FotihaUz
18.7K subscribers
3.84K photos
2.22K videos
82 files
11.4K links
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш.

© Каналдан маълумот олинганда корсатилсин
加入频道
Forwarded from Islom.uz
Forwarded from Islom.uz
МАЙЙИТГА ТИЛОВАТ ҚИЛИШ

@Savollar_kanal 4663-савол

Ассалому алайкум! Жаноза намози ўқилмасдан туриб маййитни тепасида Қуръон тиловат қилса бўладими?

ЖАВОБ:


– Ва алайкум ассалом! Ғусл қилдирмасдан олдин тепасида қироат қилиш жоиз эмас. Ғуслдан кейин жоиз. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ЖАНОЗА НАМОЗИДА БОШНИ КЎТАРИШ

@Savollar_kanal 4664-савол

Ассалому алайкум! Ҳурматли домла, жаноза намозининг такбирларида осмонга қараш мумкинми?

ЖАВОБ:


– Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ВАЛАДИ ЗИНО АБОРТИ

@Savollar_kanal 4665-савол

Ассалому алайкум! Устозлар, бир аёл билан эркак зино қилиб кейин у туфайли аёл ҳомиладор бўлиб қолганда ҳомиласини ҳали у ривожланмасдан аборт қилдирса албатта гуноҳи кабирадир. Шунга шундай ишлардан кейин тавба қилса тавбаси ўтадими? Бундай ҳолатда эркак кишига бирор бир йўл борми, масалан тавбаси учун қандайдир бадалми? Илтимос шунга ёрқинроқ аниқроқ жавоб берсангизлар. Аллоҳ кечирсин ва тавбаларимизни қабул қилсин

ЖАВОБ:


– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ бандасига ўта меҳрибон, балоғат ёшига етгунича инсонга ҳеч қандай ихтиёр бермади. Кимдан туғилишини, қаерда туғилишини, қайси шаклда туғилишини. Буларни ҳаммасини мажбурий қилди. Ризқини ҳам Ўзи етказди, балоғат яқинлашгач Унга ихтиёр берди, ақл берди. Ҳамма тарафдан Аллоҳ Ўзининг борлигини билдирувчи аломатларни кўрсатиб қўйди. Ихтиёр беришидан мурод Аллоҳ Ўзини мажбурлаб яхши кўришни хоҳламади. Агар Мени яхши кўрса ўз ихтиёри билан яхши кўрсин, Менга итоат қилса ўз ихтиёри билан итоат қилсин. агар Мендан юз ўгирса ўз ихтиёри билан юз ўгирсин деган маънода. Агар банда Роббисини ихтиёр қилси, итоат қилса, гуноҳларига надомат ва тавба қилса абадий жаннат беришини, Ўз дийдорига мушарраф қилишини ваъда қилди.

عن أنس بن مالك رضي الله عنه قال: سمعت رسول الله - صلى الله عليه وسلم - يقول: قال الله تبارك وتعالى: (يا ابن آدم إنك ما دعوتني ورجوتني غفرت لك على ما كان فيك ولا أبالي، يا ابن آدم لو بلغت ذنوبك عنان السماء ثم استغفرتني غفرت لك ولا أبالي، يا ابن آدم إنك لو أتيتني بقراب الأرض خطايا ثم لقيتني لا تشرك بي شيئا لأتيتك بقرابها مغفرة) رواه الترمذي

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳ таборак ва таъало “Эй Одам фарзанди сен Менга дуо қилар экансан ва Мендан умид қилар экансан ҳар қанча гуноҳга ботган бўлсанг ҳам сени кечираман. Кечиришимга парво ҳам қилмайман. Эй Одам фарзанди агар сени гуноҳларинг само булутларига етган тақдирда ҳам сен Мендан мағфират сўрасанг сени кечираман ва кечиришимга парво ҳам қилмайман. Эй Одам фарзанди агар сен Менинг ҳузуримга дунё тўла гуноҳ билан келсангу сўнг Менга бирор нарсани шерик қилмаган ҳолатда йўлиқсанг, сенга дунё тўла мағфират билан муомала қиламан” деди” деяётганларини эшитганман.
Термизий ривояти.
Бутун дунё инсонлари тинмай гуноҳ қилганларида ҳам уларнинг гуноҳи осмонгача етадиган бўлолмайди. Гап фақат тавба қилишда холос. Роббисидан юз ўгирмасликда холос. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида

