Азиз Абидов | Олий суд
5.4K subscribers
2.34K photos
3.06K videos
4.99K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
加入频道
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда шилқим эркакка 5 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада ҳуқуқбузар ҳайдовчилар майда безорилик қилгани сабабли 5 суткага маъмурий қамоққа олинди

Telegram
#ҳуқуқий_ҳимоя

ҚОНУНИЙ ВА АСОСЛИ ДАЪВО СУДДА ҚАНОАТЛАНТИРИЛДИ

Конституциямизда белгилаб қўйилган бошқарувнинг республика шаклига эга суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат бўлган мамлакатимизда ҳар бир иш қонуний ва асосли бўлиши, ҳеч кимнинг манфаатига зарар етказилмаслиги керак. Акс ҳолда, турли низо ва келишмовчиликлар келиб чиқади. Ўз навбатида, бундай низолар судда қонуний ечимини топади.

👉 Батафсил

Telegram
#ҳуқуқий_маърифат

АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ ЧЕТ ЭЛГА ЧИҚИШИГА ОИД ТАҚИҚНИ ОЛИБ ТАШЛАШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

Маълумки, ҳаётда муайян сабабларга кўра, оиласидан қонуний тартибда ажрашган ва фарзандларига алимент тўлаётган шахсларнинг хорижга чиқишига таъқиқ қўйилгани ёки йўқлиги ҳақидаги гап-сўзларни тез-тез эшитиш мумкин. Қуйида айни шу мавзуга оид қонунчилик талаблари ҳақида маълумот берамиз.

👉 Батафсил

Telegram
#таҳлил_ва_таклиф

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН УЙ-ЖОЙ МАҚОМИ: МУАММО ВА ЕЧИМ

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, хусусий мулкнинг бир қатор шакли ва турлари юзага келди. Хусусан, давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш институти амалиётга жорий этилди, давлат мол-мулкини хусусийлаштириш асосида фуқароларнинг мулк ҳуқуқини қўлга киритиш асослари белгиланди.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ТОВЛАМАЧИ ТАЛАБА СУДДА ҚОНУНИЙ ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

Маълумки, Жиноят кодексининг “Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш” деб номланган Х-бобида ўз ифодасини топган қилмишлардан бири товламачилик деб аталади. Аниқроғи, ушбу кодекснинг 165-моддасида товламачилик жинояти учун тайинланадиган жазолар аниқ кўрсатилган.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

ФАРЗАНДЛАРДАН УНДИРИЛГАН ТАЪМИНОТ ЁРДАМГА МУҲТОЖ ОТАНИНГ МУШКУЛИНИ ЕНГИЛЛАТАДИ

Ота-онани эъзозлаш, айниқса, кексалик чоғида уларга ғамхўрлик кўрсатиш халқимиз томонидан юксак қадрият сифатида эътироф этилади. Бу қадрият ўз навбатида, жамиятда эзгулик, аҳил-иноқлик ва инсонпарварлик муҳитининг барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

👉 Батафсил

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят кодексининг 25,168, 209, 210 ва 28,211-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган Шароф Рашидов тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш гуруҳи вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғига жиноят ишлари бўйича Фориш туман суди томонидан 2,5 йилга ички ишлар органларида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 6,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг навбатдаги суд мажлисида судья О. Муҳаммадиев томонидан транспорт воситасини бошқариш билан боғлиқ маъмурий иш кўриб чиқилди.

Гап шундаки, жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судининг 2024 йил 28 мартдаги қарорига кўра, ҳуқуқбузар А. Б. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (МЖтК)нинг 176-3-моддаси (автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган. Унга МЖтК 33-моддаси (енгилроқ маъмурий жазо чорасининг қўлланилиши)ни қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, яъни 1 миллион 700 минг сўм жарима жазоси тайинланган.

Суд қарорига кўра, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги инспекция ходимлари томонидан А. Б. ўз бошқарувидаги транспорт воситасида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияси бўлмай туриб, 5 нафар йўловчини 3 минг сўмдан ҳақ эвазига олиб кетаётгани аниқланган.

Апелляция шикоятида суриштирув ва биринчи инстанция суди муҳокамаси тўлиқ ўтказилмасдан унга асоссиз жарима қўлланилганлигига оид важлар келтирилган.

