Асанов формати
14.1K subscribers
1.27K photos
311 videos
75 files
2.86K links
Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради.

Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar

Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi
加入频道
Бу қандай разолат? Янги метро бекатларининг номлари овоз беришга қўйилган. Экспертлар неччи марталаб учрашиб, кенгашиб, тарих ва бугунги реал топонимлар инобатга олиниб берилган айрим номларга кам овоз берилмоқда. Қиёт, Жалойир, Қипчоқ, Маҳмуд Кошғарий каби номларни шаҳар харитасида кўрмаймиз шекилли. Афсус.

@AsanovEldar
"Отмагай тонг" энг севимли ўзбекча қўшиқларимдан бири. Мени совет классикаси билан таништиргани учун бўлса керак, қалбимдан ўрин олган, эскирмайдиган ашулага айланган.

"Отмагай тонг"нинг турли версияларини, ҳар хил ижроларда эшитганман. Лоланинг ижроси энг зўри деб бўлмайди албатта, аммо клипи бомба чиқибди.

Очиғи, Лоланинг ижодига мухлис бўлмаганман ҳеч қачон, лекин санъатни тушунадиган, янгилик қилишга уринадиган, фикрлайдиган санъаткор сифатида ҳурмат қиламан. "Отмагай тонг"га ишлаган клипи чуқур мазмунга, жиддий маданий ва ижтимоий мессижга эга.

Клип нафақат ўзбек аёлига ҳурмат изҳор этади, балки "ўзбек аёли" тушунчаси қай даражада кенг ва ранг-баранглигини ифодалайди. Айниқса охирги пайтларда кўпайиб кетган аёллар билан боғлиқ жиноятлар, маиший можаро ва фожиалар фонида бу клип ўзига хос манифест бўлиб кўринмоқда. Хоҳ "аёллар уйда ўтириши ва бўйсуниши керак" деб ҳаммани битта қолипга солишга уринувчилар бўлсин, хоҳ аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчилар бўлсин, аёлларга барибир ичдан эмас, четдан, субъект сифатида эмас, объект сифатида қараганини ўзи билмай қолади. Аммо бу клип "аёллар ундай экан, бундай экан" деб ҳар томонга тортқилаш ўрнига шунчаки инсоний муносабат ва меҳр-оқибатни шакллантириш муҳимроқ эканини эслатиб қўймоқда.

Баъзида атрофга қараб, қўрқиб кетаман: вайрон бўлган таълим тизими, иқтисодий қийинчиликлар, маданий консерватизм оқибатида миллионлаб одамлар ҳаёт йўлини топишга қийналмоқда, жамиятда креативлик, ижодкорлик сусаймоқда, савиясизлик, тор дунёқараш, бетоқатлик авж олмоқда. Аммо шу қоронғулик ичида яккам-дуккам чиқиб қоладиган ёрқин асарлар, кучли олимлар, санъаткорлар, самимий инсонлар, меҳр-оқибат ва эзгулик ўрнаклари ҳали умид борлигини эслатиб туради.

@AsanovEldar
Ишонмайсиз, мана бу қувноқ қўшиқ ватанпарварлик руҳида айтилган. Шунчаки тўйбоп бир куйга ўхшайди. Ростдан, Болқон халқлари тўйларда ўзимиздай ўйин-кулги қилишни яхши кўради, синтезаторларни чалиб, рақс тушишади.

Шунга қараб, ёш Йонут Серчел ишқ куйини босяпти деб ўйлаш мумкин. Аслида "молдаванмисан, трансильванмисан, лўлимисан, ўзимиздансан, барчамиз руминияликмиз" деяпти. Ёш бола тўйбоп мусиқа фонида европача миллатчилик моделини тарғиб қиляпти. Қойилмисиз?

@AsanovEldar
Остонага қандай мақсадда борганимга қисқача тўхталиб ўтсам. "Ҳумо" хоккей жамоасининг ўйинларига тушиш учун Қозоғистоннинг нариги бурчагига бориб келдим. Албатта, шу баҳона мамлакат пойтахтини айландим, географиямни кенгайтирдим.