وَمَن يَعْمَلْ سُوءًا أَوْ يَظْلِمْ نَفْسَهُ ثُمَّ يَسْتَغْفِرِ اللّهَ يَجِدِ اللّهَ غَفُورًا رَّحِيمًا۝

110. Ким бир ёмонлик қилса ёки ўзига зулм этса, сўнгра Аллоҳдан мағфират сўраса, Аллоҳнинг тавбани кўплаб қабул қилувчи, ўта раҳмли эканини топадир – деб марҳамат қилган.
Бу ихтиёр инсон вафот топгуничадир. Вафот топгач яна мажбурий ҳолатига тушади. Ёки азоб олишга мажбур ёки неъматтга кўмилишга мажбур бўлади. Шу озгина муддатда бандада танлаш ихтиёри бўлади.

عَنِ ابْنِ أَبِي مُوسَى، عَنْ أَبِيهِ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ كَانَ يَدْعُو بِهَذَا الدُّعَاءِ: رَبِّ اغْفِرْ لِي خَطِيئَتِي وَجَهْلِي وَإِسْرَافِي فِي أَمْرِي كُلِّهِ، وَمَا أَنْتَ أَعْلَمُ بِهِ مِنِّي، اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي خَطَايَايَ وَعَمْدِي وَجَهْلِي وَهَزْلِي، وَكُلُّ ذَلِكَ عِنْدِي، اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ، وَمَا أَسْرَرْتُ وَمَا أَعْلَنْتُ، أَنْتَ الْمُقَدِّمُ، وَأَنْتَ الْمُؤَخِّرُ، وَأَنْتَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
وَقَالَ عُبَيْدُ اللهِ بْنُ مُعَاذٍ: وَحَدَّثَنَا أَبِي، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنْ أَبِي بُرْدَةَ بْنِ أَبِي مُوسَى، عَنْ أَبِيهِ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ
Ибн Абу Мусо отасидан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дуо қилардилар: «Роббиғфирлии хотии’атии ва жаҳлии ва исроофии фии амрии куллиҳ ва маа анта аъламу биҳии миннии. Аллоҳуммағфирлии хотоойаая ва ъамдии ва жаҳлии ва ҳазлии ва куллу залика ъиндии. Аллоҳуммағфирлии маа қоддамту ва маа аххорту ва маа асрорту ва маа аъланту, антал муқоддиму ва антал му’аххир ва анта ъалаа кулли шай’ин қодийр».
^ Дуонинг маъноси: «Роббим, хатойимни, нодонлигимни, барча ишлардаги исрофимни ва Ўзинг мендан кўра яхшироқ билган нарсаларимни мағфират қилгин! Аллоҳим, хатоларимни: қасддан қилганим, ҳазиллашиб қилганим, нодонликдан қилганларимни мағфират қилгин! Буларнинг барчаси менда бордир. Аллоҳим, менинг аввалу охир, хуфёнаю ошкора қилган(гуноҳ)ларимни мағфират қилгин. Муқаддим (олдинга қўювчи) ҳам Ўзингсан, Муаххир (орқага сурувчи) ҳам Ўзингсан. Сен ҳар нарсага қодирсан». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ТОВУҚ ФЕРМАЛАРИДА СЎЙИЛГАН ТОВУҚ ҲАЛОЛМИ?

