Хаёт Шамсутдинов
8.03K subscribers
989 photos
118 videos
829 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
加入频道
Бош прокуратура жамоаси барча Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларини 25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этади.

===========

Коллектив Генеральной прокуратуры искренне поздравляет всех сотрудников и ветеранов органов внутренних дел с 25 октября - Днём сотрудников органов внутренних дел Республики Узбекистан.

Telegram I Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Гётё институти билан ҳамкорликда "Германия Федерал ҳукуматининг оммавий ахборот воситалари билан ишлаши" мавзусида ахборот сафари Берлин шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Унда Ўзбекистон Республикасининг вазирлик ва идоралари матбуот хизмати ходимлари иштирок этмоқда.

Тадбир доирасида Германия Федерал Республикасида матбуот хизмати фаолияти, "Taz" нашриёти ҳамда Германия Адлия вазирлиги матбуот хизмати фаолияти билан яқиндан танишилди.

Сафар давом этмоқда.

Telegram I Twitter
Сурхондарёда шифокорни дўппослаган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram I Twitter
Фарғонада 14 ёшли вояга етмаган шахс жорий йил 17 октябрь куни Фарғона вилояти ИИБ муассасасида вафот этганлиги ҳақидаги хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов мобайнида 2 нафар вояга етмаган тарбияланувчи марҳум Р.Абдусатторовни уриб, унинг ўлимига сабаб бўлган тан жароҳатлари етказишгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат гувоҳларнинг кўрсатувлари ва бошқа далиллар билан ўз исботини топди.

Шу сабабли, жиноят иши доирасида ушбу 2 нафар вояга етмаган тарбияланувчи қамоққа олинди.

Бундан ташқари, ички ишлар ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

Бош прокуратура томонидан мазкур жиноят иши тергови ва текширув устидан назорат ўрнатилган.

Telegram I Twitter
🇺🇿🇭🇺🇦🇿🇰🇬🇰🇿🇹🇷🇹🇲


#TDT2022Samarqand
#Sammit

TelegramTwitter
Андижонда Умра сафарига бориш истагини билдирган бир гуруҳ шахсларнинг 1,4 млрд. сўм пулини ўзлаштирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Хоразмда масжидни янгидан қурилиши ҳақида берилган эълонлар орқали келиб тушган 40 млн сўм. пулни ўзлаштирган имом-хатибга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram I Twitter
Бухоро-Самарқанд йўналишидаги Афросиёб поездининг 11 ноябрдаги аҳволи юзасидан расмий баёнот

Telegram I Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган кун.

Байроғимиз давлатимиз суверенитетининг рамзидир. У халқимизнинг шонли тарихи ва эзгу интилишларини ўзида мужассам этиб, тинч ва осойишта, эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимизнинг тимсоли саналади.

Бугун 31 ёшини нишонлаётган байроғимиз мустақиллигимиз ифодаси сифатида жаҳоннинг юксак минбарларида ҳилпираб тураверсин!

🇺🇿🇺🇿🇺🇿

18 ноября - день принятия Закона Республики Узбекистан "О Государственном флаге".

Флаг Узбекистана — символ суверенитета нашего государства. Он олицетворяет славную историю узбекского народа и является знаком мира и спокойствия, нашей свободной жизни, уверенности в нашем ярком будущем.

Пусть наш флаг, который отмечает сегодня свое 31-летие, развевается на самых высоких трибунах мира в знак нашей независимости!

Telegram I Twitter
Жорий йилнинг 17 ноябрь куни соат 18:40 ларда, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Айғиркул маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К-347а автомобиль йўлида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жараён прокуратура томонидан назоратга олинган бўлиб, барча ҳолатлар бўйича қонунийлик таъминланади.

Telegram I Twitter