Асанов формати
13.9K subscribers
1.32K photos
329 videos
75 files
2.91K links
Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради.

Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar

Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi
加入频道
Мана бу россиялик путинпараст ўзбек путинпарастларидай қийналиб кетибди. Рус путинпарастлари одатда сиёсий мойиллигини яширмайди, ўзбек путинпарастлари эса гапини одатда "мен Путин тараф эмасман/Путингаям, Байденгаям тупурганман, холис бўлиш керак" деб бошлайди.

Бу бола ўзбек путинпарастларининг ўша методини ишлатиб, маломатга қолиб кетибди, шунга видеонинг бошида роса нолибди. Шунинг учун айтаман уларга, "Асанов формати"ни ўқиб туриш керак, қайси методлар ўтиб, қайсиларини ўтмаслигини тушуниб оласиз.

@AsanovEldar
Бойлик бойларни дидсизликдан қутқармайди. Тошкентда бой маҳаллаларга, уйларга кириб қолсам, янги қурилаётган ресторан, тўйхона ва бошқа биноларни кўрсам, бунга амин бўламан. Европада олти юз йил олдин модада бўлган ҳашаматни "евроремонт" деб атаб, жуда қиммат ва жуда кулгили дидсизликка миллионларни сарфлаш бизнинг бойларга одат бўлиб қолган.

Қурилиш бўйича вазир ўринбосари бўлган Шукрулло Жаҳонгировнинг "ижод"ини кўриб, шу нарса эсимга келди. Нега бизда тузук бинолар қурилмаяпти, дидли уйлар, офислар нега кам десам, профессионал меъморларимизнинг ўзида экан муаммо. Балки муаммо уларда эмасдир. Буюртмачи мана шу ишни бажариб берасан деса, бажариб беришга мажбур бўласан-да.

Айтгандай, бу киши Mimar Group'да ишлаган экан. Янгиҳаёт туманида қурилган Tashkent Index деган янги Абу Сахий Mimar Group'нинг ижоди эканига энди ҳайрон қолмаяпман.

@AsanovEldar
Тарихчиликда бир қизиқ парадокс бор: қайсидир тарихий шахс нимагадир кўп урғу берса, демак, ўша томондан муаммоси бўлган.

Масалан, қадимги Аккадда Саргон I исмли подшо ўтган. Биринчи император бўлган, биринчи эфемер давлат тузган, Аккаднинг кейинги подшоларига намуна бўлган бу шахснинг асл исмини билмаймиз. Саргон унинг унвони/лақаби бўлиб, "ҳақиқий/легитим подшо" маъносини англатади. Шундан келиб чиқиб, барча тарихчилар бир хил хулоса қилади: лақаби "легитим подшо" маъносини англатса, демак, 100 фоиз легитим подшо бўлмаган. 😁 Легитимлигига шуҳба бўлмаган одам легитимлигини ўз унвонида такрорлаши нима керак, ўйлаб қарасангиз.

Ўйлаб кўрсам, бошқа соҳаларда ҳам бу қоида ишлар экан: ким нимага кўп урғу берса, ўша томондан муаммоси бор. Хитойда порахўрларга ўлим жазоси қўлланади, демак, порахўрлик гуллаб-яшнаб кетган, кескин чоралардан бошқа йўли қолмаган; кимдир ўлиб-тирилиб Европани ахлоқий бузуқликда айблаб, шунга қарши курашяптими, демак, ўзининг ичида шайтонлари бор; кимдир уйини тиллага буркаб, ҳашаматли қуряптими, демак, бойлигини кўрсатишга эҳтиёжи бор; улкан, ваҳимали уйлар қураётганларнинг бўйи кичкина ёки бошқа бирор муаммоси бор ва ҳ.к.

Хуллас, ўзим учун шунақа қонуният кашф қилдим. Янгилик эмас албатта, мендан бошқа ҳамма билса керак, балки илмий ўрганилгандир ҳам.

@AsanovEldar
🇹🇷Турк тили бўйича таржимонлар диққатига!

Ҳамкасбларим бошлаган бир ташаббусни реклама қилиб қўяй. Ўзбекистонда илк бор Таржимонлар академияси ташкил этилди дўстлар. Ушбу академия турк тили бўйича профессионал таржимонларни ишга таклиф этади.

