Ички ишлар вазирлиги ходимини қасддан ўлдирган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Telegram I Twitter
Telegram I Twitter
Daryo.uz сайтида Фарғонада қайнота келинини қасддан ўлдирганлиги ҳақида хабар чиқарилган.
Мазкур ҳолат ҳақиқатда ҳам содир бўлгани тасдиқланди.
Маълум бўлишича, бу бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Daryo.uz сайтида Тошкентда спиртли ичимликдан заҳарлангани айтилаётган уч эркак ва бир аёл шифохонада вафот этганлиги ҳақида хабар чиқарилган.
Мазкур ҳолат ҳақиқатда ҳам содир бўлгани тасдиқланди.
Бу бўйича Жиноят кодексининг 186-моддаси (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Twitter
Мазкур ҳолат ҳақиқатда ҳам содир бўлгани тасдиқланди.
Бу бўйича Жиноят кодексининг 186-моддаси (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Twitter
Яккасарой туманидаги хонадонлардан бирида фуқаро ва “Тез ёрдам” ходимлари ўртасида бўлиб ўтган жанжал юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жанжал давомида фельдшер аёлнинг кўкрак қафасига шикаст етказилган.
Суриштирув натижалари бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Суриштирув ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2022 йил 13 октябрь куни Давлатобод туманидаги 58-сонли мактаб ўқитувчиси ўзи раҳбарлик қилиб келаётган синф, яъни 5-В-синф ўқувчиси (2011 й.т.) бошқа ўқитувчиларнинг дарс вақтида ўзининг ноўрин хатти-ҳаракатлари билан қолган ўқувчиларга халақит бериб келаётганлигини эшитиб қолган.
Танаффус пайтида уни тартибга чақирмоқчи бўлганида, ўқувчи синф раҳбарини менсимасдан гап қайтарган.
Шундан сўнг, ўқитувчи жаҳл устида ўқувчининг баданини турли жойларига бир неча маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Текшириш ҳаракатлари Наманган вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Видео: Daryo.uz

Ижтимоий тармоқларда Навоийда эркак марказий поликлиника биноси 3-қаватидан ўзини ташлаб юборганлиги ҳақида видеохабарлар тарқалган.
Мазкур ҳодиса Навоий шаҳрида содир бўлганлиги ҳақида маълумот олинди.
Ҳозирда тергов-тезкор гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилмоқда.
Шунингдек, содир этилган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.
Натижалари ҳақида кенг жамоатчиликка батафсил маълумотлар эълон қилинади.

Forwarded from Bosh prokuratura
Расмий баёнот
Бош прокуратура томонидан Термиз шаҳар ҳокимияти собиқ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167, 205 ва 209-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бугунги кун ҳолатига Термиз шаҳар ҳокимияти собиқ мансабдор шахслари томонидан давлат ва жамият ҳамда тадбиркорларнинг манфаатларига 35,6 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Шу сабабли, жорий йил 24 сентябрь куни Термиз шаҳар собиқ ҳокими, кейинчалик унинг 2 нафар ўринбосари ва жиноятга алоқадор бошқа 8 нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.
👉@uzbprokuratura

Бош прокуратура жамоаси барча Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларини 25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этади.
===========
Коллектив Генеральной прокуратуры искренне поздравляет всех сотрудников и ветеранов органов внутренних дел с 25 октября - Днём сотрудников органов внутренних дел Республики Узбекистан.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Гётё институти билан ҳамкорликда "Германия Федерал ҳукуматининг оммавий ахборот воситалари билан ишлаши" мавзусида ахборот сафари Берлин шаҳрида бўлиб ўтмоқда.
Унда Ўзбекистон Республикасининг вазирлик ва идоралари матбуот хизмати ходимлари иштирок этмоқда.
Тадбир доирасида Германия Федерал Республикасида матбуот хизмати фаолияти, "Taz" нашриёти ҳамда Германия Адлия вазирлиги матбуот хизмати фаолияти билан яқиндан танишилди.
Сафар давом этмоқда.

Фарғонада 14 ёшли вояга етмаган шахс жорий йил 17 октябрь куни Фарғона вилояти ИИБ муассасасида вафот этганлиги ҳақидаги хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов мобайнида 2 нафар вояга етмаган тарбияланувчи марҳум Р.Абдусатторовни уриб, унинг ўлимига сабаб бўлган тан жароҳатлари етказишгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат гувоҳларнинг кўрсатувлари ва бошқа далиллар билан ўз исботини топди.
Шу сабабли, жиноят иши доирасида ушбу 2 нафар вояга етмаган тарбияланувчи қамоққа олинди.
Бундан ташқари, ички ишлар ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.
Бош прокуратура томонидан мазкур жиноят иши тергови ва текширув устидан назорат ўрнатилган.