Бухоро вилоят прокуратураси
4.18K subscribers
19K photos
1.54K videos
1 file
4.54K links
Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм канали
加入频道
❇️Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасида қобилиятларини намоён қилишлари учун 2-сектор ташаббуси асосида жойларда қатор спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.
🏆Навбатдаги спорт мусобақаси Олот туман 2-секторида ташкил қилинди. Тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Миллий кураш спорт мусобақаси бўйича "Бош прокурор кубоги"нинг туман босқичи ўйинлари бўлиб ўтди.
🥇Мусобақа якунлари бўйича ғолиблар ва уларнинг мураббийлари 2-сектор раҳбари томонидан эсдалик совғалари билан такдирландилар

➡️Батафсил:👇👇👇
@ Buxoro_viloyat_prokuraturasi
Forwarded from Bosh prokuratura
Кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахсларнинг саводхонлигини ошириш, ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини яхшилаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бухоро шаҳридаги 123-сон имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида “Адабиёт яшаса, миллат яшайди” лойиҳаси доирасида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида мактаб-интернат тарбияланувчилари тўлиқ чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Маълумот учун, мазкур мактаб-интернатда жами 200 нафар, шундан 96 нафар кар ва 104 нафар заиф эшитувчи ўқувчиларга 67 нафар мутахассис ўқитувчилар таълим-тарбия бериб келмоқда.

Бухоро вилояти прокуратураси ташаббуси билан мактаб-интернатга замонавий аудиометрия аппарати, 3 дона эшитиш мосламалари ва 200 дан ортиқ ўзбек ва жаҳон адабиётига доир бадиий китоблар топширилди.

Шунингдек, вилоят прокуратураси амалий ёрдами билан муассасанинг 8 нафар фан ўқитувчилари вилоят педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказида малака оширилиб, тегишли сертификатлар берилиши таъминланди.

👉@uzbprokuratura
⚡️Ижтимоий тармоқларда “Бухоро муҳандислик-технология институтидаги даҳшатли суиқасд! сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
🔸Бухоро Муҳандислик технология институтининг талабаси Т.М меъёридан ортиқ қон босимини тушурувчи дори воситаларини истеъмол қилганлиги сабабли заҳарланиб, жорий йилнинг 26 октябрь куни шифохонага ётқизилган.
🔸Беморга малакали тиббий ёрдам кўрсатилган ва айни пайтда у шифохонада даволанмоқда.
🔸Тезкор-тергов гуруҳи томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилган. Институт ва бошқа маъсул шахсларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.
🔸Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Батафсил:👇👇👇
@ Buxoro_viloyat_prokuraturasi
❇️Бухоро шаҳар прокурори 2-сектор раҳбари И.Расулов ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда сектор ҳудудида жойлашган тарихий маданий мерос объектларида амалга оширилаётган реконструкция, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кўздан кечирилди.
⚡️Сектор раҳбарининг ташаббуси билан “Имом Бухорий" МФЙ ҳудудидаги ички кўчаларда тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш, "Кўкалдош" МФЙ ҳудудидаги 1.3 км ичимлик сув қувурларини янгисига алмаштириш, А.Фитрат МФЙ.да замонавий болалар ўйингоҳининг қурилиш ишлари ўрганилиб, тегишли тавсиялар берилди.
🌿“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2-сектор ҳудудидаги маҳалла фаоллари иштирокида бўш ер майдонларига Бухоро иқлимига мос бўлган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилмоқда.

➡️Батафсил:👇👇👇
@ Buxoro_viloyat_prokuraturasi
❇️ Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш бўйича 2-сектор ташаббуси асосида жойларда фан ва спорт тўгараклари фаолияти йўлга қўйиб келинмоқда..
⚡️Пешку туман прокурори С.Қурбонов 2-сектор ҳудудидаги 6 та мактабда ташкил қилинган тўгараклар фаолияти билан танишиб чиқиб, такомиллаштириш борасида тегишли тавсиялар берди.
🔸 Шунингдек, умумтаълим мактаблари ва мактабгачатаълим муассасаларидаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилиб, аниқланган камчиликлар бартараф қилинди.

➡️Батафсил:👇👇👇
@ Buxoro_viloyat_prokuraturasi
Forwarded from Bosh prokuratura
Бугун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Бахриддин Валиев раҳбарлигида жиноят ишлари юзасидан тегишли маълумотларни “Электрон жиноий ҳуқуқий-статистика” ягона ахборот тизимига ўз вақтида, тўлиқ ва ҳаққоний киритилиши аҳволига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди.

Унда Бош прокуратура, Департамент ва Мажбурий ижро бюроси маҳкамаси, шунингдек, вилоятлар, туман (шаҳар) прокуратураларининг терговга масъул ходимлари иштирок этди.

Баҳс - мунозара тарзида бўлиб ўтган ўқув семинарида барча иштирокчиларга жиноят ишлари юзасидан тегишли маълумотларни ягона ахборот тизимига киритиш тартиби батафсил тушунтирилди.

Семинар якунида электрон ҳисоб карточкаларни ахборот тизимига ўз вақтида, тўлиқ ва ҳаққоний киритилиши юзасидан прокурор-тергов кадрларини касб маҳорати, салоҳияти ва масъулиятини янада ошириш, бу борада назоратни қатъий ва тизимли тарзда ташкил қилиш бўйича тегишли кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди.

👉@uzbprokuratura