Хаёт Шамсутдинов
7.74K subscribers
1.03K photos
121 videos
838 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
加入频道
Forwarded from Bosh prokuratura
8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни

Асосий мезон - қонунийлик, инсонга эътибор ва элнинг розилиги - Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев

«Халқ сўзи» газетаси, 07.01.2023 й., № 4

Манба: "Халқ сўзи" нашри

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Касб байрамингиз муборак бўлсин, Азиз ҳамкасблар !

Сизларни бугунги байрам билан самимий табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилангизга файзу барака, масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни

"Прокурорман"

Хонанда - Акжол Мелдебеков

Архив

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни

"Меҳр"

Хонанда - Зиёда

Архив

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни

"Эл - юрт ташвишидир, менинг ташвишим"

Хонанда - Озодбек Назарбеков

Архив

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сурхондарёда 50 минг гектар суғориладиган ер майдонлари талон-торож қилинганлиги ҳақидаги важлар юзасидан расмий баёнот.

Telegram I Twitter
Бош прокуратура жамоаси барча юртдошларимиз ва ҳарбийларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этади.

==============

Коллектив Генеральной прокуратуры искренне поздравляет всех соотечественников и военнослужащих с 31-летием образования Вооруженных сил Республики Узбекистан и 14 января - Днём защитников Родины!
Бош прокурорнинг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Эркин Турақулович Юлдашев Тошкент шаҳар прокурори этиб тайинланди.

Telegram I Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видеолавҳадаги ҳолат юзасидан Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Натижалари ҳақида хабар қилинади.

Видео: Milliy TV

Telegram I Twitter
Чирчиқда электр монтёрга пичоқ билан таҳдид қилган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram I Twitter
Каттақўрғонда ёш келин-куёв вафоти билан боғлиқ хабар ўрганилди.

Аниқланишича, 16 январь куни Каттақўрғон тумани Олтинсой қишлоғида яшаган 26 ёшли эркак ва унинг 18 ёшли турмуш ўртоғи яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиб вафот этишган.

Шу куни марҳумлар яқин қариндошлари томонидан дафн этилган.

Бироқ, Каттақўрғон тумани ИИБ ва тиббиёт бирлашмасига ҳам келин-куёв вафот этганликлари ҳақида хабар келиб тушмаган.

Марҳумларнинг яқинлари ушбу ҳолат ҳақида ички ишлар органлари ва бошқа ташкилотларга хабар бермаганликлари аниқланган.

Текшириш давомида Каттақўрғон туман ИИБ, туман ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, туман Оила ва хотин қизлар бўлими ҳамда «Самарқанд ҳудудгаз» корхонасига хизмат текширувлари тайинланган.

Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, марҳумларнинг ўлим сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Twitter
Республикамиз ҳудудларидаги кўлларнинг қопламлари қалин бўлмаганлиги сабабли ёрилиш эҳтимоли юқори. Бу эса муз устида учаётганлар ҳаёти учун хавфли ҳисобланади - Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

******************

Озера в районах нашей республики имеют высокую вероятность образования трещин из-за отсутствия толстого ледяного покрова. Это опасно для жизни тех, кто катается по льду - Министерство по чрезвычайным ситуациям

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда Фарғонада эркак ҳомиладор аёлини машинага солиб ёқиб юборгани айтилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Ҳозирда Фарғона вилояти прокуратураси раҳбарияти бошчилигида тезкор-тергов гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, содир этилган ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Натижалари ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади.

Telegram I Twitter
Расмий баёнот

2023 йил 24 январь куни соат тахминан 19-00 ларда фуқаро М.У. “Матиз” русумли автомашина бошқарувида ҳомиладор турмуш ўртоғи (шаръий никоҳ асосида) 1987 йилда туғилган М.Х.ни шифохонадан яшаш хонадонига олиб кетаётган вақтида, турмуш ўртоғи уни рашқ қилган ҳолда оғзаки жанжаллашиб келган.

М.У. турмуш ўртоғи билан гаплашиб олиш мақсадида, автомашинани Фарғона шаҳридаги “Нефтчи” стадиони рўпарасида тўхтатган.

Шу вақтда, автомашина орқа ўриндиғида ўтирган М.Х. (аёл) ўзи билан уйидан олиб чиққан пластмасса идишдаги “бензин” ёқилғисини дастлаб турмуш ўртоғи М.У.ни, кейинчалик эса ўзини ва автомашина салони ичига сепиб, ёқмоқчи бўлган.

Турмуш ўртоғининг ушбу ҳаракатидан қўрқиб кетган М.У. автомашинадан тушиб, ташқарига қочган вақтда М.Х. ёндиргич (зажигалка) билан ўзини ва автомашинани ёқиб юборган.

Чақирувга асосан ҳодиса жойига етиб келган Фарғона вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ёнғин тезкорлик билан ўчирилиб, тез-тиббий ёрдам бўлими ходимлари томонидан автомашина салонида бўлган марҳума М.Х.нинг ёнғин натижасида туғилган ўғил жинсли чақалоғини ҳаёти сақлаб қолинган.

Бироқ, шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан чақалоқ шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисми “б” банди (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Айни вақтда Бош прокурорнинг ўринбосари Светлана Артикова Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида иштирок этмоқда.

Сессияни "Ўзбекистон 24", “UzReport” ва “Renessans” телеканаллари орқали жонли эфирда кузатишингиз мумкин.

==============

В настоящее время заместитель Генерального прокурора Светлана Артикова принимает участие в очередной сессии Международного пресс-клуба.

Сессия транслируется в прямом эфире по телеканалам "Узбекистан 24", “UzReport” и “Renessans”.
Тошкент шаҳар Яшнобод тумани прокурори лавозимида фаолият юритиб келган Абдуқодир Ҳайдарович Донаев Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бош прокуратура жамоаси Абдуқодир Ҳайдаровични янги лавозим билан табриклаб, куч-қувват, саломатлик ва ишларида улкан зафарлар тилаб қолади!

Telegram I Twitter
Бош прокуратура жамоаси барча божхона ходимларини — 26 январь Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этади.

===========

Коллектив Генеральной прокуратуры искренне поздравляет всех работников таможни с 26 января - Днём работников органов государственной таможенной службы Республики Узбекистан.
Андижонда содир этилган қотиллик жиноятини фош этиш борасида тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Аниқланишича, 25 январь куни соат 18.30 ларда 30 ёшли эркак аммасининг яшаш уйида кредит қарздорлигини тўлаш учун қарзга пул сўраган ва аммасидан рад жавобини олган.

Рад жавобидан жаҳли чиққан эркак пул маблағларини қўлга киритишни мақсад қилиб, аммаси ва у билан яшовчи жияни (амакисининг қизи) ни хўжалик пичоғи билан қасддан ўлдирган.

Шундан сўнг, у хонадонда бўлган 7 млн. сўм пулни қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчи шахс ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
Жорий йилнинг 31 январь куни Янгиҳаёт туманида зўрлик ва қотиллик аломатлари билан 12 ёшли қизнинг мурдаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "в,з" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича гумонланувчи шахс (29 ёшли эркак) Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Маълумот ўрнида,
гумонланувчи шахс марҳуманинг хонадонида 2022 йилнинг ёз ойиларида ёлланма ишчи сифатида таъмирлаш ишларини амалга оширган.

Мазкур иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган маълумотлар ва бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиҳаёт туманида содир этилган қотиллик жинояти юзасидан лавҳа

Манба: Milliy TV

TelegramTwitter