"Ҳумо" Остонада "Номад" билан навбатдаги ўйинларини ўтказди (ўзаро ўйинлар ҳам жуда кўп экан, футбол кўриб ўрганганлар бунга кўникиб олиши қийинроқ бўлади). У ерда ўтган ўйинларда ўзбек жамоаси енгилди. Лекин ҳали ҳам имконият бор.

Эртага, 12 апрелда Тошкентда бу икки жамоанинг навбатдаги ўйини бўлиб ўтади. Humo Arena'да, соат 19:30 да. Мен ҳам бораман, бу қарама-қаршилик нима билан тугашига қизиқяпман.

@AsanovEldar
⚡️Tadbirkorlikni faoliyatini boshlash uchun endi 55 million so'm kifoya

Ark Buloq Xalqaro Savdo Markazida endilikda maydonlarni o'z biznesingizni muqaddas Ramazon oyida samarali narxlarda yo'lga qoyishingiz mumkin.

🤑 Boshlang'ich to'lov: 55 000 000 so'm
💸 Oylik to'lov: 8 000 000 so'm

Qoldiq to'lov kadastr chiqqandan so'ng to'lang hamda yana 10% chegirmaga ega bo'ling.

✍️ Maydonlarni 12 oygacha muddatli to'lov shartlari asosida ham xarid qilish imkoniyatlari bor.

Vaqtni qo'ldan boy bermasdan, bugunoq tadbirkor bo'lishni o'zingizga taqdim eting.

❗️
Eslatib o'tamiz, shartlar faqat 1-maygacha amal qiladi.

Buyurtma uchun: 📲 @arkbuloq1

Текст на русском

Batafsil ⤵️
📱 @arkbuloqsavdomarkazi
☎️ +998956068888 🌐 www.arkbuloq.uz
Тарихий мақола. Инсоният тарихи ҳақидаги тасаввурларимизни ўзгартирган ва, шу билан бирга, лаборатория иши дала тадқиқотларидан муҳимроқ натижа бериши мумкинлигини исботлаган тадқиқот.

Илм-фандаги бугунги тасаввурлар қандай шаклланган, олимлар нима асосда маълум хулосаларга келган, фан ичида юрмаган одам бу нарсаларни тушунишга қийналади. Кўп ҳолларда у китоб-дарсликларда келтирилган хулосаларга таянишга мажбур. Шубҳачироқ бўлса, хулоса нимага асосланганини билишга ҳаракат қилади. Лекин бу шубҳа кўпларни эгри йўлга бошлаб кетиши, улар реал илмий тадқиқотлар қолиб, конспирология руҳидаги ғайриилмий матнларга қизиқиб, ишониб кетиши кўп кузатилади. Бунда олимларнинг ҳам айби катта – илм-фан популяризацияси етарли даражада фаол олиб борилмайди, айниқса бизники каби яхши ривожланмаган, илм-фанга эътибор суст мамлакатларда. Бугун вақтида оммалааштирилмай, хулосалари бизнинг замонамизда кенг оммага етиб борган бир тадқиқот ҳақида гаплашамиз.

50 йил олдин фанда ғалати бир дискуссия бўлган. Бугун у кулгили туюлади, лекин ушбу баҳснинг акс садосини 90-йилларда мактабда ўқиганлар дарсликларда ҳам кўрган бўлиши мумкин: ўша давр дарсликларида келтирилган бир маълумот катта авлод вакиллари орасида инсон эволюцияси ҳақида мутлақо нотўғри тасаввурлар ҳалигача борлигига сабабдир.

Хуллас, палеонтологлар орасида икки хил қараш ҳукмрон бўлган: Африка ватани фарази тарафдорлари homo sapiens Шарқий Африкадан чиқиб келиб, дунёга тарқалганини, бошқа homo'ларни сиқиб чиқарганини/қириб ташлаганини айтса, мультирегионализм тарафдорлари бугунги одамлар турли минтақаларда мустақил равишда homo erectus'дан келиб чиққанини таъкидлагана. Яъни ҳар хил турлардан битта натижа келиб чиққанига ишонишган. Бу имконсизлигини бугун биламиз, фақат ўша пайтда жиддий тадқиқотчилар ҳам мультирегионализмга таянган.