Академия билан ҳамкорлик қилувчи турк тили мутахассислари доимий буюртмаларга эга бўлади, шунингдек, ўз ҳамкасблари билан доимий ҳамкорлик ўрнатиш, тажриба алмашиш имкониятига эга бўлади. Ишнинг бонусларидан масофавий фаолиятни, соҳа бўйича маҳорат мактабларида ва халқаро тадбирларда иштирок этиш имкониятини айтиб ўтишим керак. Маош ҳам яхши бўлади деб ваъда қилишяпти.

Қизиқувчилар бўлса, мурожаат қилинг.

Рўйхатдан ўтиш: https://forms.gle/Nvsbjoy1r2RyfRdy9

Telegram: +905528157350
Президент февраль ойида Тошкент шаҳрида автомобиль ҳаракати тезлигини чеклаш ҳақида гапирганида йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш киритилиши аниқ бўлиб қолганди, бу қачон амалга ошишини кутаётгандим. Мана, яқинда ўша ўзгартиришлар қабул қилинди – жамоатчилик муҳокамасисиз, лекин мазкур масалада муҳокамага ҳожат йўқ эди деб ўйлайман: бизда жамоатчилик чеклаш билан боғлиқ ташаббусларни жон деб, жиддий ўрганишсиз маъқуллайди.

Хуллас, аҳолижойларда тезлик ўзгаришсиз қолди – 70 км/соат, баъзи жойларда 20 ва 30 км/соат чеклов ўрнатилди. Қизиғи, президентнинг сўзларида ҳам, апрелнинг бошида эълон қилинган петицияда ҳам асосий тезликни чеклаш ҳақида гап борганди, лекин унга тегинилмади, фақат мактаблар, болалар боғчалари каби ҳудудларда тезлик янада пасайтирилди.

Нима бўлганда ҳам, киритилган ўзгаришлар бефойда ва бевақт деб ҳисоблайман. Йўқ, қонун ижроси билан муаммо туғилади деб ўйламайман – чеклаш ва жаримага тортиш билан боғлиқ қонун-қоидалар бизда яхши ишлайди. Аммо огоҳлантиришсиз, муҳокамасиз янги чекловлар жорий этиб, уларни икки ҳафта қолганда эълон қилиш адолатсиз ва самарасиз ҳаракатдир. Натижада ҳатто эҳтиёткор ҳайдовчилар ҳам жаримага тортилади (чекловлар ими-жимида жорий этилаётгани боис), лекин барибир тез ҳайдайдиганлар тез ҳайдашда давом этади. Аввал ҳайдовчиларни бунга тайёрлаш, керакли инфраструктурани, шароитни яратиш керакмасмиди?

Шаҳарларда автомобиль ҳаракати тезлигини чеклаш охирги йилларда Европанинг кўплаб йирик шаҳарларида кузатилаётган ҳолатдир. Бунга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асос бўлиб хизмат қилмоқда. Уларга кўра, машина қанча тез бўлса, аварияда олинадиган жароҳатнинг жиддийлиги шунча ошади.

@AsanovEldar
Яна бир нарсага эътиборингизни қаратмоқчиман. Соатига 20-30 км – велосипед тезлиги. Бундай тезликда автомобилда юришдан фойда йўқ. Яъни бу ҳолатда тезликни чеклагандан кўра велосипед ҳаракатини рағбатлантириш маъқулроқ чорадир.

Аслида шаҳарларда йўл ҳаракати билан боғлиқ муаммолар инфраструктурани яхшилаш, шаҳар маданиятини шакллантириш, транспорт воситаларини тўғри ишлатиш, йўлларни тўғри тақсимлаш, йўналишларни тўғри тузиш билан ҳал этилади. Автомобилдан асосий мақсад бирор манзилга тез етиб боришдир. Шундай экан, унинг тезлигини камайтириш эмас (айниқса 20 км/соат каби кулгили даражада), автомобиль йўлларини пиёдалар йўлларидан ажратиш керак. Шаҳар четидан ўтадиган ҳалқа йўллар, шаҳар ва қишлоқларни боғлайдиган автомагистралларда тезлик юқори бўлиши керак. Ана шунда ҳайдовчиларнинг ўзлари шу айланма йўлларни танлаб, шаҳар марказида юришдан воз кечади; марказий кўчаларда шовқин ва тирбандлик камаяди, фақат бунинг учун ҳайдовчиларга муқобил вариант бериш керак. Шаҳар четидан 80 км/соат тезликда юриб, кўпроқ километр йўл босиб, тезроқ манзилга етиб бориш имконияти бўлиш керак.