@Savollar_kanal 4666-савол

Ассалому алайкум! Узтозлар, ҳозирги пайтда товуқ фермаларида кунига 3-5 минглаб товуқ сўйиларкан. Улар ҳар бир товуқ сўйишда тасмага ёзилган Бисмиллаҳи Аллоҳу Акбарни қўллашар экан. Шу товуқ гўштини ҳалол ҳисобласа бўладими?

ЖАВОБ:


– Ва алайкум ассалом! Ҳалол бўлмайди. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда
وَلاَ تَأْكُلُواْ مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللّهِ عَلَيْهِ وَإِنَّهُ لَفِسْقٌ وَإِنَّ الشَّيَاطِينَ لَيُوحُونَ إِلَى أَوْلِيَآئِهِمْ لِيُجَادِلُوكُمْ وَإِنْ أَطَعْتُمُوهُمْ إِنَّكُمْ لَمُشْرِكُونَ۝
121. Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Шубҳасиз, у фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар. Агар уларга итоат қилсангиз, албатта, сизлар ҳам мушриклар бўлурсизлар – деб марҳамат қилган. (Анъом сураси).

Муҳаммад Тақий Усмоний дунёнинг иқтисод ва янги масалалар бўйича энг етук фақиҳ ҳисобланадилар. Бутун дунё уламолари у кишининг фиқҳини тан олади. У киши “Буҳусун фии қодоойаа фиқҳия муъсиро” китобларида тасмага ёзилган тасмия кифоя қилмаслигини ва биринчи станокни юргизаётиб айтилган тасмия кифоя қилмаслигини айтганлар. Чунки тасмияни айтиш сўювчининг зиммасига вожиб бўлади, ҳатто бир киши тасмияни айтиб бошқаси сўйса ҳам бўлмайди. Агар элект пичоқнинг олдига бирор кишини қўйиб, ҳар бир товуқ пичоқ ёнига яқинлашганда тасмияни айтса сўнг пичоқ ўша келган товуқни сўйса ҳам жоиз бўлмайди. Чунки тасмия сўювчи тарафидан содир бўлиши керак, электр пичоқнинг олдида туриб тасмия айтиб турган кишининг эса сўйишга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Товуқни ҳам ток олиб келади, сўйувчи ҳам ток бўлади. Бир вақтнинг ўзида бир нечта товуқлар пичоқ олдига келади. Ҳар бирига Бисмиллаҳни айтиб ҳам улгурмайди. Инсон ҳар бир товуққа Бисмиллаҳ-Бисмиллаҳ-Бисмиллаҳ деб турадиган автомат ҳам эмас. Биринчи юргазганида Бисмиллаҳни айтиб қўйиб қолганига айтмасдан сўявериши овда Бисмиллаҳни айтиб итни қўйиб юбориб кейин ит ўзи тутиб келишга ҳам ўхшамайди. Шунинг учун ҳалол ва ҳаромни муҳим деб билган мамлакатларда ўша электр пичоқлари ўрнига бир неча одам қўйилган, ҳар бирини сўйишда алоҳида Бисмиллаҳни айтишади. Уламолар магнит тасмасида ёзиб олинган азон билан азон адо бўлмайди, шунингдек магнит тасмасида ёзиб олиб ўқилган имом билан жаноза адо бўлмайди деганлар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ТАРБИЯ ҲАҚИДАГИ ҲАДИС

@Savollar_kanal 4667-савол

Ассалому алайкум! Фарзандга фалон ёшгача подшоҳлардек, фалон ёшгача қулдек муомалада бўлиш ва ундан уёғига дўст бўлиш ҳақида ҳадис борми?