Дала тадқиқотчиларининг баҳсига лабораторияда тадқиқот олиб борган уч киши чек қўйди. Берклидаги Калифорния университети тадқиқотчилари Ребекка Канн, Марк Стонкинг ва Аллан Уилсонларнинг 1987 йилда Nature журналида чоп этилган мақоласида бугунги барча одамлар 200 минг йил олдин Африкада яшаган бир аёлнинг авлодлари экани айтилади. Каттакон танлов асосида ўтказилган митохондриал ДНК таҳлили шу хулосани берган. Эслатиб ўтаман, митохондриал ДНК она томондан ўтади (оз ҳолатда отадан ўтса ҳам, одатда зиготадан йўқолиб кетади).

Шу тариқа, 1987 йилда юқорида тилга олинган баҳсга чек қўйилган, энди одамлар Африкадан келиб чиққанига ва ягона аждодга эканига шубҳа билан қаралмайди.

Rebecca L. Cann, Mark Stoneking & Allan C. Wilson. Mitochondrial DNA and human evolution

@AsanovEldar
Соҳиби Susambil Нодир Нишонов билан биринчи марта кўришдик. Қизиғи, мени анча йиллардан буён кузатаркан, ижодимдан хабардор экан, умуман қизиқишларимиз ўхшаш экан. Менга мана бундай совға берди. Қадимги туркий тарихга асосланган композиция.

Икки туркпараст бирлашволиб, ҳамкорликни жадаллаштиришни янада такомиллаштириш юзасидан фикр алмашдик. Янгиликлар бўлиб қолса, айтаман.

@AsanovEldar
Ular'да мен билан интервью чиқди.

Олдинроқ ёзган эдим, охирги пайтлар интервью ва суҳбатлардан кўнглим тўлмаяпти деб: мавзулар бир хиллашгандай, ўзим ҳам бир хил фикр, аргументларни такрорлаётгандекман. Шунга қарамай, қилинган меҳнатнинг қадрига етиш керак, шунга бу суҳбатни ҳам тавсия қилиб қўяман. Қизиқувчилар кўрсин.

Мен эса ўз устимда ишлашда давом этмоқдаман, ҳали янги форматларда янги фикрлар айта оламан деган умидда.

@AsanovEldar
Шилқимлик, абортга мажбурлаш, оилавий зўравонликка қарши қонун: янги қонун билан нималар ўзгармоқда? 10 та асосий ўзгариш

Оилавий зўравонлик оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса (масалан, ҳомиладорга, ўта шафқатсизлик билан, икки ёки ундан ортиқ шахсга ва ҳк. шикаст етказиш), жиддий оқибатларни келтириб чиқарса (масалан, кўриш, сўзлаш қобилиятини йўқотиш, ўлим), 3 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилишга сабаб бўлади.

Илгари мазкур ҳаракатлар учун умумий моддаларга (баданга шикаст етказиш) асосан жавобгарликка тортилган.

Батафсил 👉 https://bit.ly/43vDSSX

Каналга уланиш👉 @Hudud24
Кўчаларни машиналарга ёпишнинг натижаси.

Аллақандай концерт бўляпти, лекин кўплар концертга эмас, хавфсиз, автомобилсиз йўлда айлангани чиқяпти. Болалар велосипедда, самокатда, роликда, музқаймоқ олиб, шар олиб юришибди, кимлардир гурунглашяпти, кимлардир шунчаки бошқаларни кузатяпти.

Машинасиз кўчалар бўлса, одамлар ҳеч қандай концертсиз, ҳар куни дам олгани, кўнгил ёзгани чиқади. Ресторан, кафе, музқаймоқ, велопрокат каби майда бизнесга ҳам доимий иш топилади. Мана бугун бари шу кўчага кўчиб келиб олди.

Ҳар бир туманда камида битта автомобилсиз кўча бўлиши керак.

@AsanovEldar
Тахминан 820 йил атрофида Аббосийлар халифалиги пойтахти Бағдоддаги Байт ул-ҳикмада “Китоб ал-жабр вал-муқобала” номли иккита тадқиқот вужудга келди. Яъни икки киши томонидан ёзилган бир хил ном остидаги иккита китоб. Улардан бирининг муаллифини жуда яхши таниймиз – Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий. Уни алгебра фанининг асосчиси сифатида ҳурмат қиламиз. Аммо у билан бир пайтда ёки ҳатто ундан бироз олдинроқ худди шу ном остида китоб ёзган бир олим борки, уни эсламаймиз, билмаймиз. Ваҳоланки, у бизга Хоразмийданам яқинроқ қариндош ва алгебранинг ҳақиқий асосчиси бўлиб чиқиши мумкин.