Апелляция инстанциясида шикоятда келтирилган важларни ҳамда унга иловаларни иш ҳужжатлари асосида ўрганилиб, унинг ҳуқуқбузарлик оқибатларини қонунда белгиланган 30 кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф қилгани, яъни ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, транспорт воситасида йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро ташиш учун лицензия варақаси расмийлаштиргани, унинг муқаддам шу каби ҳуқуқбузарликни содир қилмаганини аниқлади.

МЖтКнинг 271-моддаси (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар) 11-бандида «МЖтК 176-3-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар йўл қўйилган қонунбузилишларни ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган ва (ёки) етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас, бошланган иш эса тугатилиши лозим», деб кўрсатилган.

Шунга асосан апелляция инстанцияси суди ҳуқуқбузарлик ўттиз кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этилганлиги сабабли суд қарорини бекор қилиб, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишни МЖтК 271-моддаси 11-бандига асосан тугатишни белгилади.

Telegram
РАСМИЙ АХБОРОТ

Жорий йилнинг март ойида Бекобод туманида юз берган ҳолат билан боғлиқ жиноят иши юзасидан

Жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судининг 2024 йил 13 августдаги ҳукмига мувофиқ Д. Х. (1989 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

Жабрланувчи Н. Х. (марҳума)нинг қонуний вакили Р. С. судланувчи Д. Х.дан моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан тегишли хужжатларни тўплаб, фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан томонлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судига апелляция (кассация) инстанциясига шикоят бериш ва протест келтириш мумкинлиги маълум қилинади.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг қарори билан диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузган ҳуқуқбузарга маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди

Telegram
РАСМИЙ АХБОРОТ

Жорий йилнинг 15 август куни Тошкент шаҳар судининг биносида жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг иш юритувида бўлган А. Воитов (Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаган) ва бошқаларга ҳамда жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг иш юритувида бўлган Х. Каримов (Қишлок хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги директори лавозимида ишлаган) ва бошқаларга оид жиноят ишларини битта иш юритувга бирлаштириш юзасидан дастлабки эшитув ўтказилади.

Дастлабки эшитув Жиноят-процессуал кодексининг 405-6-моддаси талабига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида ўтказилади.

Қўшимча маълумот ва суд мажлиси тайинланган кун ҳақида ахборот дастлабки эшитувни ўтказиш натижалари бўйича берилади.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди томонидан фирибгар эр-хотин ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинди

Telegram
ЖИНОЯТ ИШИ БЎЙИЧА ДАСТЛАБКИ ЭШИТУВ

Жиноят-процессуал кодексининг 49-1-боби 405-2 - 405-15-моддалари

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судида 4 нафар фирибгарга оид жиноят иши кўриб чиқилди

Telegram
Маъмурий жаримани қандай камайтириш мумкин? Муҳим қоидалар

Telegram
Ер участкасига бўлган ҳуқуқингизни расмийлаштирганмисиз?

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг ҳукмига мувофиқ Жиноят кодексининг 266 (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram
РАСМИЙ АХБОРОТ

А. Воитов ва бошқаларга оид жиноят иши юзасидан

15 август куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг иш юритувида бўлган А. Воитов (Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаган) ва бошқаларга ҳамда жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг иш юритувида бўлган Х. Каримов (Қишлок хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги директори лавозимида ишлаган) ва бошқаларга оид жиноят ишларини битта иш юритувга бирлаштириш юзасидан дастлабки эшитув ўтказилди.

Дастлабки эшитув Жиноят-процессуал кодексининг 405-6-моддаси талабига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида ўтказилиб, унинг натижаси бўйича иккита жиноят иши битта иш юритувга бирлаштирилди.

А. Воитов ва бошқаларга (жами 50 киши) оид жиноят ишини жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни 2024 йил 5 сентябрь соат 15.00 да жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносида бошланади.

Тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Жиноят кодексининг 167, 168, 184, 185-2, 189, 205, 206, 28,209, 209, 211, 228 ва 243-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

29 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш”, 15 нафарига “гаров“ ва 6 нафарига "муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат" тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Telegram