТИКЕРСИЗ, шунингдек, мототранспорт ва велосипедларнинг ҳаракатланишига "яшил" ҳудудларда рухсат берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

"Сариқ" ва "қизил" ҳудудларда:

автотранспорт воситалари стикерсиз ҳар куни 07:00 дан – 10:00 гача, 17:00 дан – 20:00 гача ҳаракатланиши мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
📌 Шунингдек, БАРЧА ТОИФАДАГИ ҲУДУДЛАР УЧУН қуйидаги мажбурий талаблар сақлаб қолинади:

🔻 ижтимоий масофани (2 метр)ни сақлаш, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситалардан фойдаланиши;

🔻 таълим ташкилотлари, ўқув курслари, кўнгилочар объектлар, буюм бозорлари фаолияти ва жамоат транспорти ҳаракатини йўлга қўймаслик;

🔻 барча турдаги оммавий тадбирлар, оилавий тантана, тўй, маърака
ва маросимларни (дафн маросимлари 10-15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно) ўтказмаслик;

🔻 деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат савдо нуқталарини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 370С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик;

🔻 барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

🔻 қурилиш-таъмирлаш ишларида объектлар ҳудудини тўлиқ карантинга олиш ва уларда санитария-гигиена тадбирларини амалга ошириб бориш.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Юқоридагилардан ташқари, вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга ошириш бўйича белгиланган чекловлар сақлаб қолинади. Бунда:

🔰 доимий рўйхатдан ўтган ҳолда “қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органлари ва муассасалари (нодавлат ташкилотларида – иш берувчи томонидан тақдим этиладиган тегишли рухсатнома асосида) ходимларига мазкур ҳудудга кириш ва чиқишга;

🔰 қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нобуд бўлишининг олдини олиш мақсадида аҳоли талабларидан келиб чиқиб, фермер ва деҳқонлар томонидан етиштирилган мева-сабзавот, полиз ва кўкат маҳсулотларини жойларга етказиш ва сотиш мақсадида вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга оширишга рухсат берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мазкур қарор билан мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият янада яхшиланиб, бу борада ижобий динамикани таъминлаш мақсадида “қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда амалдаги белгиланган карантин чекловлари сақлаб қолинмоқда.

⚡️⚡️Ўз навбатида, “қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек “яшил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудларда ушбу қарор билан рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Республика махсус комиссиясининг 2020 йили 6 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ “яшил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудларда йўналишсиз таксида махсус талаблар асосида йўловчи ташишга рухсат берилди.


Шундай қилиб, “сариқ” тоифадаги Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳамда “яшил” тоифадаги Навоий, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида жорий йилнинг 8 май кунидан бошлаб йўналишсиз таксилар фаолиятига рухсат этилади.

Мазкур фаолиятни амалга оширишда бажарилиши мажбурий бўлган айрим қоидалар ҳам белгиланди:

Хусусан, 🚕 йўналишсиз таксилар:

- йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан ⚪️шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши,

- ҳайдовчи ва йўловчи 😷 тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади),

- йўловчилар автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши,

- йўналишсиз такси ҳайдовчиси фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, республика махсус комиссиясининг қарори билан рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Карантин муддати тугаган, касаллик аломатлари аниқланмаган фуқаролар махсус ташкил этилган поездларда яшаш жойлари (вилоят, шаҳарлар)га етказилмоқда.

Вокзалга етиб келган ватандошларимиз транспорт вазирлиги ҳудудий бошқармалари томонидан ташкил этилган махсус дезинфекцияланган автобусларда марказлашган ҳолда ИИБ ЙҲХБ кузатуви остида ўз манзилларига етказиб қўйилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тегишли вазирлик ва идоралар томонидан пандемия шароитида ташқи савдо фаолияти барқарорлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Биргина “Тошкент-АЭРО” Ихтисослаштирилган божхона комплекси орқали январь -апрель ойларида 7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган товарлар экспорти амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган байрам – фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан бир-бирларини самимий табриклаб, мамлакатларимизнинг жасоратли фахрийларига, дўст халқларимизга соғлик-омонлик ва фаровонлик тиладилар.
Икки томонлама стратегик шериклик муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Президенты Узбекистана и России провели телефонный разговор.
Главы государств обменялись теплыми поздравлениями в связи с 75-летием Победы над фашизмом, пожелали доблестным ветеранам, дружественным народам двух стран здоровья и благополучия.
Рассмотрены актуальные вопросы двусторонних отношений стратегического партнерства.
Состоялся обмен мнениями по актуальным вопросам международной политики и региональной повестки.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти ва ХХР Раиси телефон орқали мулоқот қилдилар.
Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин икки томонлама ҳамкорликка доир ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни кўриб чиқдилар.
Коронавирус инфекциясига қарши давом этаётган курашнинг энг мураккаб даврида кўрсатилган ўзаро кўмак ва гуманитар ёрдам катта мамнуният ва миннатдорлик билан қайд этилди.