Бу бугун кечга ёки эртага эрталаб ёзиладиган постнинг тизери эди. Кетдим, ишларимни битириб келай, кейин давом эттираман.

@AsanovEldar
У даврда китобларга бир хил ном қўйиш одатий ҳол бўлган, қолаверса, бир хил мисоллар, такрорлар бемалол ишлатилган. Муаллифлик ҳуқуқи ҳақида тасаввур бўлмаган, оригинал номлар қидирилмаган, аксинча, битта йўналишдаги китоблар бир хил ёки ўхшаш номга эга бўлиши тўғри ҳисобланган, негаки матнга муносабат бошқача бўлган: барчаси битта анъананинг давоми, битта матннинг қайта ишлангани ҳисобланган, муаллифликка ёндашув бошқача бўлган. Сон-саноқсиз "Хисрав ва Ширин", "Лайли ва Мажнун", "Шоҳнома"ларни эслаш кифоя.

Лекин Хоразмийнинг бир замондоши бир хил номдаги китоб ёзиш билан чекланмай, у билан рақобатлашган кўринади.

910 йилда Бағдодда вафот этган математик Абу Барза ал-жабр муаллифлиги ал-Хоразмийга эмас, Абдулҳамид ибн Восе ибн Туркка тегишли эканини айтган. Буни унинг оппоненти, машҳур математик Абу Комил Шужоъ ибн Аслам ёзиб қолдирган. У "ал-Жабр ват-тамомуҳу ваз-зиёдуҳу фи усулиҳи" китобининг иккинчи фаслида Абу Барзанинг бу сўзларига қарши чиққан ва алгебра масаласида ал-Хоразмийнинг биринчилигини исботлаган. Ҳарқалай, у ўзининг "Китоб ал-васоя бил-жабр вал-муқобала" номли китобида шундай дейди. Ҳа, Абу Комил ҳам "ал-жабр" ёзган. Файласуф ибн Халдун биринчи "ал-жабр"ни Хоразмий, иккинчи "ал-жабр"ни Абу Комил ёзган дейди; ибн Туркнинг "ал-жабр"и унинг даврига келиб (XIV аср) унутилиб кетган шекилли.

Абу Барза ҳақми, Абу Комил, бир нарса дейиш қийин. Иккиси ҳам холис эмас: биринчиси ибн Туркнинг набираси (Абу Барза ибн Фадл ибн Абдулҳамид ибн Восе ибн Турк), иккинчиси эса Хоразмийни ғойибона устоз деб билган ва алгебрани унинг китобидан ўрганганини яширмаган. Лекин пировардида Абу Комилнинг авторитети туфайли Хоразмий версияси устун келган.

XX асрга келиб баҳс қайта жонланди. 1962 йилда турк олими Айдин Сайили Истанбулдан "аз-Зарурат фил-муқтаронат мин китобил-жабр вал-муқобала" номли қўлёзма топди. Бу ибн Турк "ал-жабр"ининг 1 400 сўздан иборат бир парчаси эди. Кейинроқ шу парчанинг яна бир нусхаси аниқланди.

Уларни ўрганиш асосида Сайили бу китоб Хоразмий "ал-жабр"идан олдинроқ ёзилган, деган хулосага келди. Шунингдек, XII аср тарихчиси ибн ал-Қифтийнинг ибн Турк ҳақидаги маълумотларидан ҳам у Хоразмийдан олдинроқ бўлгани ҳақида гувоҳликлар топди.

Математикадан узоқ одам сифатида унинг аргументларига баҳо беролмайман. Тушунишимча, ибн Туркда бир ўринда Хоразмий билан бир хил далил, бир ўринда бир хил мисол келтирилган, бир ўринда кенгроқ далиллар келтирган. Умуман, Сайилига кўра, ибн Турк алгебраси чуқурроқ, мураккаброқдир.

Ҳозир бизда бор маълумот асосида бу баҳсга нуқта қўйиб бўлмайди. Лекин ибн Турк ўз даврининг йирик олими бўлгани шубҳасиз. Жумладан, у "Китоб ал-жоме фил-ҳисоб" номли олти жилдли фундментал асар ёзиб, унда математиканинг барча соҳаларини қамраб олган.