ЖАВОБ:


– Ва алайкум ассалом! Бу нарса бир нечта ҳадиснинг хулосаси сифатида айтилган. Шариат аёллар зиммасига ҳатто ўз эрини таомини пиширишни ҳам вожиб қилган эмас. Қайнона, қайнота, эрнинг ака-ука ва сингилларининг хизмати у ёқда турсин. Аллоҳ таоло аёл кишига фарзанд тарбиясини вожиб қилган ва буни уддасидан чиқиши учун унга болага меҳр, сабр ва таълим бериш истеъдодини берган. Бу аёл зиммасига юклатилган энг масъулиятли ва энг шарафли ишдир. Азалдан оналаримиз бу ишни аъло даражада уддасидан чиқишган ва эвазига бериладиган шарафга ҳам эришишган. Ўз оналаридан кир ювиш, овқат қилишни ўрганганларидек бола тарбия қилишни ҳам ўрганганлар. Фарзи айн даражасидаги намоз илмини, Қуръон ёдлатишни рўза, ақоид илмларини фарзандларга оналар таълим беришган. Ҳаким ат-Термизий “Балоғат ёшига етгунимча етмишта муфассира, маҳаддиса, фақиҳа аёлларда илм олганман” деганлар. Ҳозирги кунда эса тарбия берувчи аёллар ўзлари тарбияга муҳтож. Чунки улар ўша даврлардаги чўрилар мақомига тушириб қўйилган. Қилишлари шарт бўлган энг зарур иш хизматкорлик бўлиб қолди. Бир ёш қизалоқ янги хонадонга келин бўлиб тушса саҳардан қайнона, қайнота буюришни бошлайди. Кундузи билан эрни ака-ука, опа-сингилларига хизматкор бўлади. Эр ишдан келгач эрнинг хизматида бўлади. Қилинган хизматлар аъло даражада бўлса ҳам эшитган сўзи қўйилган камчиликка қилинган дакки бўлади. Роббисининг неъматига шукр қилмаган инсонлардан келинни хизматига ташаккур айтишни кутиш муҳолга яқин нарса. Ҳар биридан маънавий зулм кўради, босим остида ҳаёт кечиради, атроф муҳитни зарбаларига яраша жавоб қила оладиган маърифат тараққиёт ўрнига ота-онасининг уйида ёдлаган Қуръони ҳам ўқиган илми ҳам эсидан чиқади. Натижада хизматкор онанинг тарбиясидан жуда борса бир хизматкор чиқади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Forwarded from Hilol Nashr
@HilolNashr

132. «Олтин силсила» 8-жузи нашрдан чиқди!
#Янгилик

«Олтин Силсила» туркуми остида чиқаётган «Саҳиҳул Бухорий» тўпламининг сўнгги 8-жузи нашр этилиб, сотувга чиқарилди. Маълумки, «Олтин силсила» мажмуаси Ислом оламида машҳур тўққиз ҳадис тўпламининг Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ташаббуслари билан ва бевосита назоратлари остида тайёрланган ўзбекча таржимасидир.

➡️Батафсил

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва таржимонлар гуруҳи
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Нархи: 67,500 сўм

➡️Онлайн харид қилиш

● Онлайн харид қилинган китоблар уйингизга етказиб берилади.

Интернет саҳифамиз:
www.hilolnashr.uz - Расмий вебсаҳифамиз
www.e-hilolnashr.uz - Электрон ва аудио китоблар саҳифаси.
БОМДОД НАМОЗИГА ТУРИШ

@Savollar_kanal 4668-савол

Ассалому алайкум! Аллоҳга шукрким намоз ўқишни бошлаганимга 9 ой бўлди. Лекин баъзан бомдод намозига туролмаяпман, чунки кечаси билан уйқум қочиб кўп уйғониб чиқиб, тонгга яқин қаттиқ ухлаб қолаяпман. Аёлим ҳам намозга турадиган вақт, мени уйғотишга кўзи қиймаяпти, кеч ухлади, ухлолмади деб турғизмаяпти. Саволим шундан иборатки, кеч бўлса ҳам тургандан кейин бомдод намозини фарзи ва суннатини ўқиб олсам бўладими?