Ўз навбатида, марказда йўлларни торайтириш, пиёдалар юриши учун шароит яратиш (кўпроқ йўлкесар, кўпроқ автомобилдан холи зона, ўтишга қулай "эгри" йўлкалар ва ҳ.к.), велойўллар яратиш, жамоат транспортини ривожлантириш керак. Қуруқ тезликни чеклаш билан иш битмайди – шаҳар шундай тузилишга эга бўлиши керакки, исталган манзилингизга пиёда ёки велосипедда 10 дақиқада етиб бориш имкониятига эга бўлиш керак. Бу замонавий шаҳарсозликнинг асосий талабларидан биридир. "Тезликни чекламасам, авария қиласан, амаллаб паст тезликда ёки пиёда истаган жойингга етвол" дейиш одамларнинг хавфсизлигини ўйлаш эмас, уларнинг вақтига, қулай ҳаракатланишига тупуриш демакдир.

@AsanovEldar
Айтишларича, Ибн Сино бобомиз Янги Ўзбекистонда кўпайиб кетган ҳар хил блогер, мотиватор, конспиролог ва бошқа ақллиларнинг туғилишини минг йил олдин билган экан.

@AsanovEldar
Ситораи Моҳи Хоссадаги вандализм ҳақида ўқигандирсиз. Мавзуга жуда чуқурлашиб ўтирадиган даражада маълумотим ва билимим йўқ. Лекин бир нарсани айтмоқчиман. Бизда тарихий объектлар реставрацияси жуда жиддий муаммо бўлиб қолмоқда. Жуда кўп тарихий объектларда сифатсиз реставрация олиб борилган. Баъзи "мухатассисларимиз" реставрация деганда аутентик қиёфани тиклаш ва сақлашни эмас, безак бериб, "чиройли" қилиб қўйишни тушунади. Бундай "реставрация"ларда тегишли, аутентик материаллардан фойдаланиш ҳам йўқ – қўлга илинган замонавий материаллар ишга солинади.

Профессионал реставраторлар, соҳа билимдонлари йўқ эмас, бор. Лекин улар ё ишга жалб этилмайди, ё сифатли реставрацияни амалга ошириш учун етарли вақт, пул, имконият берилмайди. Бу бизда шаклланиб қолган буйруқбозлик ва бошлиқпарастлик тизимининг салбий оқибатларидан бири – тарихий бино нима, уни реставрация қилиш нима эканини тушунмайдиган бир амалдорнинг "чиройли қилиб қўй, ялтиратиб қўй, туристлар олдида уялиб қолмайлик" деган гапининг орқасидан шоша-пиша қилинган ишлар туфайли қанчадан-қанча тарихий бинолар ва объектлар ўз аутентик қиёфасини, демакки асл қадрини йўқотган.

Иннайкейин, бу ерда мен олдинлари кўп гапирган меъморчилик, шаҳарсозлик муаммолари ҳам кўзга ташланади. Яъни, қўпол айтганда, замонавий шаҳарни, замонавий бинони эплаб қура олмаганлар тарихий объектларни ҳам эплаб сақлай олмайди. Ахир тарихий бинолар ҳам шаҳар ва қишлоқларимизнинг бир қисми, унинг қиёфасини, имижини, ўзлигини шакллантирадиган муҳим унсурдир.

@AsanovEldar
Шукроналик ҳисси! Ўзи энг зўр мотивацион сўзларни шу университетнинг раҳбар кадрлари топади. Университетда ўқиганимда, ишлаганимда жуда кўпини эшитганман. Лекин иккитаси энг оммабоп эди: ойлик олиб ишлайдиган ходимларни (4 млн ми, 400 мингми, фарқи йўқ) яхши ишлашга ундаш керак бўлса, "ойлигингни оляпсан-ку" дейишарди; ойлик ойлаб кечикаётган бўлса ёки ойликсиз ишлайдиган ходимлар бўлса (ундайлар ҳам кўп эди университетда), "одамда озгина фидокорлик ҳам бўлиши керак" дейишарди.

@AsanovEldar
Ўзбекистонда мамлакат ички сиёсатини ёки сиёсий элитасини қаттиқ танқид қиладиган сайтлар, нашрлар блокланишига ўрганиб қолганмиз. Энди Россия сиёсатини танқид қиладиган сайтлар ҳам блокланади шекилли.