Қолаверса, ибн Турк биз билган илк турк олимларидандир. Ибн ал-Қифтий уни ал-Жилий деб атайди, яъни бугунги Эроннинг Гилон вилоятидан дейди. Ибн ан-Надимга кўра, у Хутталий, яъни бугунги Тожикистоннинг Хатлон вилоятидан. Иккинчи версия тўғри бўлса, турк бўлишидан ташқари, бизнинг минтақа вакили ҳамдир.

Хулоса ўрнида. Алгебра ал-Хоразмийнинг якка кашфиёти ҳам эмас. Милоддан аввалги 2-минг йилликдаёқ Бобилда алгебра соҳасида билимлар бўлган. IX асрда Хоразмий қаторида бир гуруҳ олимлар ушбу масалада тадқиқот олиб борган ва алгебра бўйича анча билим тўпланиб қолган. Ал-жабр вал-муқобала атамаси ҳам, афтидан, китоб ёзилгунига қадар кенг қўлланилган ва Хоразмийга замондош олимларга яхши тушунарли бўлган.

Хоразмийнинг ютуғи унинг китобида бу билимлар тизимли тавсифлангани ва, асосийси, китоб Европага етиб борганидир. Европада у шу алгебра асосчиси сифатида танилган, кейинроқ бу нарратив Марказий Осиёга ҳам етиб келиб, пиар воситасига айланган.

Абдулҳамид ибн Турк эса Хоразмий билан биринчилик масаласида рақобатлашган атоқли математик бўлган; бу пойгада енгилиб, деярли унутилган. Лекин, нима бўлганда ҳам, у биз билган, юқори даражага етиб борган биринчи турк олими сифатида тарихда қолди.

@AsanovEldar
Асанов формати
​У даврда китобларга бир хил ном қўйиш одатий ҳол бўлган, қолаверса, бир хил мисоллар, такрорлар бемалол ишлатилган. Муаллифлик ҳуқуқи ҳақида тасаввур бўлмаган, оригинал номлар қидирилмаган, аксинча, битта йўналишдаги китоблар бир хил ёки ўхшаш номга эга бўлиши…
Ёзиш жараёнида ўзимам бошқача бўлиб кетдим. Бир тақдирни очиб беришдан ҳам маза қилдим, ҳам ачиндим, унинг ва набирасининг дардини ҳис қилдим. Турклиги, "земляк"лиги учун эмас, олимлиги учун.

Бутун ҳаётингни тадқиқотга бағишлаб, фан тарихида қолишга интилиш ҳар қандай олимга таниш туйғу, амбиция. Шунча меҳнатинг сояда қолиб кетса, унутилиб кетса, албатта ачинасан.

"Машҳурлик учун қилинмайди, худбинлик бўлади", тўғри, лекин ҳар қандай одамнинг қалбида барибир эътироф этилишдай сассиз бир истак яшайди. Ҳамма буни хоҳлайди.

Ибн Туркнинг тақдири менга шу истакларни эслатиб юборди. Унутилишдан қўрқиб кетдим.

Лекин бу иррационал қўрқув ўткинчи, ўтади-кетади, бизга қоладиган изланишларни давом эттириш, яхшиликка умид қилиш.

@AsanovEldar
Талабалигимда, энди йўлимни қидираётган кезларим ўнлаб коучларнинг китобларини ўқиб чиққанман. Бирортасидан фойда топдим, деб айта олмайман; баъзилари вақтинчалик мотивация берган, рост.

Кейин бойлар ҳам шунақа китоблар ёзишини билиб қолдим. Дейлик, Уоррен Баффетт, Дональд Трамп кабиларнинг ҳам шу каби маслаҳатлардан иборат китоблари бор экан. Бугунги замонда энди китоб кутиш шартмас, видеомаърузалар, чиқишлар ҳам тиқилиб кетди.

Қизиғи, миллиардерларнинг китобларида ҳам бизнес-коучларникидан жиддий фарқ сезмадим: ўша умумий гаплар, вақтинча мотивация беришга уриниш... Ё миллиардерлар сирини бой бермоқчи эмас, ё шунчаки тасодифан бойиб кетган, деган хулосага келдим.