Лидеры Узбекистана и КНР провел телефонный разговор.
Шавкат Мирзиёев и Си Цзиньпин рассмотрели актуальные вопросы двустороннего сотрудничества и международной повестки.
С глубоким удовлетворением и благодарностью отмечены оказанная взаимная поддержка
и гуманитарная помощь в самый сложный период продолжающейся борьбы с коронавирусной инфекцией.

#Mirziyoyev #muloqot #Xitoy #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши бошида коронавирус пандемияси ҳақида яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди.
Бу хавф бутун дунёда бутунлай бартараф этилмас экан, хотиржамликка берилмаслик кераклиги таъкидланди.
Республика комиссиясига ҳудудларни тоифага ажратишни туман ва шаҳарлар даражасида белгилаш бўйича топшириқ берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев в начале видеоселекторного совещания вновь затронул тему коронавирусной пандемии.
Глава государства отметил, что нельзя предаваться спокойствию, пока эта угроза не будет полностью устранена во всем мире.
Республиканской комиссии поручено провести классификацию районов и городов по уровням карантина.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #karantindanchiqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бу хавф бутун дунёда бартараф этилмас экан, хотиржамликка берилишга асло ҳақимиз йўқ

Шавкат Мирзиёев: Мы не имеем права предаваться спокойствию, пока эта угроза не будет устранена во всем мире

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #karantindanchiqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Республика махсус комиссияси айрим фуқаролар ва жамоат ташкилотлари томонидан 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ёши улуғ фахрийларимизни ушбу байрам муносабати билан табриклаш ва уларнинг ҳолидан хабар олиш юзасидан берилаётган кўплаб саволлари бўйича қуйидагиларни маълум килади:

Бугунги кунда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо ва бошқа кўплаб хорижий мамлакатлар томонидан 9 май куни байрам тадбирлари ўтказишда фуқароларнинг жамоат жойларида тўпланиши бўйича қатъий чекловлар қўлланилаётганлиги, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига асосан коронавирус инфекцияси билан касалланиш ёши катталарда оғир кечишини инобатга олиб,

☝️ ҳудудларда "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифаларга ажратган ҳолда табақалаштирилган карантин чекловларидан қатъий назар,

‼️ барча ҳудудларда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида оммавий тадбирларни ўтказиш ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ёши улуғ фахрийларнинг ҳолидан хабар олиш ТАҚИҚЛАНАДИ ва барчамиз учун улуғ ушбу байрамни фақат оила даврасида нишонлаш тавсия этилади.

〰️〰️〰️〰️

Таъкидлаш жоизки, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини байрам муносабати билан табриклаш ва рағбатлантириш тадбирлари санитария талабларига риоя қилган ҳолда давлат ташкилотлари томонидан амалга оширилиши таъминланади.

🔘 Бундан ташқари, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида жамоат жойларида ҳаракатланишда, савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш, шунингдек, уч кишидан кўп шахсларнинг тўпланиши бўйича талаблар сақланиб қолганлиги, ушбу талабларни бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти узлуксиз давом эттирилиши таъминланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент қарори билан экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ коронавирус тарқалиши ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлилидан келиб чиқиб, карантин чекловлари жорий йил 8 майдан бошлаб учта тоифага кирувчи ҳудудларга ажратилиб, босқичма-босқич бекор қилиб борилиши белгиланган.

Шу ўринда, “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифадаги ҳудудларда жамоат транспортлари фаолиятига рухсат берилмаганлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Республика махсус комиссиясининг 2020 йили 6 майдаги 21-сон йиғилиши баёнига мувофиқ “яшил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудларда йўналишсиз таксида махсус талаблар асосида йўловчи ташишга рухсат берилди.

Хоразм вилоятида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарларига йўналишсиз таксилар қандай талаблар асосида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиши мумкинлиги юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Республикаси махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ 2020 йил 8 май кунидан бошлаб, “сариқ” тоифадаги Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳамда “яшил” тоифадаги Навоий, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида йўналишсиз таксилар фаолиятига рухсат этилди.

Мазкур фаолиятни амалга оширишда бажарилиши мажбурий бўлган айрим қоидалар ҳам белгиланди:

Хусусан, 🚕 йўналишсиз таксилар:

- йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан ⚪️шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши,

- ҳайдовчи ва йўловчи 😷 тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади),

- йўловчилар автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши,

- йўналишсиз такси ҳайдовчиси фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши лозим.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.