Украиналик журналист Дмитрий Гордон бош муҳаррири бўлган "Бульвар Гордона" нашрининг сайти vpn'сиз очмаяпти. Бу нима бедодлик? Блоклайдиган бўлсангиз, ҳеч бўлмаса аниқ қонунлар, тартиблар асосида блокланг, нима блокланганининг рўйхатини тақдим этинг. Қайси бир амалдорчага ёқмай қолган ресурс сўроқсиз, тушунтиришсиз блоклаб ташлайверилиши жонга тегди-ку. Бу нега блокланган? BuzzFeed нима айб қилди? "Lurkmore.to"да қандай сиёсий хато бор? Уни-буни қўйинг, Ўзбекистонда мендан бошқа ҳеч ким ўқимайдиган "Avtonom.org" нега блокланди?

"А еще боремся за почетное звание дома высокой культуры быта" (с).

@AsanovEldar
Муҳаммад Раҳимхон додамни қайтаринглааар!

@AsanovEldar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хива мафияси.

@AsanovEldar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Билим олиш жинс танламайди. Ўтмишда хотин-қизлар таълимида муаммолар кузатилган бўлса, эндиликда ҳар ким, эркакми, аёлми, ўзи истаган соҳада муваффақиятга эриша, етук мутахассис бўла олади. Ҳозирда трендга чиқаётган, келажак соҳаси деб қаралаётган IT'да ҳам қизлар ўз ўринларини топа бошлади.

Инновация технология ва стратегия марказининг Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликдаги ICT4Girls лойиҳаси айни IT'га қизиқувчи қизларни чорлайди. Агарда сизда, дўстингизда ёки фарзандингизда ушбу соҳага қизиқиш, янги ғоя ҳамда таклифлар бўлса, ушбу сўровномани тўлдиринг. Лойиҳа доирасида яқинда 100 нафар қиз учун бепул IT-оромгоҳ ҳам ташкил этилган эди.

IT келажак соҳасидир. Бу соҳада барча мувафаққиятга эриша олади.

Instagram | Telegram

Реклама
Тошкентда Tashkent International Animation Forum очилиш маросими бўлиб ўтди

Бугун Тошкентда халқаро анимацион форум очилиши бўлиб ўтди. Унда собиқ СССР ўлкаларидан ташқари, Германия, Исроил, Чехия вакиллари қатнашмоқда.

Айтишларича, форум доирасида анимацион фильмлар намойишидан ташқари, маъруза ва семинарлар ташкил этилади. Маҳаллий мутахассислардан Aqlvoy ва Bolajon телеканаллари аниматорлари жараёнда иштирок этади.

Бир замонлар Ўзбекистонда анимация йўқлигини танқид қилардик. Охирги пайтда сифатли анимацион фильмлар (оз ва қисқа бўлса ҳам) пайдо бўла бошлади. Мана энди форумлар ҳам ўтяпти. Бунинг натижасини кутамиз.

@AsanovEldar
Бу кетмон учаркан ростдан. Кўтарилаётган пайтим суратга тушиб қолди.

@AsanovEldar
Ўзбекистонда бепул Wi-Fi шунақа бўлади. Яъни бўлмайди.

@AsanovEldar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
NATO’нинг кенгайиши, Украинанинг қарши ҳаракатлари ва Россия ҳудудий даволари ҳақида

Bugun.uz Эльдар Асанов ва Нозим Сафари билан Россия–Украина уруши ҳақида суҳбатлашди
Асанов формати
NATO’нинг кенгайиши, Украинанинг қарши ҳаракатлари ва Россия ҳудудий даволари ҳақида Bugun.uz Эльдар Асанов ва Нозим Сафари билан Россия–Украина уруши ҳақида суҳбатлашди
Ўзиям комментларда беармон сўкишибди. "Сиёсат сенларга қолдими?", "Россияга тил теккизмаларинг!" деб. Тинчгина фан билан шуғулланиб юрмайманми, ҳамма мақтарди. Ҳеч бўлмаса тушунмагани учун мақтаб қўярди. Сиёсатни эса ҳамма тушунади (ёки тушунаман деб ўйлайди), сиёсий мойиллигидан келиб чиқиб ё мақтайди, ё сўкади.

@AsanovEldar
Майли. Ҳамма ўз фикрини айтишга ҳақли, бизга ёқмаса ҳам. Бу фикрни ҳақоратсиз айтишни ҳам секин-аста ўрганамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, иштирокимдаги яна бир видеони реклама қилиб олай. Ижтимоий-сиёсий мавзулардаги фикрларим қизиқ бўлса, унда Human.uz'нинг "Сўз блогерларга" кўрсатувининг янги сонини кўринг. Унда мен қатнашганман.

Агар Россия тараф бўлсангиз, фикрларим ёқмаса, барибир кўринг ва изоҳларда маза қилиб сўкиб олинг.

@AsanovEldar