Ростдан, миллиардерлар ичида тасодифан бойиган ёки шунчаки керакли вақтда керакли жойда бўлгани жуда кўплигини кейин билдим. Шу боис универсал рецептлар йўқ, ҳар қандай соҳада муваффақиятга эришиш вазиятга ва тасодифларга кучли боғлиқ, деб ўйлайман.

Бутун коучлик соҳасини йўққа чиқарвормоқчимасман албатта. Арзийдиган, фойдали контент ҳам кўп. Уларда, аксинча, осмонларда учиб юриш зарарлиги, арзон мотивацияга ишониб, баттар депрессияга тушиб қолиш мумкинлиги айтилади.

Шундай каналлардан бирида шу йўналишда янги видео чиқибди. Биз амал қиладиган зарарли маслаҳатлар. Хуллас, кўринг, фойдали.

@AsanovEldar
TRT Belgesel'нинг Tarihin Efsaneleri туркум фильмлари жуда яхши чиқибди. Savaşın Efsaneleri туркумидан фарқли равишда, фильмлар деярли бадиий қилиб ишланган: актёрлар роль ўйнайди, жанг саҳналари, диалоглар гавдалантирилади, орада экспертлар гапиради.

Ўзи TRT'нинг тарихга бағишланган ҳужжатли фильмлари жудаям қизиқ ишланган. Тавсия қиламан.

Бугун Tarihin Efsaneleri'нинг Аттила ҳақидаги 9-бўлимини кўрдим. Сизгаям тавсия қиламан.

@AsanovEldar
Кеча интернет #azerbaijanophobia хештегига тўлиб кетди. Негалигини билсангиз керак.

Арманистон пойтахти Ереванда ўтаётган оғир атлетика бўйича Европа чемпионатининг очилиш маросимида тадбирда эксперт сифатида қатнашаётгана дизайнер, Жамоатчилик телевидениеси бош стилисти Арам Николян саҳнага келиб, Озарбайжон байроғини ёқворди. У полицияга олиб кетилган бўлса ҳам, жиноий иш очилмади, бош вазир Никол Пашинян уни ишдан ҳайдаш ҳақида топшириқ бергани ҳам ҳали тасдиқланмади. Озарбайжон чемпионатга бойкот эълон қилди. Европа оғир атлетика федерацияси воқеани қоралади.

Мени бошқа нарса қизиқтириб қўйди. Воқеа бўйича янгиликларни кузатаётганимда баъзи озарбайжон сайтлари блокланганини пайқаб қолдим. Масалан, Minval.az'га кира олмадим. Умуман, охирги пайтлар ўзбек сиёсати ҳақида ёзмайдиган мутлақо кутилмаган сайтлар блокланганини биляпман. Ҳали бирор ерда бунга тушунтириш топмадим.

UPD: бунга техник сабаблар бўлиши мумкинлиги айтилди. Текширтириб, муаммони ҳал қила олсам, маълумот бераман.

@AsanovEldar
Туркияда президент сайлови бўлиб ўтишига оз муддат қолди. Экспертлар, сайлов натижаси қанақа бўлишидан қатъи назар, мамлакат иқтисодий ҳаётида катта ўзгаришлара бўлишини башорат қилмоқда. Амалдаги сиёсий куч тепада қолса ҳам, ўзгариш бўлса ҳам, асосий ставкани жиддий кўтаришга тўғри келади, чунки мамлакатда лира курсини ушлаб туришга валюта захиралари қолмади, зилзила оқибатларини бартараф этиш эса миллиардлаб доллар талаб қилади.

Айни пайтда президентлик учун курашаётган икки коалиция ҳам иқтисодий ўзгаришлар устида экспертлар ишлаётганини айтмоқда. Асосий ставка 40, ҳатто 50 фоизгача кўтарилиши кутилмоқда.

Айрим экспертлар бундай кўтарилиш хавфлилигини айтиб, босқичма-босқич ишлаш кераклигини айтса, бошқалари иқтисодни барқарорлаштириш учун уни қулатиш кераклигини уқтирмоқда.

Тафсилотлар Bloomberg'да.

Wall Street Forecasts Big Rate Hikes in Turkey After Elections

@AsanovEldar