ЖАВОБ:


– Ва алайкум ассалом! Шундай қилишингиз шарт. 40 кун хуфтонни ўқибоқ ухлашга одатлансангиз бамдод вақтида хоҳламасангиз ҳам турадиган бўласиз. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Forwarded from Islom.uz
Аллоҳ бандаларининг қалблари ва амалларигагина қарайди

@islomuz_kanal
👇
https://islom.uz/maqola/10214
Forwarded from Islom.uz
ДУДУҚЛАНИШНИ ЙЎҚ ҚИЛАДГАН ДУО

@Savollar_kanal 4669-савол

Ассалому алайкум! Устозлар, 16 ёшдаман. Жудаям қийналиб гапираман. Қиз болалигим учун хавотирланаман келажагимдан. Шунинг учун қайси дуо ўқишни маслаҳат берасизлар?

ЖАВОБ:


– Ва алайкум ассалом! Энг яхши фойда қиладиган нарса Қуръон ўқишни ўрганиб, кўп тиловат қилишдир. Биз ўз кўзимиз билан ниҳоятда дудуқланиб гапирадиган боланинг Қуръонни тўлиқ ёд олгани ва асло дудуқланмасдан ўқиганини кўрганмиз. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Forwarded from Hilol Nashr
@HilolNashr

«Бахтиёр оила» китоби сотувга чиқарилди
#Янгилик

Ушбу китоб Ислом динининг оилавий муносабатларга оид аҳкомларининг кенг ва батафсил шарҳи бўлиб, мусулмон киши оилавий ҳаётга оид билиши лозим бўлган барча масалаларни ўз ичига олади. Китобда инсонга икки дунё саодати йўлини кўрсатиб берган Ислом динининг бахтли, саодатли оила қуриш, эр-хотиннинг ҳуқуқлари, бурч ва мажбуриятлари, ота-онага, қайнота-қайнонага муносабат, келин ва куёв танлаш, ақийқа, фарзанд тарбияси, силаи раҳм, талоқ, идда ва шу каби кўплаб долзарб мавзулардаги таълимотлари орқали бугунги кунда қатор муаммолар муҳокама қилинади, оятлар, ҳадислар ҳамда салаф солиҳларнинг ҳаёти мисолида мусулмоннинг бахтли оилавий ҳаёт дастури кўрсатиб берилади.

➡️Батафсил

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Нархи: 37,000 сўм

*Эслатма: Азизлар! «Бахтиёр оила» китоби бир кишига бир донадан сотилади.

➡️Онлайн харид қилиш

● Онлайн харид қилинган китоблар уйингизга етказиб берилади.

Интернет саҳифамиз:
www.hilolnashr.uz - Расмий вебсаҳифамиз
www.e-hilolnashr.uz - Электрон ва аудио китоблар саҳифаси.
РЎЗАДОРЛИГИ ЭСДАН ЧИҚИБ ЯҚИНЛИК ҚИЛСА

@Savollar_kanal 4670-савол

Ассалому алайкум! Нафл ёки қазо рўзасини тутаётган одам эсидан чикиб аёлига яқинлик қилиб қўйса рўзаси очиладими?

ЖАВОБ:


– Ва алайкум ассалом! Эсига тушган пайтида тўхтатса рўзаси очилмайди. Давом этса очилади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ҚАНДАЙДИР МАНБА МАВЖУДМИ?

@Savollar_kanal 4671-савол

Ассалому алайкум! Мен Мисрликлар томонидан ишлаб чиқилган Юсуф алайҳиссалом тўғрисида сериал кўрган эдим. Сериал охирида Зулайҳо ёшариб Юсуф алайҳиссалом билан турмуш қуради. Аммо Қуръонда Юсуф сурасида бу ҳақида маълумотлар йўқ. Бу сериал бадиий тўқимасими ёки бу ҳақида қандайдир манбалар мавжудми?

ЖАВОБ:


– Ва алайкум ассалом! Бу Бану Исроилга тегишли маълумотлар. Бу ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Тасдиқ ҳам қилмаймиз ёлғонга ҳам чиқармаймиз” деганлар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш